Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1402-2306/11371 Дата решения 08.05.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат; Туғилганлик ҳақида гувоҳнома нусхаси; Даъво аризаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Паспорт нусхаси; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори; Почта ҳаражатлари тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат; Никоҳ гувоҳномаси нусхаси Суд Фуқаролик ишлари бўйича Каттақўрғон туманлараро суди Судья Гуломов Шухрат Мамашарипович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Баҳронова Маҳлиё Алишер қизи Ответчик / Подсудимый Нурмуратов Дустмурод Қаҳрамон ўғли
Source ID 667d3cf9b6bf6f28996e5d08 Claim ID 4827012 PDF Hash e3c9fb7c51a38e1b... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Оила Кодексининг 41-моддаси збекистон Республикаси Оила Кодекси 41 code_article
Текст решения 6 171 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2024 йил май ойининг 22 куни фуқаролик ишлари бўйича Каттақўрғон туманлараро судининг очиқ суд мажлиси жиноят ишлари бўйича Каттақўрғон шаҳар суди биносида бўлиб, унда Раислик этувчи судья: Ш.Гуломов, Судья ёрдамчиси О.Алишеровнинг котиблигида, даъвогар вакилининг иштирокида, даъвогар ХХХнинг жавобгар ХХХга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси асосида юритилган № ХХХ-сонли фуқаролик ишини кўриб, суд қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Судга даъвогар ХХХ жавобгар ХХХга нисбатан даъво ариза билан мурожаат этиб, унда ва дастлабки суд мажлисидаги ўз тушунтиришида, даъвони қувватлаб, ужавобгар ХХХ билан 2020 йил 26 август куни қонуний никоҳдан ўтиб оила қурганлигини, уларнинг биргаликдаги турмушларидан ўрталарида бир нафар, яъни 2021 йил 2 июль куни туғилган Қаҳрамонова Солиҳабону Дустмурод қизи исмли фарзандлари борлигини, улар турмушларининг бошида бироз муддат яхши яшаганликларини, кейинчалик ўрталарида турли келишмовчиликлар бўла бошлаганлигини, сабаби характерлари ва дунё қарашлари бирбирларига умуман тўғри келмаганлигини, ўрталарида мунтазам равишда жанжаллар бўлиб келаганлигини, ўрталаридаги ўзаро келишмовчиликлар сабабли улар 2021 йил октябрь ойидан буён биргаликда яшамасликларини билдириб, жавобгар ХХХ билан ўртасида тузилган қонуний никоҳдан ажратишни сўраган. Иш бўйича сўралган даъвогар ХХХнинг ишончли вакили Ёрматов Алишер Баҳромович ўзининг судга берган тушунтиришларида, даъвони қўвватлаб, ҳақиқатдан ҳам у даъвогарнинг отаси бўлишлигини, даъвогар ХХХ ва ХХХ 2020 йил 26 август куни қонуний никоҳдан ўтиб оила қуришганлигини, уларнинг биргаликдаги турмушларидан ўрталарида бир нафар, яъни 2021 йил 2 июль куни туғилган Қаҳрамонова Солиҳабону Дустмурод қизи исмли фарзандлари борлигини, улар турмушларининг бошида бироз муддат яхши яшаганликларини, кейинчалик ўрталарида турли келишмовчиликлар бўла бошлаганлигини, сабаби характерлари ва дунё қарашлари бирбирларига умуман тўғри келмаганлигини, тарафлар ўртасида мунтазам равишда жанжаллар бўлиб келаганлигини, тарафлар ўрталаридаги ўзаро келишмовчиликлар сабабли 2021 йил октябрь ойидан буён биргаликда яшамасликларини, суд томонидан тарафларга берилган муҳлат давомида ҳам улар ярашмаганликларини, даъвогар 2023 йил август ойида Шодиев Камол исмли шахс билан шаърий никоҳ асосида турмуш қурганлигини, эндиликда тарафларни оиласини тиклашни имкони қолмаганлигини билдириб, даъвогар ХХХ билан жавобгар ХХХ ўртасида тузилган қонуний никоҳдан уларга муҳлат бермасдан ажратишни сўради. Суд фуқаролик ишини Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 220моддаси тартибида ХХХнинг иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд, иш