Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1603-2304/15909 Дата решения 10.05.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори Суд Фуқаролик ишлари бўйича Чуст туманлараро суди Судья Хомидов Камолхон Муҳибиллоевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Исақов Комилжон Расулович Ответчик / Подсудимый Ғаниева Раънохон Валиевна
Source ID 6684151fb6bf6f28996e5f12 Claim ID 4826776 PDF Hash d9ae0b32d0bda8b5... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Оила Кодексининг 41-моддаси збекистон Республикаси Оила Кодекси 41 code_article
збекистон Республикаси Оила кодексининг 45-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 45 code_article
Текст решения 5 538 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2024 йил май ойининг 10 куни фуқаролик ишлари бўйича Чуст туманлараро судининг очиқ суд мажлиси, ўз биносида бўлиб, раислик қилувчи: судья К.Хомидов судья ёрдамчиси К.Раймалиеванинг котиблигида, даъвогар Исақов Комилжон Расуловичнинг жавобгар Ғаниева Раънохон Валиевнага нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги 2-1603-2302/15909-сонли фуқаролик иши кўрилиб, қуйидагиларни Судга даъвогар Исақов Комилжон Расуловичнинг жавобгар Ғаниева Раънохон Валиевнага нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси билан мурожаат қилган. Суд мажлисида даъвогар К.Исақов даъво аризани қувватлаб, жавобгар Р.Ғаниева билан 14.12.1991 йил куни қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қуришганлигини, биргаликдаги турмушлари даврида уч нафар фарзандли бўлишганлигини, турмушлари бошидан яхши бўлмаганлигини, жавобгар уни ва оила аъзоларини хурмат қилмаганлигини, жавобгар билан оилани сақлаб қолишга бир неча йиллар даъвомида харакат қилганлигини, лекин имкони бўлмаганлигини, шу сабабли 2018 йилда ўзаро ажрашиб кетишганлигини, оилавий низолари МФЙ томонидан кўриб чиқилганлигини, лекин хар иккиси оилани тиклашни истамаганлиги сабабли оилани тиклашни имкони бўлмаганлигини, ўрталарида мулкий ва бошқа низолар қолмаганлигини, жавобгар билан ўрталаридаги қонуний никохдан ажратиш мақсадида Поп туман ФХДЁ бўлимига мурожаат қилганлигини,жавобгар ФХДЁ бўлимига бормаганлиги сабабли аризаси рад қилиниб, ушбу масалада судга мурожаат қилиш тушинтирилганлигини, шу сабабли судга мурожаат қилганлигини, суд томонидан берилган муҳлат давомида ҳам оилани тиклашга ҳаракат қилмаганлигини, чунки жавобгар билан оилани тиклашни имкони қолмаганлигини, ўрталарида мулкий низо йўқлигини баён қилиб, даъво талабини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида жавобгар Ғаниева Раънохон Валиевна даъвога қисман иқрор бўлиб, ўз тушинтиришида хақиқатдан хам даъвогар билан 1991 йилда қонуний никохдан ўтиб турмуш қуришганлигини, биргаликдаги турмушлари даврида уч нафар фарзандли бўлишганлигини, турмушлари бошидан яхши бўлмаганлигини,шу сабабли ўзаро ажрашиб кетишганлигини, келгусида хам даъвогар билан оилани тиклашни имкони йўқлигини баён қилиб судданишни қонуний хал қилишни сўради. Суд тарафларни тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги ҳулосага келади. Аниқланишича, Исақов Комилжон Расулович ва Ғаниева Раънохон Валиевналар 14.12.1991 йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қуришган, никоҳлари Поп туман 1-сон ФҲДЁ бўлимида 106-сонли далолатнома ёзуви билан қайд этилган. Биргаликдаги турмушларидан уч нафар фарзанди бор. Оилавий келишмовчиликлар сабабли тарафлар 2018 йилдан буён бирга яшамайдилар. Эр-хотинлик муносабатлари ўша вақтдан тугатилган, шу вақтдан бошлаб бирга рўзғор юритмайдилар. Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 41-моддасига асосан, суд эрхотиннинг биргаликда яшаши ва оилани сақлаб қолишни имконияти қолмаган Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 20.07.2011 йилдаги “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 6-сонли қарорининг 16-бандида эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқлиги, яъни оиланинг тамомила барбод бўлганлиги аниқлансагина, суд никоҳдан ажратиш ҳақидаги талабни қаноатлантиришга ҳақли эканлиги тушунтирилган. Поп туман хокимлиги оила ва хотин қизлар бўлимининг 03.05.2024 йилдаги 56-сонли хулосасидан кўринишича, тарафларнинг оиласини тиклаш мақсадида оилавий масаласи бир неча марта муҳокама қилинган, бироқ даъвогар тараф оилани тиклашни истамаганлиги сабабли оилани тиклаш имкони бўлмаганлиги кўрсатилган. Суд аниқланган ҳолатларга баҳо бериб, тарафлар ўртасида бир-бирларига меҳр-муҳаббат, ҳурмат қолмаганлигини, уларнинг оиласини тиклаш учун қилинган ҳаракатлар ижобий натижа бермаганлигини инобатга олиб ўрталарида никоҳ расмангина мавжуд бўлиб, оила эса тамомила барбод бўлган деган хулосага келади. Шу боис суд аниқланган ҳолатлар ва Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41, 46-моддалари талабига амал қилиб, тарафларнинг ўрталаридаги никоҳдан ажратишни лозим топади. Суд мазкур фуқаролик иши юзасидан давлат божини ундириш масаласини муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 45-моддаси ва «Давлат божи тўғрисида»ги қонунга асосланиб, даъвогардан давлат фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида давлат божи ундиришни, жавобгарни қарамоғида вояга етмаган фарзандлари борлигини инобатга олиб давлат божи тўлашдан озод қилишни лозим топади. Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41,45моддалари, ФПКнинг 249-253-моддалари талабларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л А Д И: Даъвогар Исақов Комилжон Расуловичнинг жавобгар Ғаниева Раънохон Валиевнага нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси қаноатлантирилсин. Даъвогар Исақов Комилжон Расулович билан жавобгар Ғаниева Раънохон Валиевна ўртасида 14.12.1991 йилда Поп туман ФҲДЁ бўлими томонидан 106-сон билан қайд этилган никоҳдан ажратилсин. Никохдан ажратишни расмийлаштиришда даъвогар Исақов Комилжон Расуловичдан давлат фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида давлат божи ундирилсин. Жавобгар Ғаниева Раънохон Валиевна давлат божи тўлашдан озод қилинсин. Ҳал қилув қароридан норози тараф бир ойлик муддат ичида ушбу суд орқали Наманган вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят ёки протест келтиришлари мумкин. Раислик этувчи: (имзо)) К.Хомидов Ҳал қилув қарори аслига тўғри,Судья Ҳал қилув қарори 11.06.2024 йил кунидан конуний кучга кирган К.Хомидов