← Назад
Решение #130573 Уголовные
Айблов ҳукми
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
24
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 168 | — | law | |
| банди билан ЖК | 62 | — | law | |
| банди билан ЖК | 57 | — | law | |
| ЖКнинг | 59 | — | law | |
| исми ва | 62 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 168 | — | law | |
| банди ва | 168 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 22 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 168 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 28 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 22 | 1 | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 95 | — | law | |
| ат ЖПК | 81 | — | law | |
| ЖПК | 26 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 81 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 463 | 1 | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 23 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 83 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 33 | — | law | |
| збекистон Республикаси Жиноят кодекси | 55 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Жиноят кодекси | 56 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси ЖК | 59 | — | law | |
| исми ва | 61 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 59 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
1-1006-2405/466-сонли
2024 йил август ойининг 2 куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари
бўйича Чилонзор туман суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида,
раислик қилувчи, судья А.А.Мухиддинов,
судья ёрдамчиси Н.Юнусовнинг котиблигида, тарафлардан: давлат
айбловчиси – Чилонзор туман прокурори катта ёрдамчиси Н.Ахмедов,
судланувчи Р.Абдиахатов ва унинг ҳимоячилари адвокатлар Р.Қурбонов
ҳамда Т.Ортиқовлар, жабрланувчи М.Мирзаахмедов ва унинг ҳимоячиси
адвокат Б.Рахмонкулов, жабрланувчи Ю.Карабаев, Н.Рахматов,
Ш.Жуманиёзов ва Д.Рахмоновларнинг иштирокида, Абдиахатов
Рухиддин Равшанқуловичга нисбатан жиноят ишини кўриб чиқди. Иш
ҳужжатларига кўра:
Абдиахатов Рухиддин Равшанқулович (ABDIAXATOV RUXIDDIN
RAVSHANQULOVICH), 1978 йил 3 февраль куни Қашқадарё
вилояти, Шахрисабз туманида туғилган, миллати ўзбек,
Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти ўрта-махсус,
оилали, қарамоғида 3 нафар фарзандлари бор, муқаддам
судланган:
1) Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман
судининг 2022 йил 29 июлдаги ҳукмига кўра Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан
ЖКнинг 62-моддаси тартибида иш ҳақининг 20 фоизини
давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 1 йил 11 ой
24 кун ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган;
2) Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман
судининг 2022 йил 24 ноябрдаги ҳукмига кўра Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми “а” банди билан
ЖКнинг 57-моддаси қўлланиб, ЖКнинг 59-моддаси 8-қисми
ва 62-моддаси тартибида иш ҳақининг 20 фоизини давлат
даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 йил 4 ой 15 кун
ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган, ўталмаган жазо
1 йил 6 ой 15 кунни ташкил қилади,
Тошкент шаҳар, Янгиҳаёт тумани, Юксалиш 2-тор кўчаси,
11-уйда яшовчи, иш бўйича “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт
чораси қўлланилган, 2024 йил 6 март кунидан қамоқда
сақланаётган, айблов хулосаси нусхасини 2024 йил 17 май куни
олган,
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми “а” банди
ва 168-моддаси 3-қисми “а,б” бандлари билан айбланган.
Суд,
судланувчи,
жабрланувчилар
ва
гувоҳларнинг
кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб
ҳамда ишда мавжуд бўлган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни
ўзганинг жуда кўп миқдордаги мулкини фирибгарлик йўли билан қўлга
киритиш мақсадида, таниши Н.Курбанов ва дастлабки тергов даврида
жиноят ишининг уларга нисбатан қисми алоҳида иш юритувга
ажратилган шахслар билан ўзаро олдиндан тил бириктириб, бир гуруҳ
бўлиб, фуқаро Н.Рахматовнинг ишончига кириб, гўёки улар Сурхондарё
вилояти, Қумқўрғон туманида “Қоракўлчилик кластерига тегишли
замонавий чорва комплекси”ни қуришаётганлиги, ушбу комплекснинг
қурилиши учун Германия давлатининг Дойче банкидан жуда кўп
миқдорда валюта маблағлари ажратилганлиги, бироқ, мазкур
чоравачилик комплексини қурилиш лойиха смета ҳужжатларини
тайёрлаш хизматлари ва объект майдонини қурилишга тайёрлаш каби
ишлар учун 150.000 АҚШ доллари зарур бўлаётганлигини айтиб, агарда
уларга шу суммадаги пулларни берадиган бўлса, уни ушбу чорвачилик
комплекси қурилишига ҳамкор қилиб қўшишларини ваъда қилиб,
2020 йил октябрь ойидан 2021 йил февраль ойига қадар бўлган вақт
давомида Н.Рахматовдан жами 70.000 АҚШ долларини (737.830.800 сўм)
Тошкент шаҳрининг Чилонзор тумани ва Сурхондарё вилоятининг
Қумқўрғон тумани ҳудудларида қисмларга бўлиб олиб, унга берган
ваъдаларини бажармай, олган пулларини ўз эҳтиёжларига ишлатиб
юборишган.
2. Бундан ташқари, Р.Абдиахатов 2020 йил октябрь ойида такроран
ўзганинг жуда кўп миқдордаги мулкини фирибгарлик йўли билан қўлга
киритиш мақсадида таниши Н.Курбанов ва дастлабки тергов даврида
жиноят ишининг уларга нисбатан қисми алоҳида иш юритувга
ажратилган шахслар билан ўзаро олдиндан тил бириктириб, бир гуруҳ
бўлиб, “Шерзодбек Омад Строй” МЧЖ раҳбари Ш.Жуманиёзовнинг
ишончига кириб, гўёки улар Сурхондарё вилояти, Қумқўрғон туманида
“Қоракўлчилик кластерига тегишли замонавий чорва комплекси”ни
қуришаётганлиги, ушбу комплекснинг қурилиши учун Германия
давлатининг Дойчебанкидан жуда кўп миқдорда валюта маблағлари
ажратилганлиги, бироқ, мазкур чоравачилик комплексининг қурилиш
лойиха смета ҳужжатларини тайёрлаш хизматлари ва объект
майдонини қурилишга тайёрлаш каби ишлар учун 20.000 АҚШ доллари
зарур бўлаётганлигини айтиб, агарда уларга шу суммадаги пулларни
берадиган бўлса, уни ушбу чорвачилик комплекси қурилишига ҳамкор
қилиб қўшишларини ваъда қилиб, ўзларининг алдовлари ишонарли
бўлиши учун 2021 йил 12 февраль куни амалда ҳеч қандай юридик
2
“Шерзодбек Омад Строй” МЧЖ ўртасида 46-сонли дастлабки пудрат
шартномаси расмийлаштириб, 2020 йил октябрь ойида жами
14.000 АҚШ доллари (145.038.320 сўм) ва 5.000.000 сўм миқдоридаги
пулларни Тошкент шаҳар Чилонзор тумани ҳудудида қисмларга бўлиб
олиб, шунингдек ўз манфаатлари йўлида Сурхондарё вилояти Шўрчи
тумани “Ободон” ҳудудида 1.000 ўринли чорва (қўйхона) комплекси
қуришлари учун Ш.Жуманиёзовнинг ўз ҳисобидан 2021 йил апрель ва
май ойларида жами 150.000.000 сўмлик қурилиш ишларини олиб
борилишига эришиб, унга берган ваъдаларини бажармасдан, эгалланган
пул маблағларини ўз манфаатлари йўлида сарфлаб юборишган.
3. Бундан ташқари, Р.Абдиахатов 2022 йил 4 июль куни такроран
ўзганинг кўп миқдордаги мулкини фирибгарлик йўли билан қўлга
киритиш мақсадида танишлари С.Тураев, Д.Халматов ва бошқа шахслар
билан ўзаро олдиндан жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб,
Тошкент вилояти, Янгийўл тумани, Янгиҳаёт кўчаси, 44-уйда яшовчи
фуқаро М.Мирзаахмедовнинг ишончига кириб, унга тегишли 2022 йилда
ишлаб чиқарилган “Cobalt” русумли, давлат рақами белгиси 10Е836YA
бўлган автомашинасини пулини бўлиб тўлаш шарти билан сотиб
олишларини айтиб, умумий нархи 14.700 АҚШ доллари бўлган
автомашина учун олдиндан 2.400 АҚШ долларни бериб, қолган
12.300 АҚШ долларини 24 ой давомида бўлиб тўлашни ваъда қилишиб,
автомашинани ўзлари билан олиб кетиб, Қўқон шаҳрида бошқа шахслар
орқали номаълум шахсларга сотиб юбориб, М.Мирзаахмедовга
12.300 АҚШ долларини (133.456.230 сўм) бермасдан унга шунча
миқдорда моддий зарар етказиб, жиноий йўл билан эгалланган
пулларни гурух аъзолари таркибида бўлиб олиб, ўз эҳтиёжларига
ишлатиб юборишган.
