← Назад
Решение #1434199 Гражданские
Ижро варақаси; Чақирув қоғозига илова; Юборилганлигини тасдиқловчи электрон маълумот; Ажрим (кассация); Чақирув қоғози ва илова ҳужжатлар; Почта хабарномаси
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| оридагиларни инобатга олиб ва ФПК | 419 | — | law | |
| аролик процессуал кодекси | 419 | — | code_article | |
| банди ва | 4191 | — | law |
Текст решения
8 240 символов
Асосий иш № 2-1102-2005/1567
Кассация иши № 6-2522-23
Судья: Ш.Хайдаров
ТВС судьяси: Н.Акбарова
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ФУҚАРОЛИК ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИНИНГ
АЖРИМИ
2023 йил 18 июль куни Ўзбекистон Республикаси Олий суди
фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати очиқ суд мажлисида, Олий
суд биносида, раислик қилувчи судья: Д.Исраилова,
ҳайъат аъзолари, судьялар: Ф.Турсунов ва А.Касимовдан иборат
таркибда, Н.Хамраевнинг котиблигида, даъвогар тарафларнинг
иштирокида, даъвогар АААнинг жавобгар АААга нисбатан уй-жойни
олиб бериш ҳақидаги даъво аризаси юзасидан қабул қилинган
фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро судининг 2020 йил 26
августдаги ҳал қилув қарори ҳамда Тошкент вилоят суди фуқаролик
ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2021 йил 2 июндаги ажримига
нисбатан даъвогар ААА томонидан берилган кассация шикоятини
фуқаролик иши ҳужжатлари асосида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Дaъвoгap ААА жавобгар АААга нисбатан Тошкент вилояти, ААА,
“Кичиксой” МФЙ, Зиёкор кўчасида жойлашган уй-жойни қайтариб олиб
беришни сўраган.
Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов
ҳайъатининг 2021 йил 2 июндаги ажрими билан ўзгаришсиз
қолдирилган Чирчиқ туманлараро судининг 2020 йил 26 августдаги ҳал
қилув қарорига асосан даъво ариза рад қилинган.
Ушбу суд ҳужжатларига нисбатан даъвогар ААА кассация шикояти
билан мурожаат қилиб, уларни бекор қилишни сўраган.
Судлов ҳайъати иш бўйича маърузани, тарафларнинг
тушунтиришларини тинглаб, шикоят важларини иш ҳужжатлари
асосида муҳокама қилиб, қуйидаги хулосага келди.
Кадастрлар палатаси Тошкент вилоят бошқармаси ААА
филилининг маълумотидан кўринишича, Бўстонлиқ туман ҳокимининг
2008 йил 14 февралдаги 128-сонли қарори билан АААга якка тартибда
кулолчилик устахонаси қурилиши учун 0,15 га ер майдони
фойдаланишга ажратилган, туман ҳокимининг 2016 йил 19 майдаги
652-сонли қарори билан ААА, “Сойлиқ” ҚФЙ ҳудудида жойлашган АААга
тегишли
0,15 га ер майдонидаги қурилиш ости майдони 159,65 кв.м., фойдаланиш
майдони 70,03 кв.м. бўлган бир қаватли “Кулолчилик устахонаси”
объектига нисбатан унинг хусусий мулк ҳуқуқи тан олинган.
1
Бўстонлиқ туман ҳокимининг 2016 йил 25 ноябрдаги 2992-сонли
қарори билан ААА, “Сойлиқ” ҚФЙ ҳудудида жойлашган АААга тегишли
0,15 га ер майдонининг 0,06 га қисми турар-жой тоифасига
ўзгартирилган, қолган қисми устахона сифатида қолдирилган.
Даъвогар ААА жавобгарга ажратилган ушбу ер майдони унинг
отасига тегишли бўлганлиги, отаси М.Абдурахимов 2004 йил
8 декабрда вафот этганидан сўнг ушбу ер майдонидаги уй-жойларни
жавобгар кулолчилик мактаби яратиш учун ҳокимиликка мурожаат
қилиб олиб қўйганлигини важ қилган.
