← Назад
Решение #127898 Уголовные
Ярашганлик муносабати билан иш юритишни тугатиш ҳақида ажрим
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 105 | 1 | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 583 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 661 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 84 | 4 | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 499 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
(ярашганлик муносабати билан жиноят ишини тугатиш
тўғрисида)
2024 йил август ойининг 15 куни, Тошкент шаҳар жиноят
ишлари бўйича Чилонзор туман суди, ўз биносида, очиқ суд
мажлисида,
раислик қилувчи, судья Д.Турсунов,
суд мажлиси котиби судья ёрдамчиси Э.Хайриддинов,
тарафлардан
давлат
айбловчиси
–
Чилонзор
туман
прокурорининг
ёрдамчиси
Н.Ахмедов,
судланувчи
Б.Йўлдашев ва унинг ҳимоячиси “ GOLD YUSTINA” адвокатлар
ҳайъатининг
адвокати
А.Айтиев
ҳамда
жабрланувчи
Ж.Қобиловнинг иштирокида,
Йўлдашев
Ботирали
Иброхимович
(YO’LDASHEV BOTIRALI IBROXIMOVICH), 1980
йил
4 январда
Фарғона
вилоятида
туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон
фуқароси, маълумоти ўрта, ўзини ўзи банд
қилган
шахс
(нонвой),
оиласидан
ажрашган,
муқаддам
судланмаган,
Фарғона вилояти, Қува тумани, Ўрда
МФЙ, Ўрда кўчаси, 12-уйда рўйхатда
туради, иш бўйича “муносиб хулқ-атворда
бўлиш ҳақидаги тилхат” тарзидаги эҳтиёт
чораси қўлланилган, айблов хулосаси
нусхасини муддатида олган,
Ўзбекистон Республикаси ЖК 105-моддасининг 1-қисми
билан айбланганга оид 1-1006-2407/633-сонли жиноят ишини
кўриб чиқиб суд, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Б.Йўлдашев 2024 йил 23 апрель куни соат 02:00ларда
Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, 17-мавзе, 32-уй орқа
томонида жойлашган нонвойхона олдида бўла туриб, шу ерда
ўзига олдиндан таниш бўлган Ж.Қобиловнинг шаръий
никоҳидаги турмуш ўртоғи М.Абдурахмоновани рашк қилиш
туфайли Ж.Қобилов билан ўрталарида келиб чиққан ўзаро
жанжал
натижасида
Ж.Қобиловнинг
танаси
турли
қисмларига қўл ва оёқлари билан уриш орқали унга ўртача
оғир тан жароҳати етказганликда айбланган
РСТЭИАМнинг 01.05.2024 йилдаги №2592-Хуж-Курсонли эксперт хулосасига кўра, Ж.Қобиловнинг танасида
“чап томон 5-7-қовурғалар олд-ён қисмидан дарз кетиб
синиши, бўйин ўнг олд юзаси пастки ўнг томони, чап елка
қонталаши ва тўқималари лат ейиши каби” тан
жароҳатлари аниқланиб, ушбу тан жароҳатлари соғлиқни
узоқ, 21 кундан кўп муддатга бузилишига олиб келади, ушбу
мезонига кўра оғирлик даражаси ўртача оғир тан
жароҳатларига кириши кўрсатиб ўтилган.