Судланувчи Р.Абдиахатов суд мажлисида эълон қилинган
айбловларга иқрор бўлмасдан, таниши Н.Курбанов билан 2019 йилда
Тошкент вилояти, Нурафшон шаҳрида қурилиш ишларида ишлаб,
биригадир сифатида унга қурилиш ишларида ишлатиш учун ишчиларни
топиб берганлиги, аммо у 2020 йилдан 2021 йил февраль ойига қадар
бўлган вақт давомида Н.Курбанов ва бошқа шахслар билан ўзгаларнинг
мулкини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиш ҳақида жиноий тил
бириктирмаганлиги, ўзгаларнинг мулкини фирибгарлик йўли билан
талон-торож қилмаганлиги, жумладан, у 2020 йил сентябрь-октябрь
ойларида фуқаролар Д.Рахмонов, Ю.Карабаев, Н.Рахматов ва
Ш.Жуманиёзовларнинг ишончига кирмаганлиги, уларга Сурхондарё
вилояти, Қумқўрғон туманида “Қоракўлчилик кластерига тегишли
замонавий чорва комплекси”ни қуришаётганлиги, ушбу комплекс
қурилиши учун жуда кўп миқдорда валюта маблағлари ажратилганлиги,
мазкур чоравачилик комплексининг қурилиш лойиха смета
3
ҳужжатларини тайёрлаш хизматлари ва объект майдонини қурилишга
тайёрлаш каби ишлар учун 150.000 АҚШ доллари зарур
бўлаётганлигини айтмаганлиги, уларга шу суммадаги пулларни
берадиган бўлса, уларни ушбу чорвачилик комплекси қурилишига
ҳамкор қилиб қўшишни ваъда қилмаганлиги, Д.Рахмоновга тегишли
73.000 АҚШ долларини, Ю.Карабаевга тегишли 25.000 АҚШ долларини,
Н.Рахматовга тегишли 70.000 АҚШ долларини, Ш.Жуманиёзовга
тегишли 14.000 АҚШ доллари ва 5.000.000 сўм миқдорда пул
маблағларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритмаганлиги,
шунингдек, ўз манффатлари йўлида Сурхондарё вилояти, Шўрчи тумани
“Ободон” ҳудудида 1.000 ўринли чорва комплекси қуриш учун
Ш.Жуманиёзовнинг ўз ҳисобидан 2021 йил апрель ва май ойларида
жами 150.000.000 сўмлик қурилиш ишларини бажатирмаганлиги, ўша
вақтда Д.Рахмонов ва Ю.Карабаевларнинг ўзлари Н.Курбанов билан
келишган ҳолда бирга ҳамкорлик қилиш учун Сурхондарё вилояти,
Қумқўрғон туманига бориб, ўша ерда К.Алламуратов ва О.Ботировлар
билан кўришиб, қурилиш ишларини бажариш юзасидан ўзаро гаплашиб
келишганини билганлиги, шахсан ўзи Д.Рахмонов ва Ю.Карабаевлар
билан уларни чорвачилик комплекси қурилишига ҳамкор қилиб қўшиш
юзасидан гаплашмаганлиги, улардан умуман пул маблағларини
олмаганлиги ва пулларни олишда иштирок этмаганлиги, Д.Рахмонов,
Ю.Карабаев, Н.Рахматов ва Ш.Жуманиёзовлар ўзлари Н.Курбанов билан
иссиқхона қурилиши ва проект ишлари учун К.Алламуратовга пул
маблағларини олиб бориб беришганлиги, Д.Рахмонов, Ю.Карабаев,
Н.Рахматов, Ш.Жуманиёзов ва Н.Курбановлар К.Алламуратовга қанча
миқдорда пул беришганини кўрмаганлиги ва билмаганлиги, Н.Курбанов
унга Сурхондарё вилояти, Қумқурғон туманида катта хажмда иш
олганлиги, келгусида бирга ишлашни айтиб, ундан ўша ерга бирга
бориб ишларни кўриб келишни таклиф қилганида, Н.Курбановнинг
таклифига рози бўлиб, бирга Сурхондарё вилояти, Қўмқурғон туманига
бориб, ерларни кўриб келганлиги, ўша вақтда К.Алламуратов ва
О.Ботировлар уларга келгусида ишлар зўр бўлиши, бу ерда 5 та катта
қўйхона, 5 та катта заводлар қурилишини айтиб, қурилиш ишларини
бошлашга ўзи пул тикиш имкониятига эга бўлган қурувчиларни топиб,
уларни қурилиш ишларига ҳамкор сифатида жалб қилишлари
мумкинлигини айтишганлиги, улар Тошкент шаҳрига қайтганларидан
сўнг таниши Н.Рахматовга бу ҳақда айтганлиги, Н.Рахматов Сурхондарё
вилояти, Қумқурғон туманига бориб, қурилиш ишларини кўриб
келганлиги, шундан сўнг, у Н.Курбанов билан Тошкент шаҳар, Учтепа
туманида жойлашган “Наврўз” меҳмонхонаси олдида Н.Рахматов ва
унинг “Меҳрож” исмли таниши билан кўришиб, улардан 20.000 АҚШ
долларини олганликлари, кейин Н.Курбанов Сурхондарё вилояти,
Қумқурғон туманига бориб, қилиниши лозим бўлган ишларни кўриб
4
келганлиги, Н.Курбанов Тошкент шаҳрига қайтганидан сўнг унга
20.000 АҚШ долларини бериб юборганлиги, Н.Курбанов ушбу пулларни
О.Ботировга проект ишларини амалга ошириш учун инвесторлар қайтиб
келганидан сўнг қайтариб бериш шарти билан берганлиги, кейинчалик
О.Ботиров яна 20.000 доллари кераклигини айтганида, Тошкент
шаҳридаги “Новза” масжиди олдида Н.Рахматов ва “Меҳрож” исмли
шахслар билан кўришиб, улардан О.Ботировга бериш учун 20.000 АҚШ
долларини олганликлари, кейинчалик О.Ботиров яна 8.000 АҚШ
доллари кераклигини айтганида, Н.Рахматов унга ва Н.Курбановга 8.000
АҚШ долларини берганлиги, О.Ботиров Н.Курбановга бу пулларни
“Шукур” исмли танишига беришни айтгани учун у Н.Курбанов билан
Чилонзор туманида жойлашган “Парламент” кафеси олдига бориб,
“Шукур” исмли шахсга ушбу пулларни беришганлиги, 2020 йил октябрь
ойида таниши Шахриёр Жуманиёзов билан Тошкент шаҳрида
кўришганида, Шахриёр Жуманиёзов ундан нима иш қилаётганини
сўраганлиги, шунда унга Сурхондарё вилояти, Қумқурғон туманида
қурилиш ишлари билан шуғулланаётганини айтганлиги, Шахриёр
Жуманиёзов унга қариндоши Шерзод Жуманиёзов қурилиш ишлари
билан шуғулланишини айтиб, ундан Шерзод Жуманиёзовни ҳам
қурилиш ишларига қўшишни сўраганлиги, шундан сўнг у Н.Курбанов
билан Шахриёр ва Шерзод Жуманиёзовларни Сурхондарё вилояти,
Қумқурғон туманига олиб бориб, Н.Курбанов уларга иш бошлаш учун
дастлаб ўзлари пул тикишлари лозимлигини, инвестиция лойихаси
бўйича пуллар чиққанидан сўнг пулларини олишларини айтганлиги,
Шерзод Жуманиёзов бу таклифга рози бўлганлиги, бир неча кундан сўнг
Тошкент шаҳрида жойлашган “Минг Чинор” кафесида Шахриёр
Жуманиёзов Шерзод Жуманиёзовдан 14.000 АҚШ долларини олиб, ушбу
пуллардан 1.000 АҚШ доллари ўзининг хизмат хақи сифатида олиб
қолиб, унга 13.000 АҚШ долларини К.Алламуратовга тақдим қилиш учун
берганлиги, бир-икки кундан сўнг Н.Курбанов билан Сурхондарё
вилояти, Қумқурғон туманига бориб, 13.000 АҚШ долларини
К.Алламуратов айтган одамларга берганликлари, ўша вақтда ишлар
бошланиб, катлаванлар қазилганлиги, улар уч ой давомида Сурхондарё
вилояти, Қумқурғон туманида бўлганликлари, бу орада улар ҳеч кимдан
пул олишмаганлиги, бироқ қурилиш ишлари учун пуллар келиб
тушмаганлиги, ўртада пул берган шахслар билан уларни ўрталарида
низо келиб чиққанганлиги, инвесторлар ҳам келмаганлиги, шундан сўнг
улар Тошкент шаҳрига қайтиб кетиб, орадан маълум вақт ўтганидан
сўнг яна Сурхондарё вилоятига борганларида, О.Ботиров ва
К.Алламуратовлар ўзаро келишмасдан, офисни ҳам йиғиштириб
кетишганини билганлиги, шундан сўнг улар К.Алламуратовни топиб, у
билан гаплашганларида, К.Алламуратов уларга товуқхонасини сотиб
ёки кредит олиб, пулларини қайтаришни ваъда қилганлиги, О.Ботиров
5
айтганлиги, кейинчалик уни Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани ички
ишлар бўлими ходимлари чақиртириб, Н.Рахматов, Д.Рахмонов ва
Ю.Карабаевлар уларни устидан ариза билан мурожаат қилишганини
маълум қилишгани, шунда уларга мазкур ҳолат бўйича улардан умуман
пул олмаганини айтганлиги, бундан ташқари, 2022 йил июль ойида
таниши Д.Халматов унга “Cobalt” русумли автомашина сотиб олиш
юзасидан гаплашганини маълум қилиб, бирга Янгийўл туманига бориб