Биринчи инстанция суди даъвогарнинг ушбу важлари ўз
тасдиғини топмаганлиги, низоли ҳудудда жойлашган қурилмалар
мулкдори жавобгар ААА ҳисобланиши ва мазкур талаб унинг мулкий
ҳуқуқларига таъсир қилишини инобатга олиб, даъвони рад қилишни
лозим топган.
Апелляция инстанцияси суди биринчи инстанция судининг ушбу
хулосаси билан келишиб, қуйидаги асослар билан суд қарорини
тўлдирган.
Хусусан, ААА Идоралараро шахсий таркиб давлат архиви
томонидан 2017 йил 10 сентябрда берилган маълумотномада ААА,
“Сойлиқ” ҚФЙ хўжалик китоби 6 шахсий ҳисоб рақами 168-сон билан
1955-1957 йилларда Мирахмедов Абдирахим оила аъзолари билан
яшаганлиги қайд этилганлиги, оила аъзолари 5 кишидан иборатлиги,
“Сойлиқ” ҚФЙнинг 1996-2016 йилларга учун хўжалик китоблари ва
қарорлари
архивга
топширилмаганлиги
маълум
қилинган.
А.Мирахмедовнинг оила аъзоларидан бири сифатида 2004 йил
8 декабрда вафот этган М.Абдурахимов ҳам қайд этилган.
Даъвогар ААА низоли ер участкаси марҳум отаси М.Абдурахимовга
1959 йил 17 июлда ААА, “Сойлиқ” қишлоғи “Қозоғистон ССР 30 йиллиги”
колхози правление қарори асосида ажратилганлигини важ қилса-да,
ушбу важлар унинг талабини қаноатлантиришга асос бўла олмайди,
чунки Чирчиқ шаҳар Давлат архиви томонидан 2018 йил 19 ноябрда
берилган маълумотномада ААА, “Сойлиқ” ҚФЙ, “Қозоғистон 30 йиллиги”
колхоз правлениясининг 3-сонли баённомасидан кўчирмага кўра,
М.Абдурахимовга томорқа ер бериш ҳақидаги аризаси тасдиқланган
бўлса-да, унга қанча миқдорда ер ажратилганлиги ва ер участкасининг
жойлашуви аниқ кўрсатилмаган.
Туман ҳокимининг АААга оид қарорларининг чиқарилиши
даъвогарнинг марҳум отаси М.Абдурахимов ва меросхўр сифатида унинг
мулкий ҳуқуқлари бузилганлиги аниқланмаганлиги, низоли кўчмас
мулк жойлашган ер участкаси ва унда жойлашган қурилмалар
даъвогарнинг марҳум отасига тегишли бўлганлигини тасдиқловчи
далиллар тақдим этилмаганлиги, туман ҳокими қарорлари
чиқарилишида қонун талаблари бузилганлигини кўрсатувчи асослар
мавжуд эмаслиги инобатга олинган.
2
Судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг ушбу хулосаси билан
келишар экан, колхоз правлениесининг қарори ҳам тегишли тартибда
давлат рўйхатидан ўтказилган бўлиши лозимлиги, фақат шундагина
ерга нисбатан ҳуқуқ вужудга келишини таъкидлаб ўтади.
Бундан ташқари, даъвогар ААА даъво аризасида Бўстонлиқ туман
ҳокимининг 2008 йил 14 февралдаги 128-сонли қарори билан уларга
тегишли уй-жой ер майдонини кулолчилик устахонаси қуриш учун
АААга
берилганлигини
кўрсатиб,
ушбу
қарорни
ҳам бекор қилишни кўрсатган бўлса-да, уни бекор қилишни
сўрамаганлигидан келиб чиқиб, апелляция инстанцияси ушбу талабга
аниқлик киритган ва даъвогарнинг ушбу талаби бўйича қарор қабул
қилган.
