Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1604-2204/20966 Дата решения 08.05.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори; To'lov kvitansiyasi Суд Фуқаролик ишлари бўйича Янгиқўрғон туманлараро суди Судья Икрамов Аброрбек Камолидинович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Тошматов Абдумуминмирзо Абдумуталович Ответчик / Подсудимый Ахмаджонова Гулбахор Махмуджон қизи
Source ID 6679946cb6bf6f28996e5c29 Claim ID 4635072 PDF Hash dbbca9d00937e6e0... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
Оила кодексининг 218-моддаси Оила кодекси 218 code_article
Тошматов МЖтКнинг 473-моддаси Тошматов МЖтК 473 law
ФПКнинг 72-моддаси ФПКнинг 72 law
Текст решения 7 207 символов
2024 йил май ойининг 08 куни фуқаролик ишлари бўйича Янгиқўрғон туманлараро судининг очиқ суд мажлиси ўз биносида бўлиб, Раислик этувчи А.Икрамов, судья ёрдамчиси У.Эркинжановнинг котиблигида, иштирокида даъвогар Тошматов Абдумуминмирзо Абдумуталовичнинг жавобгар Ахмаджанова Гулбахор Махмуджон қизига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси бўйича юритилган 2-1604-2204/20966-сонли фукаролик иши кўриб чиқиб, қуйидагиларни, АНИҚЛАДИ: Даъвогар Тошматов Абдумуминмирзо Абдумуталович жавобгар Ахмаджанова Гулбахор Махмуджон қизига нисбатан судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар билан ўрталаридаги никоҳни ажратишни сўраган. Даъвогар А.Тошматов суд мажлисида 2012 йилда жавобгар билан қонуний турмуш қурганлигини, 2 нафар фарзанди борлигини, 2020 йилдан бери бирга бир оила бўлиб яшамаслигини, оилани тиклашнинг имкони қолмаганлигини, даъвогар диний расм-русум асосида бошқа турмуш қурганлигини билдириб, даъвони қаноатлантиришни сўради. Жавобгар суд мажлисида 2012 йилда даъвогар билан қонуний турмуш қурганлигини, 2 нафар фарзанди борлигини, 2020 йилдан бери бирга бир оила бўлиб яшамаслигини, оилани тикламоқчи эканлигини, даъвогар диний расм-русум асосида бошқа турмуш қурганлигини, никоҳдан ажрашишга қаршилигини билдириб, даъвони рад қилишни сўради. Суд, тарафларнинг тушунтиришини тинглаб, ишдаги ҳужжатларга атрофлича ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги хулосага келади. Аниқланишича, тарафлар 28.12.2012 йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганлар, бу ҳақда Янгиқўрғон туман ФҲДЁ бўлимида 1781-сонли далолатнома ёзуви қайд қилинган. Тарафлар биргаликдаги турмушлари давомида 2 нафар фарзандли бўлишган. Тарафлар оилавий келишмовчилик сабабли 2020 йилдан буён ўзаро ажрашиб кетишган, эрхотинлик муносабатлари ҳам шу даврда тугаган. Олий суд Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги 6-сонли “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги қарорининг 15бандига кўра, судларга тушунтирилсинки, Оила кодекси 1моддасининг иккинчи қисми талабига мувофиқ никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ишни кўришда суд оилани сақлаб қолиш юзасидан чоралар кўриши лозим. Шу мақсадда, суд мажлисида оилани сақлаб қолиш мумкинлигини тасдиқловчи ҳолатлар (болалар борлиги, никоҳнинг давомийлиги, оиладаги муносабатларнинг хусусиятлари, вақтинчалик келишмовчилик ва бошқалар) аниқланганда, суд ҳар иккала тарафнинг ёки улардан бирининг илтимосига биноан ёхуд ўз ташаббуси билан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги иш кўрилишини кейинга қолдиришга ва Оила кодекси 40моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ эр-хотинга ярашиш учун олти ойгача муҳлат тайинлашга ҳақли. Бунда шуни эътиборга олиш лозимки, Оила кодексининг 218-моддаси талабларини инобатга олган ҳолда ярашиш учун бериладиган муҳлат уч ойдан кам бўлиши самарасиз ҳисобланади. Эрхотинни яраштириш мақсадида олти ойлик муҳлат ичида ишнинг кўрилиши бир неча марта кейинга қолдирилиши мумкин. Пленум қарорининг 16-бандига кўра, судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозим (ОК 41-моддаси), деб тушунтириш берилган. Фуқаролик ишлари бўйича Янгиқўрғон туманлараро судининг 2022 йил 18 апрелдаги ҳал қилув қарори билан тарафларнинг никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризасини қаноатлантириш рад қилинган. Суд, томонидан тарафларга ярашиб олишлари учун 2024 йил 08 февралда 3 ой муҳлат берилган, лекин тарафлар ярашиш чораларини кўрмаганлар. 