келишни сўраганлиги, шунда Д.Халматовнинг таклифига рози бўлиб,
Д.Халматовни ўзи такси сифатида ёллаб олиб келган ҳайдовчининг
бошқарувидаги “Спарк” русумли автомашинада Янгийўл туманига
борганликлари, йўлда Д.Халматов унга бир қанча АҚШ долларини
бериб, ушбу АҚШ доллари вақтинча унда туришини айтганлиги, шунда у
АҚШ долларини чўнтагига солиб қўйганлиги, улар кейинчалик унга
маълум бўлган М.Мирзаахмедовнинг уйи олдига борганларидан сўнг,
Д.Халматов М.Мирзаахмедовнинг уйига кириб кетганлиги, у такси
хайдовчиси билан ташқарида кутиб турганлиги, ярим соатдан сўнг
Д.Халматов М.Мирзаахмедовнинг уйидан чиқиб, ундан бироз аввал
йўлда берган АҚШ долларини олиб, яна уйга қайтиб кириб кетганлиги,
бироздан сўнг Д.Халматов М.Мирзаахмедовнинг уйидан оқ рангдаги
“Cobalt” русумли автомашинани бошқариб олиб чиққанлиги, шундан
сўнг улар ўзлари борган “Спарк” русумли автомашина ҳайдовчисига
жавоб бериб юбориб, ўзлари Д.Халматовнинг бошқарувидаги “Cobalt”
русумли автомашинада Тошкент шаҳрига қайтганлари, Д.Халматов унга
Қўқон шаҳрига таниши Тураев Саидаброрни олдига кетаётганини
айтганлиги, С.Тураевни ундан қарзи бўлгани учун Д.Халматовдан уни
ҳам ўзи билан С.Тураевни олдига олиб боришни сўраганлиги,
Д.Халматов рози бўлиб, “Cobalt” русумли автомашинада уни Қўқон
шаҳрига С.Тураев ётган меҳмонхонага олиб борганлиги, ўша ерда у
С.Тураев билан қарзи масаласида ўзаро тортишиб кетганлиги, С.Тураев
унга бир икки кун сабр қилишини сўраганлиги, шундан сўнг Д.Халматов
билан “Cobalt” русумли автомашинани ўша ерда қолдириб, ўзлари
Тошкент шаҳрига таксида қайтганликлари, орадан тахминан бир ой
ўтганидан сўнг унинг уйига “Cobalt” русумли автомашинанинг эгаси
М.Мирзаахмедов ва ички ишлар ходимлари келишиб, ундан “Cobalt”
русумли автомашинани топиб беришни сўрашганлиги, шунда уларга
“Cobalt” русумли автомашинани Д.Халматов олганини айтганлиги, ИИБ
ходимлари уни Янгийўл туман ички ишлар бўлимига олиб боришиб, ўша
ерда ҳолат юзасидан ундан тушунтириш хати олишиб, кейин қўйиб
юборишганлиги, орадан озроқ вақт ўтганидан сўнг Д.Халматов “Cobalt”
русумли автомашинани фирибгарлик йўли билан эгаллаганлик ҳолати
юзасидан қамалиб кетганини билганлиги, шахсан ўзи “Cobalt” русумли
автомашинаси сотилишидан умуман моддий манфаатдор бўлмаганлиги,
6
эмаслигини баён қилиб, суддан унга нисбатан оқлов ҳукми чиқаришни
сўради.
Судланувчи Р.Абдиахатов эълон қилинган айбловларга иқрор
бўлмасдан кўрсатув берган бўлсада, унинг айби суд мажлисида
текширилган ва тўпланган қуйидаги далиллар билан ҳам ўз исботини
топади.
Жумладан, жабрланувчи Н.Рахматов суд мажлисида, 2020 йил
сентябрь ойида таниши Р.Абдиахатов унга амакисининг ўғли
Н.Курбанов ва Сурхондарё вилоятида яшовчи танишлари томонидан
Сурхондарё вилояти, Қумқўрғон туманида “Қоракўлчилик кластерига
тегишли замонавий чорва комплекси” қурилаётганини айтиб, ушбу
чорвачилик комлекси қурилишида хамкор сифатида ишлашни таклиф
қилиб, уни Н.Курбанов билан таништирганлиги, шундан сўнг
Р.Абдиахатов ва Н.Курбановларнинг таклифига асосан таниши
М.Примов билан Сурхондарё вилояти, Қумқўрғон туманига бориб,
Р.Абдиахатов ва Н.Курбановларнинг танишлари К.Алламуратов ва
О.Ботировлар билан танишганлиги, улар чорва комплекси ер
майдонини кўрсатиб, комплекс қурилишига оид хужжатлар билан
таништиришгани, К.Алламуратов ўзини “HAYAT GRANT AGRO
LOGISTIKA” МЧЖ таъсисчиси, О.Ботировни ушбу МЧЖ ижрочи
директори сифатида таништириб, комплекс қурилиши учун Германия
давлатининг Дойчебанкидан жуда кўп миқдорда валюта маблағлари
ажратилганлиги, бироқ, мазкур чоравачилик комплексининг қурилиш
лойиха смета ҳужжатларини тайёрлаш хизматлари ва объект
майдонини қурилиш ишларини тайёрлаш каби ишлар учун 150.000 АҚШ
доллари зарур бўлаётганлиги, агарда уларга шу суммадаги пулларни
берадиган бўлса, уни ҳам ушбу чорвачилик комплекси қурилишига
ҳамкор қилиб қўшишларини ваъда қилишгани, шунда у Н.Курбанов ва
унинг шерикларини сўзларига ишониб, 2020 йил октябрь ойидан
2021 йил февраль ойига қадар бўлган вақт давомида Тошкент
шаҳрининг Чилонзор тумани ва Сурхондарё вилоятининг Қумқўрғон
тумани ҳудудларида Н.Курбанов, Р.Абдиахатов, К.Алламуратов ва
О.Ботировларга жами 70.000 АҚШ долларини берганлиги, аммо
Н.Курбанов, К.Алламуратов, О.Ботиров ва Р.Абдиахатовлар унга берган
ваъдаларини баришмагани, уни чорвачилик комплекси қурилишига
ҳамкор қилиб қўшишмаганлиги ва ундан олган пулларни
қайтаришмаганлиги, Н.Курбанов ва унинг шериклари томонидан содир
этилган фирибгарлик жинояти оқибатида унга 70.000 АҚШ доллари
миқдорида моддий зарар етказилган бўлиб, ҳозирги кунга қадар унга
ушбу зарар суммаси умуман қопланмаганлигини баён қилиб, суддан
унга етказилган моддий зарарни ундириб беришни сўради.
7
қурилиш ишлари билан шуғулланиб келишлиги, 2020 йил октябрь
ойида қариндоши Шахриёр Жуманиёзов орқали Н.Курбанов ва
Р.Абдиахатовлар билан танишганлиги, ўзаро суҳбат давомида
Н.Курбанов ва Р.Абдиахатовлар унга қурилиш ишлари билан
шуғулланиб, ҳозирда Сурҳондарё вилоятида катта объект юзасидан иш
олиб боришаётгани, ушбу жойдан унга қурилиш ишлари учун объект
олиб беришни ваъда қилишиб, жойнинг смета лойиҳасини таёрлаш учун
20.000 АҚШ доллари кераклигини айтиб, ундан шу пулларни беришни
сўрашгани, шунда у ушбу қурилиш ишларини олиб боришга рози
эканлигини айтиб, қурилиш ишларини олиб бориш учун 14.000 АҚШ
доллари ва 5.000.000 сўм пуллари борлигини маълум қилганлиги,
Н.Курбанов унга ҳозирда ишни бошлаш учун шу пуллар етарли
эканлигини маълум қилиб, ушбу пулларни ундан олиб, бир ой ичида
қайтаришни ваъда қилиб, бу ҳақда тилхат ёзиб берганлиги, кейин
Н.Курбанов ва Р.Абдиахатовга қўнғироқ қилганида, улар қурилиш
ишларини бошлашга бироз вақт кераклигини айтиб, қурилиш ишлари
бироз ортга сурилаётганини маълум қилганлари, шунингдек,
Н.Курбанов ва Р.Абдиахатовлар 2021 йил февраль ойида Сурҳондарё
вилояти, Қумқурғон туманида 1.000 бош қўй учун мўлжалланган бино
қуришни айтиб, ишни бошлашини айтганлиги, у рози бўлиб, ишни
бошлаш учун бошланғич тўлов қилишни сўраганида, Н.Курбанов
пулларни ўзининг ёнидан ишлатишни, пулларни кейинга ойга тўлов
қилишни айтганлиги, у рози бўлиб қурилиш учун пулларни ўзининг
ёнидан ишлатиб, 4 ой давомида объектни текислаб, катлаван қазиб,
бетон қуйишга таёр ҳолатга келтириш учун ўз ҳисобидан 150.000.000
сўм сарфлаганлиги, лекин пул тушмаганидан сўнг ишларни
тўхтатганлиги, у бир неча марта Р.Абдиахатов ва Н.Курбановлардан
қурилиш учун пул туширишни сўраб, мурожаат қилганида, Н.Курбанов
унга турли баҳоналар қилиб, эртага пул тушишини айтиб, уни алдаб
келганлиги, Н.Курбанов ва унинг шериклари томонидан содир этилган
фирибгарлик жинояти оқибатида унга 14.000 АҚШ доллари ва
155.000.000 сўм миқдорида моддий зарар етказилган бўлиб, ҳозирги
кунда Н.Курбанов ва Р.Абдиахатовлардан ушбу моддий зарар
суммаларини ундиришдан воз кечиши, уларга нисбатан енгилроқ жазо
тайинлашни сўради.
