← Назад
Решение #1437484 Гражданские
Чақирув қоғозига илова; Ажрим (кассация); Чақирув қоғози ва илова ҳужжатлар; Почта хабарномаси
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| оридагиларни инобатга олиб ва ФПК | 419 | — | law | |
| аролик процессуал кодекси | 419 | — | code_article | |
| банди ва | 4191 | — | law |
Текст решения
3 801 символов
Асосий иш № 2-1102-2318/1172
Кассация иши № 6-2525-23
Судья: Х.Равшанов
ТВС судьяси: О.Исмаилов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ФУҚАРОЛИК ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИНИНГ
АЖРИМИ
2023 йил 14 июль куни Ўзбекистон Республикаси Олий суди
фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати очиқ суд мажлисида, Олий
суд биносида, раислик қилувчи судья: Д.Исраилова,
ҳайъат аъзолари, судьялар: Ф.Турсунов ва А.Касимовдан иборат
таркибда, Н.Хамраевнинг котиблигида, тарафларнинг иштирокида,
даъвогар АААнинг жавобгар АААга нисбатан никоҳдан ажратиш
ҳақидаги даъво аризаси юзасидан қабул қилинган фуқаролик ишлари
бўйича Чирчиқ туманлараро судининг 2023 йил 9 мартдаги ҳал қилув
қарори ҳамда Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов
ҳайъатининг 2023 йил 2 июндаги ажримига нисбатан жавобгар ААА
томонидан берилган кассация шикоятини фуқаролик иши ҳужжатлари
асосида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар ААА жавобгар АААга нисбатан никоҳдан ажратиш
тўғрисидаги даъво аризаси билан мурожаат қилган.
Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов
ҳайъатининг 2023 йил 2 июндаги ажрими билан ўзгаришсиз
қолдирилган фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро судининг
2023 йил 9 мартдаги ҳал қилув қарорига кўра, даъвогарнинг даъво
талабини қаноатлантириш рад қилинган.
Ушбу суд ҳужжатларидан норози бўлган жавобгар ААА кассация
шикояти билан мурожаат қилиб, уларни бекор қилишни, даъвогарнинг
даъво аризасини қаноатлантиришни сўраган.
Судлов ҳайъати иш бўйича маърузани, тарафлар тушунтиришлари
тинглаб, шикоят важларини иш ҳужжатлари асосида муҳокама қилиб,
қуйидаги хулосага келди.
Аниқланишича, тарафлар 2018 йил 3 ноябрда қонуний никоҳдан
ўтиб турмуш қурган, турмушларидан 2020 йил 23 мартда туғилган
Боҳодиров ААА Шохрух ўғли ва 2022 йил 5 январда туғилган Боҳодиров
ААА Шохрух ўғли исмли икки нафар фарзандлари бор, ўзаро
келишмовчиликлар оқибатида 2022 йил апрель ойидан буён бирга
яшамайдилар.
Биринчи инстанция суди даъвогарнинг даъво аризасини муҳокама
қилиб, оиладаги келишмовчиликлар вақтинчалик эканлиги, эр-хотинни
ажратишга жиддий сабаб йўқлигини, даъвогарнинг келтирган важлари
1
никоҳдан ажратиш учун етарли асос бўла олмаслиги, ўртада вояга
етмаган фарзандлар борлиги, оилани сақлаб қолиш имконияти
мавжудлигини инобатга олиб, даъвони рад этиш ҳақида хулосага
келган.
Апелляция инстанцияси суднинг ушбу хулосалари билан келишган
ҳолда, вояга етмаган болаларнинг манфаатларидан келиб чиқиб,
болалар оилада яшаш ва тарбияланиш, ўз ота-онасини билиш, уларнинг
ғамхўрлигидан фойдаланиш, улар билан бирга яшаш ҳуқуқига
эга эканлиги, ота-она ўз болаларининг тарбияси ва камоли учун
жавобгарлиги, улар ўз болаларининг соғлиғи, жисмоний, руҳий,
маънавий ва аҳлоқий камоли ҳақида ғамхўрлик қилишлари шартлиги,
даъвогарнинг оилани сақлаб қолиш мумкинлиги ҳақидаги фикрларини
инобатга олган.
Судлов ҳайъати ҳам қуйи туручи судларнинг ушбу хулосаси билан
келишади, чунки суд мажлисида даъвогар оилани сақлаб қолиш имкони
борлигини таъкидлади. Бунда, фақат жавобгарнинг даъвогар билан
яшаш истаги йўқлиги уларни никоҳларини бекор қилишга асос
бўлмайди.
Юқоридагиларни инобатга олиб ва ФПК 419-моддаси 1-бандига
асосланиб, судлов ҳайъати суд ҳужжатларини ўзгаришсиз, кассация
шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.
Баён этилганларга кўра, Фуқаролик процессуал кодексининг
419-моддаси 1-банди ва 4191-моддасига асосланиб, судлов ҳайъати
А Ж Р И М Қ И Л Д И:
Мазкур фуқаролик иши юзасидан қабул қилинган фуқаролик
ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро судининг 2023 йил 9 мартдаги
ҳал қилув қарори ҳамда Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича
судлов ҳайъатининг 2023 йил 2 июндаги ажрими ўзгаришсиз, кассация
шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин.
Раислик қилувчи:
/имзо/
Д.Исраилова
ҳайъат аъзолари:
/имзо/
Ф.Турсунов
/имзо/
А.Касимов
Аслига тўғри, судья:
2