← Назад
Решение #1278614 Гражданские
Суд хабарномаси; Давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат; Бошқа турдаги илова ҳужжати; Даъво аризаси; Туғилганлик ҳақида гувоҳнома нусхаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Паспорт нусхаси; Суд қарорлари нусхаси; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори; Почта ҳаражатлари тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат; Никоҳ гувоҳномаси нусхаси
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик процессуал кодекси | 220 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси ОК | 41 | — | law |
Текст решения
5 795 символов
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2024 йил май ойининг 10 кунида фуқаролик ишлари бўйича Избоскан
туманлараро судининг очиқ суд мажлиси ўз биносида бўлиб, раислик қилувчи
А.Б.Масардинов, судья ёрдамчиси Б.Қўлдашевнинг котиблигида, даъвогар
*******************нинг
жавобгар
*******************га
нисбатан
«Никоҳдан ажратиш ҳақида»ги даъвоси бўйича юритилган 2-1704-2301/11155сонли фуқаролик иши кўриб чиқиб, қуйидагилар
АНИҚЛАНДИ
Даъвогар ******************* жавобгар *******************га
нисбатан «Никоҳдан ажратиш ҳақида»ги даъво аризаси билан судга мурожаат
қилган.
Суд мажлисида даъвогар ******************* ўз даъвосини қувватлаб,
жавобгар билан 14.08.2020 йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш
қурганлигини, ўзаро турмушлари давомида бир нафар фарзандли
бўлганликларини, ўзаро келишмовчиликлар сабабли 2022 йил февраль ойидан
буён бирга яшамасликларини, ўрталарида мулкий низолар йўқлигини, никоҳдан
ажратиш ҳақидаги дастлабки даъвоси рад қилинганлигини, суд томонидан
берилган мухлат давомида ҳам оила тикланмаганлиги, оилани тиклашни
имкони йўқлигини билдириб, жавобгар билан ўрталаридаги қонуний никоҳини
бекор қилиш ҳақида қарор чиқариб беришни сўради.
Дастлабки суд мажлисида сўралган жавобгар *******************
тушунтириш бериб, даъвогар билан 14.08.2020 йилда қонуний никоҳдан ўтиб
турмуш қурганлигини, ўзаро турмушлари давомида бир нафар фарзандли
бўлганликларини, ўзаро келишмовчиликлар сабабли 2022 йил февраль ойидан
буён бирга яшамасликларини, оилани тиклашни имкони қолмаганлигини
билдириб, даъвогарни даъвосини қаноатлантиришни сўраган.
Кейинги суд мажлисига жавобгар *******************нинг ишончли
вакили тегишли тартибда чақиртирилган бўлсада, суд мажлисига келмаган. Суд
мажлисига келмаганлик сабаблари ҳақида маълум қилмаган.
Шунинг учун суд, ишни Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик
процессуал кодексининг 220-моддасига асосан жавобгарнинг иштирокисиз
кўриб чиқишни лозим топди.
Суд, тарафларнинг тушунтиришларини эшитиб, суд мажлисида
аниқланган ҳолатлар ва ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, таҳлил қилиб,
қуйидагича тўхтамга келди.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар 14.08.2020 йилда Пахтаобод
туман ФҲДЁ бўлимининг 2-1714-20-00743-сонли далолатнома ёзувига асосан
қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қуришган. Ўзаро турмушлари давомида
16.06.2021 йилда туғилган Одилжонова Мушаррафхон Қудратилло қизи исмли
бир нафар фарзандли бўлганлар.
Тарафлар ўзаро келишмовчиликлар сабабли 2022 йил февраль ойидан
буён умумий рўзғор юритмасдан яшаб келади.
Фуқаролик ишлари бўйича Избоскан туманлараро судининг 15.08.2022
йилдаги ҳал қилув қарори билан даъвогар *******************нинг жавобгар
*******************га нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъвоси рад
қилинган.
Фуқаролик ишлари бўйича Избоскан туманлараро судининг 10.11.2023
йилдаги
ҳамда
23.02.2024
йилдаги
ажрими
билан
даъвогар
*******************нинг
жавобгар
*******************га
нисбатан
никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси асосида юритилган фуқаролик иши
юзасидан тарафларга ярашишлари учун 6 (олти) ой муҳлат тайиниб, ажрим
нусхаси тарафларнинг оилавий келишмовчилигини бартараф этиш ва уларни
яраштириб қўйиш мақсадида туман оила ва ҳотин қизлар бўлими ҳамда
маҳалла фуқаролари йиғини ҳузуридаги “Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш
комиссияси”га ижро қилиш учун юборилган.
Даъвогар ва жавобгарнинг оилавий келишмовчилигини бартараф этиш ва
уларни яраштириб қўйиш мақсадида маҳалла фуқаролари йиғини томонидан
тарафларнинг оиласини яраштириш учун тушунтириш ишлари олиб борилган
бўлсада, оилани тиклашнинг имкони бўлмаганлиги тўғрисида ҳулоса берган.
Ўзбекистон Республикаси ОК нинг 41-моддасида “Агар суд эр ва
хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга
имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади” деб кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг “Судлар томонидан
никохдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти
тўғрисида”ги 2011 йил 20 июлдаги 06-сонли қарорининг 16-бандида
“Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги
талаб, фақат, эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила
батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги
аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозим” деб кўрсатилган.
Суд баён этилган ҳолатлардан келиб чиқиб, суд томонидан берилган
муҳлат давомида оила тикланмаганлиги, тарафларни яраштириш чоралари
самара бермаганлиги ҳамда маҳалла фуқаролари йиғини хулосаларини
эътиборга олиб, эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила
батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқ деб ҳисоблаб,
даъвогарнинг даъвосини қаноатлантиришни лозим топади.
Никоҳдан ажратиш тўғрисидаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини
ёзиш органининг гувоҳномаси берилаётганда даъвогардан давлат фойдасига
базавий хисоблаш миқдорининг уч баробари миқдорида давлат божи
ундиришни лозим топади.
Бинобарин, суд Ўзбекистон Республикаси ОКнинг 41,45-46-моддалари,
Ўзбекистон Республикаси ФПК нинг 249-253-моддаларини қўллаб
ҚАРОР ҚИЛАДИ
Даъвогар *******************нинг жавобгар *******************га
нисбатан «Никоҳдан ажратиш ҳақида»ги даъвоси қаноатлантирилсин.
Даъвогар ******************* ва жавобгар *******************
14.08.2020 йилда Пахтаобод туман ФҲДЁ бўлимида 2-1714-20-00743-сон билан
қайд қилинган никоҳдан ажратилсин.
Никоҳдан ажратиш тўғрисидаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини
ёзиш
органининг
гувоҳномаси
берилаётганда
даъвогар
*******************дан базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баробари
миқдорида давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тарафлар бир ой муддат ичида шу суд
орқали Андижон вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига
апелляция шикояти (протести) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган
кундан бошлаб олти ой муддат ичида кассация шикояти (протести) беришга
ҳақли.
Раислик қилувчи
А.Б.Масардинов