Жабрланувчи М.Мирзаахмедов суд мажлисида, 2022 йил ёз
фаслида унга пул зарур бўлиб, ўзига тегишли бўлган ва отасининг
номига расмийлаштирилган 2022 йилда ишлаб чиқарилган “Cobalt”
русумли, давлат рақами 10 Е 836 YA бўлган автомашинани сотиш
мақсадида интернетнинг “ОЛХ” тармоғи орқали эълон берганлиги,
2022 йил 4 июль куни унинг уйига кейинчалик унга маълум бўлган
8
Д.Халматов ва Р.Абдиахатовлар унга нотаниш шахснинг бошқарувидаги
“Спарк” русумли, давлат рақами 10 G 510 KA бўлган автомашинасида
келишгани, Д.Халматов унга тегишли автомашинани 14.700 АҚШ
долларига баҳолаб, шу куни унга 2.400 АҚШ долларини бериб, қолган
12.300 АҚШ долларини 2022 йил 15 июль куни беришни ваъда
қилганлиги, шундан сўнг Д.Халматов автомашинани олганлиги
тўғрисида тилхат ёзиб берганлиги, Д.Халматов ва Р.Абдиахатовлар унга
тегишли автомашинани бирга олиб кетишганлиги, орадан бир неча кун
ўтсада, Д.Халматов ва Р.Абдиахатовлар автомашинани қолган пулини
унга беришмаганлиги, шундан сўнг Д.Халматовга телефон қилиб,
автомашинани олиш ёки олмаслиги тўғрисида сўраганида, Д.Халматов
унинг олдига келишга вақти бўлмаётганини айтиб, ишончнома
харажатлари учун пластик картасига 1.000.000 сўм миқдорида пул
юборганлиги, эртаси куни Д.Халматовни номига автомашинадан
фойдаланиши учун ишончнома расмийлаштириб берганлиги, лекин
Д.Халматов ундан ишончномани сўрамаганлиги, 2022 йил 14 июль куни
Д.Халматовга бир неча марта қўнғироқ қилганлиги, лекин Д.Халматов
уни қўнғироқларига жавоб бермаганлиги, 2022 йил 19 июль куни
Д.Халматовнинг маҳалласига бориб, профилактика инспекторига
учрашганида, Д.Халматов доимий рўйхатда турувчи манзилда
яшамаслиги, бир неча марта жиноят содир этганини эшитганлиги,
шундан кейин Д.Халматовни топиш учун ҳаракат қилганлиги, лекин
Д.Халматов уни қўнғироқларига жавоб бермаганлиги, шу тариқа
Д.Халматов ва Р.Абдиахатовларга нисбатан қонуний чора кўриш учун
ички ишлар бўлимига ариза билан мурожаат қилганлиги, судланувчи
Р.Абдиахатов ва унинг шериклари томонидан содир этилган
фирибгарлик жинояти оқибатида унга 12.300 АҚШ доллари миқдорида
моддий зарар етказилган бўлиб, ҳозирги кунга қадар унга ушбу зарар
суммаси қопланмаганлигини баён қилиб, суддан судланувчи
Р.Абдиахатовдан унга етказилган моддий зарарни ундириб беришни ва
унга қонун доирасида жазо тайинлашни сўради.
Жабрланувчи Д.Рахмонов суд мажлисида, 2020 йил август ойида
Қашқадарё вилояти, Шахрисабз туманида яшовчи таниши Н.Курбанов
унга Сурхондарё вилоятида яшовчи танишлари К.Алламуратов ва
О.Ботировлар томонидан Сурхондарё вилояти, Қумқўрғон туманида
“Қоракўлчилик кластерига тегишли замонавий чорва комплекси”
курилаётганини айтиб, ушбу чорвачилик комплекси қурилишида
хамкорлик қилишни таклиф қилганлиги, шундан сўнг Н.Курбанов билан
Сурхондарё вилоятига бориб, унинг танишлари К.Алламуратов ва
О.Ботировлар билан танишиб, “HAYAT GRANT AGRO LOGISTIKA” МЧЖ
томонидан қурилиши мўлжалланган чорва комплекси ер майдонини
бориб кўрганлиги ва комплекс қурилишига оид хужжатлар билан
танишганлиги, К.Алламуратов ўзини “HAYAT GRANT AGRO LOGISTIKA”
9
МЧЖ таъсисчиси, О.Ботировни ушбу МЧЖ ижрочи директори сифатида
таништириб, улар хозирда Сурхондарё вилояти, Қумқўрғон туманида
замонавий чорва комплексини қуришаётгани, ушбу комплексни
қурилиши учун Германия давлатининг Дойчебанкидан жуда кўп
миқдорда валюта маблағлари ажратилганлиги, бироқ, мазкур
чоравачилик комплексининг қурилиш лойиха смета ҳужжатларини
тайёрлаш хизматлари ва объект майдонини қурилиш ишларини
тайёрлаш каби ишлар учун 150.000 АҚШ доллари зарур бўлаётганини
айтиб, агарда уларга шу суммадаги пулларни берадиган бўлса, уни ҳам
ушбу чорвачилик комплекси қурилишига ҳамкор қилиб қўшишларини
ваъда қилишиб, замонавий чорва комплекси қурилишига оид
хужжатларни кўрсатишгани, шунда уларга ўйлаб кўриб, кейин
жавобини маълум қилишини айтиб кетганлиги, у Тошкент шаҳрига
қайтганида бу ҳақда ўзининг таниши Ю.Карабаевга айтиб, ушбу
қурилиш ишларида ҳамкор сифатида ишлаши мумкинлигини
айтганлиги, Ю.Карабаев комплекс қурилиши хужжатлари ва ер
майдонини бориб кўришини айтганлиги сабабли бирга Сурхондарё
вилоятига бориб, К.Алламуратов, О.Ботиров ва Н.Курбановлар билан
учрашиб, қурилиши мўлжалланган ер майдонини бориб кўрганликлари
ва комплекс қурилишига оид хужжатлар билан танишганлари, шу
тариқа у 2020 йил сентябрь ойидан 2021 йил февраль ойига қадар
Ю.Карабаевнинг гувоҳлигида Тошкент шаҳрининг Чилонзор тумани ва
Сурхондарё вилоятининг Қумқўрғон тумани ҳудудларида Н.Курбанов,
К.Алламуратов ва О.Ботировларга жами 73.000 АҚШ долларини
берганлиги, ўз навбатида Ю.Карабаев унинг иштирокида Н.Курбанов,
К.Алламуратов ва О.Ботировларга жами 25.000 АҚШ долларини
берганлиги, аммо Н.Курбанов, К.Алламуратов ва О.Ботировлар унга
берган ваъларини баришмаганлиги, уларни чорвачилик комплекси
қурилишига ҳамкор қилиб қўшишмаганлиги ва олган пулларини ҳам
қайтаришмаганлиги, Н.Курбанов, К.Алламуратов ва О.Ботировлар
томонидан унга нисбатан фирибгарлик жинояти содир этилиши
жараёнида Р.Абдиахатов иштирок этмаганлиги, Р.Абдиахатов унинг
ишончига кирмаганлиги ва ундан умуман пул олмаганлиги, ўша вақтда
Р.Абдиахатовни Н.Курбановни ёнида юргани учун ўзининг аризасида
Р.Абдиахатов ҳам бирга ундан пул олишда иштирок этганлигини
кўрсатганлиги, аслида унга нисбатан фирибгарлик жиноятини содир
этишда Р.Абдиахатов иштирок этмаганлиги ва унинг мутлақо айби
йўқлиги сабабли уни шу эпизод бўйича оқлашни сўради.
Жабрланувчи Ю.Карабаев суд мажлисида, Тошкент шаҳрида
жойлашган “HEAT DISPANSER” МЧЖ директори лавозимида ишлаб,
қурилиш ишлари билан шуғулланиб келишлиги, 2020 йилда таниши
Д.Рахмонов унга Қашқадарё вилояти, Шахрисабз туманида яшовчи
таниши Н.Курбанов Сурхондарё вилояти, Қумқўрғон туманида
10
“Қоракўлчилик кластерига тегишли замонавий чорва комплекси”ни
қураётганлиги, ушбу комплекс қурилишида уни ҳамкор бўлишни
таклиф қилишаётганини айтиб, хохласа у ҳам ҳамкор бўлишни таклиф
қилганлиги, шунда у ҳам ушбу қурилиш ишларида иштирок этиш
мақсадида Д.Рахмоновга чорвачилик комплекси хужжатлари ва ер
майдонини бориб кўришни айтганлиги, бир неча кундан сўнг
Д.Рахмонов ва кейин шахсини билан Н.Курбановлар билан бирга
Сурхондарё вилояти, Қумқўрғон туманига боришгани, ўша ерда
Н.Курбанов уларни К.Алламуратов ва О.Ботировлар билан таништириб,
К.Алламуратовни “HAYAT GRANT AGRO LOGISTIKA” МЧЖ таъсисчиси,
О.Ботировни ушбу МЧЖ ижрочи директори сифатида таништириб, улар
Сурхондарё вилояти, Қумқўрғон туманида “Қоракўлчилик кластерига
тегишли замонавий чорва комплекси”ни қуришаётганлиги, ушбу
комплексни қурилиши учун Германия давлатининг Дойчебанкидан
жуда кўп миқдорда валюта маблағлари ажратилганлиги, мазкур
чоравачилик комплексининг қурилиш лойиха смета ҳужжатларини
тайёрлаш хизматлари ва объект майдонини қурилишга тайёрлаш каби
ишлар учун 150.000 АҚШ доллари зарур бўлаётганлиги, агарда уларга
шу суммадаги пулларни берадиган бўлишса, уларни ушбу чорвачилик
комплекси қурилишига ҳамкор қилиб қўшишларини ваъда қилиб,
Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг замонавий чорва комплекси
қурилишига оид хужжатларни кўрсатишганлиги, шу тариқа у
Д.Рахмонов билан Н.Курбанов ва унинг шерикларини сўзларига ишониб,
шахсан ўзи 2020 йил сентябрь ойида Тошкент шаҳар, Чилонзор туман
ҳудудида Н.Курбановга Д.Рахмоновнинг гувоҳлигида жами 25.000 АҚШ
долларини берганлиги, аммо Н.Курбанов, К.Алламуратов ва
О.Ботировлар уларга берган ваъларини баришмаганлиги, уларни
чорвачилик комплекси қурилишига ҳамкор қилиб қўшишмаганлиги ва
улардан олган пулларни қайтаришмагани, Н.Курбанов, К.Алламуратов
ва О.Ботировлар томонидан унга нисбатан фирибгарлик жинояти содир
этилиши жараёнида Р.Абдиахатов иштирок этмаганлиги, Р.Абдиахатов
унинг ишончига кирмаганлиги ва ундан умуман пул олмаганлиги,
дастлабки тергов даврида ҳам Р.Абдиахатов ундан пул олмагани ҳақида
кўрсатув берганлиги, унга нисбатан фирибгарлик жиноятини содир
этишда Р.Абдиахатов иштирок этмаганлиги ва унинг мутлақо айби
йўқлиги сабабли уни шу эпизод бўйича оқлашни сўради.