Бироқ, даъвогар томонидан бундай қарор нусхаси судга тақдим
этилмаганлиги, суд томонидан ҳам ушбу қарор нусхасини талаб қилиб
олиш имкони бўлмаганлиги сабабли даъвогар туман ҳокимининг
қарори билан ҳуқуқлари бузилган деб ҳисобласа, бундай ҳаракат
устидан маъмурий судга шикоят қилишга ҳақли эканлиги, низоли ер
майдонида жойлашган кўчмас мулк объектларига АААнинг мулк ҳуқуқи
туман ҳокимининг қарорлари асосида вужудга келганлиги ва бу
қарорлар қонуний кучда эканлигини инобатга олиб, даъвогарнинг
ҳоким қарорини бекор қилиш ҳақидаги талабини рад қилиш ҳақидаги
хулоса билан суд қарорини тўлдиришни лозим топган.
Судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг хоким қарорини
бекор қилишни рад қилишга оид хулоса билан суд қарорини
тўлдирганлиги билан келишмайди.
Хусусан, даъвогарнинг даъво аризаси мазмунида ушбу хоким
қарори бекор қилиниши кўрсатилган бўлса-да, судга қўйилган талаб
ва илтимосида даъвогар буни сўрамаган, апелляция инстанцияси
эса бу талабни муҳокама қилган бўлса-да, важларни текширмасдан
қарор нусхаси тақдим қилинмаганлиги, суд томонидан ҳам талаб қилиш
имкони бўлмаганлиги асоси билан рад қилган ва маъмурий судга
мурожаат қилиш ҳуқуқини тушунтириб қарама-қарши фикрга келган,
зеро мазкур талаб рад қилинганда айнан шу талаб билан маъмурий
судга мурожаат қилиш ҳуқуқи чекланишини инобатга олмаган.
Шу сабабли, апелляция инстанцияси судининг тўлдирилган ушбу
хулосаси чиқариб ташланиши лозим бўлиб, судлов ҳайъати даъвогарга
ушбу масала бўйича таалуқлилигига кўра тегишли маъмурий судга
мурожаат қилиш мумкинлигини тушунтиради.
Ўз навбатида, апелляция инстанциясининг ушбу хулосаси чиқариб
ташланганлиги боис, ушбу талаб бўйича даъвогардан ундирилган
245.000 сўм давлат божи қисмини ҳам чиқариб ташлаб, даъво ариза
беришда 446.000 сўм давлат божи тўланганлигини тўғри деб ҳисоблаш
мақсадга мувофиқдир.
3
Юқоридагиларни инобатга олиб ва ФПК 419-моддаси 1-бандига
асосланиб, судлов ҳайъати апелляция инстанцияси судининг
ажримидан тўлдирилган хулосаларни чиқариб ташлаган ҳолда суд
ҳужжатларини ўзгаришсиз, кассация шикоятини қаноатлантирмасдан
қолдиришни лозим топади.
Баён этилганларга кўра, Фуқаролик процессуал кодексининг
419-моддаси 1-банди ва 4191-моддасига асосланиб, судлов ҳайъати
А Ж Р И М Қ И Л Д И:
Мазкур фуқаролик иши юзасидан чиқарилган Тошкент вилоят
суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2021 йил 2
июндаги ажримининг “даъвогарнинг ҳоким қарорини бекор қилиш
ҳақидаги талабини рад қилиш”га оид хулосаси чиқарилсин.
Даъвогар АААдан давлат фойдасига 468.000 сўм ундириш қисми
қуйидагича ўзгартирилсин:
“Даъвогар АААдан давлат фойдасига апелляция шикояти беришда
кечиктирилган 223.000 сўм давлат божи ундирилсин”.
Ушбу суд ҳужжатининг қолган қисми ҳамда фуқаролик ишлари
бўйича Чирчиқ туманлараро судининг 2020 йил 26 августдаги ҳал қилув
қарори ўзгаришсиз, кассация шикояти қаноатлантирилмасдан
қолдирилсин.
Раислик қилувчи:
/имзо/
Д.Исраилова
ҳайъат аъзолари:
/имзо/
Ф.Турсунов
/имзо/
А.Касимов
Аслига тўғри, судья:
4