Суд мажлисида судланувчи Б.Йўлдашев айбига тўлиқ
иқрорлик билдириб, 2023 йил ноябрь ойи бошларида
Абдурахмонова Муқаддас билан танишиб, қолганлиги, кейин
уни новвойхонасига ишга олиб, унга уйланмоқчи бўлганлиги
ва Муқаддасга айтганида у ота-онаси рози бўлса, у билан
яшашга рози бўлишини айтганлиги, сўнг Қобилов Журабек
нонвойхонасига бир маротаба келиб, Муқаддас унинг хотини
эканлигини,
уни
ишдан
бўшатишини
айтганлиги,
у
Муқаддасга турмуш ўртоғи Журабек келиб кетганлигини
айтганида Журабек унинг талоғини берганлигини, у билан
бирга яшамаётганлигини айтганлиги, шундан сўнг Муқаддас
билан унинг яшаш уйида 4-5 ой давомида эр-хотин бўлиб
бирга яшашганлиги, 2024 йил апрель ойининг ўрталарида
Муқаддас телефон аппаратини Журабек олиб қўйганлигини
айтганлиги, у унга ўзига тегишли телефон аппаратини
берганлиги, 22 апрель куни соат 22:30ларда Муқаддаснинг
уйи олдида ўтиб кетаётган вақтида Муқаддас уйнинг
деразасидан
телефон
апаратининг
қуввати
тугаб
қолганлигини айтиб, деразадан телефон аппаратини унга
берганлиги, у телефон аппаратини қувватлантириб, 23
апрель куни соат 01:00ларда Муқаддаснинг яшаш уйига олиб
бориб, уйининг эшигини таққилатганида Журабек уйда
эканлигини билиб, ортига қайтиб кетганлиги, орадан бироз
вақт ўтиб, Журабек ва ИИБ ходимлари у ишлаб келаётган
новвойхонага келишганлиги, у столнинг орқа томонига
ўтириб олганлиги, Журабек новвойхона ичкарисига кириб,
уни турли хил ҳақоратли сўзлар билан ҳақорат қилганлиги,
сўнг новвойхона ташқарисига чиққан вақтларида Журабек
уни урмоқчи бўлган вақтида у ўзини ҳимоя қилиб, унинг
қовурға қисмига ва танасининг бошқа жойларига бир неча
маротаба мушт урганлиги, Муқаддас ва Улуғбек уларни
ажратишганлиги,
ҳозирда
жабрланувчи
Ж.Қобиловга
етказилган моддий ва маънавий зарар ўрни тўлиқ қоплагани,
қилмишидан
чин
кўнгилдан
пушаймондалиги,
жабрланувчидан кечирим сўраганлиги ва у билан ўзаро
ярашиб олганлиги, бошқа бу ҳолат такрорланмаслигини
билдириб, жиноят ишини тугатишни сўраб кўрсатув берди ва
судга ярашув ҳақидаги аризасини тақдим қилди.
Суд мажлисида видеоконференцалоқа режимида сўроқ
қилинган
жабрланувчи
Ж.Қобилов,
2020
йилда
Абдурахмонова Муқаддас билан шаръий никоҳ асосида оила
қурганлиги, 2023 йил август ойи бошларида келиб чиққан
жанжал
натижасида
Муқаддас
укаси
Абдурахмонов
Фарходнинг яшаш уйи Чилонзор тумани, 17-мавзе, 32-уй, 28хонадонга кўчиб келганлиги, у Муқаддаснинг яшаш уйига
тез-тез келиб болаларидан ва ўзидан хабар олиб яшаб
турганлиги, 2023 йил ноябрь ойининг бошларида Муқаддас
билан ўзаро келишмовчилик келиб чиққанлиги, у жаҳли
чиқиб, талоғингни бердим деганлиги, Муқаддас Сурхондарё
вилоятига яшаш уйига қайтиб кетганлиги, орадан 4-5 кун
вақт ўтиб Муқаддас укасининг
яшаш уйига қайтиб
келганлиги ва унга қўнғироқ қилиб, ундан узр сўраганлиги, у
Муқаддасга кечирганлигини айтганлиги ва улар биргаликда
яшашганлиги,
сўнг
Муқаддас
новвойхонада
ишловчи
Йўлдашев Ботирали билан танишиб қолиб у ишлаб келаётган
новвойхонага ишга кирганлиги, у Муқаддасга нонвойхонада
ишламаслигини айтганлиги, лекин Муқаддас ишлашда давом