Гувоҳ Шахриёр Жуманиёзов суд мажлисида, 2020 йил куз фаслида
фуқаро Р.Абдиахатов унга тегишли бўлган Тошкент шаҳар, Чилонзор
тумани, 11-мавзеси, 40-уй, 21-хонадонни ижарага олиб, вақтинча ўша
хонадонда яшаб юрганлиги, ўзаро суҳбат давомида Р.Абдиахатов унга
ўзини қурилиш ишлари билан шуғулланиб келишини айтганлиги,
шунда Р.Абдиахатовга амакисининг ўғиллари Музаффар ва Шерзод
Жуманиёзовлар ҳам қурилиш ишлари билан шуғулланишларини
11
маълум қилиб, уларни ўзаро таништириб қўйганлиги, 2020 йил октябрь
ойида Тошкент шаҳар, Чилонзор туманида жойлашган “Чинор” кафесида
Р.Абдиахатов уларни кейинчалик унга маълум бўлган Н.Курбанов билан
таништирганлиги, Р.Абиахатов ва Н.Курбановлар ўша ерда қариндоши
Шерзод Жуманиёзов билан ўзаро келгусида бирга қурилиш ишларини
амалга ошириш юзасидан гаплашишганлиги, шунда Р.Абдиахатов ва
Н.Курбановлар қурилиш ишларини амалга ошириш учун 1 ой ичида
қайтариш шарти билан Шерзод Жуманиёзовдан 14.000 АҚШ долларини
сўрашганида, Шерзод Жуманиёзов Н.Курбановга 14.000 АҚШ долларини
берганлиги, ўз навбатида Н.Курбанов ушбу пулларни Р.Абдиахатовга
узатганлиги, Р.Абдиахатов пулларни санаб олиб, Н.Курбановга пуллар
тўғри эканини айтганлиги, шу тариқа Р.Абдиахатов ва Н.Курбановлар
пулларни ўзлари билан олиб кетишганлиги, аммо кейинчалик
Н.Курбанов ва Р.Абдиахатовлар қариндоши Шерзод Жуманиёзовни
алдаб, унга пулларини қайтармасдан яшириниб юришганини
билганлиги ҳақида кўрсатув берди.
Гувоҳ Д.Усмонов суд мажлисида, 2022 йил 4 июль куни ўзининг
бошқарувидаги “Спарк” русумли, давлат рақами 10 G 510 KA бўлган
автомашинада кира қилиб, Тошкент вилояти, Нурафшон шаҳрида
жойлашган “Макро” супермаркети олдида мижоз келишини кутиб
турганида, унинг олдига таниши Д.Халматов келиб, йўл кира ҳақи
эвазига автомашинасида уни Тошкент шаҳар, Чилонзор туманига олиб
боришни сўраганлиги, шунда Д.Халматовни автомашинасига ўтказиб,
Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, “Чилонзор метро” бекати яқинидаги
кўп қаватли уйларни олдига олиб борганлиги, ўша ерда Д.Халматов
кейинчалик унга маълум бўлган Р.Абдиахатов билан кўришганлиги,
Р.Абдиахатов унга Д.Халматовни автомашинасида Нурафшон шаҳридан
ўша ерга олиб боргани учун йўл кира ҳақи сифатида 100.000 сўмни
берганлиги, шундан сўнг Р.Абдиахатов Д.Халматовга Тошкент вилояти,
Янгийўл туманига унинг автомашинасида боришни таклиф қилиб, йўл
кира ҳақини ўзи беришини айтганлиги, шунда Р.Абдиахатовнинг
таклифига рози бўлиб, ўзининг бошқарувидаги автомашинада уларни
Тошкент вилояти, Янгийўл туманида жойлашган уйларни бирини
олдига олиб борганлиги, йўлда Р.Абдиахатов ва Д.Халматовлар Янгийўл
туманида автомашинани олиб, Наманган вилоятига олиб боришлари ва
автомашинага ўрнатилган газ балонини кимга сотишлари ҳақида
маслахатлашиб боришгани, унинг автомашинасида Р.Абдиахатов
Д.Халматовга бир нечта дона АҚШ долларини берганлиги, Д.Халматов
Р.Абдиахатовдан АҚШ долларини олиб, ўша ердаги уйларни бирига
кириб кетганлиги, орадан тахминан 1 соат вақт ўтсада, Д.Халматов
уйдан
қайтиб
чиқмагани
учун
Р.Абдиахатов
безовталаниб,
автомашинадан тушиб, у ёқдан бу ёққа юра бошлаганлиги, ўша вақтда
Д.Халматов ўзи кириб кетган уйдан оқ рангдаги “Cobalt” русумли
12
автомашинани бошқариб олиб чиққанлиги, шунда Р.Абдиахатов унга
йўл кира ҳақи учун 100.000 сўмни бериб, унга кетаверишини айтиб, ўзи
Д.Халматовнинг бошқарувидаги “Cobalt” русумли автомашинага ўтириб
кетганлиги, шундан сўнг у Нурафшон шаҳрига қайтиб кетганлиги, бир
неча кундан сўнг автомашинасида Нурафшон шаҳрида кира қилиб
юрганида, ака-ука Саидаброр ва Сайидахрор Тураевлар ундан йўл кира
ҳақи эвазига автомашинасида уларни Тошкент шаҳар, Чилонзор
туманига олиб боришни сўрашганлиги, шунда уларни автомашинасида
бир неча кун илгари Д.Халматовни Тошкент шаҳар, Чилонзор туманига
Р.Абдиахатовни олдига олиб борган манзилга олиб борганлиги,
Р.Абдиахатов Саидаброр ва Сайидахрор Тураевларни кутиб олганлиги,
улар нима ҳақида гаплашганини билмаганлиги ҳақида кўрсатув берди.
Бундан ташқари, Р.Абдиахатовнинг айби жиноят ишида тўпланган
нарсани ихтиёрий равишда топшириш баённомаси, аудиоёзувнинг
стенограммаси,
Р.Абдиахатов
ва
М.Мирзаахмедов
ўрталарида
ўтказилган юзлаштириш баённомаси, тушунтириш хатлари ҳамда иш
материалларида мавжуд бўлган бошқа объектив далиллар йиғиндиси
билан тўлиқ ўз тасдиғини топади.
Суд, судланувчи Р.Абдиахатовнинг суд жараёнида берган
кўрсатувларидаги баёноти ва келтирган важларига Ўзбекистон
Республикаси ЖПКнинг 95 ва 112-моддалари талаби асосида баҳо бериб,
тергов материалларини Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 22-моддаси
бўйича синчковлик билан тўла, ҳар томонлама ва холисона текшириб
чиқиб, судланувчининг келтирган важларига танқидий баҳо бериб,
келтирган важларини тўла ишончга сазовор эмас деб, муқаррар жазодан
қутилиш мақсадида келтирилган деб ҳисоблаб, унинг жабрланувчи
Н.Рахматов, Ш.Жуманиёзов ва М.Мирзаахмедовларга нисбатан
фирибгарлик жиноятларини содир қилмаганлиги ҳақида келтирган
важларига танқидий баҳо бериб, келтирган важларини тўла ишончга
сазовор эмас деб, жавобгарликдан қутилиш мақсадида келтирилган деб
ҳисоблаб, судланувчининг мазкур важлари суд тергови давомида
жабрланувчи тариқасида сўроқ қилинган Ш.Жуманиёзов, Н.Рахматов,
М.Мирзаахмедовларнинг,
гувоҳ
тариқасида
сўроқ
қилинган
Ш.Жуманиёзов ва Д.Усмоновларнинг судланувчи Р.Абдиахатов ва унинг
шериклари томонидан фирибгарлик жиноятини содир этишда
Р.Абдиахатовнинг иштироки ва унинг роли ҳақида батафсил ёритиб
берган кўрсатувлари, аудиоёзувнинг стенограммаси, Р.Абдиахатов ва
М.Мирзаахмедов ўрталарида ўтказилган юзлаштириш баённомаси,
тушунтириш хатлари ҳамда иш материалларида мавжуд бўлган бошқа
объектив далиллар йиғиндиси билан тўла инкор этилади.
Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Олмазор туман судининг
2023 йил 26 январдаги ҳукмига кўра, Халматов Даврон Бахром ўғли
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми “а” банди,
13
Нормурадович Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси
4-қисми “а” банди билан, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича
Олмазор туман судининг 2023 йил 24 ноябрдаги ҳукмига кўра, Тураев
Сайдиаброр Сайдиаълоевич ва бошқалар Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми “а” банди билан билан айбли деб топилиб,
уларга тегишли тартибда жазо чоралари қўлланилган.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 28-моддасига
мувофиқ, жиноят содир этганликда айбланаётган шахс унинг айби
қонунда назарда тутилган тартибда ошкора суд муҳокамаси йўли билан
исботланмагунча ва суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан
аниқланмагунча айбсиз деб ҳисобланади. Айбланувчига ўзини ҳимоя
қилиш учун барча имкониятлар таъминланади.
Айбдорликка оид барча шубҳалар, агар уларни бартараф этиш
имкониятлари тугаган бўлса, гумон қилинувчининг, айбланувчининг,
судланувчининг ёки маҳкумнинг фойдасига ҳал қилиниши керак.
Ўзбекистон Республикаси ЖПК 22-моддасининг 1-қисмига
мувофиқ, суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд жиноят юз
берганлигини, унинг содир этилишида ким айбдорлигини, шунингдек у
билан боғлиқ барча ҳолатларни аниқлаши шарт.
Ушбу модданинг 2-қисмига асосан, иш бўйича исботланиши лозим
бўлган барча ҳолатлар синчковлик билан, ҳар томонлама, тўла ва
холисона текшириб чиқилиши керак. Ишда юзага келадиган ҳар қандай
масалани ҳал қилишда айбланувчини ёки судланувчини ҳам фош
қиладиган, ҳам оқлайдиган, шунингдек, унинг жавобгарлигини ҳам
енгиллаштирадиган, ҳам оғирлаштирадиган ҳолатлар аниқланиши ва
ҳисобга олиниши лозим.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 95-моддасига биноан,
суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд ишдаги барча ҳолатларни
синчковлик билан, тўла, ҳар томонлама ва холисона кўриб чиқишга
асосланган ҳолда қонунга ва ҳуқуқий онгга амал қилиб ўзларининг ички
ишончлари бўйича далилларга баҳо берадилар. Ҳар бир далил ишга
алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан
баҳоланиши лозим.
Далиллар белгиланган тартибда тўпланган ва ушбу Кодекснинг 88,
90, 92-94-моддаларида назарда тутилган шартларга мувофиқ бўлсагина,
улар мақбул деб эътироф этилади.
Текширув натижасида ҳақиқатга мувофиқ эканлиги аниқланган
далиллар ишончли деб ҳисобланади.
Суд, дастлабки тергов органи томонидан юқорида қайд этилган
Конституция ва Қонун талабларига риоя қилинмаган ҳолда судланувчи
Р.Абдиахатовни тасдиқланмаган ва исботланмаган далиллар асосида
14
2020 йил сентябрь ойида таниши Н.Курбанов ва бошқа шахслар билан
ўзаро олдиндан тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб, фуқаро
Д.Рахмоновнинг ишончига кириб, унга Сурхондарё вилояти, Қумқўрғон
туманида “Қоракўлчилик кластерига тегишли замонавий чорва
комплекси”ни қуришаётганлиги, ушбу комплексни қурилиши учун
Германия давлатининг Дойчебанкидан жуда кўп миқдорда валюта
маблағлари
ажратилганлиги,
бироқ,
мазкур
чоравачилик
комплексининг қурилиш лойиха смета ҳужжатларини тайёрлаш
хизматлари ва объект майдонини қурилишга тайёрлаш каби ишлар
учун 150.000 АҚШ доллари зарур бўлаётганлигини айтиб, агарда уларга
шу суммадаги пулларни берадиган бўлса, уни ушбу чорвачилик
комплекси қурилишига ҳамкор қилиб қўшишларини ваъда қилиб,
2020 йил сентябрь ойидан 2021 йил февраль ойига қадар бўлган вақт
давомида Д.Рахмоновдан жами 73.000 АҚШ долларини (769.452.120 сўм)
Тошкент шаҳрининг Чилонзор тумани ва Сурхондарё вилоятининг
Қумқўрғон тумани ҳудудларида қисмларга бўлиб олиб, аммо берган
ваъдаларини бажармасдан, олган пулларни ўз эҳтиёжларига ишлатиб
юборликда Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси 4-қисми “а”
банди билан, шунингдек, Р.Абдиахатов 2020 йил сентябрь ойида
такроран ўзганинг жуда кўп миқдордаги мулкини фирибгарлик йўли
билан қўлга киритиш мақсадида, таниши Н.Курбанов ва дастлабки
тергов даврида жиноят ишининг уларга нисбатан қисми алоҳида иш
юритувга ажратилган бошқа шахслар билан ўзаро олдиндан тил
бириктириб, бир гуруҳ бўлиб, фуқаро Ю.Карабаевнинг ишончига кириб,
унга Сурхондарё вилояти, Қумқўрғон туманида “Қоракўлчилик
кластерига тегишли замонавий чорва комплекси”ни қуришаётганлиги,
ушбу комплекснинг қурилиши учун Германия давлатининг
Дойчебанкидан
жуда
кўп
миқдорда
валюта
маблағлари
ажратилганлиги, бироқ, мазкур чоравачилик комплексини қурилиш
лойиха смета ҳужжатларини тайёрлаш хизматлари ва объект
майдонини қурилишга тайёрлаш каби ишлар учун 150.000 АҚШ доллари
зарур бўлаётганлигини айтиб, агарда уларга шу суммадаги пулларни
берадиган бўлса, уни ушбу чорвачилик комплекси қурилишига ҳамкор
қилиб қўшишларини ваъда қилиб, 2020 йил сентябрь ойида
Ю.Карабаевдан 25.000 АҚШ долларини (257.890.500 сўм) Тошкент
шаҳрининг Чилонзор тумани ҳудудида олиб, берган ваъдаларини
бажармасдан, олган пулларни ўз эҳтиёжларига ишлатиб юборликда
Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси 4-қисми “а” банди билан
мақбул ва ишончли бўлган далиллар бўлмаган ҳолда асоссиз равишда
жиноят ишида айбланувчи тариқасида ишга жалб қилинган деб
ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил
24 августдаги “Далиллар мақбуллигига оид жиноят-процессуал қонуни
15
қуйидагилар, яъни фактга оид
маълумотлар фақат
ЖПК
81-моддасининг иккинчи қисмида қайд этилган манбалардан олинган
бўлиши, далил уни олиш билан боғлиқ процессуал ҳаракатни ўтказишга
оид қоидалар ва тартибга риоя этилган ҳолда олинган бўлиши, далилни
олишда тергов ва суд ҳаракати жараёни ва натижаларининг қайд
этилишига доир қонуннинг барча талабларига амал қилинган бўлиши
шарт. Судларга далиллар мақбуллигига тааллуқли юқорида санаб
ўтилган шартлардан бирортасига амал этилмаслиги далилнинг
номақбул деб топилишига асос бўлади.
Ушбу Пленум қарори 5-қисмига асосан, номаълум манбадан ёхуд
жиноят ишини юритиш жараёнида аниқлаш мумкин бўлмаган
манбадан;
6-қисмида белгиланган жабрланувчи, гувоҳ, гумон қилинувчи,
айбланувчи, судланувчининг суриштирувдаги, дастлабки терговдаги
судда далиллар мажмуи билан ўз тасдиғини топмаган кўрсатувларидан
олинган бўлса, мақбул эмас деб топилади.
Ушбу Пленум қарори 11-бандида, ЖПК 26-моддасига мувофиқ
жиноят ишини биринчи инстанцияда мазмунан кўриб чиқаётган суд
далилларни бевосита текшириши: гумон қилинувчи, айбланувчи,
судланувчи, жабрланувчи ва гувоҳларни сўроқ қилиши, фақат суд
мажлисида текширилган далилларга асосланиб ҳукм чиқариши
шартлиги тушунтирилган.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 81-моддасига кўра, ижтимоий
хавфли қилмишнинг юз берган-бермаганлигини, шу қилмишни содир
этган шахснинг айбли-айбсизлигини ва ишни тўғри ҳал қилиш учун
аҳамиятга молик бошқа ҳолатларни суриштирувчининг, терговчининг
ва суднинг қонунда белгиланган тартибда аниқлашига асос бўладиган
ҳар қандай ҳақиқий маълумотлар жиноят иши бўйича далил
ҳисобланади. Бу маълумотлар гувоҳнинг, жабрланувчининг, гумон
қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг кўрсатувлари,
экспертнинг хулосаси, ашёвий далиллар, овозли ёзувлар, видеоёзувлар,
кинотасвир ва фотосуратлардан иборат материаллар, тергов ва суд
ҳаракатларининг баённомалари ва бошқа ҳужжатлар билан аниқланади.
Ўзбекистон Республикаси ЖПК 463-моддасининг 1-қисмига кўра,
айблов ҳукми тахминларга асосланган бўлиши мумкин эмас ва фақат
судланувчининг жиноят содир этишда айбли эканлиги суд муҳокамаси
давомида исбот қилинган тақдирдагина чиқарилади, айблов ҳукмига
жиноят содир этилишининг иш бўйича барча мумкин бўлган
ҳолатларини текшириш, иш материалларида маълум бўлиб қолган
барча кам-кўстни тўлдириш, юзага келган ҳамма шубҳа ва қарама16
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 23-моддасига мувофиқ,
айбдорликка оид барча шубҳалар, башарти уларни бартараф этиш
имкониятлари тугаган бўлса, судланувчининг фойдасига ҳал қилиниши
лозимлиги, қонун қўлланилаётганда келиб чиқадиган шубҳалар ҳам
судланувчининг фойдасига ҳал қилиниши керак.
