Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1102-2306/9227 Дата решения 08.05.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори Суд Фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро суди Судья Каюмов Хамиджон Журакулович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Абдурахманова Шахноза Ашурвой қизи Ответчик / Подсудимый Абдурахманов Еркин Урумбаевич
Source ID 66827d7ab6bf6f28996e5e55 Claim ID 4858602 PDF Hash 57fce78579491b02... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 41 code_article
Текст решения 4 321 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро суди 2024 йил май ойининг 08 куни ўз биносида, очиқ суд мажлисида Раислик этувчи судья: Х.Ж.Каюмов, Судья ёрдамчиси М.Тилеповнинг котиблигида, даъвогар Абдурахманова Шахноза Ашурвой қизининг жавобгар Абдурахманов Эркин Урумбаевичга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси юзасидан юритилган 2-1102-2306/9227-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар Абдурахманова Шахноза Ашурвой қизи жавобгар Абдурахманов Эркин Урумбаевичга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво ариза билан судга мурожаат қилиб, унда жавобгар билан 07.09.2021 йилда қонуний никоҳдан ўтиб, ўзаро турмушидан фарзандлари йўқлигини, жавобгар билан эр-хотинлик муносабатлари 2022 йилдан буен тугатилганлигини, турмуши давомида жавобгар билан ўзаро характери ва дунеқараши тўғри келмаганлигини, бунинг натижасида уруш-жанжаллар содир бўлаверганлигини, унинг оилани сақлаб қолиш учун қилган харкатлари зое кетганлигини, хозирда оилани сақлаб қолишни имкони йўқлигини, оила барбод бўлганлигини баен қилиб, суддан жавобгар билан ўртасида тузилган никоҳдан ажратишни сўраган. Суд мажлисида даъвогар Абдурахманова Шахноза Ашурвой қизи даъвони тан олиб, жавобгар билан 2022 йилнинг апрел ойидан буен бирга яшамаетганлигини, ўзаро турмушидан фарзанди йўқлигини, оилани сақлаб қолишни имкони йўқлигини, оила батамом барбод бўлганлигини маълум қилиб, суддан даъвони қаноатлантиришни ҳамда унга никоҳгача бўлган “Маюсупова” фамилиясига қайтаришни сўради. Суд мажлисида жавобгар Абдурахманов Эркин Урумбаевич даъвони тан олиб, ажрашишга рози эканлигини, оилани сақлаб қолиш имкони йўқлигини маълум қилиб, суддан даъвони қаноатлантиришни сўради. Суд томонларнинг иш юзасидан берган тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, уларни муҳокама қилиб, қуйидаги хулосага келади. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасига кўра, агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 20.07.2011 йилдаги “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 16-бандига кўра, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозим. Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар 07.09.2021 йилда қонуний никоҳдан ўтишган, ўзаро турмушидан фарзанди йўқ. Даъвогарнинг кўрсатмаларидан кўринишича, улар 2022 йилдан бирга яшамайдилар ва улар ўртасидаги муносабатлар ўша вақтда тугатилган. Суд томонидан тарафларга ярашиш учун берилган 6 (олти) ой муддат давомида тарафлар суд томонидан берилган шароитдан фойдаланмаганлар ва оилани сақлаб қолишга ҳаракат қилмаганлар. Суд эр-хотиннинг бундан кейин бирга яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб ҳисоблайди ҳамда томонларнинг никоҳдан ажратиш ҳақидаги талаби қатъий бўлганлиги сабабли суд улар ўртасидаги никоҳни бекор қилишни лозим деб топади. Суд, давлат божини томонлардан тенг миқдорда ундиришини ҳамда даъвогарга никоҳгача бўлган “Маюсупова” фамилиясини қайтаришни лозим топади. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 249-253моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л А Д И: Даъвогар Абдурахманова Шахноза Ашурвой қизининг жавобгар Абдурахманов Эркин Урумбаевичга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси - қаноатлантирилсин. Абдурахманова Шахноза Ашурвой қизи ва Абдурахманов Эркин Урумбаевич 07.09.2021 йилда Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани ФХДЁ бўлимида 2-1112-21-00753-сонли далолатнома ёзуви билан қайд қилинган никоҳдан ажратилсин. Даъвогар Абдурахманова Шахноза Ашурвой қизига никоҳгача бўлган “Маюсупова” фамилияси қайтарилсин. Никоҳдан ажратиш ҳақидаги гувохномани олишда томонлар Абдурахманова Шахноза Ашурвой қизи ва Абдурахманов Эркин Урумбаевичлардан базавий хисоблаш миқдорининг 3 (уч) баравари миқдорида давлат божи ундирилсин (хар биридан 1,5 баравардан). Ҳал қилув қароридан норози тарафлар қарор эълон қилинган кундан бошлаб бир ойлик муддат ичида апелляция тартибда Тошкент вилояти судига шикоят ёки протест келтиришга ҳақлидир. Раислик этувчи Нусхаси аслига тўғри. Судья: (имзо) Х.Ж.Каюмов Х.Ж.Каюмов