Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1703-2302/8686 Дата решения 08.05.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд хабарномаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори Суд Фуқаролик ишлари бўйича Бўстон туманлараро суди Судья Темиров Азамат Таиржонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Абдужалилова Гулчехра Иброхимжон қизи Ответчик / Подсудимый Абдужалилов Оятилло Ахмадилло ўғли
Source ID 6683a393b6bf6f28996e5eaf Claim ID 4881159 PDF Hash 24a78e6d293c3ba4... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 41 code_article
збекистон Республикаси Оила Кодексининг 45-моддаси збекистон Республикаси Оила Кодекси 45 code_article
Текст решения 6 332 символов
Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2024 йил май ойининг 08 кунида фуқаролик ишлари бўйича Бўстон туманлараро судининг биносида, очиқ суд мажлисида, судья А.Темировнинг раислигида, судья ёрдамчиси Д.Муродованинг котибалигида, тарафларнинг иштирокида, даъвогар Абдужалилова Гулчехра Иброхимжон қизининг жавобгар Абдужалилов Оятилло Ахмадилло ўғлига нисбатан «Никоҳдан ажратиш ҳақида»ги даъвоси бўйича юритилган 2-1703-2302/8686-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб қуйидагиларни суд, АНИҚЛАДИ: Даъвогар Абдужалилова Гулчехра Иброхимжон қизи судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, унда жавобгар Абдужалилов Оятилло Ахмадилло ўғли билан Шаҳрихон туман ФҲДЁ бўлимида 22.07.2016 йилда 881-сон далолатнома ёзуви билан қайд этилган никоҳдан ажратишни сўраган. Даъвогар Абдужалилова Гулчехра Иброхимжон қизи дастлабки суд мажлисида даъвосини қувватлаб тушунтиришлар бериб, жавобгар Абдужалилов Оятилло Ахмадилло ўғли билан 22.07.2016 йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганлигини, турмушлари давомида икки нафар фарзандли бўлишганини, жавобгар билан оилавий низолар сабабли 2023 йил март ойидан буён бирга яшамаётганлигини, 2023 йил июнь ойида бошқа оила қурганлигини, шу сабабли оиласини тиклашни имкони йўқ эканлигини, жавобгар билан ўрталарида мулкий, болалар тарбияси билан боғлиқ низолар мавжуд эмаслигини, даъвони қаноатлантириб беришни сўраб кейинги суд мажлисида ҳозир бўлмади. Суд мажлисида сўралган жавобгар Абдужалилов Оятилло Ахмадилло ўғли даъвони тан олиб берган тушунтиришида, ҳақиқатдан ҳам даъвогар билан 22.07.2016 йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганлигини, турмуши давомида икки нафар фарзандли бўлишганлигини, оилавий низолар сабабли даъвогар билан 2023 йил март ойидан буён бирга яшамаётганлигини, бошқа оила қурмаганлигини, келгусида оиласи тикланмаслигини, никоҳдан ажратишга рози эканлигини, даъвогар билан ўрталарида мулкий, болалар тарбияси билан боғлиқ низолар мавжуд эмаслигини, суд томонидан берилган муҳлат давомида ҳам оиласи тикланмаганлигини баён қилиб, даъвони қаноатлантириб беришни сўради. Суд, суд мажлисида иштирок этган тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, уларни таҳлил қилиб, қуйидагича тўхтамга келди. Аниқланишича, даъвогар Абдужалилова Гулчехра Иброхимжон қизи жавобгар Абдужалилов Оятилло Ахмадилло ўғли билан 22.07.2016 йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурган. Бу ҳақида Шаҳрихон туман ФҲДЁ бўлимида 22.07.2016 йилда 881-сон билан далолатнома ёзуви қайд этилиб, тарафларга никоҳ тузилганлиги тўғрисида гувоҳнома берилган. Тарафлар турмушлари давомида 20.06.2017 йилда туғилган Одинахон ва 23.03.2021 йилда туғилган Лайлохон исмли икки нафар фарзандли бўлишган. Тарафлар 2023 йил март ойидан буён бирга яшамайдилар. Уларни бирга яшамасликларига турмушлари давомида келиб чиққан оилавий низолар сабаб бўлган. Даъвогар Г.Абдужалилова 2023 йил июнь ойида бошқа оила қурган. Ҳозирда бошқа оиласи билан бирга яшаб келмоқда. Мазкур фуқаролик иши бўйича суднинг 08.11.2023 йилдаги ажрими билан тарафларга оилани тиклаш чораларини кўриш учун олти ой муҳлат берилган. Ўтган вақт давомида тарафларни яраштириш чоралари тарафлар истиқомат қилиб келаётган маҳалла фуқаролар йиғини оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси томонидан кўрилган, бироқ кўрилган чора-тадбирларга қарамай тарафларнинг оиласини сақлаб қолишни имкони бўлмаган. Бунга тарафлар ўртасида келиб чиққан оилавий низолардан ташқари, уларда никоҳ муносабатларини давом эттириш мақсадлари йўқлиги сабаб бўлган. Юқоридаги ҳолатлар ишдаги мавжуд Шаҳрихон туманидаги “Сегаза” номли маҳалла фуқаролар йиғини ҳузуридаги оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси томонидан тузилган хулоса билан ўз тасдиғини топган. Суд, тарафлар оилани тиклаб, ярашмаганлигини, уларда никоҳ муносабатларини давом эттириш мақсадлари йўқлигини эътиборга олиб, эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб ҳисоблаб, даъвогарнинг даъвосини қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасида “Агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади” деб кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг “Судлар томонидан никохдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 2011 йил 20 июлдаги 06-сонли қарорининг 16-бандида “Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозим” деб кўрсатилган. Суд давлат божи масаласини муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги қонунига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 45-моддасига асосан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органининг гувоҳномаси берилаётганда жавобгар Абдужалилов Оятилло Ахмадилло ўғлидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 (уч) баравари миқдорида давлат божи ундиришни мувофиқ деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 249-253-моддаларини қўллаб суд, ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъвогар Абдужалилова Гулчехра Иброхимжон қизининг жавобгар Абдужалилов Оятилло Ахмадилло ўғлига нисбатан «Никоҳдан ажратиш ҳақида»ги даъвоси қаноатлантирилсин. Даъвогар Абдужалилова Гулчехра Иброхимжон қизи ва жавобгар Абдужалилов Оятилло Ахмадилло ўғли Шаҳрихон туман ФҲДЁ бўлимида 22.07.2016 йилда 881-сон билан қайд қилинган никоҳдан ажратилсин. Никоҳдан ажратиш тўғрисидаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органининг гувоҳномаси берилаётганда жавобгар Абдужалилов Оятилло Ахмадилло ўғлидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 (уч) баравари миқдорида бож ундирилсин. Ҳал қилув қароридан норози тарафлар ушбу ҳал қилув қарори қабул қилинган қилинган кундан эътиборан бир ой муддат ичида шу суд орқали Андижон вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят, иш апелляция тартибида кўрилмаган тақдирда ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой муддат ичида кассация тартибида шикоят келтиришга ҳақли. Раислик қилувчи /имзо/ А.Темиров Нусхаси аслига тўғри, Судья: А.Темиров МАЪЛУМОТНОМА Ушбу ҳал қилув қарори 10.06.2024 йил кунидан қонуний кучга кирган. Ҳал қилув қарорига нисбатан апелляция тартибида шикоят, протест келтирилмаган. Судья: А.Темиров