Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1703-2303/7111 Дата решения 10.05.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Ажрим (даъво аризасини кўрмасдан қолдириш); Почта хабарномаси Суд Фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро суди Судья Жўрабоев Сардор Тахирович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Акбаралиев Дилмуроджон Дилшодбек ўғли Ответчик / Подсудимый Олимжонова Фотимахон Тўланбой қизи
Source ID 6696b20b0f5d3825e2d87435 Claim ID 4795111 PDF Hash 418ec14f35297ca6... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Оила Кодексининг 41-моддаси збекистон Республикаси Оила Кодекси 41 code_article
Текст решения 4 796 символов
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН 2024 йил май ойининг 15 куни фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро туманлараро суди биносида, очиқ суд мажлисида, Раислик қилувчи: судья С.Жўрабоев А.Хурсановнинг котиблигида, даъвогар Акбаралиев Дилмуроджон Дилшодбек ўғлининг жавобгар Олимжонова Фотимахон Тўланбой қизига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси бўйича юритилган 2-1703-2303/7111-сонли фуқаролик ишини кўриб, қуйидагиларни Даъвогар Акбаралиев Дилмуроджон Дилшодбек ўғли жавобгар Олимжонова Фотимахон Тўланбой қизига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси билан мурожаат қилган. Суд мажлисида даъвогар Акбаралиев Дилмуроджон Дилшодбек ўғли даъво аризасини қувватлаб, жавобгар билан 14.08.2019 йилда қонуний никоҳдан ўтганлигини, биргаликдаги турмушларидан 1 нафар фарзандлари борлигини, жавобгар билан муросалари келишмай 2020 йилдан бери яшамаслигини, шу вақтдан бошлаб эр-хотинлик муносабатлари тугатилганлигини, жавобгар билан оиласини тиклашни имкони қолмаганлигини баён қилиб, даъво аризани қаноатлантиришни сўради. Жавобгар Олимжонова Фотимахон Тўланбой қизи суд мажлисида даъво аризани тан олиб, оиласи тикланмаслигини, даъвогар қатъий яшаш нияти йўқлигини билдириб, даъво аризани қонуний ҳал қилишни сўради. Суд тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги тўхтамга келади. Аниқланишича, тарафлар Акбаралиев Дилмуроджон Дилшодбек ўғли ва Олимжонова Фотимахон Тўланбой қизилар 14.08.2019 йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганлар. Никоҳлари Бўз туман ФҲДЁ бўлими томонидан 222-сон билан далолатнома ёзуви қайд қилинган. Биргаликдаги турмушларидан 1 нафар фарзандли бўлганлар. Ўзаро оилавий келишмовчиликлар сабабли тарафлар 2020 йилдан буён бирга яшамайдилар. Эр-хотинлик муносабатлари ўша вақтдан тугатилган, шу вақтдан бошлаб бирга рўзғор юритмайдилар. Шундай бўлса-да, суднинг ажрими билан тарафларнинг оилавий муносабатларини тиклаш мақсадида уларга 6 ой ярашиш учун муҳлат белгилаган. Бироқ, белгиланган муддат давомида тарафлар оилавий муносабатларини тиклашга умуман ҳаракат қилмаганлар. комиссияларининг хулосаларига кўра, тарафларни оиласини тиклаш ва сақлаб қолиш учун имконият қолмаган. Суд, аниқланган ҳолатларга ҳуқуқий баҳо бериб, тарафлар ўртасидаги никоҳ расмангина мавжуд бўлиб, оила эса тамомила барбод бўлган деган хулосага келади. Суд бундай хулосага келишда тарафларнинг ўртасида ўзаро ишонч, меҳр-оқибат қолмаганлиги, ўрталаридаги эр-хотинлик ва умумий рўзғор юритиш асосларини тугатилганлигини, шу вақтга қадар уларнинг оиласини тиклаш учун кўрилган чоралар ижобий натижа бермаганлигини инобатга олади. Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 41-моддасига асосан, суд эр-хотиннинг биргаликда яшаши ва оилани сақлаб қолишни имконияти қолмаган ҳоллардагина уларни никоҳларини бекор қилади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги 6-сонли “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги Қарорининг 16-банди 1-қисмида “Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозим (ОК 41-моддаси)” деб тушунча берилган. Суд, кўрсатиб ўтилган ҳолатлардан келиб чиқиб, оилани сақлаб қолиш учун имкониятлар қолмаганлигини, суд томонидан тарафларга ярашиш учун берилган муҳлатда ҳам оилани сақлаб қолиш учун даъвогар ва жавобгар томонидан бирор-бир ижобий ҳаракат ва натижа бўлмаганлигини, бундан келиб чиқиб оилани тамомила барбод бўлганлигини эътиборга олиб, тарафларни биргаликдаги никоҳларидан ажратишни ҳамда давлат божи тўлашни даъвогар зиммасига юклашни лозим деб топди. Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 249-253-моддалари талабларини қўллаб, суд ҚАРОР Қ И Л А Д И: Даъвогар Акбаралиев Дилмуроджон Дилшодбек ўғлининг жавобгар Олимжонова Фотимахон Тўланбой қизига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси қаноатлантирилсин. Тарафлар Акбаралиев Дилмуроджон Дилшодбек ўғли ва жавобгар Олимжонова Фотимахон Тўланбой қизи ўртасида 14.08.2019 йилда тузилиб Бўз туман ФҲДЁ бўлимида 222-сонли далолатнома ёзуви билан қайд этилган никоҳдан ажратилсинлар. Даъвогар Акбаралиев Дилмуроджон Дилшодбек ўғлидан никоҳдан ажратишни расмийлаштириш вақтида меҳнатга ҳақ тўлашнинг базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 баравари миқдорида давлат божи ундирилсин. Жавобгар Олимжонова Фотимахон Тўланбой қизидан давлат божи ундирилмасин. Ҳал қилув қароридан норози томон бир ой ичида ушбу суд орқали Андижон вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят беришлари мумкин. Раислик қилувчи С.Жўрабоев (имзо) Нусхаси аслига тўғри, судья