← Назад
Решение #1278607 Гражданские
Суд хабарномаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори
Реквизиты
Стороны
Текст решения
4 054 символов
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2024 йил май ойининг 10 куни фуқаролик ишлари
бўйича Андижон туманлараро судининг очиқ суд мажлиси ўз
биносида суд раиси И.Г.Азизовни раислигида, О.Асқаровнинг
котиблигида,
даъвогар
Алихонов
Множиддин
Зухирдиновични жавобгар Алихонова Райхона Носиллоевнага
нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси бўйича
юритилган 2-1703-2303/7118-сонли фуқаролик ишини кўриб
чиқиб, қуйидагилар,
Даъвогар Алихонов Множиддин Зухирдинович судга
даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар Алихонова
Райхона Носиллоевна билан никоҳдан ажратишни сўраган.
Суд
мажлисида
даъвогар
Алихонов
Множиддин
Зухирдиновични даъвони қувватлаб, 20.06.2011 йилда
жавобгар Алихонова Райхона Носиллоевна билан қонуний
никоҳни
расмийлаштириб,
турмуш
қурганлигини,
турмушидан
26.05.2012
йилда
туғилган
Зухридинов
Мухаммадали Муножиддин ўғли ва 25.04.2017 йилда
туғилган Зухридинов Мухаммадризо Муножиддин ўғли исмли
фарзандли бўлганлигини, жавобгар билан 2022 йил июн
ойидан буён бирга яшамаётганлигини, никоҳдан ажрашишга
бир-бирини тушунмаганлиги, дунёқарашлари бошқа-бошқа
эканлиги, турмуш ўртоғига ишончи йўқолганлигини, шу
сабабли никоҳдан ажратишни сўраб, тушунтириш берди.
Жавобгар
Алихонова
Райхона
Носиллоевна
суд
мажлисида даъвони тан олмасдан, ишончни йўқотишга олиб
келадиган бирон бир ҳаракат қилмаганлигини, никоҳдан
ажратишга
асос
йўқлигини,
оилани
тиклапмоқчи
эканлигини, шу сабабли даъвони рад қилишни сўраб,
тушунтириш берди.
Суд тарафларни тушунтиришларини эшитиб, ишдаги
тўпланган хужжатларни атрофлича текшириб, муҳокама
қилиб, қуйидаги асосларга кўра, даъвони рад қилишни лозим
топди.
Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар 20.06.2011 йилда
қонуний никоҳни расмийлаштириб, турмуш қурган.
Турмушидан 26.05.2012 йилда туғилган Зухридинов
Мухаммадали Муножиддин ўғли ва 25.04.2017 йилда
туғилган Зухридинов Мухаммадризо Муножиддин ўғли исмли
фарзанди бор.
Тарафлар ўзаро келишмовчиликлар натижасида 2022
йил июн ойидан буён бир оила бўлиб яшамайди.
Даъвогар никоҳдан ажратишга турмуш ўртоғи билан
бир-бирини тушунмаганлиги, дунёқарашлари бошқа-бошқа
эканлигини, турмуш ўртоғига ишончи йўқолганлигини асос
қилиб кўрсатган.
Даъвогар ўзининг талабини исботловчи далилларни
судга тақдим қила олмади.
Тарафларни ўртасида жиддий келишмовчилик мавжуд
эмас, оиласини тиклашни имконияти бор, ўртадаги фарзанд
ота-онанинг биргаликдаги тарбиясига муҳтож, оилани барбод
бўлишига асос бўлувчи ҳолатлар мавжуд эмас.
Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 41моддасида “Агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда
яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса,
уларни никоҳдан ажратади”-деб кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг
“Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича
қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 20.07.2011
йилдаги 6-сонли қарорини 16-бандига кўра, турмушда
кечадиган вақтинчалик келишмовчиликлар ва тасодифий
сабабларга кўра эр-хотин ўртасида келиб чиққан ихтилофлар,
шунингдек эр-хотиндан бирининг ёки ҳар иккаласининг
жиддий важлар келтирмаган ҳолда никоҳ муносабатларини
давом эттиришни хоҳламаслиги никоҳдан ажратиш учун
етарли асос бўла олмайди. Никоҳдан ажратишга асослар
бўлмаганда, суд даъвони рад этади.
Даъвогар ўз баёнотида никоҳдан ажратишга важ қилиб
келтирган ҳолатлар эр-хотиннинг бундан буён биргаликда
яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ, яъни оила
тамомила барбод бўлган деб топиш учун асос бўла олмайди.
Суд баён этилганларга, юқоридаги қонун талаблари
ҳамда иш бўйича тўпланган ҳужжатлар ва суд мажлисида
аниқланган ҳолатларга кўра, даъвони рад қилишни лозим
топади.
Юқоридаги
асосларга
кўра,
суд
Ўзбекистон
Республикаси ФПКнинг 251-253-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР ҚИЛАДИ :
Даъвогар
Алихонов
Множиддин
Зухирдиновични
жавобгар Алихонова Райхона Носиллоевнага нисбатан
никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъвоси рад қилинсин.
Ҳал қилув қароридан норози томонлар қарор эълон
қилинган кундан бошлаб бир ой ичида шу суд орқали
Андижон вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов
ҳайъатига
мумкин.
3
апелляция тартибида
шикоят
И.Г.Азизов
бериши