Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1003-2312/24310 Дата решения 08.05.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд хабарномаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори Суд Фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро суди Судья Аббасов Жалолиддин Субхонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Ботирхўжаева Робия Камолиддин қизи Ответчик / Подсудимый Ботирхўжаев Ахрорхўжа Аълохўжа ўғли
Source ID 66765f62b6bf6f28996e5bf3 Claim ID 4837917 PDF Hash c8d858c9b5baab69... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Оила кодексининг 40-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 40 code_article
збекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 41 code_article
Текст решения 6 151 символов
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН 2024 йил май ойининг 08 куни Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро суди ўз биносида очиқ суд мажлисида Раислик қилувчи судья: Ж.С.Аббасов, Судья ёрдамчиси Б.Гафуровнинг котиблигида, даъвогар Ботирхўжаева Робия Камолиддин қизининг жавобгар Ботирхўжаев Ахрорхўжа Аълохўжа ўғлига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси бўйича юритилган 2-1003-2312/24310-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб, суд қуйидагиларни Ботирхўжаев Ахрорхўжа Аълохўжа ўғлига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси билан мурожаат қилган. Суд мажлисида даъвогар Ботирхўжаева Робия Камолиддин қизи даъво талабларини қувватлаб, у жавобгар билан 23.06.2021 йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганликларини, биргаликдаги турмушидан бир нафар фарзандлари борлигини, жавобгар билан ўрталаридаги оилавий муносабатлари яхши бўлмаганлигини, юзага келган келишмовчилик ва уриш-жанжаллар сабабли жавобгар билан 2022 йил май ойидан буён бирга яшамасликларини, шу вақтдан бошлаб эр-хотинлик муносабатлари ҳам тугатилганлигини, суд томонидан берилган муддат ичида уларнинг оиласи тикланмаганини ва бунга улар харакат қилмаганларини, сабаби уларнинг оиласи тамомила барбод бўлганини, жавобгар билан ўртада мулкий ва бошқа масалада низо йўқлигини, келгусида жавобгар билан оилани тиклаб, бир оила бўлиб яшаш нияти йўқлигини таъкидлаб, жавобгар билан ўртадаги никоҳдан ажратишни сўради. Суд мажлисида даъвогар Ботирхўжаева Робия Камолиддин қизи даъво талабларини қувватлаб, суд томонидан берилган муддат ичида яраштирув комиссия томонидан тарафларнинг оиласини тиклаш чоралари кўрилганлиги, бироқ, бу харакатлар натижа бермаганини, сабаби оила тамомила барбод бўлганини, келгусида оиласини давом эттиришни истамаслигини, бу унинг қатъий қарори эканини таъкидлаб, суддан даъво талабларини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида жавобгар Ботирхўжаев Ахрорхўжа Аълохўжа ўғли даъво талабларини тан олиб, ҳақиқатдан ҳам даъвогар билан 2022 йил май ойидан буён бирга яшамаётганини, суд томонидан берилган муддат ичида оиласини тиклашга харакат қилмаганини, уларни оиласи барбод бўлганини, у ҳам даъвогар билан никоҳдан ажралишга рози эканини таъкидлаб, суддан даъво талабларини қаноатлантиришни сўради. Суд, тарафларнинг иш юзасидан берган тушунтиришларини тинглаб, даъво талабларини фуқаролик иши материаллари асосида ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни лозим топади. Аниқланган ҳолатларга кўра, тарафлар 23.06.2021 йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қуришган. Биргаликдаги турмушидан бир нафар Ботирхўжаев Муҳаммад Ахрорхўжа ўғли исмли фарзанди бор. Оилада бўлиб ўтган жанжаллар оқибатида тарафлар 2022 йил май ойидан буён бирга яшамайди. Ўрталаридаги эр – хотинлик муносабатлари ҳам шу вақтдан бошлаб тугатилган. Суд томонидан Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 40-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги “Судлар томонидан никоҳдан ажратиш ҳақидаги ишларни кўришда қонунларни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 06-сонли қарори талабларига биноан тарафларнинг оиласини тиклаш мақсадида уларга ярашиб олишлари учун тақдим қилинган беш ой муҳлат ҳам ижобий натижа бермаган. Тошкент шаҳар Олмазор тумани Бўстонобод МФЙ томонидан ўтказилган йиғилиш юзасидан 01.05.2024 йилдаги баённомасига кўра тарафларни яраштириш имкони мавжуд эмас. Ушбу ҳолатлар эса тарафларнинг оиласи батамом барбод бўлганлигидан ва уни сақлаб қолиш имкониятлари қолмаганлигидан далолат беради. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасига кўра, агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 6-сонли қарорининг 16-бандига кўра, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозим. Суд юқорида қайд этилган қонун ва Пленум қарорининг раҳбарий кўрсатмаларига асосланиб, мазкур ҳолатда суд оилавий вазиятни соғломлаштириш ва оилани сақлаб қолиш ниятида эр – хотинга ярашиш учун қайта муҳлат бериш масаласини муҳокама қилиб, бу тадбир ижобий натижа бермаслигини, агарда суд томонларга ярашиш учун муҳлат берса, бу суд томонидан қўлланилган расмий чора бўлиб ҳисобланишини ички ишонч туйғулари билан хис қилиб, тарафлар ўртасида оила тамомила барбод бўлганлигини инобатга олиб, даъвогарнинг никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво талабини қаноатлантириб, тарафларни никоҳларидан ажратишни лозим топади. Шунингдек, суд Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 45моддаси ва “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига илова Давлат божи ставкалари миқдорларининг 5-қисми б-бандига мувофиқ никоҳдан ажратиш ҳолатларини расмийлаштиришда даъвогардан давлат фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида давлат божи ундиришни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди. Юқоридагиларга кўра ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 249-253-моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л А Д И: Ботирхўжаев Ахрорхўжа Аълохўжа ўғлига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво талаби қаноатлантирилсин. Ботирхўжаев Ахрорхўжа Аълохўжа ўғли ва Ботирхўжаева Робия Камолиддин қизилар 23.06.2021 йилда Тошкент шахар Олмазор туман ФХДЁ бўлими томонидан 2-1002-21-01101-сонли далолатнома ёзуви билан қайд этилган никоҳдан ажратилсин. Никоҳдан ажратиш ҳолатларини расмийлаштиришда Ботирхўжаев Ахрорхўжа Аълохўжа ўғлидан давлат фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой муддат ичида шу суд орқали Тошкент шахар судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов хайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ёҳуд прокурор протест келтириши мумкин. Раислик этувчи: Ж.С.Аббасов