Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1703-2301/8223 Дата решения 10.05.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори Суд Фуқаролик ишлари бўйича Бўстон туманлараро суди Судья Темиров Азамат Таиржонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Турдиалиев Муслимбек Ўктамжон ўғли Ответчик / Подсудимый Турдиалиева Дилафруз Дониёржон қизи
Source ID 6683a3b3b6bf6f28996e5eb0 Claim ID 4834157 PDF Hash dd6cbb07065551be... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 41 code_article
збекистон Республикаси Оила кодексининг 46-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 46 code_article
збекистон Республикаси Оила Кодексининг 45-моддаси збекистон Республикаси Оила Кодекси 45 code_article
Текст решения 7 008 символов
Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2024 йил май ойининг 10 кунида фуқаролик ишлари бўйича Бўстон туманлараро судининг биносида, очиқ суд мажлисида, судья А.Темировнинг раислигида, судья ёрдамчиси Д.Муродованинг котибалигида, тарафларнинг иштирокида, даъвогар Турдалиев Муслимбек Ўктамжон ўғлининг жавобгар Турдалиева (Комилова) Дилафруз Дониёржон қизига нисбатан «Никоҳдан ажратиш ҳақида»ги даъвоси бўйича юритилган 2-1703-2301/8223-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб қуйидагиларни суд, АНИҚЛАДИ: Даъвогар Турдалиев Муслимбек Ўктамжон ўғли судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, унда жавобгар Турдалиева (Комилова) Дилафруз Дониёржон қизи билан Шаҳрихон туман ФҲДЁ бўлимида 20.08.2019 йилда 1032-сон далолатнома ёзуви билан қайд этилган никоҳдан ажратишни сўраган. Даъвогар Турдалиев Муслимбек Ўктамжон ўғли суд мажлисида даъвосини қувватлаб берган тушунтиришида, жавобгар Турдалиева (Комилова) Дилафруз Дониёржон қизи билан 20.08.2019 йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганлигини, турмушлари давомида бир нафар фарзандли бўлишганини, жавобгар билан оилавий низолар сабабли 2021 йил август ойидан буён бирга яшамаётганлигини, 2021 йил ноябрь ойида бошқа оила қурганлигини, ҳозирда иккинчи оиласидан икки нафар фарзандлари борлигини, жавобгар билан ўрталарида мулкий, бола тарбияси билан боғлиқ низолар мавжуд эмаслигини, суд томонидан берилган муҳлат давомида ҳам оиласи тикланмаганлигини баён қилиб, даъвони қаноатлантириб беришни сўради. Суд мажлисида сўралган жавобгар Турдалиева (Комилова) Дилафруз Дониёржон қизи даъвони тан олиб берган тушунтиришида, ҳақиқатдан ҳам даъвогар билан 20.08.2019 йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганлигини, турмуши давомида бир нафар фарзандли бўлишганлигини, оилавий низолар сабабли даъвогар билан 2021 йил август ойидан буён бирга яшамаётганлигини, даъвогар бошқа оила қурганлигини, келгусида оиласи тикланмаслигини, никоҳдан ажратишга рози эканлигини, даъвогар билан ўрталарида мулкий, бола тарбияси билан боғлиқ низолар мавжуд эмаслигини, суд томонидан берилган муҳлат давомида ҳам оиласи тикланмаганлигини баён қилиб, даъвони қаноатлантириб беришни сўради. Суд, суд мажлисида иштирок этган тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, уларни таҳлил қилиб, қуйидагича тўхтамга келди. Аниқланишича, даъвогар Турдалиев Муслимбек Ўктамжон ўғли жавобгар Турдалиева (Комилова) Дилафруз Дониёржон қизи билан 20.08.2019 йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурган. Бу ҳақида Шаҳрихон туман ФҲДЁ бўлимида 20.08.2019 йилда 1032-сон билан далолатнома ёзуви қайд этилиб, тарафларга никоҳ тузилганлиги тўғрисида гувоҳнома берилган. Тарафлар турмушлари давомида 02.08.2020 йилда туғилган бир нафар фарзандли бўлишган. Тарафлар 2021 йил август ойидан буён бирга яшамайдилар. Уларни бирга яшамасликларига турмушлари давомида келиб чиққан оилавий низолар сабаб бўлган. Даъвогар М.