этганлиги, Муқаддас Ботирали билан телефон орқали бир
неча маротаба гаплашиб ўтирганлигини кўриб қолганлиги,
сўнг Муқаддасга тегишли бўлган телефон аппаратини олиб
қўйганлиги, Муқаддас ундан яшириб Ботиралидан телефон
аппаратини
олиб
ишлатиб
юганлигини
кейинчалик
билганлиги, 2024 йил 23 апрель куни соат 01:00ларда уйда
Муқаддас
билан
ўтирган
вақтида
уйнинг
эшиги
таққилаганлиги, эшикнинг кичик ойнасидан қараган вақтида
уйнинг
кириш
йўлагида
Ботиралининг
турганлигини
кўрганлиги, уйнинг эшигини очаётганида Ботирали қочиб
кетганлиги, сўнг 102 рақамига хабар берганлиги, ИИБ
ходимлари келишганлиги, ходимлар билан новвойхонага
боришганида Ботирали новвойхонада йўқ бўлганлиги, сўнг
Муқаддас билан уйга қайтиб келишганлиги ва ўзаро
тортишиб қолишганлиги, соат 02:00ларда Муқаддас билан
Ботиралининг
новвойхонасига
боришганида
Ботирали
новвойхона ичидаги столнинг тагида ўтирган бўлганлиги,
Ботиралидан уйига нима мақсадда борганлигини сўраганида
Ботирали жавоб бермаганидан сўнг унинг елкасидан қўллари
билан тортиб ўрнидан турғизганлиги, сўнг бир-бирини
ҳақорат қилиб жанжаллашиб кетишганлиги, новвойхона
ташқарисига чиқишганида Ботирали унинг бош қисмига қўли
билан бир маротаба мушт урганлиги, сўнг Ботирали чап ён
томон қовурға қисмига қўли билан бир маротаба мушт
урганлиги, у ерга ўтириб қолганлиги, шунда Ботирали оёғи
билан қовурғаларига тепганлиги, ҳозирда унга етказилган
олишгани, унга нисбатан ҳеч қандай моддий ва маънавий
даъвоси йўқлиги, Б.Йўлдашев ундан кечирим сўрагани, унга
ҳеч қандай тазйиқ бўлмагани, етказилган зарар тўлиқ
қопланганлиги сабабли Б.Йўлдашевга нисбатан ҳеч қандай
даъвоси йўқлигини билдириб, судга ярашув тўғрисида ариза
тақдим қилди ва жиноят ишини тугатишни сўради.
Суд мажлисида гувоҳ М.Абдурахмонова, 2020 йилда
Қобилов Журабек билан шаръий никоҳ асосида турмуш
қуришганлиги, кейинчалик билса Қобилов Журабекнинг
бошқа оиласи ҳам бўлганлиги, у ноилож у билан бирга яшаб
келганлиги, 2023 йил ноябрь ойининг бошларида Журабек
уларни
холидан
хабар
олмай
қўйганлиги
ва
уни
3 талоқ қилганлиги, шунда у яшаш уйининг орқа томонида
жойлашган новвойхонада ишловчи Йўлдашев Ботирали билан
танишиб, у ишлаб келаётган новвойхонага ишга кирганлиги,
2024 йил апрель ойининг бошларида Жўрабек новвойхонада
ишламаслигини маълум қилганлиги, лекин, у новвойхонада
ишлашни давом эттирганлиги, сўнг Журабек унга тегишли
бўлган телефон аппаратини олиб қўйганлиги, Ботирали
ўзининг телефон аппаратини унга ишлатиб туриш учун
берганлиги,
2024 йил 22 апрель куни соат 02:00ларда уйида Журабек
билан ўтирганида Ботирали унга телефон аппарати ва
қувватлаш кабелини олиб келиб эшикни таққилатганлиги,
Журабек эшикни очганида Ботирали жанжал бўлмасин деган
мақсадда новвойхонасига югуриб кетганлиги, сўнг Журабек
билан Ботиралининг новвойхонасига боришганида Ботирали
новвойхонада столни ёнида ўтирганлиги, шунда Журабек ва
Ботирали уни рашк қилишиб, бир бирини ҳақорат қилиб
жанжаллашиб
кетишганлиги,
Ботирали
Журабекни
урганлиги ҳақида кўрсатув берди.
