Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1401-2201/14099 Дата решения 14.07.2023 Инстанция Надзор Тип документа Ижро варақаси; Чақирув қоғозига илова; Юборилганлигини тасдиқловчи электрон маълумот; Ажрим (кассация); Чақирув қоғози ва илова ҳужжатлар; Почта хабарномаси Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Исраилова Дилбар Келдиёровна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение УПРАВЛЕНИЕ ГОСУДАРСТВЕННЫЙ ТАМОЖЕННЫЙ КОМИТЕТ РУЗ ПО РК Ответчик / Подсудимый Дўсмирзаев Абдурахмон Қўшбоқович
Source ID 64bf4e82494d79474556e375 Claim ID 4445328 PDF Hash af469eb1288f1ae5... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 15
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
июлдаги ажрими билан ФПК 47-моддаси июлдаги ажрими билан ФПК 47 law
Аннамов ЖК 167-моддаси Аннамов ЖК 167 law
исми ва 207-моддаси исми ва 207 law
онуннинг 5-моддаси онуннинг 5 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 26-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 26 law
ЖПК 23-моддаси ЖПК 23 law
исобланмаганлиги боис ФК 48-моддаси исобланмаганлиги боис ФК 48 law
онуннинг 9-моддаси онуннинг 9 law
онун 8-моддаси онун 8 law
онуннинг 4-моддаси онуннинг 4 law
аторда 1811-моддаси аторда 1811 law
балки 184-моддаси балки 184 law
оридагиларни инобатга олиб ва ФПК 419-моддаси оридагиларни инобатга олиб ва ФПК 419 law
аролик процессуал кодексининг 419-моддаси аролик процессуал кодекси 419 code_article
банди ва 4191-моддаси банди ва 4191 law
Текст решения Оригинал (узб.)
Асосий иш № 2-1401-2201/14099 Кассация иши № 6-2245-23 Судья: Э.Хамраева ТШС судьяси: Б.Саидмуратов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ФУҚАРОЛИК ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИНИНГ АЖРИМИ 2023 йил 14 июль куни Ўзбекистон Республикаси Олий суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати, Олий суд биносида, видеоконференцалоқа орқали ўтказилган очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи судья: Д.Исраилова, ҳайъат аъзолари, судьялар: Ф.Турсунов ва А.Касимовдан иборат таркибда, Н.Хамраевнинг котиблигида, адвокат Ш.Музаффаров ва тарафларнинг иштирокида, даъвогар Қорақалпоғистон Республикаси Божхона бошқармасининг жавобгар АААга нисбатан юридик шахснинг қарздорлигини унинг муассисидан субсидиар тартибда ундириш ҳақидаги даъво аризаси юзасидан қабул қилинган фуқаролик ишлари бўйича Яккасарой туманлараро судининг 2023 йил 16 январдаги ҳал қилув қарори ҳамда Тошкент шаҳар суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 24 мартдаги ажримига нисбатан даъвогар Қорақалпоғистон Республикаси Божхона бошқармаси томонидан берилган кассация шикоятини фуқаролик иши ҳужжатлари асосида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар Қорақалпоғистон Республикаси Божхона бошқармаси жавобгар АААга нисбатан “ААА” МЧЖнинг Бошқарма олдидаги 675.407.241,96 сўм қарздорлигини унинг собиқ раҳбаридан субсидиар тартибда ундириш ҳақидаги даъво аризаси билан судга мурожаат қилган. Тошкент шаҳар суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 24 мартдаги ажрими билан ўзгаришсиз қолдирилган фуқаролик ишлари бўйича Яккасарой туманлараро судининг 2023 йил 16 январдаги ҳал қилув қарорига асосан даъво аризани қаноатлантириш рад қилинган. Ушбу суд ҳужжатларига нисбатан даъвогар Қорақалпоғистон Республикаси Божхона бошқармаси кассация шикояти билан мурожаат қилиб, уларни бекор қилишни, даъво аризани қаноатлантириш тўғрисида янги ҳал қилув қарори қабул қилишни сўраган. Судлов ҳайъатида аниқланишича, жавобгар ААА 2023 йил 30 июнь куни вафот этган, шу сабабли судлов ҳайъатининг 2023 йил 14 июлдаги ажрими билан ФПК 47-моддаси асосида жавобгар АААнинг турмуш ўртоғи ААА, фарзандлари ААА ва АААлар ҳуқуқий ворислар сифатида жавобгар билан алмаштирилган. 