Турдалиев 2021 йил ноябрь ойида бошқа оила қурган. Бошқа оиласидан икки нафар фарзандлари бор. Муқаддам даъвогарнинг ушбу мазмундаги даъво аризаси фуқаролик ишлари бўйича Бўстон туманлараро суди томонидан 17.11.2021 йилдаги ҳал қилув қарорига асосан рад этилган. Бундан ташқари мазкур фуқаролик иши бўйича суднинг 08.11.2023 йилдаги ажрими билан тарафларга оилани тиклаш чораларини кўриш учун олти ой муҳлат берилган. Ўтган вақт давомида тарафларни яраштириш чоралари тарафлар истиқомат қилиб келаётган маҳалла фуқаролар йиғинлари оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссиясилари томонидан кўрилган, бироқ кўрилган чора-тадбирларга қарамай тарафларнинг оиласини сақлаб қолишни имкони бўлмаган. Бунга тарафлар ўртасида келиб чиққан оилавий низолардан ташқари, уларда никоҳ муносабатларини давом эттириш мақсадлари йўқлиги сабаб бўлган. Юқоридаги ҳолатлар ишдаги мавжуд Шаҳрихон туманидаги “Андажон” ва Бўстон туманидаги “Маориф” номли маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳузуридаги оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссиялари томонидан тузилган хулосалар билан ўз тасдиғини топган. Суд, тарафлар оилани тиклаб, ярашмаганлигини, уларда никоҳ муносабатларини давом эттириш мақсадлари йўқлигини эътиборга олиб, эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб ҳисоблаб, даъвогарнинг даъвосини қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасида “Агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади” деб кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг “Судлар томонидан никохдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 2011 йил 20 июлдаги 06-сонли қарорининг 16-бандида “Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозим” деб кўрсатилган. Суд, Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 46-моддасида “Никоҳга кириш вақтида ўз фамилиясини ўзгартирган эр (хотин) никоҳдан ажратилгандан кейин ҳам шу фамилияда қолишга ҳақли ёхуд унинг хоҳишига биноан суд томонидан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги қарор чиқарилаётганда унга никоҳгача бўлган фамилияси қайтарилиши мумкин” деб белгиланган асосларга кўра, жавобгарга ўзининг никоҳгача бўлган фамилиясига қайтиш ҳуқуқига эга эканлигини тушунтиришни лозим топади. Суд давлат божи масаласини муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги қонунига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 45-моддасига асосан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органининг гувоҳномаси берилаётганда даъвогар Турдалиев Муслимбек Ўктамжон ўғлидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 (уч) баравари миқдорида давлат божи ундиришни мувофиқ деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 249-253-моддаларини қўллаб суд, ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъвогар Турдалиев Муслимбек Ўктамжон ўғлининг жавобгар Турдалиева (Комилова) Дилафруз Дониёржон қизига нисбатан «Никоҳдан ажратиш ҳақида»ги даъвоси қаноатлантирилсин. Даъвогар Турдалиев Муслимбек Ўктамжон ўғли ва жавобгар Турдалиева (Комилова) Дилафруз Дониёржон қизи Шаҳрихон туман ФҲДЁ бўлимида 20.08.2019 йилда 1032-сон билан қайд қилинган никоҳдан ажратилсин. Никоҳдан ажратиш тўғрисидаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органининг гувоҳномаси берилаётганда даъвогар Турдалиев Муслимбек Ўктамжон ўғлидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 (уч) баравари миқдорида бож ундирилсин. Никоҳдан ажратишни қайд этиш вақтида жавобгар Турдалиева Дилафруз Дониёржон қизига ўзининг никоҳгача бўлган “Комилова” фамилиясига қайтиш ҳуқуқига эга эканлиги тушунтирилсин. Ҳал қилув қароридан норози тарафлар ушбу ҳал қилув қарори қабул қилинган қилинган кундан эътиборан бир ой муддат ичида шу суд орқали Андижон вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят, иш апелляция тартибида кўрилмаган тақдирда ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой муддат ичида кассация тартибида шикоят келтиришга ҳақли. Судья: А.Темиров