← Назад
Решение #1466578 Гражданские
Ижро варақаси; Чақирув қоғозига илова; Юборилганлигини тасдиқловчи электрон маълумот; Ажрим (кассация); Чақирув қоғози ва илова ҳужжатлар; Почта хабарномаси; To'lov kvitansiyasi
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик процессуал кодекси | 419 | — | code_article | |
| аролик процессуал кодекси | 416 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
Асосий иш № 2-2004-2204/901
Кассация иши № 6-1969-23
Судья: Р.Кенжаев
Маърузачи: О.Новрузов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ФУҚАРОЛИК ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИНИНГ
АЖРИМИ
2023 йил июнь ойининг 15 куни Ўзбекистон Республикаси Олий
суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати, очиқ суд мажлисида,
суд биносида
Раислик қилувчи – судья: Г.Мирзаева,
Ҳайъат аъзолари – судьялар: Х.Хакимова ва О.Назаровлардан
иборат таркибда, Б.Нормурадовнинг котиблигида, тарафлар
иштирокида, даъвогар “Ҳамкорбанк” АТБ Бухоро филиалининг
жавобгарлар Иқбол Рамазоновна Хамидова ва Моҳим Юлдошовна
Барраеваларга нисбатан шартномани бекор қилиш, кредит ва унга
ҳисобланган қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
бўйича юритилган фуқаролик иши юзасидан қабул қилинган Бухоро
вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил
16 августдаги ажрими ҳамда фуқаролик ишлари бўйича Қоракўл
туманлараро судининг 2022 йил 13 майдаги ҳал қилув қарорига
нисбатан жавобгар И.Хамидова томонидан келтирилган кассация
шикоятини фуқаролик иши ҳужжатлари асосида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар Чет эл капитали иштирокидаги “Ҳамкорбанк” АТБ
Бухоро филиали жавобгар И.Хамидова ва М.Барраеваларга нисбатан
судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, унда жавобгар
И.Хамидова томонидан расмийлаштирилган кредит шартномаси
шартлари қўпол равишда бузилганлиги сабабли жами 6.858.630 сўм
қарздорлиги мавжудлиги, ушбу суммани жавобгарлардан солидар
тартибда ундиришни, 2019 йил 6 августдаги кредит шартномасини
бекор қилишни сўраган.
Фуқаролик ишлари бўйича Ромитан туманлараро судининг
2022 йил 13 майдаги ҳал қилув қарорига кўра, даъво талаблари
қисман қаноатлантирилиб, ЧЭКИ “Ҳамкорбанк” АТБ Бухоро филиали
ҳамда И.Хамидова ва М.Барраевалар ўртасида тузилган 2019 йил
6 августдаги 1803-сонли кафиллик шартномаси бекор қилиниши,
жавобгар И.Хамидова ва М.Барраевалардан солидар тартибда ЧЭКИ
“Ҳамкорбанк” АТБ Бухоро филиали фойдасига 4.209.239 сўм кредит
қарздорлиги ва дастлаб тўланган 18.900 сўм почта харажати жами
4.228.139
сўм
ундирилиши,
жавобгарлар
И.Хамидова
ва
М.Барраевалардан солидар тартибда давлат фойдасига 814.345 сўм
давлат божи ундирилиши белгиланган.
1
Бухоро вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 16 августдаги ажрими билан биринчи
инстанция судининг ҳал қилув қарори ЧЭКИ “Ҳамкорбанк” АТБ Бухоро
филиали ва И.Хамидова ўртасида тузилган 2019 йил 6 августдаги
1803-сонли “истеъмол кредити шартномаси бекор қилинсин” деб
тўлдириш йўли билан ўзгаришсиз қолдирилган. Шунингдек, ҳал
қилув қарорининг давлат фойдасига давлат божи ундириш қисми
“814.345 сўм”дан “300.000 сўм”га ўзгартирилган
Суд ҳужжатларига нисбатан жавобгар И.Хамидова томонидан
келтирилган кассация шикояти Олий суд судьясининг ажрими билан
суд муҳокамасида кўриб чиқиш учун тайинланган.