31.01.2024 йилдаги 31/02-12-сонли хатида, тарафларнинг оилавий муаммоси кўриб чиқилганлиги, яраштиришнинг имкони бўлмаганлиги, тарафларни никоҳдан ажратиш учун асослар етарли эмаслиги маълум қилинган. Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар 2020 йилда ўзаро ажрашиб кетиб бирга яшамайдилар. Ўтган вақт мобайнида тарафлар оилани тиклаш чораларини кўрмаганлар. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41моддасига биноан агар суд эр-хотиннинг келгусида бирга яшашлари ва оилани сақлаб қолишнинг имконияти мавжуд эмас деган хулосага келадиган бўлса, уларни никоҳдан ажратади. Суд, иш ҳолатларини ҳар томонлама муҳокама қилиб, тарафлар 2020 йилдан буён эр-хотинлик муносабатларини тугатганлиги, улар бирга яшамаётганлиги, ўтган вақт мобайнида тарафлар оилавий муносабатларни тиклаш чораларини кўришмаганлигини инобатга олиб, уларнинг оилаларини сақлаб қолиш ва муносабатларини тиклаш имконияти мавжуд эмас деган хулосага келади ва тарафларни никоҳдан ажратишни лозим топади. Гарчи, жавобгар никоҳдан ажратишга қаршилигини, оиласини тикламоқчи эканлигини билдирган бўлсада, унинг келтирган важлари даъвони рад қилиш учун асос бўла олмайди. Чунки, тарафларнинг биргаликда яшамаётганлигига қарийб 4 йилга яқин вақт бўлган ва тарафлар суд томонидан берилган муҳлат давомида ярашиш чораларини кўрмаганлар. 2024 йил 24 апрелдаги ЖИБ Янгиқўрғон туман судининг қарорида даъвогар А.Тошматов МЖтКнинг 473-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбли деб топилган ва жазо тайинланган. Ушбу қарорда даъвогар 2024 йил 20 февралда диний расм-русум асосида фуқаро М.Абдуллаева билан турмуш қурганлиги кўрсатилган. Гарчи, жавобгар никоҳдан ажратишга қаршилигини билдирган бўлсада, суд томонидан берилган қарийб бир йилга яқин муҳлат давомида даъвогар билан ярашишга тасдиқловчи далилларни судга тақдим эта олмади. ФПКнинг 72-моддасида, ҳар бир тараф ўзининг талаблари ва эътирозларига асос қилиб кўрсатган ҳолатларни исботлаши шарт, деб белгиланган. Суд, давлат божи масаласини муҳокама қилиб, “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунига асосан, даъвогар даъво ариза топширишда давлат божи ва сўм почта харажати тўланмаганлигини инобатга олади ва даъво аризани кўриш билан боғлиқ 680.000 сўм давлат божини давлат фойдасига ва 34.000 сўм почта харажатини Олий суд депозитига ундиришни лозим топади. Суд, никоҳдан ажратиш ҳақидаги гувоҳнома олишда даъвогардан давлат фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари миқдорида давлат божини ундиришни лозим топади. Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 249, 253-моддаларини қўллаб, Қ А Р О Р Қ И ЛА Д И: Даъвогар Тошматов Абдумуминмирзо Абдумуталовичнинг жавобгар Ахмаджанова Гулбахор Махмуджон қизига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси қаноатлантирилсин. Даъвогар Тошматов Абдумуминмирзо Абдумуталович ва жавобгар Ахмаджанова Гулбахор Махмуджон қизи ўртасидаги Янгиқўрғон туман ФҲДЁ бўлимида 28.12.2012 йилда 1781-сонли далолатнома ёзуви билан қайд этилган никоҳдан ажратилсинлар. Даъвогар Тошматов Абдумуминмирзо Абдумуталовичдан ишни суд томонидан кўриш билан боғлиқ 680.000 сўм миқдорида давлат божи давлат фойдасига ундирилсин. Даъвогар Тошматов Абдумуминмирзо Абдумуталовичдан Олий суд депозитига 34.000 сўм миқдорида почта харажати ундирилсин. Даъвогар Тошматов Абдумуминмирзо Абдумуталовичдан давлат фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари миқдорида давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори устидан Наманган вилоят судига бир ойлик муддат ичида шу суд орқали апелляция тартибида, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган вақтдан бошлаб олти ойлик муддат ичида шу суд орқали кассация тартибида шикоят ёки протест келтирилиши мумкин. Раислик этувчи А.Икрамов имзо Аслига тўғри: А.Икрамов