Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1603-2302/16485 Дата решения 10.05.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд хабарномаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори Суд Фуқаролик ишлари бўйича Чуст туманлараро суди Судья Исмаилов Нозимжон Рустамович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Каримов Одилжон Обиджон ўғли Ответчик / Подсудимый каримова Шохиста Обиджоновна
Source ID 6682449bb6bf6f28996e5e3f Claim ID 4879297 PDF Hash 289d5131e8d3e7fd... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ФПКнинг 220-моддаси збекистон Республикаси ФПК 220 law
збекистон Республикаси Оила кодексининг 1-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 1 code_article
збекистон Республикаси Оила кодексининг 40-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 40 code_article
збекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 41 code_article
Текст решения 5 190 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2024 йил 10 май куни Наманган вилояти фуқаролик ишлари бўйича Чуст туманлараро суди ўз биносида, очиқ суд мажлисида Раислик этувчи судья Н.Р.Исмаилов судья ёрдамчиси С.Кийиковнинг котиблигида, даъвогар Каримов Одилжон Обиджон ўғлининг жавобгар Каримова Шохиста Обиджоновнага нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси бўйича юритилган 2-1603-2302/16485-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб, қуйидагиларни Даъвогар Каримов Одилжон Обиджон ўғли жавобгар Каримова Шохиста Обиджоновнага нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси билан судга мурожаат қилган. Суд мажлисида даъвогар Каримов Одилжон Обиджон ўғли даъво аризасини қувватлаб, жавобгар билан 2022 йил 07 январ куни қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганлигини, биргаликдаги турмушларидан бир нафар фарзандлари борлигини, ўзаро келишмовчиликлар сабабли 2023 йил май ойида ажрашиб кетишганлигини, муқаддам никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси рад этилганлигини, яраштириш чоралари кўрилганлигини, оила тикланмаганлигини билдириб, суддан даъво аризани қаноатлантиришни сўради. Жавобгар Каримова Шохиста Обиджоновна суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинган бўлсада суд мажлисида иштирок этмади ва иштирок этмаслик сабабларини судга маълум қилмади шунга кўра суд ишни Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 220-моддасига асосан жавобгарни иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд томонларнинг иш юзасидан берган тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, уларни муҳокама қилган ҳолда қуйидаги хулосага келади. Суд томонидан аниқланган ҳолатларга кўра, даъвогар Каримов Одилжон Обиджон ўғли ва жавобгар Каримова Шохиста Обиджоновна 2022 йил 07 январ куни қонуний никоҳдан ўтиб, оила қурганлар ва бу ҳақда Наманган вилояти, Тўрақўрғон туман ФҲДЁ бўлими томонидан 21612-22-00028-сон билан далолатнома ёзуви қайд этилган. Биргаликдаги турмушларидан бир нафар фарзандлари бор. Келиб чиққан ўзаро келишмовчиликлар натижасида тарафлар алоҳида яшаб, рўзғор юритмоқдалар. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги 6-сонли «Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 14бандига кўра, никоҳдан ажратишга доир ишлар бўйича қонуний ва асосли ҳал қилув қарори қабул қилиниши учун суд ишнинг ҳақиқий ҳолатларини ҳар тарафлама, тўлиқ ва холисона текшириб чиқиши, жумладан, эр-хотин ўртасидаги ўзаро муносабатлар хусусиятини, никоҳдан ажратиш масаласи қўйилишга асос бўлган сабаблар, эр-хотин ўртасидаги келишмовчиликнинг асл сабабларини аниқлаши шарт. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 1-моддаси 2-қисми мазмунига кўра, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ишни кўришда суд оилани сақлаб қолиш юзасидан чоралар кўриши лозим. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 40-моддасига мувофиқ суд ишнинг кўрилишини кейинга қолдириб, эр-хотинга ярашиш учун олти ойгача муҳлат тайинлашга ҳақли. Суд томонидан оилани сақлаб қолиш мақсадида тарафларга ярашиб олишлари учун уч ойлик муҳлат тайинланган эди. Шу билан бирга, суд томонидан тарафларнинг яшаш манзили бўйича туман ҳокимиятлари эрхотинни яраштириш бўйича тегишли чоралар кўриш учун хабардор қилинган. Бироқ, тарафлар ярашиш учун ҳеч қандай чора кўрмаганлиги туфайли берилган муҳлат бирор бир ижобий натижа бермаган. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасига кўра, агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади. Бундай ҳолатда, суд иш ҳолатларини ҳар томонлама кўриб чиқиб, тарафларнинг бирга яшашга истаклари йўқлиги, тарафлар ўртасидаги меҳр-оқибат, бир-бирларига бўлган ҳурмат ва ишонч каби ҳис-туйғулар йўқолганлиги, суд томонидан оилани сақлаб қолишга кўрилган чоралар ижобий натижа бермаганлигини инобатга олиб, тарафлар ўртасидаги никоҳ бутунлай барбод бўлганлиги ва оилани сақлаб қолиш учун имконият мавжуд эмаслиги ҳақидаги хулосага келиб, даъво аризани қаноатлантиришни лозим топади. Суд давлат божини ундириш масаласини муҳокама қилишда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 141моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси 06.01.2020 йилдаги «Давлат божи тўғрисида»ги қонунига асосланиб, давлат божини даъвогардан ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 220, 249 – 253 моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъвогар Каримов Одилжон Обиджон ўғлининг жавобгар Каримова Шохиста Обиджоновнага нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси қаноатлантирилсин. Каримов Одилжон Обиджон ўғли ва Каримова Шохиста Обиджоновна ўрталаридаги 2022 йил 07 январь куни Наманган вилоят, Тўрақўрғон туман ФҲДЁ бўлими томонидан 2-1612-22-00028-сонли далолатнома ёзуви билан қайд этилган никоҳдан ажратилсинлар. Никоҳдан ажратишни расмийлаштиришда даъвогар Каримов Одилжон Обиджон ўғлидан давлат фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида давлат божи ундирилсин. Жавобгар Каримова Шохиста Обиджоновнадан давлат божи ундирилмасин. Ҳал қилув қароридан норози томон ушбу қарор чиқарилган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Наманган вилоят судига апелляция тартибида шикоят бериши, прокурор эса протест келтириши мумкин. Н.Р.Исмаилов