Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1002-2313/22083 Дата решения 08.05.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд хабарномаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси Суд Фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро суди Судья Ҳамидов Анвар Музафарович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Усманова Фарангизхон Мирлазиз қизи Ответчик / Подсудимый Усманов Бобур Баходирович
Source ID 66743aeeb6bf6f28996e5b5a Claim ID 4671514 PDF Hash 9027db91a208d3be... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 41 code_article
амда Оила кодексининг 45-моддаси амда Оила кодекси 45 code_article
Текст решения 8 070 символов
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Ўзбекистон Республикаси номидан 2024 йил май ойининг 8 куни фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар Миробод туманлараро суди ўз биносида, очиқ суд мажлисида Раислик этувчи судья А.М.Ҳамидов, судья ёрдамчиси Б.А.Холмаматовнинг котиблигида, тарафлар ва адвокатлар М.Парпиева, Ш.Закирова иштирокларида, даъвогар Усманова Фарангизхон Мирлазиз қизининг жавобгар Усманов Бобур Баходировичга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги №2-10022313/22083-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар Усманова Фарангизхон Мирлазиз қизи жавобгар Усманов Бобур Баходировичга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси билан судга мурожаат этиб, даъво аризасида жавобгар билан 17.09.2010 йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганлигини, биргаликдаги турмушларидан икки нафар фарзанди борлиги, жавобгар билан бошида яхши яшаганлиги, жавобгар билан эр-хотинлик муносабатлари бузилишига ўзаро келишмовчиликлар, дунёқарашларининг тўғри келмаслиги ва бунинг оқибатида келиб чиққан уруш-жанжаллар сабаб бўлганлиги, биргаликдаги рузғор юритиши 2022 йилда тугатилганлиги ҳақида баён қилиб, суддан даъвони қаноатлантиришни, никоҳдан ажратишни сўраган. Дастлабки суд мажлисида даъвогарнинг ишончли вакили адвокат М.Парпиева даъво аризани қувватлаб, даъво аризада келтирилган важларга ўхшаш тушунтириш бериб, суддан даъво талабини қаноатлантиришни сўради. Кейинги суд мажлисида даъвогар Усманова Фарангизхон Мирлазиз қизи даъво талабини қувватлади, суд томонидан ярашиш учун тайинланган муҳлат натижа бермаганлиги, тарафларнинг эрҳотинлик муносабатлари қайта тикланмаганлиги ҳақида баён қилиб, суддан даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Дастлабки суд мажлисида жавобгар Усманов Бобур Баходирович даъво аризани тан олиб, никоҳни бекор қилишга розилиги ҳақида баён қилиб, суддан даъвони қаноатлантиришни сўради. Кейинги суд мажлисида жавобгарнинг ишончли вакили адвокат Ш.Закирова даъво аризани тан олиб, суд томонидан ярашиш учун тайинланган муҳлат натижа бермаганлиги, тарафларнинг эр-ҳотинлик муносабатлари қайта тикланмаганлиги ҳақида баён қилиб, суддан даъвони қаноатлантиришни сўради. Суд тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, иш материаллари билан танишиб чиқиб, қуйидаги хулосага келади. Суд томонидан аниқланган ҳолатларга кўра, даъвогар Усманова Фарангизхон Мирлазиз қизи ва жавобгар Усманов Бобур Баходирович 2010 йил 17 сентябрь куни Тошкент шаҳар Оила маросимлари марказида қонуний никоҳдан ўтганлар. Бу ҳақда ФҲДЁ бўлими мудири томонидан никоҳ тузиш далолатномаларини қайд қилиш дафтарида 1372 - сонли ёзув қайд қилинган. Тарафларнинг биргаликдаги турмушларидан икки нафар фарзанди бор. Тарафлар келишмовчиликлар сабабли 2022 йилдан бери бирга яшамайдилар ва умумий рўзғор юритмайдилар. Эр-ҳотинни яраштириш мақсадида Тошкент шаҳар Миробод туман маҳалла ва оилани қуллаб-қувватлаш бўлими томонидан ҳам бир неча маротаба чоралар кўрилган. Лекин амалга оширилган ишлар натижа бермаган. Шундан сўнг, даъвогар судга никоҳдан ажратишни сўраб мурожаат этган. Фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро судининг 26.12.2022 йилдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъвоси рад қилинган. Ўтган давр мобайнида тарафлар оилани тиклаш чораларини кўрмаган. Эндиликда, даъвогар судга такроран мазкур даъво билан мурожаат этган. Оила жамиятнинг асосий бўғинидир. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасига мувофиқ, агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги «Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида»ги 6-сонли Қарорининг 16-бандига асосан, ОК 1-моддаси иккинчи қисми талабига мувофиқ никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ишни кўришда суд оилани сақлаб қолиш юзасидан чоралар кўриши лозим. Шу мақсадда, суд мажлисида оилани сақлаб қолиш мумкинлигини тасдиқловчи ҳолатлар (болалар борлиги, никоҳнинг давомийлиги, оиладаги муносабатларнинг хусусиятлари ва бошқа ҳолатлар) аниқланса, суд ҳар иккала тарафнинг ёки улардан бирининг илтимосига биноан ёхуд ўз ташаббуси билан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги иш кўрилишини кейинга қолдиришга ҳақли. Суд юқорида қайд этилган Пленум қарорининг раҳбарий кўрсатмаларига асосланган ҳолда тарафларга ярашиб олиш учун муҳлат тайинлаган эди. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги «Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида»ги 6-сонли Қарорининг 15бандига асосан, суд эр ва хотиннинг ёки улардан бирининг аризасига кўра, ярашиш учун берилган муҳлатни жиддий асослар мавжуд бўлган ҳолларда қисқартиришга ва ишни бу муҳлат тугагунга қадар кўришга ҳақли. Ярашиш учун берилган муҳлатни қисқартириш тўғрисидаги масала суд мажлисида тарафларни хабардор қилган ҳолда ва ажрим чиқариш йўли билан ҳал этилади. Тарафларнинг ярашиш учун берилган муҳлатни қисқартириш ҳақидаги аризасини қаноатлантириш рад этилган. Тошкент шаҳар Миробод туман МФЙнинг оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссиясининг 08.01.2024 йилдаги баённомасида эрхотин 17.09.2010 йилда йилда қонуний никоҳдан ўтганлиги, икки нафар фарзанди борлиги, ўзаро келишмовчиликлар сабабли 2022 йилдан буён бирга яшамаслиги ва умумий рузғор юритмаслиги, Ф.Усманова 3 йилдан буён чет элга кетганлиги сабабли оилани яраштиришнинг имкони бўлмаганлиги, яраштириш масаласи бир томонлама кўриб чиқилганлиги кўрсатилган. Амалга оширилган чоралар натижа бермаганлиги боис оилани сақлаб қолиш имкони бўлмаган. Суд, иш ҳолатларини ҳар томонлама кўриб чиқиб, оилани тиклаш учун муҳлат тайинланган бўлишига қарамай, томонлар оилавий муҳитни соғломлаштириш ва оилани сақлаб қолиш чораларини кўрмаганликларини, бу борада маҳалла ва туман оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси томонидан олиб борилган амалий ишлар ҳам натижа бермаганлигини инобатга олиб, тарафлар ўртасидаги никоҳ барбод бўлганлиги ва оилани сақлаб қолиш учун имконият мавжуд эмаслиги ҳақидаги хулосага келади. Бу эса даъвони қаноатлантириш учун асос бўлади. Суд қайд қилинган қонун талабидан келиб чиқиб, даъвогар Усманова Фарангизхон Мирлазиз қизининг никоҳдан ажратиш ҳақидаги талабини асосли деб ҳисоблайди ва уни қаноатлантиришни лозим топади. Суд, иш юзасидан давлат божи ундириш масаласини муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикаси «Давлат божи тўғрисида»ги қонунига ҳамда Оила кодексининг 45-моддасига асосланиб, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини тўлашни жавобгарнинг зиммасига юклашни, ундан никоҳдан ажратишни расмийлаштириш вақтида республикада белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 (уч) баравари миқдорида давлат божи ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41, 45, 46-моддалари, Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги «Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида»ги 6-сонли Қарори, ФПКнинг 72, 73, 80, 249-253 моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъвогар Усманова Фарангизхон Мирлазиз қизининг жавобгар Усманов Бобур Баходировичга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси - қаноатлантирилсин. Усманова Фарангизхон Мирлазиз қизи ва Усманов Бобур Баходирович ўртасида Тошкент шаҳар Оила маросимлари марказида 2010 йил 17 сентябрь куни тузилган ва 1372 - сонли далолатнома ёзуви билан қайд этилган никоҳдан - ажратилсинлар. Жавобгар Усманов Бобур Баходировичдан давлат фойдасига никоҳдан ажратишни расмийлаштириш вақтида республикада белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 (уч) баравари миқдорида давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарорига нисбатан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида Тошкент шаҳар суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протести) берилиши мумкин. Апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд прокурор протест келтириши мумкин. Раислик этувчи: /имзо/ Нусхаси аслига тўғри, судья: Ҳал қилув қарори 10.06.2024 йилда қонуний кучга кирди, судья: А.М.Ҳамидов