Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2405/664 Дата решения 31.07.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Ярашганлик муносабати билан иш юритишни тугатиш ҳақида ажрим Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Мухиддинов Абдуллажон Акрамжон ўғли Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 319241 Claim ID 2578553 PDF Hash f625afaf00c2169a... Загружено 09.04.2026 05:45 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси збекистон Республикаси ЖК 168 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддаси збекистон Республикаси ЖК 661 law
ЖКнинг 168-моддаси ЖКнинг 168 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 583-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 583 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 84-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 84 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддаси збекистон Республикаси ЖК 661 law
Текст решения Оригинал (узб.)
1-1006-2405/664-сонли 2024 йил июль ойининг 31 куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи, судья А.А.Мухиддинов, судья ёрдамчиси Н.Юнусовнинг котиблигида, тарафлардан: давлат айбловчиси - Чилонзор туман прокурорининг катта ёрдамчиси Н.Ахмедов, судланувчи М.Хурсанов ва унинг ҳимоячиси адвокат Ю.Эгамбердиев, жабрланувчи А.Рахматуллаевларнинг иштирокида, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 1-қисми билан айбланган: 1994 йил 14 сентябрь куни Самарқанд вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти ўрта, оилали, қарамоғида бир нафар вояга етмаган фарзанди бор, муқаддам судланмаган, вақтинча ишсиз, Самарқанд вилояти, Иштихон тумани, “Кўтарма” маҳалласи, рақамсиз уйда яшовчи, иш бўйича “муносиб хулқ-атворда бўлиш тўғрисида тилхат” эҳтиёт чораси қўлланилган, жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суднинг 2024 йил 14 майдаги ажрими билан қидирув эълон қилиниб, “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чорасига ўзгартирилган, 01.06.2024 йилдан буён қамоқда сақланаётган, айблов хулосаси нусхасини ўз вақтида олган, Хурсанов Маъруфжон Абдусалом ўғли (XURSANOV MA’RUFJON ABDUSALOM O’G’LI)га нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Дастлабки тергов органи ҳужжатларига кўра, М.Хурсанов ўзгани мулкини алдаш ва ишончни суиистимол қилиш йўли билан қўлга киритиш мақсадида, 2024 йил 03 март куни Чилонзор тумани, “Яккабоғ” маҳалласи ҳудудида жойлашган “Автовакзал” енида бўла туриб, шу ерда бўлган 31.12.1981 йилда туғилган фуқаро Рахматуллаев Азизбек Хошимжон ўғлидан 7.000.000 сўм миқдоридаги пулларни олиб, ушбу пулларни А.Рахматуллаевнинг Самарқанд вилоятидаги танишига олиб бориб беришини ваъда бериб, берган ваъдасини бажармасдан, пулларни ўзининг шахсий эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган. Айбланувчи М.Хурсанов ярашув тўғрисида ариза тақдим қилиб, айбига тўлиқ иқрор эканлиги, қилмишидан пушаймонлиги, содир этган қилмишининг оқибатларини англаганлиги, жабрланувчига етказилган зарарни тўлиқ қоплаганлиги, ҳозирда жабрланувчи билан ярашиб олганлиги ҳақида кўрсатув бериб, жиноят ишини тугатишни сўради. Жабрланувчи А.Рахматуллаев суд мажлисида ярашув тўғрисидаги ариза тақдим қилиб, айбланувчи М.Хурсанов нисбатан ҳеч қандай даъвоси йўқлиги, етказилган зарар тўлиқ қопланганлиги, аризани ўз хоҳиши билан ёзганлигини, ярашув суд томонидан тасдиқланганидан кейин келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатларни тушунганлигини айтиб, жиноят ишини тугатишни сўрашди. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддасига мувофиқ, ЖКнинг 168-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этган шахс ўз айбига иқрор бўлган бўлса, жабрланувчи билан ярашса ва етказилган зарарни бартараф этса, ярашганлиги муносабати билан жиноий жавобгарликдан озод этилиши мумкин. Суд, жабрланувчи А.Рахматуллаев ҳамда айбланувчи М.Хурсанов ярашув тўғрисидаги аризаларини жиноят иши ҳужжатлари билан ўрганиб, Чилонзор туман прокурори катта ёрдамчисининг жиноят ишини ярашганлик муносабати билан тугатиш ҳақидаги фикрини эшитиб, айбланувчининг айбига иқрорлиги, муқаддам судланмаганлигини, етказилган зарарнинг тўлиқ қопланганлиги, ярашув айбланувчи ва жабрланувчининг бирон-бир тазйиқсиз, ўз хоҳиши билан бўлаётганлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноят, ЖКнинг 1 66 -моддасига мувофиқ, ярашувга тушишини инобатга олиб, М.Хурсановга нисбатан жиноят ишини ярашганлик муносабати билан тугатишни лозим топади. Суд, жабрланувчи А.Рахматуллаев Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 583-моддаси 5-қисмига асосан ушбу ярашув суд томонидан тасдиқлангандан сўнг, улар мазкур иш бўйича иш юритишни қайта тиклаш тўғрисида илтимоснома бериш ҳуқуқини йўқотишларини тушунтиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 84-моддаси 4-қисми, 585-586моддаларига амал қилиб, суд А Ж Р И М Қ И Л Д И: Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 1-қисми билан айбланган Хурсанов Маъруфжон Абдусалом ўғли (XURSANOV MA’RUFJON ABDUSALOM O’G’LI)га нисбатан жиноят иши, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддасига асосан томонларнинг ярашганлиги муносабати билан тугатилсин. Хурсанов Маъруфжон Абдусалом ўғлига нисбатан қўлланилган “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси “муносиб ҳулқ-атворда бўлиш тўғрисида тилхат” эҳтиёт чорасига ўзгартирилиб, суд залида дарҳол қамоқдан озод этилсин. М.Хурсановга нисбатан қўлланилган “муносиб ҳулқ-атворда бўлиш тўғрисида тилхат” эҳтиёт чораси ажрим қонуний кучга киргач бекор қилинсин. 10.06.2024 йилда 24380-сонли квитанцияга асосан Тошкент шаҳар ИИББ Молия ва иқтисод бошқармасининг депозит ҳисоб рақамига топширилган 7.000.000 (етти миллион) сўм пул маблағлари жабрланувчи Рахматуллаев Азизбек Хошимжон ўғли фойдасига ўтказилсин. Жабрланувчи А.Рахматуллаевга мазкур иш бўйича иш юритишни қайта тиклаш юзасидан илтимоснома бериш ҳуқуқи йўқолганлиги тушунтирилсин. Ажримдан норози тарафлар ўн сутка ичида Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида хусусий шикоят берилиши ёки протест билдирилиши мумкин. Қонуний кучга кирган суд ажрими устидан ушбу суд орқали юқори турувчи судга кассация тартибида шикоят берилиши ёки протест билдирилиши мумкин. Раислик қилувчи Нухаси аслига тўғри: (имзо) А.А.Мухиддинов