Судлов ҳайъати иш бўйича маърузани, суд мажлисига ҳозир
бўлган тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, шикоят
важларини иш ҳужжатлари асосида муҳокама қилиб, қуйидаги
хулосага келади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2019 йил
24 майдаги “Суднинг ҳал қилув қарори ҳақида”ги 12-сонли
қарорининг 3 ва 4-бандларига мувофиқ, ҳал қилув қарори, у
процессуал ҳуқуқ нормаларига қатъий риоя қилинган ҳолда ва ушбу
ҳуқуқий муносабатга нисбатан қўлланилиши лозим бўлган моддий
ҳуқуқ нормаларига мос равишда қабул қилинган, зарур ҳолларда
қонун ўхшашлиги ёки ҳуқуқ ўхшашлигини қўллашга асосланган
бўлсагина, қонуний ҳисобланади. Судларга тушунтирилсинки, ҳал
қилув қарори, унда иш учун аҳамиятга эга бўлган фактлар, суд
томонидан текширилган далиллар билан тасдиқланган, уларнинг
алоқадорлиги ва мақбуллиги қонун талабларига жавоб берадиган ёки
суд ҳаммага маълум деб топган, исботлашга муҳтож бўлмаган
ҳолатлар, шунингдек, аниқланган фактлардан келиб чиқадиган
якуний хулосалар акс эттирилганда, асослантирилган ҳисобланади.
Фуқаролик иши ҳужжатларидан кўринишича, Чет эл капитали
иштирокидаги “Ҳамкорбанк” АТБ Бухоро филиали ва жавобгар
И.Хамидова ўртасида 2019 йил 6 августда 1803-сонли микроқарз
кредит шартномаси 36 ой муддатга тузилган бўлиб, шартноманинг
5.1-бандига кўра, жавобгарга 13.500.000 сўм микроқарз ажратилиши
кўрсатилган.
Шартноманинг 5.5 ва 6.1.4-бандларида, жавобгар кредит
маблағидан фойдаланганлиги учун банкка йиллик 30 % устама
тўлаши шартлиги, биринчи навбатда жарима ва пенялар, муддати
ўтган кредит фоизи, муддатли кредит фоизи сўнгра кредит тани
ундирилиши қайд қилинган.
Шартноманинг 6.1.1-6.1.3-бандларида, асосий қарзни қайтариш
муддати кечиктирилганда қарздор банкка бутун кечиктирилган давр
учун тўлаши лозим бўлган фоиз ва пеня миқдори ҳамда тўлаш
тартиби кўрсатилган.
2
Шунингдек, 2019 йил 6 августдаги кафиллик шартномасига
асосан кредит қарздорлигини қарз олувчи томонидан лозим даражада
бажармаганда М.Барраева томонидан 13.500.000 сўмлик кафиллик
доирасида тўлаб берилиши, шартноманинг 5.2-бандида кафил
кредитор олдида қарздор билан баравар ҳажмда жавоб бериши,
жумладан, фоизлар тўлаши, қарзни ундириб олиш бўйича суд
чиқимларини ва бошқа кредитор кўрган зарарларни тўлаши юзасидан
қарздор билан тўлиқ ҳажмда жавобгар бўлиши назарда тутилган.
Жавобгар И.Хамидованинг 2022 йил 30 март ҳолатига муддати
ўтмаган кредит тани қарздорлигидан 4.625.192,56 сўм, тўлов муддати
ўтган кредит тани қарздорлиги – 1.906.625,85 сўм, кредит фоизидан
қарздорлик 274.294,97 сўм, тўлов муддати ўтган кредит тани ва
фоизига ҳисобланган пеня 52.517,26 сўм жами 6.858.630,64 сўм
қарздорлиги вужудга келганлиги боис, даъвогар судга мазкур
талаблар билан арз қилишга мажбур бўлган.
Иш кўрилиши давомида жавобгар қарздорликнинг маълум бир
қисмини тўлаганлиги ҳамда биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарори қабул қилинган куни ҳолатига 4.209.239 сўм қарздорлиги
қолганлигини инобатга олиб, қуйи судлар, Ўзбекистон Республикаси
Фуқаролик кодексининг 236, 293, 384, 738, 744-моддалари ҳамда
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Ўзбекистон
Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил
22 декабрдаги 13/150 сонли “Кредит шартномаларидан келиб
чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги
фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари
ҳақида”ги қарорининг тушунтиришларига асосланиб, даъво
талабларни қисман қаноатлантириш ҳақида, апелляция инстанцияси
суди эса ҳал қилув қарорининг ундирилган пул миқдорига оид
қисмини ўзгаришсиз қолдириш ҳақида қонуний ва асосли тўхтамга
келган.
Шундай хулосага келишда апелляция инстанцияси суди, ҳал
қилув қарори қабул қилинганидан сўнг, жавобгар қарздорликни
қисман бартараф қилиб, Банк томонидан берилган 2022 йил 16 август
ҳолатига қарздорлиги мавжудлиги ҳақидаги маълумотномасини ҳам
инобатга олган.
Мазкур маълумотномага кўра, апелляция инстанцияси суди
томонидан иш кўрилиши ҳолатига тузилган шартнома бўйича
2022 йил 16 август ҳолатига И.Хамидованинг 2.197.427, 94 сўм
қарздорлиги қолганлиги кўрсатилган бўлиб, жавобгар томонидан
2.011.811, 06 сўм қарздорлигини бартараф қилганлигидан далолат
беради.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг
419-моддаси 1-бандига кўра, кассация инстанциясининг суди
кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал
3
қилув қарорини, ажримни, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини
(протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли.