Суд мажлисида гувоҳ У.Хасанов, 2024 йил 22 апрель
куни Чилонзор тумани, 17-мавзе, 32-уй орқа томонида
жойлашган новвойхонага ишга кирганлиги, 22 апрель куни
соат 01:00ларда новвойхонада ухлаб ётган вақтида ИИБ
ходимлари келиб уни уйғотганлиги ва Ботирали қаерда
эканлигини сўрашганлиги, у ИИБ ходимларига Ботирали
кўчага чиқиб кетганлигини маълум қилганлиги, ИИБ
ходимлари ёнида Муқаддас ва Журабек ҳам бўлганлиги,
шундан сўнг ИИБ ходимлари кетишганлиги, орадан 30
дақиқалар вақт ўтиб Ботирали хонага кириб келганлиги, у
Ботиралига ИИБ ходимлари уни қидириб келганлигини
айтганлиги, Ботирали кўчадан кимдир келаётганлигини
айтиб, столнинг тагига кириб олганлиги, сўнг хонага
тандирнинг олдига келиб, Журабекнинг стол тагида
ўтирганлигини кўрганлиги, Журабек Ботиралининг бўйин
қисмидан ушлаб олганлиги, шунда Ботирали Журабекнинг
қорин қисмига бир маротаба мушт урганлиги, у уларни
ажратиб, Журабекни кўчага чиқариб олганлиги, шу вақтда
новвойхона олдига Муқаддас ҳам келганлиги, Ботирали
кўчага чиққанидан сўнг Журабек уни урмоқчи бўлган
вақтида Ботирали Журабекни урганлиги ҳақида кўрсатув
берди.
Жабрланувчи Ж.Қобиловга Ўзбекистон Республикаси
ЖПКнинг
583-моддаси тартибида, суд ярашувни тасдиқласа, у мазкур
иш бўйича иш юритишни қайта тиклаш тўғрисида
илтимоснома бериш ҳуқуқини йўқотиши тушунтирилди.
Ўзбекистон Республикаси ЖК 661-моддасида ЖК 105моддасининг
1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир қилган шахс,
агар у ўз айбига иқрор бўлса, жабрланувчи билан ярашса ва
етказилган
зарарни
бартараф
этган
бўлса,
жиноий
жавобгарликдан озод этилиши белгиланган.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, судланувчи
Б.Йўлдашевнинг айбига тўлиқ иқрорлигини, шунингдек
жабрланувчи Ж.Қобиловнинг унга нисбатан ҳеч қандай
даъвоси йўқлигини, тарафлар ярашув ҳақида ариза билан
судга мурожаат қилганлигини, ярашув ихтиёрийлигини
инобатга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 66 1моддаси
ҳамда
Ўзбекистон
Республикаси
ЖПК
84моддасининг 4-қисмига асосан жиноят иши юзасидан
судланувчи билан жабрланувчи ярашганлиги муносабати
билан жиноят ишини тугатишни мақсадга мувофиқ деб
ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси ЖК 661-моддаси ва ЖПК 84моддаси
4-қисми, 423, 583, 585-586-моддаларига риоя қилиб, суд
А Ж Р И М Қ И Л А Д И:
Ўзбекистон Республикаси ЖК 105-моддасининг 1-қисми
билан
айбланган
Йўлдашев
Ботирали
Иброхимович
(YO’LDASHEV BOTIRALI IBROXIMOVICH)га нисбатан жиноят иши
Ўзбекистон
Республикаси
ЖПК
84-моддасининг 4-қисмига асосан тарафлар ярашганлиги
муносабати билан тугатилсин
Б.Йўлдашевга нисбатан қўлланилган “муносиб хулқатворда бўлиш ҳақидаги тилхат” тарзидаги эҳтиёт чораси
бекор қилинсин.
Жабрланувчи Ж.Қобиловнинг мазкур иш бўйича иш
юритишни қайта тиклаш тўғрисида илтимоснома бериш
ҳуқуқи йўқолган деб ҳисоблансин.
Суднинг ажримига судланувчи, жабрланувчи, уларнинг
қонуний вакиллари, ҳимоячи томонидан хусусий шикоят
берилиши ҳамда прокурор томонидан хусусий протест
келтирилиши мумкинлиги, биринчи инстанция судининг
қонуний
кучга
кирган
ажрими
устидан
Ўзбекистон
Республикаси ЖПКнинг 499-моддасида кўрсатилган шахслар
томонидан кассация тартибида хусусий шикоят (хусусий
протест) берилиши мумкинлиги тушунтирилсин.
Раислик қилувчи, судья:
Д.Турсунов
(имзо)
Аслига тўғри:
Маъсул судья: Турсунов Дилмурод Нормуротович