Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1603-2305/16111 Дата решения 10.05.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори Суд Фуқаролик ишлари бўйича Чуст туманлараро суди Судья Хомидов Камолхон Муҳибиллоевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Жалолов Фарходжон Шаропович Ответчик / Подсудимый Шомахсудова Савриниссо Эркиновна
Source ID 668414a4b6bf6f28996e5f10 Claim ID 4838405 PDF Hash 8a7e6eb09849e8b0... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
зР ФПКнинг 220-моддаси зР ФПК 220 law
збекистон Республикаси Оила Кодексининг 41-моддаси збекистон Республикаси Оила Кодекси 41 code_article
збекистон Республикаси Оила кодексининг 45-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 45 code_article
Текст решения 5 289 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2024 йил май ойининг 10 куни фуқаролик ишлари бўйича Чуст туманлараро судининг очиқ суд мажлиси, ўз биносида бўлиб, раислик қилувчи: судья К.Хомидов судья ёрдамчиси К.Раймалиеванинг котиблигида, даъвогар Жалолов Фарходжон Шароповичнинг жавобгар Шомахсудова Савриносо Эркиновнага нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги 2-1603-2305/16111-сонли фуқаролик иши кўрилиб, қуйидагиларни Судга даъвогар Жалолов Фарходжон Шароповичнинг жавобгар Шомахсудова Савриносо Эркиновнага нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси билан мурожаат қилган. Суд мажлисида даъвогар Ф.Жалолов даъво аризани қувватлаб, жавобгар С.Шомахсудова билан 24.05.1994 йил куни қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қуришганлигини, биргаликдаги турмушлари даврида фарзандли бўлишмаганлигини, турмушлари бошидан яхши бўлмаганлигини, шу сабабли 1994 йилда ўзаро ажрашиб кетишганлигини, оилавий низолари МФЙ томонидан кўриб чиқилганлигини, лекин хар иккиси оилани тиклашни истамаганлиги сабабли оилани тиклашни имкони бўлмаганлигини, ўрталарида мулкий ва бошқа низолар қолмаганлигини, хозирда хар икки тараф бошқа бошқа оила қурганлигини, жавобгар билан ўрталаридаги қонуний никохдан ажратиш мақсадида Чуст туман ФХДЁ бўлимига мурожаат қилганлигини,жавобгар ФХДЁ бўлимига бормаганлиги сабабли аризаси рад қилиниб, ушбу масалада судга мурожаат қилиш тушинтирилганлигини, шу сабабли судга мурожаат қилганлигини, суд томонидан берилган муҳлат давомида ҳам оилани тиклашга ҳаракат қилмаганлигини, чунки жавобгар билан оилани тиклашни имкони қолмаганлигини, ўрталарида мулкий низо йўқлигини баён қилиб, даъво талабини қаноатлантиришни сўради. Жавобгар Шомахсудова Савриносо Эркиновна суд мажлисининг вақти ва жойи хақида тегишли тартибда огохлантирилган бўлсада келмаган. Шу боис суд фуқаролик ишини ЎзР ФПКнинг 220-моддасига кўра жавобгарнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд тарафни тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги ҳулосага келади. Аниқланишича, Жалолов Фарходжон Шаропович ва Шомахсудова Савриносо Эркиновналар 24.05.1994 йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қуришган, никоҳлари Чуст туман, Варзик ҚФЙ томонидан 67-сонли далолатнома ёзуви билан қайд этилган. Биргаликдаги турмушларидан фарзанди бўлишмаган. Оилавий келишмовчиликлар сабабли тарафлар 1994 йилдан буён бирга яшамайдилар. Эр-хотинлик муносабатлари ўша вақтдан тугатилган, шу вақтдан бошлаб бирга рўзғор юритмайдилар. Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 41-моддасига асосан, суд эрхотиннинг биргаликда яшаши ва оилани сақлаб қолишни имконияти қолмаган ҳоллардагина уларни никоҳларини бекор қилади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 20.07.2011 йилдаги “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 6-сонли қарорининг 16-бандида эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқлиги, яъни оиланинг тамомила барбод бўлганлиги аниқлансагина, суд никоҳдан ажратиш ҳақидаги талабни қаноатлантиришга ҳақли эканлиги тушунтирилган. Чуст туман, Камарсада МФЙ томонидан 10.05.2024 йилдаги далолатномасидан кўринишича, тарафларнинг оиласини тиклаш мақсадида оилавий масаласи бир неча марта муҳокама қилинган, бироқ хар икки тараф бошқа бошқа фуқаролар билан оила қурганлиги сабабли оилани тиклаш имкони бўлмаганлиги кўрсатилган. Суд аниқланган ҳолатларга баҳо бериб, тарафлар ўртасида бир-бирларига меҳр-муҳаббат, ҳурмат қолмаганлигини, уларнинг оиласини тиклаш учун қилинган ҳаракатлар ижобий натижа бермаганлигини инобатга олиб ўрталарида никоҳ расмангина мавжуд бўлиб, оила эса тамомила барбод бўлган деган хулосага келади. Шу боис суд аниқланган ҳолатлар ва Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41, 46-моддалари талабига амал қилиб, тарафларнинг ўрталаридаги никоҳдан ажратишни лозим топади. Суд мазкур фуқаролик иши юзасидан давлат божини ундириш масаласини муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 45-моддаси ва «Давлат божи тўғрисида»ги қонунга асосланиб, даъвогардан давлат фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида давлат божи ундиришни, жавобгарни қарамоғида вояга етмаган фарзандлари борлигини инобатга олиб давлат божи тўлашдан озод қилишни лозим топади. Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41,45моддалари, ФПКнинг 249-253-моддалари талабларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л А Д И: Даъвогар Жалолов Фарходжон Шароповичнинг жавобгар Шомахсудова Савриносо Эркиновнага нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси қаноатлантирилсин. Даъвогар Жалолов Фарходжон Шаропович билан жавобгар Шомахсудова Савриносо Эркиновна ўртасида 24.05.1994 йилда Чуст туман, Варзик ҚФЙ томонидан 67-сон билан қайд этилган никоҳдан ажратилсин. Никохдан ажратишни расмийлаштиришда даъвогар Жалолов Фарходжон Шароповичдан давлат фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида давлат божи ундирилсин. Жавобгар Шомахсудова Савриносо Эркиновна давлат божи тўлашдан озод қилинсин. Ҳал қилув қароридан норози тараф бир ойлик муддат ичида ушбу суд орқали Наманган вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят ёки протест келтиришлари мумкин. Раислик этувчи: (имзо) Нусхаси аслига тўғри, судья Ҳал қилув қарори 10.06.2024 йилда қонуний кучга кирган. Судья К.Хомидов