Ушбу жиноят иши бўйича дастлабки тергов органи томонидан
юқорида қайд этилган Қонунлар ва Олий суд Пленуми қарорлари
тушунтиришларига амал қилинмаган.
Суд мажлисида жабрланувчи тариқасида сўроқ қилинган
Д.Рахмонов, 2020 йил август ойида Қашқадарё вилояти, Шахрисабз
туманида яшовчи таниши Н.Курбанов унга Сурхондарё вилоятида
яшовчи танишлари К.Алламуратов ва О.Ботировлар томонидан
Сурхондарё вилояти, Қумқўрғон туманида “Қоракўлчилик кластерига
тегишли замонавий чорва комплекси” курилаётганини айтиб, ушбу
чорвачилик комплекси қурилишида хамкорлик қилишни таклиф
қилганлиги ва уни К.Алламуратов ва О.Ботировлар билан
таништирганлиги, улар Сурхондарё вилояти, Қумқўрғон туманида
замонавий чорва комплексини қуришаётганлиги, ушбу комплексни
қурилиши учун Германия давлатининг Дойчебанкидан жуда кўп
миқдорда валюта маблағлари ажратилганлиги, бироқ, мазкур
чоравачилик комплексининг қурилиш лойиха смета ҳужжатларини
тайёрлаш хизматлари ва объект майдонини қурилиш ишларини
тайёрлаш каби ишлар учун 150.000 АҚШ доллари зарур
бўлаётганлигини айтиб, агарда уларга шу суммадаги пулларни
берадиган бўлса, уни ушбу чорвачилик комплекси қурилишига ҳамкор
қилиб қўшишларини ваъда қилишиб, 2020 йил сентябрь ойидан
2021 йил февраль ойига қадар Н.Курбанов, К.Алламуратов ва
О.Ботировларга жами 73.000 АҚШ долларини берганлиги, аммо улар
берган ваъларини баришмагани, уни чорвачилик комплекси
қурилишига ҳамкор қилиб қўшишмаганлиги ва ундан олган пулларни
қайтаришмагани, Н.Курбанов, К.Алламуратов ва О.Ботировлар
томонидан унга нисбатан фирибгарлик жинояти содир этилиши
жараёнида Р.Абдиахатов иштирок этмаганлиги, Р.Абдиахатов унинг
ишончига кирмаганлиги ва ундан умуман пул олмаганлиги, ўша вақтда
Р.Абдиахатовни Н.Курбановни ёнида юргани учун ўзининг аризасида
Р.Абдиахатов ҳам бирга ундан пул олишда иштирок этганлигини
кўрсатганлиги, аслида унга нисбатан фирибгарлик жиноятини содир
этишда Р.Абдиахатов иштирок этмаганлиги ва унинг мутлақо айби
йўқлиги сабабли уни шу эпизод бўйича оқлашни сўради.
Бундан ташқари, суд мажлисида жабрланувчи тариқасида сўроқ
қилинган Ю.Карабаев, 2020 йилда таниши Д.Рахмонов унга таниши
17
Н.Курбанов Сурхондарё вилояти, Қумқўрғон туманида “Қоракўлчилик
кластерига тегишли замонавий чорва комплекси”ни қураётганлиги,
ушбу комплекс қурилишида уни ҳамкор бўлишни таклиф
қилишаётганини айтиб, хохласа у ҳам ҳамкор бўлишни таклиф
қилганлиги, бир неча кундан сўнг Д.Рахмонов ва кейин шахсини билан
Н.Курбановлар билан бирга Сурхондарё вилояти, Қумқўрғон туманига
боришгани, ўша ерда Н.Курбанов уларни К.Алламуратов ва
О.Ботировлар билан таништириб, К.Алламуратовни “HAYAT GRANT
AGRO LOGISTIKA” МЧЖ таъсисчиси, О.Ботировни ушбу МЧЖ ижрочи
директори сифатида таништириб, улар Сурхондарё вилояти, Қумқўрғон
туманида “Қоракўлчилик кластерига тегишли замонавий чорва
комплекси”ни қуришаётганлиги, ушбу комплексни қурилиши учун
Германия давлатининг Дойчебанкидан жуда кўп миқдорда валюта
маблағлари ажратилганлиги, мазкур чоравачилик комплексининг
қурилиш лойиха смета ҳужжатларини тайёрлаш хизматлари ва объект
майдонини қурилишга тайёрлаш каби ишлар учун 150.000 АҚШ доллари
зарур бўлаётганлиги, агарда уларга шу суммадаги пулларни берадиган
бўлишса, уларни ушбу чорвачилик комплекси қурилишига ҳамкор
қилиб қўшишларини ваъда қилиб, Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг
замонавий чорва комплекси қурилишига оид хужжатларни
кўрсатишганлиги, шу тариқа у Д.Рахмонов билан Н.Курбанов ва унинг
шерикларини сўзларига ишониб, шахсан ўзи 2020 йил сентябрь ойида
Тошкент
шаҳар,
Чилонзор
туман
ҳудудида
Н.Курбановга
Д.Рахмоновнинг гувоҳлигида жами 25.000 АҚШ долларини берганлиги,
Н.Курбанов, К.Алламуратов ва О.Ботировлар томонидан унга нисбатан
фирибгарлик жинояти содир этилиши жараёнида Р.Абдиахатов
иштирок этмаганлиги, Р.Абдиахатов унинг ишончига кирмаганлиги ва
ундан умуман пул олмаганлиги, дастлабки тергов даврида ҳам
Р.Абдиахатов ундан пул олмагани ҳақида кўрсатув берганлиги, унга
нисбатан фирибгарлик жиноятини содир этишда Р.Абдиахатов иштирок
этмаганлиги ва унинг мутлақо айби йўқлиги сабабли уни шу эпизод
бўйича оқлашни сўради.
Суд, жиноят иши ҳужжатларида, Р.Абдиахатов жабрланувчилар
Д.Рахмонов ва Ю.Карабаевларнинг ишончига кириб, уларнинг пул
маблағларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлигини
исботловчи мақбул ва ишончли далиллар топилмади деб ҳисоблайди.
Суд, юқорида қайд этилган терговда тўпланган ва суд мажлисида
текширилган далилларга кўра, ушбу жиноятларни содир этганлигига
оид барча шубҳалар бартараф этилганлиги сабабли судланувчининг
фойдасига ҳал қилиниши лозимлигини эътиборга олиб, жабрланувчи
Д.Рахмонов эпизоди бўйича судланувчи Р.Абдиахатовнинг Ўзбекистон
Республикаси ЖК 168-моддаси 4-қисмининг “а” банди ва жабрланувчи
Ю.Карабаев эпизоди бўйича судланувчи Р.Абдиахатовнинг Ўзбекистон
18
айбдорлигини исботловчи мақбул ва ишончи бўлган далиллар мавжуд
эмас деб ҳисоблайди.
Суд ҳайъати, юқоридаги ишда аниқланган ҳолатларга кўра ҳамда
Конституция, Қонунлар талабларига ва Олий суд Пленум қарори
тушунтиришларига риоя қилиб, судланувчи Р.Абдиахатовнинг
ҳаракатларида жабрланувчи Д.Рахмонов эпизоди бўйича “фирибгарлик,
бир гуруҳ шахслар томонидан жабрланувчи Д.Рахмоновни алдаш ҳамда
ишончини суиистеъмол қилиш йўли билан унинг жуда кўп миқдорда
бўлган 73.000 АҚШ долларини (769.452.120 сўм) қўлга киритиш
жинояти аломатлари мавжуд эмас деб ва уни Ўзбекистон Республикаси
ЖК 168-моддаси 4-қисмининг “а” банди билан ҳамда жабрланувчи
Ю.Карабаев эпизоди бўйича “фирибгарлик, такроран бир гуруҳ шахслар
томонидан жабрланувчи Ю.Карабаевни алдаш ҳамда ишончини
суиистеъмол қилиш йўли билан унинг жуда кўп миқдорда бўлган
25.000 АҚШ долларини (257.890.500 сўм) қўлга киритиш жинояти
аломатлари мавжуд эмас деб ва уни Ўзбекистон Республикаси ЖК
168-моддаси 4-қисмининг “а” банди билан айбсиз деб топишни ва шу
эпизодлар бўйича қилмишида жиноят таркиби бўлмаганлиги ҳамда
содир этилган жиноятга дахли йўқлиги сабабли унга нисбатан жиноят
ишини шу қисмини Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 83-моддаси
2,3-қисмига асосан реабилитация қилишни ва тугатишни лозим деб
ҳисоблайди.