1 Судлов ҳайъати иш бўйича маърузани, тарафлар тушунтиришлари ва адвокат фикрини тинглаб, шикоят важларини иш ҳужжатлари асосида муҳокама қилиб, қуйидаги хулосага келди. Аниқланишича, Қорақалпоғистон Республикаси хўжалик судининг 2014 йил 14 февралдаги ҳал қилув қарорига кўра, жавобгар “ААА” МЧЖдан даъвогар Қорақалпоғистон Республикаси Божхона бошқармасининг фойдасига 1.164.632.236 сўм қарз, 1.103.682.511 сўм пеня ва 5.000 сўм почта харажати, Республика бюджетига ҳамда судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармасига 33.719.972 сўм давлат божи ундирилиши белгиланган. Қорақалпоғистон Республикаси Хўжалик суди апелляция инстанциясининг 2014 йил 12 июндаги ажрими билан ҳал қилув қарори ўзгартирилиб, жавобгар “ААА” МЧЖдан даъвогар Қорақалпоғистон Республикаси Божхона бошқармасининг фойдасига 1.154.299.575,67 сўм қарз, 662.209.506,60 сўм пеня, Республика бюджетига ҳамда судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармасига 33.616.645,94 сўм давлат божи ундирилган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди кассация инстанцияси судлов ҳайъатининг 2014 йил 11 августдаги ажрими билан апелляция инстанциясининг ушбу ажрими ўзгаришсиз қолдирилган. Суд қарорининг ижроси бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Божхона бошқармасининг фойдасига жами 489.224.994,04 сўм ундирилган бўлиб, 675.407.241,96 сўм қисми ижросиз қолган. Боғот туманлараро иқтисодий судининг 2019 йил 15 июлдаги ҳал қилув қарори билан “ААА” МЧЖ банкрот деб топилган, шу суднинг 2020 йил 25 сентябрдаги ажримига асосан корхонани тугатишга доир иш юритиш тамомланган ҳамда Давлат хизматлар агенлиги Хоразм вилояти бошқармасининг 2020 йил 28 сентябрдаги 32-сонли қарори билан “ААА” МЧЖ давлат рўйхатидан чиқарилганлиги тўғрисида ёзув киритилган. Муқаддам, жиноят ишлари бўйича Қўнғирот туман судининг 2014 йил 18 ноябрдаги ҳукмига асосан “ААА” МЧЖ раҳбари ААА ва бош ҳисобчиси Б.Аннамов ЖК 167-моддаси 3-қисми “а” банди, 184-моддаси 3-қисми ва 207-моддаси 1-қисми билан айбдор деб топилган, етказилган зарарлар тегишли тартибда ундирилган. Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича Олий суди Раёсатининг 2015 йил 23 октябрдаги қарори билан ААА томонидан етказилган моддий зарар тўлиқ қопланганлиги сабабли, унга тайинланган жазо озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазога алмаштирилган. Шунга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси Божхона бошқармаси жамиятнинг мавжуд 675.407.241,96 сўм қарздорлигини ФК 48, 329-моддалари ҳамда “Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча 2 масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги Қонуннинг 5-моддаси асосида судсидиар тартибда собиқ раҳбар АААдан ундиришни сўраган. Судлар 2023 йил 1 майга қадар амалда бўлган Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 26-моддаси, ЖК 180, 1811-моддалари, ЖПК 23-моддаси, ФК 48-моддаси, “Масъулияти чекланган ва қўшимча масъулиятли жамият тўғрисида”ги Қонуннинг 3, 5-моддаларини қўллаб, жавобгар ААА “ААА” МЧЖ раҳбари сифатида жамиятни қасддан банкротликка олиб келганлигидаги айби суд ҳукми билан тасдиқланмаганлиги, шахс жамият банкротлигида айбдор бўлган тақдирда ҳам субсидиар жавобгарлик ҳар қандай шахсга эмас, фақат ушбу жамиятнинг иштирокчиси – муассиси зиммасига юкланиши мумкинлиги, жавобгар А.Дўсмирзаев эса жамият муассиси ҳисобланмаслиги, у фақат муайян даврда раҳбар бўлиб ишлаганлигини асос қилиб, даъво аризани рад қилишни лозим топган. Судлов ҳайъати судларнинг даъво аризани рад қилиш ҳақидаги хулосаси билан келишса-да, рад қилиш асосининг ААА жамият муассиси ҳисобланмаганлиги боис ФК 48-моддаси асосида субсидиар жавобгар бўла олмаслиги ҳақидаги хулосаси билан келишмайди ва қуйидаги асослар билан ушбу хулосаларни алмаштиришни лозим топади. Хусусан, мазкур ҳуқуқий муносабат 2014-2019 йилларда вужудга келганлиги боис, судлов ҳайъати 2022 йил 12 апрелдан амалга киритилган “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонунни эмас, балки шу даврга қадар амалда бўлган “Банкротлик тўғрисида”ги Қонун нормаларини қўллашни лозим топади. Жумладан, мазкур Қонуннинг 9-моддасига кўра, қарздор раҳбари, тугатиш комиссияси аъзолари ёки тугатувчи томонидан иқтисодий судга қарздорнинг аризаси тақдим этилмаганлиги ушбу Қонун 8-моддасининг учинчи қисмида (Қарздорнинг, тугатиш комиссиясининг ёки тугатувчининг аризаси ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида назарда тутилган ҳолатлар юзага келган пайтдан эътиборан бир ойдан кечиктирмай иқтисодий судга юборилиши керак) назарда тутилган муддат тугаганидан кейин юзага келган қарздорнинг кредиторлар олдидаги