Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1905-2301/9678 Дата решения 10.05.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд хабарномаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори Суд Фуқаролик ишлари бўйича Денов туманлараро суди Судья Аллаёров Фазлиддин Мамадаминович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Файзуллаева Гуласал Сайдулла қизи Ответчик / Подсудимый Хакимов Шахзод Мамаюсуфович
Source ID 667a4bcbb6bf6f28996e5c3e Claim ID 4849553 PDF Hash 60ab1b8733ee7134... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ФПКнинг 220-моддаси збекистон Республикаси ФПК 220 law
збекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 41 code_article
Текст решения 7 489 символов
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Ўзбекистон Республикаси номидан 2024 йил май ойининг 10 куни фуқаролик ишлари бўйича Денов туманлараро судининг очиқ суд мажлиси ўз биносида видеоконференц алоқа режимида бўлиб, Раислик этувчи судья: Ф.М.Аллаёров, судья ёрдамчиси Ж.Абдусатторовнинг котиблигида, даъвогар *****************нинг жавобгар *****************га нисбатан «никоҳдан ажратиш ҳақида»ги №2-1905-2301/9678-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб, қуйидагиларни, А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар ***************** даъво аризасида, жавобгар ***************** билан 01.07.2016 йил қонуний никоҳдан ўтганлигини, ўрталарида икки нафар фарзанди борлигини, жавобгар билан ўзаро келишолмай қолганлигини, жавобгар уни ва оила аъзоларини ҳурмат қилмаслигини, шу сабабли ўрталаридаги меҳр-оқибат, эр-хотинлик ришталари тугаганлигини, 2022 йил январь ойидан буён бирга яшамаслигини, илгари ҳам никоҳдан ажратиш тўғрисида судга даъво қилганлигини, ўрталарида доимий уриш-жанжаллар бўлганлигини, мол-мулк бўйича низоси йўқлигини, уларнинг оиласини тиклаш имконияти йўқлигини таъкидлаб, никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризасини қаноатлантиришни сўраган. Суд мажлисида видеоконфиренц алоқа орқали сўралган даъвогар ***************** даъво талабини қувватлаб, унда келтирган важларини такрорлаб, жавобгар билан ўрталарида келишмовчиликлар юзага келганлигини, уриш жанжал натижасида жавобгар уни уриб тан жароҳати етказганлигини, бу ҳолат бўйича жавобгарга иш жойидан интизомий жазо берилганлигини, уни урганлиги бўйича экспертиза хулосалари борлигини, жавобгар бошқа аёллар билан яқин муносабатда бўлганлигини, аёллар билан суратга тушиб унга расмларни жўнатганлигини, уни ўлдириш билан тахдид қилишини, шу сабабли бирга яшашни имкони йўқлигини, ўрталарида молмулк низолари йўқлигини, улар 2022 йил январь ойидан буён бирга яшамаслигини, бир неча маротаба оиласини тиклашга ҳаракат қилганлигини, бироқ самара бермаганлигини, илгари ҳам судда никоҳ иши кўрилганлигини ва даъвоси рад қилинганлигини, уларнинг оиласини тиклашни имкони йўқлигини, бирга яшамаганлигига узоқ муддат бўлганлигини, унинг шаърий жавобини берганлигини баён қилиб, аризани қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган жавобгар узрсиз сабабларга кўра судга келмаганлиги боис, суд фуқаролик ишини унга нисбатан қисмини Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 220-моддаси тартибида кўради. Суд, суд мажлисида даъвогарнинг тушунтиришини тинглаб, фуқаролик ишида мавжуд бўлган материал ва ҳужжатларни атрофлича ўрганиб, муҳокама ва таҳлил қилиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни лозим деб топади. Аниқланишича, тарафлар 01.07.2016 йил қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурган. Бу ҳақда Термиз шаҳар ФХДЁ бўлими томонидан №447-сонли далолатнома ёзуви қайд этилган. Тарафларнинг 15.07.2019 йилда туғилган Шахриёр, 15.04.2017 йилда туғилган Муҳаммадмустафо исмли фарзандлари бор. Улар ўзаро муносабатлари тўғри келмай, 2022 йил январь ойидан буён бирга яшамайдилар, эр-хотинлик муносабатлари ҳам шу даврдан тугаган. Иш ҳужжатлари ва тарафларнинг суддаги тушунтиришидан келиб чиқиб, суд томонидан 26.10.2023 йил тарафларга ярашишлари учун 3 ой муҳлат тайинланганлиги сабабли ишни кўрилиши кейинга қолдирилган. Термиз шаҳар Оила ва хотин-қизлар