бўйича даъвогар вакилининг тушунтириши ва музокара сўзини тинглаб, даъвогарнинг важларини ишдаги мавжуд ҳужжат ва далиллар билан атрофлича муҳокама қилиб, қуйидагиларга кўра, даъвогар ХХХнинг жавобгар ХХХга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризасини қаноатлантиришни лозим топди. Иш хужжатларида кўринишича, ХХХ билан ХХХ ўртасидаги никоҳ 2020 йил 26 август куни Каттақўрғон шаҳар ФҲДЁ бўлими томонидан 21421-20-00375-сонли далолатномага асосан қайд қилинган, тарафларнинг биргаликдаги турмушларидан ўрталарида бир нафар фарзандлари бор, тарафлар ўзаро келишмовчиликлар сабабли 2021 йил октябрь ойидан буён бирга яшамасдан келмоқда. Фуқаролик ишлари бўйича Каттақўрғон туманлараро судининг 2024 йил 8 ноябрь кунидаги ажрими билан тарафларни яраштириш учун 6 ой муҳлат берилган, бироқ тарафлар берилган муҳлат даъвомида ярашмаган. Ишда, Нарпай туман ҳокимлиги оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан берилган хулоса-да, оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан тарафларни яраштириш чоралари кўрилганлиги, бироқ даъвогар оилани тиклашни истамаганлиги сабабли уларнинг оиласини тиклашни имкони бўлмаганлиги ҳақида хулоса берилган. Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 41-моддасига кўра, агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни ажратади. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 06-сонли Қарорининг 16-бандида никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб фақат эрхотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли, уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозимлиги белгилаб қўйилган. Суд иш ҳолатлари, юқоридаги қонун ва Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленуми қарори талабларидан келиб чиққан ҳолда, тарафлар ўртасидаги оила уларнинг оилавий ўзаро жиддий келишмовчиликлари сабабли тугаганлиги, даъвогар никоҳдан ажратишни талаб қилиб қилаётганлигини, тарафлар 2021 йил октябрь ойидан буён бирга яшамасдан келаётганлигини, тарафлар ўртасидаги оилани сақлаб қолиш имконияти қолмаганлиги ушбу ҳолатлар даъвогарнинг суд мажлисидаги тушунтиришлари ва ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топганлигини инобатга олиб, даъвогар ХХХнинг жавобгар ХХХга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризасини қаноатлантиришни, давлат божи масаласини муҳокама қилиб, никоҳдан ажралганликни қайд этиш вақтида давлат фойдасига ундирилиши лозим бўлган давлат божини тарафларнинг ҳар биридан БҲМ нинг 1,5 бараваридан жами 3 баравари миқдорида ундиришни лозим топди. Суд, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 220-249-253-моддаларини қўллаб, ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъвогар ХХХнинг жавобгар ХХХга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси қаноатлантирилсин. ХХХ ва ХХХ ўртасида 2020 йил 26 август куни тузилган Каттақўрғон шаҳар ФҲДЁ бўлими томонидан 2-1421-20-00375-сонли далолатнома ёзуви билан қайд этилган никоҳдан ажратилсин. Никоҳдан ажратишни қайд қилиш вақтида даъвогар ХХХдан базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 (бир ярим) баробари миқдорида давлат божи ундирилсин. Никоҳдан ажратишни қайд қилиш вақтида жавобгар ХХХдан базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 (бир ярим) баробари миқдорида давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қароридан норози томонлар ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бошлаб бир ой муддат ичида шу суд орқали Самарканд вилоят судига апелляция тартибида шикоят беришга ва прокурор протест келтиришга ҳақли. Раислик этувчи судья: Ш.Гуломов