Суд, дастлабки тергов органи томонидан Р.Абдиахатовнинг
фирибгарлик, яъни бир гуруҳ шахслар томонидан жабрланувчи
Н.Рахматовни алдаш ҳамда ишончини суиистеъмол қилиш йўли билан
унинг жуда кўп миқдорда бўлган 70.000 АҚШ долларини (737.830.800
сўм) қўлга киритишда ифодаланган жиноий ҳаракати Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми “а” банди, фирибгарлик,
яъни такроран бир гуруҳ шахслар томонидан жабрланувчи
Ш.Жуманиёзовни алдаш ҳамда ишончини суиистеъмол қилиш йўли
билан унинг жуда кўп миқдорда бўлган 16.000 АҚШ долларини
(145.038.320 сўм) ҳамда 155.000.000 сўмлик мулкини қўлга киритишда
ифодаланган жиноий ҳаракати Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
168-моддаси 4-қисми “а” банди, фирибгарлик, яъни такроран бир гуруҳ
шахслар томонидан жабрланувчи М.Мирзаахмедовни алдаш ҳамда
ишончини суиистеъмол қилиш йўли билан унинг кўп миқдорда бўлган
12.300 АҚШ долларлик мулкини (133.456.230 сўм) қўлга киритишда
ифодаланган жиноий ҳаракати Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
168-моддаси 3-қисми “а,б” бандлари билан тўғри квалификация
қилинган деб ҳисоблайди.
19
Суд, судланувчи Р.Абдиахатовга нисбатан Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 33-моддасига асосан жиноятлар мажмуи бўйича жазо
тайинлашни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди.
Суд, судланувчи Р.Абдиахатовга жазо тури ва миқдорини
белгилашда унинг оилавий ва моддий шароитини, қарамоғида
3 нафар фарзанди борлигини Ўзбекистон Республикаси Жиноят
кодексининг 55-моддасига асосан жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар
сифатида баҳолайди. Унинг ғараз ва бошқа паст мақсадларда жиноят
содир этилганлигини Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг
56-моддасига асосан жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар сифатида
баҳолайди.
Шу сабабли, суд судланувчи Р.Абдиахатовга нисбатан жазо тури ва
миқдорини белгилашда Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг
7,8-моддаларида назарда тутилган одиллик ва инсонпарварлик
тамойилларидан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий суди
Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Жиноят учун жазо тайинлаш
амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли қарори талабларидан келиб чиқиб,
содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини, жазони
енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларни, жабрланувчиларга
етказилган моддий зарарлар қопланмаганлигини инобатга олиб, унга
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми “а” банди
санкциясида назарда тутилган озодликдан маҳрум қилиш жазосини
тайинлашни лозим топади.
Шунингдек, Р.Абдиахатов мазкур жиноятларни Тошкент шаҳар
жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судининг 2022 йил
24 ноябрдаги ҳукмига қадар содир этганлигини инобатга олиб, унга
нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 59-моддаси 8-қисми ва
61-моддаси тартибида жазо тайинлашни мақсадга мувофиқ деб
ҳисоблайди.
Бундан ташқари, суд судланувчи Р.Абдиахатов томонидан содир
этилган фирибгарлик жиноятлари натижасида етказилган моддий
зарарлар масаласини муҳокама қилиб, жабрланувчи Ш.Жуманиёзов
судланувчи Р.Абдиахатов ва Н.Курбановлардан моддий зарар
суммаларини
ундиришдан
воз
кечганини
инобатга
олиб,
жабрланувчилар
Н.Рахматовга
етказилган
моддий
зарар
қопланмаганлиги, ушбу эпизодлар бўйича Н.Курбановга нисбатан суд
ҳукми мавжулигини инобатга олиб, Р.Абдиахатов ва Тошкент шаҳар
жиноят ишлари бўйича Олмазор туман судининг 2023 йил 15 июндаги
ҳукми билан судланган Н.Курбановдан солидар тартибда жабрланувчи
Н.Рахматовнинг
фойдасига
803.458.600
сўм,
жабрланувчи
Ш.Жуманиёзовнинг фойдасига 315.691.720 сўмни ундиришни мақсадга
мувофиқ деб ҳисоблайди.
20
судланувчи Р.Абдиахатовдан ундириб бериш ҳақидаги талабини
муҳокама қилиб, Тураев Сайдиаброр Сайдиаълоевич ва бошқаларга
нисбатан чиқарилган Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича
судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2023 йил 22 августдаги
ажрими билан ўзгаришсиз қолдирилган, жиноят ишлари бўйича
Олмазор туман судининг 2023 йил 15 июндаги ҳукмига кўра
жабрланувчи М.Мирзаахмедовга “Cobalt” русумли, давлат рақами
10 Е 836 YA бўлган автомашина қайтарилганлиги ҳамда унга бошқа
моддий ва маънавий зарарларни ундириш масаласида тегишли
ҳужжатларни илова қилган ҳолда фуқаролик суд ишларини юритиш
тартибида
даъво
ариза
билан
мурожаат
қилиш
ҳуқуқи
тушунтирилганлигини, ҳозирда суднинг ушбу қарорлари қонуний
кучида эканлигини эътиборга олиб, судланувчи Р.Абдиахатовдан
жабрланувчи М.Мирзаахмедовнинг фойдасига моддий зарарни
ундирмасликни ва унга етказилган бошқа моддий ва маънавий зарар
бўйича фуқаролик тартибида судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга
эканлигини тушунтиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодекси 454-457,
462, 463, 465-468, 471, 472, 473-моддаларига амал қилиб, суд
Ҳ У К М Қ И Л Д И:
Абдиахатов Рухиддин Равшанқулович (ABDIAXATOV RUXIDDIN
RAVSHANQULOVICH)нинг ҳаракатларида жабрланувчи Д.Рахмонов
эпизоди бўйича бир гуруҳ шахслар билан олдиндан жиноий тил
бириктириб, 2020 йил сентябрь ойидан 2021 йил февраль ойига қадар
бўлган вақт давомида Д.Рахмоновдан жуда кўп миқдордаги жами
73.000 АҚШ долларини (769.452.120 сўм) фирибгарлик йўли билан
қўлга киритиш эпизоди бўйича Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
168-моддаси 4-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноят таркиби
бўлмаганлиги ҳамда содир этилган жиноятга дахли йўқлиги сабабли
айбсиз деб топилиб, Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 83-моддаси
2,3-бандларига асосан реабилитация қилинсин.
Абдиахатов
Рухиддин
Равшанқуловичнинг
ҳаракатларида
жабрланувчи Ю.Карабаев эпизоди бўйича бир гуруҳ шахслар билан
олдиндан жиноий тил бириктириб, такроран 2020 йил сентябрь ойида
Ю.Карабаевдан жуда кўп миқдордаги жами 25.000 АҚШ долларини
(257.890.500) фирибгарлик йўли билан қўлга киритиш эпизоди бўйича
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми “а” бандида
назарда тутилган жиноят таркиби бўлмаганлиги ҳамда содир этилган
жиноятга дахли йўқлиги сабабли айбсиз деб топилиб, Ўзбекистон
21
83-моддаси
2,3-бандларига
асосан
реабилитация қилинсин.
Абдиахатов Рухиддин Равшанқулович Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятни
содир қилганликда айбли деб топилсин ва шу модда билан 8 (саккиз)
йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин.
Абдиахатов Рухиддин Равшанқуловичга Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 59-моддаси 8-қисми ва 61-моддалари тартибида илгариги ҳукм
билан тайинланган жазони қисман қўшиш йўли билан узил-кесил ўташ
учун 8 (саккиз) йил 1 (бир) ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш
жазоси тайинлансин.
Абдиахатов Рухиддин Равшанқуловичга нисбатан тайинланган
жазо умумий тартибли колонияларда ўташ белгилансин.
Жазони ўташ муддати 2024 йил 6 март кунидан бошлаб
ҳисоблансин.
Р.Абдиахатовга нисбатан қўлланилган “қамоққа олиш” тарзидаги
эҳтиёт чораси аслича қолдирилсин.
Абдиахатов Рухиддин Равшанқулович ҳамда Тошкент шаҳар
жиноят ишлари бўйича Олмазор туман судининг 2023 йил 15 июндаги
ҳукми билан судланган Курбанов Низомиддин Нормурадовичдан
солидар тартибда жабрланувчи Рахматов Нодир Нигматовичнинг
фойдасига 803.458.600 сўм ундирилсин.
Курбанов Низомиддин Нормурадович ва Тураев Сайдиаброр
Сайдиаълоевичларга нисбатан чиқарилган Тошкент шаҳар суди жиноят
ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2023 йил
22 августдаги ажрими билан ўзгаришсиз қолдирилган, жиноят ишлари
бўйича Олмазор туман судининг 2023 йил 15 июндаги ҳукмига кўра
жабрланувчи М.Мирзаахмедовга “Cobalt” русумли, давлат рақам белгиси
10Е836YA бўлган автомашинаси қайтарилганлиги ҳамда унга бошқа
моддий ва маънавий зарарларни ундириш масаласида тегишли
ҳужжатларни илова қилган ҳолда фуқаролик суд ишларини юритиш
тартибида
даъво
ариза
билан
мурожаат
қилиш
ҳуқуқи
тушунтирилганлиги инобатга олинсин.
Ашёвий далил, бир дона CD диск жиноят ишида қолдирилсин.
Манфаатдор томонга етказилган моддий ва маънавий зарарни
ундириш масаласида фуқаролик тартибида судга мурожаат қилиш
ҳуқуқи тушунтирилсин.
Апелляция шикояти ва протестлари ҳукм эълон қилинган кундан
эътиборан ўн сутка ичида, маҳкум, оқланган шахс, жабрланувчи
томонидан эса уларга ҳукмнинг кўчирма нусхаси топширилган кундан
эътиборан шу муддат ичида берилиши мумкин.
22
Қонуний кучга кирган суд ҳукми устидан ушбу суд орқали юқори
турувчи судга кассация тартибида шикоят берилиши ва протест
билдирилиши мумкин.
Раислик қилувчи
(имзо)
23
А.А.Мухиддинов