пул мажбуриятлари ва (ёки) мажбурий тўловлар бўйича қарздор раҳбарининг, тугатиш комиссияси аъзоларининг ёки тугатувчининг субсидиар жавобгарлигига сабаб бўлади. Бундан ташқари, ушбу Қонуннинг 4-моддасида банкротлик аломатлари келтирилган бўлиб, қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) мажбурий тўловлар бўйича ўз мажбуриятини бажаришга қодир эмаслиги: агар тегишли мажбуриятлар ва (ёки) тўлов мажбуриятлари юзага келган кундан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, қарздор шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар томонидан эса - олти ой ичида бажарилмаган бўлса; 3 агар қарздор юридик шахсга нисбатан жами талаблар базавий ҳисоблаш миқдорининг камида уч юз бараварини ташкил этса, қарздор шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхонага нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг камида беш минг бараварини ташкил этса, қарздор якка тартибдаги тадбиркорга ёки якка тартибдаги тадбиркор мақомини йўқотган жисмоний шахсга нисбатан эса базавий ҳисоблаш миқдорининг камида йигирма бараварини ташкил этса, қарздорнинг банкротлик аломатлари ҳисобланади. Иқтисодий суднинг жамиятни банкрот деб топиш ҳақидаги ҳал қилув қароридан кўринишича, жамият 2017 йилга қадар фаолият юритиб келган, ААА эса 2014 йилга қадар раҳбар вазифасини бажариб, у фаолият юритиб келган даврда қонун талабларига кўра банкротлик аломатлари вужудга келганлиги аниқланмаган. Демак, мазкур ҳуқуқий муносабатларда жамият раҳбари субсидиар жавобгар бўла оладиган шахс ҳисобланса-да, АААнинг айби билан корхона банкротликка олиб келинганлиги ҳолати мавжуд эмас, шу боис унга бундай жавобгарлик юклатилишига асос йўқ. Ҳудди шу аснода ҳукм билан ҳам ААА ЖК 167, 207-моддалари билан бир қаторда 1811-моддаси (қасддан банкротликка олиб келиш) билан эмас, балки 184-моддаси (солиқлар ёки йиғимларни тўлашдан бўйин товлаганлик) билан айбланганлиги инобатга олиниб, мазкур ҳолатда АААни субсидиар жавобгарликка тортишга қонуний асос мавжуд эмас. Бундан ташқари, судлов ҳайъати судлар томонидан суд ҳужжатларидаги Олий суд Пленумининг 2007 йил 2 октябрдаги “Фуқаролик ишларини кўришда судлар томонидан далилларга оид қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 11-сонли қарорига хаволани чиқариб ташлашни лозим топади, чунки ушбу қарор 2020 йил 19 декабрда “Судлар томонидан фуқаролик ишлари бўйича далиллар ва исботлашга оид қонун нормаларини қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 35-сонли қарор қабул қилиниши муносабати билан ўз кучини йўқотган. Кассация шикоятининг ААА жамият раҳбари сифатида ишлаб катта зарар етказганлиги, у ҳукм қилинганидан сўнг жамият фаолият юритмаганлиги, фақатгина реестрда мавжуд бўлганлиги, шу сабабли унинг айби билан корхона банкролиги вужудга келганлиги ҳақидаги важлари юқоридаги асослар билан инкор қилинади. Хукм билан ААА ва бош ҳисобчининг айби билан божхона бошқармасига ҳам зарар етказилганлиги ҳақидаги важга баҳо берилар экан, суднинг ҳукмида судланувчилардан Қорақалпоғистон Республикаси Божхона бошқармасига етказилган 307.940.000 сўм зарар ундирилганлиги, шу сабабли бу ҳолат ҳам жамиятнинг собиқ раҳбарини корхонанинг қарздорлиги бўйича субсидиар жавобгарликка тортишга асос бўла олмаслиги инобатга олинади. 4 Юқоридагиларни инобатга олиб ва ФПК 419-моддаси 1-бандига асосланиб, судлов ҳайъати суд ҳужжатларини ўзгаришсиз, кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади. Баён этилганларга кўра, Фуқаролик процессуал кодексининг 419-моддаси 1-банди ва 4191-моддасига асосланиб, судлов ҳайъати А Ж Р И М Қ И Л Д И: Мазкур фуқаролик иши юзасидан қабул қилинган фуқаролик ишлари бўйича Яккасарой туманлараро судининг 2023 йил 16 январдаги ҳал қилув қарори ҳамда Тошкент шаҳар суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 24 мартдаги ажрими ўзгаришсиз, кассация шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. Даъвогар Қорақалпоғистон Республикаси Божхона бошқармасидан видеоконференцалоқадан фойдаланилганлиги учун Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисоб-рақамига 85.200 сўм суд чиқими ундирилсин. Раислик қилувчи: /имзо/ Д.Исраилова ҳайъат аъзолари: /имзо/ Ф.Турсунов /имзо/ А.Касимов Аслига тўғри, судья: 5