бўлимининг хулосасига кўра, тарафлар билан суҳбат олиб борилганлиги, бироқ уларни яраштириш имкони бўлмаганлиги маълум қилинган. Ушбу даврда тарафлар оилани тиклаб, ярашиш чораларини кўриб, оилани сақлаб қолишга эришмаган. Тарафлар ўртасида юзага келган уриш-жанжаллар сабаб жавобгар томонидан даъвогарга етказилган танжарохатлари сабаб ИИБ органи томонидан судга оид тиббий экспертиза тайинлаш ҳақида қарор қабул қилинган ва экспертиза хулосаси натижаларига кўра, даъвогар *****************га тан жароҳати етказилганлиги аниқланган. Бундан ташқари, даъвогар ***************** илгари ҳам никоҳдан ажратиш тўғрисида судга мурожаат қилган бўлиб, ФИБ Денов туманлараро судининг 13.12.2022 йилдаги ҳал қилув қарорига кўра, даъво рад қилинган. Юқорида қайд этилган ҳолатларга кўра, тарафларни яраштириш, оилани тиклаш имкони йўқлиги кўринади. Уларни мол-мулк бўйича низоси йўқ. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 20.07.2011 йилги “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 06-сонли қарорининг 16-бандига кўра, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозим. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасига кўра, агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади. Суд даъвогарнинг судда берган тушунтиришини эшитиб, ишдаги хужжатларни ўрганиб чиқиб, улар ўртасидаги низонинг давом этиши салбий оқибатларга маъмурий ҳуқубузарлик ёки жиноят содир этилишига олиб келиши мумкинлигини, даъвогар жавобгарга нисбатан агрессив муносабатда эканлигини, ярашиш учун муҳлат берилганлиги юзасидан ижобий натижаларга эришилмаганлигини, улар ўртасидаги келишмовчилик барҳам топмаётганлигини, бирга яшамаётганликларига узоқ муддат бўлганлигини инобатга олиб, тарафларни оиласини сақлаб қолишнинг иложи йўқ деган хулосага келиб, даъво аризани қаноатлантиришни лозим топади. «Давлат божи тўғрисида» 06.01.2020 йилдаги №ЎРҚ-600-сонли Ўзбекистон Республикаси Қонунининг “Давлат божи ставкалари” миқдорининг 5-банди, “б” кичик бандида никоҳнинг бекор қилинганлигини қайд этганлик учун эр-хотин биринчи никоҳда бўлса, суд қарорига асосан базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 дан 3 бараваригача бўлган миқдорда (эрхотиннинг биридан ёки уларнинг иккаласидан) давлат божи ундирилиши белгиланган. Суд, никоҳдан ажратилганлигини қайд этишда, давлат фойдасига ундирилиши лозим бўлган давлат божини тарафлардан ундиришни лозим топади. Баён этилганларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41– моддасини, Фуқаролик процессуал кодексининг 220, 249-253-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъвогар *****************нинг жавобгар *****************га нисбатан «никоҳдан ажратиш ҳақида»ги даъво аризаси қаноатлантирилсин. Даъвогар ***************** ва жавобгар ***************** 01.07.2016 йилда Термиз шаҳар ФХДЁ бўлими томонидан №447-сонли далолатнома ёзуви билан қайд этилган никоҳдан ажратилсинлар. Тарафларнинг 15.07.2019 йилда туғилган Шахриёр, 15.04.2017 йилда туғилган Муҳаммадмустафо исмли фарзандлари даъвогар *****************нинг тарбиясида эканлиги қайд этилсин. Никоҳдан ажратиш қайд қилинганда тарафларнинг ҳар биридан давлат фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 (бир ярим) баравари миқдорида давлат божи ундирилсин. Даъвогар *****************дан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига (олувчи: Ўзбекистон Республикаси Олий суди, манзили: 100186, Тошкент шаҳри, А.Қодирий кўчаси, 1-уй, шахсий ҳисоб варағи: 4014108602262777033210011001, СТИР:200936561, ғазна ҳисоб рақами: 23402000300100001010, банк: МБ ББ ҲККМ Тошкент шаҳри, МФО: 00014, СТИР (ғазна): 201122919 реквизитлари бўйича) суд мажлисини видеоконференц алоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ тўлов сифатида 85.000 сўм ундирилсин. Ҳал қилув қароридан норози томонлар, ушбу қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида апелляция тартибида, қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шу суд орқали Сурхондарё вилояти судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига шикоят қилиши, прокурор протест келтириши мумкин. Раислик қилувчи Ф.Аллаёров