Бундай ҳолатда, судлов ҳайъати, юқорида баён қилинганларга
асосланиб, қуйи судларнинг хулосаси иш ҳолатларига мувофиқ
келганлиги, моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари тўғри
қўлланилганлиги боис, кассация шикоятидаги барча важлар суд
ҳужжатларини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асос бўла олмайди
деб ҳисоблайди ва қабул қилинган суд ҳужжатларини ўзгаришсиз,
келтирилган кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни
лозим топади.
Кассация шикоятидаги жавобгар иш апелляция инстанциясида
кўрилгунигача қарздорликни қисман тўлаганлиги сабабли, апелляция
инстанцияси суди ушбу ҳолатни инобатга олиб, ундиришга
белгиланган пул миқдорини камайтириши лозимлиги, чунки ижро
ҳаракатларини амалга ошираётган давлат ижрочиси Банкка тўлаган
суммаларни инобатга олмаётганлиги ва ҳал қилув қарори билан
ундирилган пулларни тўлашни талаб қилаётганлиги ҳақидаги
важлари юзасидан судлов ҳайъати суд қарори қабул қилинаётган
пайтидаги тарафлар ўртасидаги ҳолатга баҳо бериши лозимлигини
таъкидлашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг
416-моддаси иккинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси суди янги
далилларни ўрганиб чиқиш ва янги фактларни аниқлаш ҳуқуқига эга
эмас.
Бироқ, судлов ҳайъати, давлат ижрочиси томонидан суд
қарорларини ижро қилиш жараёнида қарздор томонидан
ундирувчига ихтиёрий тўланган суммаларни инобатга олиши
зарурлиги ва қолган суммаларни ундирилиши лозимлигига эътибор
қаратади.
Шунда, Банк томонидан тақдим қилинган маълумотномада,
кредит шартномаси бўйича бугунги кунга келиб, жавобгарнинг
қарздорлиги 1.742.250, 26 сўмни ташкил қилиши давлат ижрочиси
томонидан инобатга олиниши лозимлиги боис, жавобгарга Банк
томонидан
қолган
қарздорлик
бўйича
тақдим
қилинган
маълумотномаларни ижрочига тақдим қилишини, қабул қилмаган
ҳолатда, ижрочининг хатти-ҳаракатига нисбатан маъмурий судга
шикоят қилиши ҳуқуқи мавжудлиги тушунтирилади.
Судлов ҳайъати, давлат божини ундириш масаласини муҳокама
қилиб, кассация шикояти берилганда жавобгар томонидан тўланган
давлат божи миқдорини етарли деб ҳисоблаб, ушбу миқдори билан
чегараланишни, шунингдек, Фуқаролик процессуал кодексининг
132, 138-моддаларига асосан видеоконференцалоқа тизимидан
фойдаланилганлик учун жавобгар И.Хамидовадан Ўзбекистон
4
Республикаси Олий суди ҳисоб рақамига 82.500 сўм суд харажати
ундиришни лозим топди.
Баён этилганларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик
процессуал кодексининг 419 ва 4191-моддаларига қўлланиб, судлов
ҳайъати
А Ж Р И М Қ И Л Д И:
Мазкур иш юзасидан қабул қилинган Бухоро вилоят суди
фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил
16 августдаги ажрими ҳамда фуқаролик ишлари бўйича Қоракўл
туманлараро судининг 2022 йил 13 майдаги ҳал қилув қарори
ўзгаришсиз, келтирилган кассация шикояти қаноатлантирилмасдан
қолдирилсин.
Жавобгар И.Хамидовадан Ўзбекистон Республикаси Олий
судининг депозит ҳисоб рақамига (олувчи: Ўзбекистон Республикаси
Олий суди, манзили: 100186, Тошкент шаҳри, А.Қодирий кўчаси, 1-уй,
шахсий ҳисоб варағи: 4014108600262773422956011, СТИР: 200936561,
ғазна ҳисоб рақами: 23402000300100001010, банк: МБ ББ ҲККМ
Тошкент шаҳри, МФО: 00014, СТИР (ғазна): 201122919 реквизитлари
бўйича) суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш
билан боғлиқ тўлов учун 82.500 сўм ундирилсин.
Раислик қилувчи:
(имзо)
Г.Мирзаева
Ҳайъат аъзолари:
(имзо)
Х.Хакимова
(имзо)
О.Назаров
Ажрим нусхаси аслига тўғри,
Олий суд судьяси
5