Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1603-2304/16386 Дата решения 10.05.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори Суд Фуқаролик ишлари бўйича Чуст туманлараро суди Судья Хомидов Камолхон Муҳибиллоевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Махмудов Вохиджон Эркинжонович Ответчик / Подсудимый Махмудова Гулбахор Муродовна
Source ID 66841500b6bf6f28996e5f11 Claim ID 4858308 PDF Hash 491bc605e7a7096f... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
зР ФПКнинг 220-моддаси зР ФПК 220 law
збекистон Республикаси Оила Кодексининг 41-моддаси збекистон Республикаси Оила Кодекси 41 code_article
збекистон Республикаси Оила кодексининг 45-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 45 code_article
Текст решения 5 188 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2024 йил май ойининг 10 куни фуқаролик ишлари бўйича Чуст туманлараро судининг очиқ суд мажлиси, ўз биносида бўлиб, раислик қилувчи: судья К.Хомидов судья ёрдамчиси К.Раймалиеванинг котиблигида, даъвогар Махмудов Вохиджон Эркинжоновичнинг жавобгар Махмудова Гулбахор Муродовнага нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги 2-1603-2304/16386-сонли фуқаролик иши кўрилиб, қуйидагиларни Судга даъвогар Махмудов Вохиджон Эркинжоновичнинг жавобгар Махмудова Гулбахор Муродовнага нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси билан мурожаат қилган. Суд мажлисида даъвогар В.Махмудов даъво аризани қувватлаб, жавобгар Г.Маҳмудова билан 09.06.2011 йил куни қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қуришганлигини, биргаликдаги турмушлари даврида уч нафар фарзандли бўлишганлигини, турмушлари бошидан яхши бўлмаганлигини, жавобгар уни ва оила аъзоларини хурмат қилмаганлигини, хатто уни онасини хақорат қилганлигини, жавобгар билан оилани сақлаб қолишга бир неча йиллар даъвомида харакат қилганлигини, лекин имкони бўлмаганлигини, шу сабабли 2022 йил май ойида ўзаро ажрашиб кетишганлигини, оилавий низолари МФЙ томонидан кўриб чиқилганлигини, лекин хар иккиси оилани тиклашни истамаганлиги сабабли оилани тиклашни имкони бўлмаганлигини, ўрталарида мулкий ва бошқа низолар қолмаганлигини, суд томонидан берилган муҳлат давомида ҳам оилани тиклашга ҳаракат қилмаганлигини, чунки жавобгар хозирда шаърий тартибда бошқа фуқаро билан турмуш қурганлигини, шу сабабли жавобгар билан оилани тиклашни имкони қолмаганлигини, ўрталарида мулкий низо йўқлигини баён қилиб, даъво талабини қаноатлантиришни сўради. Жавобгар Махмудова Гулбахор Муродовна суд мажлисининг вақти ва жойи хақида тегишли тартибда огохлантирилган бўлсада келмаган. Шу боис суд фуқаролик ишини ЎзР ФПКнинг 220-моддасига кўра жавобгарнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд тарафларни тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги ҳулосага келади. Аниқланишича, Махмудов Вохиджон Эркинжонович ва Махмудова Гулбахор Муродовналар 09.06.2011 йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қуришган, никоҳлари Поп туман ФҲДЁ бўлимида 701-сонли далолатнома ёзуви билан қайд этилган. Биргаликдаги турмушларидан уч нафар фарзанди бор. Оилавий келишмовчиликлар сабабли тарафлар 2022 йилдан буён бирга яшамайдилар. Эр-хотинлик муносабатлари ўша вақтдан тугатилган, шу вақтдан бошлаб бирга рўзғор юритмайдилар. Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 41-моддасига асосан, суд эрхотиннинг биргаликда яшаши ва оилани сақлаб қолишни имконияти қолмаган ҳоллардагина уларни никоҳларини бекор қилади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 20.07.2011 йилдаги “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 6-сонли қарорининг 16-бандида эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқлиги, яъни оиланинг тамомила барбод бўлганлиги аниқлансагина, суд никоҳдан ажратиш ҳақидаги талабни қаноатлантиришга ҳақли эканлиги тушунтирилган. Поп туман, Навбахор махалла фуқаролар йиғини томонидан берилган хулосасидан кўринишича, тарафларнинг оиласини тиклаш мақсадида оилавий масаласи бир неча марта муҳокама қилинган, бироқ хар икки тараф оилани тиклашни истамаганлиги сабабли оилани тиклаш имкони бўлмаганлиги кўрсатилган. Суд аниқланган ҳолатларга баҳо бериб, тарафлар ўртасида бир-бирларига меҳр-муҳаббат, ҳурмат қолмаганлигини, уларнинг оиласини тиклаш учун қилинган ҳаракатлар ижобий натижа бермаганлигини инобатга олиб ўрталарида никоҳ расмангина мавжуд бўлиб, оила эса тамомила барбод бўлган деган хулосага келади. Шу боис суд аниқланган ҳолатлар ва Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41, 46-моддалари талабига амал қилиб, тарафларнинг ўрталаридаги никоҳдан ажратишни лозим топади. Суд мазкур фуқаролик иши юзасидан давлат божини ундириш масаласини муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 45-моддаси ва «Давлат божи тўғрисида»ги қонунга асосланиб, даъвогардан давлат фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида давлат божи ундиришни, жавобгарни қарамоғида вояга етмаган фарзандлари борлигини инобатга олиб давлат божи тўлашдан озод қилишни лозим топади. Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41,45моддалари, ФПКнинг 249-253-моддалари талабларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л А Д И: Даъвогар Махмудов Вохиджон Эркинжоновичнинг жавобгар Махмудова Гулбахор Муродовнага нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси қаноатлантирилсин. Даъвогар Махмудов Вохиджон Эркинжонович билан жавобгар Махмудова Гулбахор Муродовна ўртасида 09.06.2011 йилда Поп туман ФҲДЁ бўлими томонидан 701-сон билан қайд этилган никоҳдан ажратилсин. Никохдан ажратишни расмийлаштиришда даъвогар Махмудов Вохиджон Эркинжоновичдан давлат фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида давлат божи ундирилсин. Жавобгар жавобгар Махмудова Гулбахор Муродовна давлат божи тўлашдан озод қилинсин. Ҳал қилув қароридан норози тараф бир ойлик муддат ичида ушбу суд орқали Наманган вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят ёки протест келтиришлари мумкин. Раислик этувчи: (имзо) К.Хомидов Ҳал қилув қ