Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1601-2308/26063 Дата решения 08.05.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд хабарномаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори Суд Фуқаролик ишлари бўйича Наманган туманлараро суди Судья Бойқораев Рустамжон Мухаммадович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Махмудова Машхура Содик қизи Ответчик / Подсудимый Алиев Хасанбой Ахмад ўғли
Source ID 66827ba4b6bf6f28996e5e4b Claim ID 4874412 PDF Hash cbc34f0d3311986a... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 41 code_article
Текст решения 4 882 символов
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Ўзбекистон Республикаси номидан 2024 йил май ойининг 06 куни фуқаролик ишлари бўйича Наманган туманлараро судининг очиқ суд мажлисида, ўз биносида бўлиб, Раислик этувчи судья Р.М.Бойқораев, судья ёрдамчиси Э.Шодмоновнинг котиблигида, даъвогар Махмудова Машхура Содиқ қизининг жавобгар Алиев Хасанбой Ахмад ўғлига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъвоси бўйича юритилган 2-1601-2308/26063-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқилиб, қуйидагилар АНИҚЛАНДИ: Даъвогар Махмудова Машхура Содиқ қизининг жавобгар Алиев Хасанбой Ахмад ўғлига нисбатан «Никоҳдан ажратиш ҳақида»ги даъво аризаси билан мурожаат қилган. Даъвогар Махмудова Машхура Содиқ қизи даъво аризасида даъвони қувватлаб, жавобгар билан 31.01.2013 йил куни қонуний никох асосида турмуш қурганлигини, турмуши давомида бир нафар фарзандли бўлишганлигини, жавобгар билан 2012 йилдан бери бирга яшамаслигини, ўзаро муросалари тўғри келмаганлигини, МФЙ да яраштириш масаласи мухокама қилинганини, жавобгар билан оиласини тиклашни имкони йўқлигини, жавобгарнинг бошқа оиласи фарзандлари борлигини, билдириб, даъвони қаноатлантиришни сўради. Жавобгар Алиев Хасанбой Ахмад ўғлиниг вакили БАйдадаева Муқаддас суд мажлисида даъвони тан олиб, жавобгар ўғли эканини, ўғлининг бшқа оиласи борлигини, 2012 йилдан буён бирга яшамаслигини, оила тикланмаслигини билдириб, даъвони қаноатлантиришни сўради. Суд тарафнинг тушунтиришини тинглаб, ишдаги ҳужжатларга атрофлича ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини қаноатлантиришни лозим деб хисоблайди. Аниқланишича, тарафлар қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганлар, Наманган шаҳар 1-сон ФХДЁ бўлимида 31.01.2013 йилда № 116-сон билан далолатнома ёзуви қайд қилинган. Тарафлар биргаликдаги турмушлари давомида бир нафар фарзандли бўлишган. Оилавий келишмовчилик сабабли 2012 йилда ўзаро ажрашиб кетишган, эр-хотинлик муносабатлари хам шу даврда тугаган. Олий суд Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги 6-сонли “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги қарорининг 16-бандига кўра, судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб фақат эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозим. Мазкур қарорнинг 15-бандига кўра, никохдан ажратиш хақидаги ишни кўришда суд оилани сақлаб қолиш юзасидан чоралар кўриши лозим. Шу мақсадда, суд мажлисида оилани сақлаб қолиш мумкинлигини тасдиқловчи холатлар аниқланса, суд хар иккала тарафнинг ёки улардан бирининг илтимосига биноан ёхуд ўз ташаббуси билан никохдан ажратиш хақидаги иш кўрилишини кейинга қолдиришга хақли. Фуқаролик ишлари бўйича Наманган туманлараро суди томонидан тарафларга ярашиб олишлари учун 23.10.2023 йилда 6 ой муҳлат берилган. Суд томонидан берилган муҳлат давомида тарафлар ярашиб олиш ва оилани тиклаш чораларини кўрмаганлар. Наманган шаҳар Олвализор МФЙ томонидан берилган далолатномада тарафлар 2012 йилдан бирга яшамаслиги, бир неча бор яраштиришга харакат қилингани, яраштириш имкони бўлмаганлиги, оилани тиклаш имкони йўқлиги, жавобгарни бошқа оила қурганлиги баён қилинган. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасига биноан агар суд эр-хотиннинг келгусида бирга яшашлари ва оилани сақлаб қолишнинг имконияти мавжуд эмас деган хулосага келадиган бўлса, уларни никоҳдан ажратади. Суд иш ҳолатларини ҳар томонлама мухокама қилиб, тарафлар 2012 йилда эрхотинлик муносабатларини тугатишганлиги, улар бирга яшамаётганлиги, ўтган вақт мобайнида тарафлар оилавий муносабатларни тиклаш чораларини кўришмаганлигини инобатга олиб, уларнинг оилаларини сақлаб қолиш ва муносабатларини тиклаш имконияти мавжуд эмас деган хулосага келди ва тарафларни никоҳдан ажратишни лозим топди. Суд мазкур фуқаролик иши юзасидан давлат божини ундириш масаласини муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 6 январдаги “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунигаасосланиб, никоҳдан ажратиш ҳақидаги гувоҳнома беришда жавобгардан давлат фойдасига базавий хисоблаш миқдорининг 3 баравари миқдорида давлат божи ундиришни лозим топди. Бинобарин суд Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 249-253 -моддаларини қўллаб, Қ А Р О Р Қ И ЛА Д И: Даъвогар Махмудова Машхура Содиқ қизининг жавобгар Алиев Хасанбой Ахмад ўғлига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси қаноатлантирилсин. Алиев Хасанбой Ахмад ўғли ва Махмудова Машхура Содиқ қизи Наманган шаҳар 1-сон ФХДЁ бўлимида 31.01.2013 йилда № 116-сонли далолатнома ёзуви билан қайд этилган никоҳдан ажратилсинлар. Никохни ажратишни расмийлаштириш вақтида Алиев Хасанбой Ахмад ўғлидан давлат фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари миқдорида давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида Наманган вилоят судига шу суд орқали апелляция тартибида шикоят келтирилиши мумкин. Раислик этувчи имзо Р.М.Бойқораев