Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1002-2310/24673 Дата решения 08.05.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд хабарномаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси Суд Фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро суди Судья Ҳамидов Анвар Музафарович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Исмоилов Шаҳзод Мурод ўғли Ответчик / Подсудимый Исмоилова Марғуба Хакимбай қизи
Source ID 6674399ab6bf6f28996e5b55 Claim ID 4757713 PDF Hash dabcdf652f261a79... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 41 code_article
амда Оила кодексининг 45-моддаси амда Оила кодекси 45 code_article
Текст решения 7 302 символов
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Ўзбекистон Республикаси номидан 2024 йил май ойининг 8 куни фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар Миробод туманлараро суди ўз биносида, очиқ суд мажлисида Раислик этувчи судья А.М.Ҳамидов, судья ёрдамчиси Б.А.Холмаматовнинг котиблигида, тарафлар иштирокида, даъвогар Исмоилов Шаҳзод Мурод ўғлининг жавобгар Исмоилова Марғуба Хакимбай қизига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги №2-1002-2310/34673-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар Исмоилов Шаҳзод Мурод ўғли жавобгар Исмоилова Марғуба Хакимбай қизига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси билан судга мурожаат этиб, даъво аризасида жавобгар билан 04.09.2019 йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганлигини, биргаликдаги турмушларидан бир нафар фарзанди борлиги, жавобгар билан бошида яхши яшаганлиги, жавобгар билан эр-хотинлик муносабатлари бузилишига ўзаро келишмовчиликлар, дунёқарашларининг тўғри келмаслиги ва бунинг оқибатида келиб чиққан уруш-жанжаллар сабаб бўлганлиги, биргаликдаги рузғор юритиши 2022 йилда тугатилганлиги ҳақида баён қилиб, суддан даъвони қаноатлантиришни, никоҳдан ажратишни сўраган. Дастлабки суд мажлисида даъвогар Исмоилов Шаҳзод Мурод ўғли даъво аризани қувватлаб, даъво аризада келтирилган важларга ўхшаш тушунтириш бериб, суддан даъво талабини қаноатлантиришни сўради. Кейинги суд мажлисида даъвогар Исмоилов Шаҳзод Мурод ўғли даъво талабини қувватлади, суд томонидан ярашиш учун тайинланган муҳлат натижа бермаганлиги, тарафларнинг эр-ҳотинлик муносабатлари қайта тикланмаганлиги ҳақида баён қилиб, суддан даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Дастлабки суд мажлисида жавобгар Исмоилова Марғуба Хакимбай қизи даъво аризани тан олиб, никоҳни бекор қилишга розилиги ҳақида баён қилиб, суддан даъвони қаноатлантиришни сўради. Кейинги суд мажлисида жавобгар Исмоилова Марғуба Хакимбай қизи даъво аризани тан олиб, суд томонидан ярашиш учун тайинланган муҳлат натижа бермаганлиги, эр-ҳотинлик муносабатлари қайта тикланмаганлиги ҳақида баён қилиб, суддан даъвони қаноатлантиришни сўради. Суд тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, иш материаллари билан танишиб чиқиб, қуйидаги хулосага келади. Суд томонидан аниқланган ҳолатларга кўра, даъвогар Исмоилов Шаҳзод Мурод ўғли ва жавобгар Исмоилова Марғуба Хакимбай қизи 2019 йил 4 сентябрь куни Тошкент шаҳар Миробод туман ФҲДЁ бўлимида қонуний никоҳдан ўтганлар. Бу ҳақда ФҲДЁ бўлими мудири томонидан никоҳ тузиш далолатномаларини қайд қилиш дафтарида 395 - сонли ёзув қайд қилинган. Тарафларнинг биргаликдаги турмушларидан бир нафар фарзанди бор. Тарафлар келишмовчиликлар сабабли 2022 йилдан бери бирга яшамайдилар ва умумий рўзғор юритмайдилар. Эр-ҳотинни яраштириш мақсадида Тошкент шаҳар Миробод туман маҳалла ва оилани қуллаб-қувватлаш бўлими томонидан ҳам бир неча маротаба чоралар кўрилган. Лекин амалга оширилган ишлар натижа бермаган. Шундан сўнг, даъвогар судга никоҳдан ажратишни сўраб мурожаат этган. Ўтган давр мобайнида тарафлар оилани тиклаш чораларини кўрмаган. Оила жамиятнинг асосий бўғинидир. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасига мувофиқ, агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги «Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида»ги 6-сонли Қарорининг 16-бандига асосан, ОК 1-моддаси иккинчи қисми талабига мувофиқ никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ишни кўришда суд оилани сақлаб қолиш юзасидан чоралар кўриши лозим. Шу мақсадда, суд мажлисида оилани сақлаб қолиш мумкинлигини тасдиқловчи ҳолатлар (болалар борлиги, никоҳнинг давомийлиги, оиладаги муносабатларнинг хусусиятлари ва бошқа ҳолатлар) аниқланса, суд ҳар иккала тарафнинг ёки улардан бирининг илтимосига биноан ёхуд ўз ташаббуси билан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги иш кўрилишини кейинга қолдиришга ҳақли. Суд юқорида қайд этилган Пленум қарорининг раҳбарий кўрсатмаларига асосланган ҳолда тарафларга ярашиб олиш учун муҳлат тайинлаган эди. Лекин тайинланган муҳлат якунлангандан сўнг тарафлар ярашиб олиш учун тайинланган муҳлат бирор бир натижа бермаганлигини, улар ярашишга ҳаракат қилмаганликларини баён қилиб кўрсатма берди. Тошкент шаҳар Миробод туман МФЙнинг оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссиясининг 07.05.2024 йилдаги баённомасида эр- хотин 04.09.2019 йилда йилда қонуний никоҳдан ўтганлиги, бир нафар фарзанди борлиги, ўзаро келишмовчиликлар сабабли 2022 йилдан буён бирга яшамаслиги ва умумий рузғор юритмаслиги, оилани тиклаш ва уларни яраштириш учун бир неча марта ҳаракат қилинганлиги, лекин натижа бўлмаганлиги, оилани яраштиришнинг имкони бўлмаганлиги кўрсатилган. Амалга оширилган чоралар натижа бермаганлиги боис оилани сақлаб қолиш имкони бўлмаган. Суд, иш ҳолатларини ҳар томонлама кўриб чиқиб, оилани тиклаш учун муҳлат тайинланган бўлишига қарамай, томонлар оилавий муҳитни соғломлаштириш ва оилани сақлаб қолиш чораларини кўрмаганликларини, бу борада маҳалла ва туман оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси томонидан олиб борилган амалий ишлар ҳам натижа бермаганлигини инобатга олиб, тарафлар ўртасидаги никоҳ барбод бўлганлиги ва оилани сақлаб қолиш учун имконият мавжуд эмаслиги ҳақидаги хулосага келади. Бу эса даъвони қаноатлантириш учун асос бўлади. Суд қайд қилинган қонун талабидан келиб чиқиб, даъвогар Исмоилов Шаҳзод Мурод ўғлининг никоҳдан ажратиш ҳақидаги талабини асосли деб ҳисоблайди ва уни қаноатлантиришни лозим топади. Суд, иш юзасидан давлат божи ундириш масаласини муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикаси «Давлат божи тўғрисида»ги қонунига ҳамда Оила кодексининг 45-моддасига асосланиб, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини тўлашни даъвогарнинг зиммасига юклашни, ундан никоҳдан ажратишни расмийлаштириш вақтида республикада белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 (уч) баравари миқдорида давлат божи ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41, 45, 46-моддалари, Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги «Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида»ги 6-сонли Қарори, ФПКнинг 72, 73, 80, 249-253 моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъвогар Исмоилов Шаҳзод Мурод ўғлининг жавобгар Исмоилова Марғуба Хакимбай қизига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси - қаноатлантирилсин. Исмоилов Шаҳзод Мурод ўғли ва Исмоилова Марғуба Хакимбай қизи ўртасида Тошкент шаҳар Миробод туман ФҲДЁ бўлимида 2019 йил 4 сентябрь куни тузилган ва 395 - сонли далолатнома ёзуви билан қайд этилган никоҳдан - ажратилсинлар. Даъвогар Исмоилов Шаҳзод Мурод ўғлидан давлат фойдасига никоҳдан ажратишни расмийлаштириш вақтида республикада белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 (уч) баравари миқдорида давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарорига нисбатан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида Тошкент шаҳар суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протести) берилиши мумкин. Апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд прокурор протест келтириши мумкин. Раислик этувчи: /имзо/ Нусхаси аслига тўғри, судья: Ҳал қилув қарори 10.06.2024 йилда қонуний кучга кирди, судья: А.М.Ҳамидов