← Назад
Решение #1278617 Гражданские
Бошқа турдаги илова ҳужжати; Даъво аризаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 76 | — | law | |
| збекистон Республикаси Оила Кодекси | 41 | — | code_article |
Текст решения
5 552 символов
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2024 йил май ойининг 10 куни фуқаролик ишлари бўйича
Андижон туманлараро судининг очиқ суд мажлиси ўз биносида бўлиб,
судья А.О.Одашевнинг раислигида, М.Сайдуллаеванинг котиблигида,
адвокат А.Рахимовнинг иштирокида, даъвогар Абдукахорова Ойдиной
Қосимжон қизини жавобгар Абдукахоров Наврўзбек Рахмонжон ўғлига
нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси бўйича юритилган
2-1701-2304/23571-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб қуйидагилар,
АНИҚЛАНДИ:
Даъвогар Абдукахорова Ойдиной Қосимжон қизи жавобгар
Абдукахоров Наврўзбек Рахмонжон ўғлига нисбатан никоҳдан ажратиш
ҳақидаги даъво ариза билан судга мурожаат қилган.
Суд мажлисида даъвогар Абдукахорова Ойдиной Қосимжон қизи
даъвони қувватлаб, жавобгар Абдукахоров Наврўзбек Рахмонжон ўғли
билан 05.03.2021 йилда қонуний никоҳ асосида турмуш қурганлигини,
биргаликдаги турмушлари давомида бир нафар фарзандли
бўлганлигини, турмушларининг дастлабки йилларида жавобгар билан
муносабатлари яхши бўлганлигини лекий кейинчалик бир бирларини
яхши тушунмасликлари оқибатида доимий равишда жанжаллар келиб
чиқганлигини, натижада жавобгар билан 2022 йил октябрь ойидан буён
бирга яшашмаслигини, ўзаро келишмовчиликлари ва характерлари бирбирларига тўғри келмаслиги ҳамда узоқ муддатдан буён бирга
яшамаётганликлари сабабли оилани тиклашнинг имкони мавжуд эмас
деб ҳисоблашини, суд томонидан берилган муҳлат давомида оилани
тиклаш чораларини кўрмаганлигини баён қилиб, ўрталарида тузилган
қонуний никоҳдан ажратиб беришни сўраб, тушунтириш берди.
Суд мажлисида жавобгар Абдукахоров Наврўзбек Рахмонжон ўғли
даъвони тан олиб, даъвогар Абдукахорова Ойдиной Қосимжон қизи
билан 05.03.2021 йилда қонуний никоҳ асосида турмуш қурганлигини,
биргаликдаги турмушлари давомида бир нафар фарзандли
бўлганлигини, турмушларининг дастлабки йилларида даъвогар билан
муносабатлари яхши бўлганлигини, лекин кейинчалик ўзаро дунё
қарашлари тўғри келмаганлиги сабабли доимий равишда жанжаллар
келиб чиққанлигини, бунинг оқибатида 2022 йил октябрь ойидан буён
бирга яшашмаслигини, узоқ муддатдан буён бирга яшамаётганликлари
сабабли оилани бутунлай барбод бўлган деб ҳисоблашини, оилани
тиклашни истамаслигини баён қилиб, даъвогарнинг даъвосини
қаноатлантиришни сўраб, тушунтириш берди.
Суд тарафларни тушунтиришини эшитиб, ишда тўпланган
ҳужжатларни атрофлича текшириб, муҳокама қилиб, қуйидаги
асосларга кўра, даъвони қаноатлантиришни лозим топди.
Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар 05.03.2021 йилда қонуний
2
никоҳ асосида турмуш қурган.
Тарафлар биргаликдаги турмушлари давомида бир нафар
фарзандли бўлган.
Тарафлар 2022 йил октябрь ойидан буён бирга яшамайди.
Тарафларга суднинг 26.09.2023 йилдаги ажрими билан ярашиб
олишлари учун олти ой муҳлат берилган.
Андижон туман, Саноат МФЙ ва Андижон туман Найманобод МФЙ
яраштириш комиссиясининг хулосасида тарафлар 2022 йил октябрь
ойидан буён бирга яшамаслиги, тарафларни яраштириш чоралари
натижа бермаганлиги, уларни ажрашишларига келишмовчилик сабаб
бўлганлигини, шу сабабли бу оилани тиклашни иложи йўқлиги маълум
қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 76-моддасида Оила
жамиятнинг асосий бўғинидир ҳамда у жамият ва давлат
муҳофазасидадир.
Никоҳ Ўзбекистон халқининг анъанавий оилавий қадриятларига,
никоҳланувчиларнинг ихтиёрий розилигига ва тенг ҳуқуқлилигига
асосланади.
Давлат оиланинг тўлақонли ривожланиши учун ижтимоий,
иқтисодий, ҳуқуқий ва бошқа шарт-шароитлар яратади деб кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 41-моддасига кўра,
агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани
сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Суд Пленумининг 2011 йил 20июлдаги 6-сонли судлар томонидан никоҳдан ажратиш ҳақидаги
ишларни кўришда қонунларни қўллаш амалиёти тўғрисидаги Қарорини
16-бандида «Эр хотинни бундан буён биргаликда яшашига ва оилани
сақлаб қолишига имконият йўқлигини, яъни оилани тамомила барбод
бўлганлиги аниқланса, суд никоҳдан ажратиш ҳақидаги талабни
қаноатлантиришга ҳақли» деб тушунтириш берилган.
Тарафлар 2022 йил октябрь ойидан буён бир оила бўлиб
яшамаётганлиги, бир-бирига нисбатан меҳр қолмаганлигидан оилани
батамом барбод бўлганлиги кўринади.
Суд баён этилганларга кўра, даъвогар Абдукахорова Ойдиной
Қосимжон қизини жавобгар Абдукахоров Наврўзбек Рахмонжон ўғлига
нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъвосини қаноатлантиришни,
давлат божини кўриб чиқиб, никоҳдан ажратишни расмийлаштириш
вақтида базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 (бир ярим) баравари
миқдорида давлат божини жавобгардан ундиришни лозим топди.
Юқоридаги асосларга кўра, суд Ўзбекистон Республикаси
ФПКнинг 249-253-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР ҚИЛАДИ :
Даъвогар Абдукахорова Ойдиной Қосимжон қизини жавобгар
3
Абдукахоров Наврўзбек Рахмонжон ўғлига нисбатан никоҳдан ажратиш
ҳақидаги даъвоси қаноатлантирилсин.
Даъвогар Абдукахорова Ойдиной Қосимжон қизи ва жавобгар
Абдукахоров Наврўзбек Рахмонжон ўғли Андижон туман ФҲДЁ
бўлимида 05.03.2021 йилда 2-1701-21-00198-сон билан қайд қилинган
никоҳдан ажратилсин.
Жавобгар Абдукахоров Наврўзбек Рахмонжон ўғлидан никоҳдан
ажратишни расмийлаштириш вақтида базавий ҳисоблаш миқдорининг
1,5 (бир ярим) баравари миқдорида давлат божи ундирилсин.
Даъвогар Абдукахорова Ойдиной Қосимжон қизига никоҳгача
бўлган қизлик фамилиясига қайтиш ҳуқуқи тушунтирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томонлар қарор эълон қилинган
кундан бошлаб бир ой ичида шу суд орқали Андижон вилоят судининг
фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида
шикоят бериши мумкин.
Раислик этувчи:-
А.О.Одашев