Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1107-2302/12816 Дата решения 08.05.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори Суд Фуқаролик ишлари бўйича Оҳангарон туманлараро суди Судья Панжиев Сулаймон Абдуназарович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Эргашев Яҳё Сунатиллаевич Ответчик / Подсудимый Эрматова Мунира Бахтиёровна
Source ID 6644d073181fc82badd269e8 Claim ID 4816330 PDF Hash 14b2c1295a710642... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Текст решения 1 898 символов
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН 2024 йил ХХХ ойининг “ХХ” куни фуқаролик ишлари бўйича Тошкент вилояти Оҳангарон туманлараро суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, судья С.А.Панжиевнинг раислигида, судья ёрдамчиси Х.Имомалиеванинг котиблигида, тарафлар иштирокида, даъвогар ХХХ ХХХ ХХХнинг жавобгар ХХХ ХХХ ХХХга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган 2-1107-ХХХ/ХХХсонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Баён қилинган ҳолатлар, қайд қилинган қонун нормалари талаблари, Олий суд Пленумининг раҳбарий кўрсатмаси ва Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 249-253, 383, 385, 3851, 403, 405 ва 4051-моддаларига қўлланиб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъвогар ХХХ ХХХ ХХХнинг жавобгар ХХХ ХХХ ХХХга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси - қаноатлантирилсин. Даъвогар ХХХ ХХХ ХХХ билан жавобгар ХХХ ХХХ ХХХ Тошкент вилояти ХХХ шаҳар ФҲДЁ бўлими томонидан 2014 йил 18 августда 640-сонли далолатнома ёзуви билан қайд қилинган никоҳидан ажратилсин. Даъвогар ХХХ ХХХ ХХХдан ФҲДЁ органи томонидан никоҳдан ажралишни қайд қилиш вақтида давлат даромадига Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалда бўлган базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 (уч) баравари миқдорида давлат божи ундирилсин. Жавобгар ХХХ ХХХ ХХХдан ФҲДЁ органи томонидан никоҳдан ажралишни қайд қилиш вақтида давлат божи ундирилмасин. Ҳал қилув қароридан норози томон қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида мазкур суд орқали Тошкент вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят (протест) келтиришга ҳақли. Иш апелляция ёки кассация тартибида кўрилмаган тақдирда тафтиш тартибида шикоят (протест) келтирилмайди. Раислик этувчи, судья: Нусхаси аслига тўғри.________ /имзо/ С.А.Панжиев