← Назад
Решение #1476931 Гражданские
Чақирув қоғозига илова; Чақирув қоғози ва илова ҳужжатлар; Почта хабарномаси
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 206 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Ер кодекси | 37 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 241 | — | code_article | |
| аролик процессуал кодекси | 419 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
№ 2-1701-2201/8904-сонли иш
Судья И.Азизов
Маърузачи: Д.Абдусаттаров
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ФУҚАРОЛИК ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИНИНГ
АЖРИМИ
2023 йил июнь ойининг 6 куни Ўзбекистон Республикаси Олий суди
фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати, очиқ суд мажлисида, суд
биносида видеоконференцалоқа режимида
Раислик қилувчи – судья: А.А.Игамбердиев,
Ҳайъат аъзолари – судьялар: А.А.Касимов ва Ф.Т.Турсуновдан
иборат таркибда, Ф.Азимованинг котиблигида, даъвогар Кудратов
Надиржан Садикжановичнинг жавобгарлар Андижон шаҳар ҳокимлиги,
“DOM-STROY” ва “SHODLIK GRAND HOUSE” масъулияти чекланган
жамиятларига нисбатан шартнома шартларини бажариш мажбуриятини
юклаш ҳақидаги даъво аризаси юзасидан чиқарилган фуқаролик ишлари
бўйича Андижон туманлараро судининг 2022 йил 6 декабрдаги ҳал қилув
қарори ва Андижон вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов
ҳайъатининг 2023 йил 16 мартдаги ажримига нисбатан жавобгар
“SHODLIK GRAND HOUSE” МЧЖ томонидан келтирилган кассация
шикоятини фуқаролик иши ҳужжатлари асосида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар Н.Кудратов судга даъво ариза билан мурожаат қилиб,
унда Андижон шаҳар ҳокимининг 2015 йил 21 июлдаги 484-Қ сонли
қарорига асосан унга тегишли кўчмас мулк бузилиб, ер участкаси давлат
ва жамоат эҳтиёжлари учун олиниши муносабати билан унга Андижон
шаҳри, Бухоро кўчасидан ер участкаси ажратиб берилганлигини, ушбу ер
участкасида икки қаватли бино қуриб битказганлигини, Андижон шаҳар
ҳокимининг 2016 йил 1 февралдаги 100-Қ сонли қарори билан бинога
нисбатан эгалик ҳуқуқи белгиланганлигини, 2018 йилда Андижон шаҳар
ҳокимлиги унга тегишли ер участкаси олиб қўйилиши муносабати билан
ушбу бино бузилишини маълум қилганидан сўнг ўзи, Андижон шаҳар
ҳокимлиги ва “DOM-STROY” МЧЖ ўртасида унинг биноси бузилиши
муносабати билан янги қуриладиган кўп қаватли уйни биринчи қаватининг
110 кв. метр қисми берилиши тўғрисида уч тарафлама битим
имзоланганлигини, кейинчалик кўп қаватли бино қурилиши бошқа
пудратчига ўтказилганлигини, унга биноси бузилиши ва ер участкаси
олиниши муносабати билан етказилган зарар қопланмаганлигини
кўрсатиб, жавобгарлар зиммасига шартнома шартларини бажариш
мажбуриятини юклашни сўраган.
1
Фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг
2022 йил 6 декабрдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво талаби
қаноатлантирилиб, жавобгарлар Андижон шаҳар ҳокимлиги
ва
“SHODLIK GRAND HOUSE” МЧЖ зиммасига 2019 йил 7 июлдаги
келишув шартномасига мувофиқ даъвогар Н.Кудратовга унинг бузилган
Андижон шаҳри, Бухоро кўчасида 36 кв метр ер майдонида жойлашган
савдо дўкони ўрнига қуриладиган кўп қаватли турар жойнинг 1-қаватидан
ҳеч қандай қўшимча тўловларсиз, банк кредитисиз ўринма ўрин
жойлашган қаватдан 110 кв. метрдан кам бўлмаган миқдорда турар жой
ёки нотурар жой бериш мажбурияти юклатилиши, Андижон шаҳар
ҳокимлиги ва “SHODLIK GRAND HOUSE” МЧЖ ҳисобидан даъвогар
фойдасига 1.060.000 сўм давлат божи ундирилиши белгиланган.
Андижон вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов
ҳайъатининг 2023 йил 16 мартдаги ажрими билан ҳал қилув қарори
ўзгаришсиз қолдирилган.
Суд ҳужжатидан норози бўлган жавобгар “SHODLIK GRAND
HOUSE” МЧЖ томонидан кассация шикояти келтирилган. Шикоятда
даъвогар
компенсация
бериладиган
шахслар
рўйхатида
кўрсатилмаганлигини билдириб, суд қарорларини бекор қилишни сўраган.
Судлов ҳайъати иш бўйича маърузани, суд мажлисига ҳозир бўлган
тарафлар ва адвокатнинг тушунтиришларини тинглаб, шикоят важларини
иш ҳужжатлари асосида муҳокама қилиб, қуйидаги тўхтамга келади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, Андижон шаҳар ҳокимининг 2016
йил 1 февралдаги 100-К сонли қарори билан Андижон шаҳри, Бухоро
кўчасида 36 кв. метр ер майдонида қуриб битказилган бир қаватли савдо ва
маиший хизмат кўрсатиш шахобчаси биносига нисбатан даъвогар
Н.Кудратовнинг эгалик ҳуқуқи белгиланган.
Андижон шаҳар ҳокимининг 2019 йил 25 апрелдаги 294-К сонли
қарори билан Андижон шаҳри, Бухоро кўчасидаги даъвогар Н.Қудратовга
тегишли ва унга ёндош ер участкалари, жами 2000 кв. метр ер майдони
“DOM-STROY” МЧЖ томонидан замонавий лойиҳа асосида кўп қаватли
турар жой биноси қурилиши муносабати билан давлат ва жамоат
эҳтиёжлари учун олинган.
Шу сабабли Андижон шаҳар ҳокимлиги, “DOM-STROY” МЧЖ
ва Н.Кудратов ўртасида 2019 йил 7 июлда бузилишга тушган уй-жойларни
эгаларини янги замонавий уй-жой билан таъминлаш тўғрисида 2-сонли
шартнома тузилган.
Шартноманинг 3 ва 6-бандларида, замонавий лойиҳа асосида кўп
қаватли турар жой қурилиши муносабати билан қурувчи “DOM-STROY”
МЧЖ томонидан Н.Кудратовга тегишли савдо биноси ўрнига, янги
қуриладиган кўп қаватли турар жойнинг биринчи қаватидан ҳеч қандай
қўшимча тўловларсиз, банк кредитисиз ўринма ўрин жойлашган 110 кв.
метрдан кам бўлмаган миқдорда нотурар жой ёки турар жой бериш
мажбуриятини ўз зиммасига олган.
2
Шундан сўнг даъвогар Н.Қудратовга тегишли бўлган савдо дўкони
биноси бузилиб, унинг ўрнида янги кўп қаватли турар жой қуриш ишлари
бошланган.
Кейинчалик “DOM-STROY” МЧЖ томонидан турар жой қуриш
ишлари якунига етказилмаганлиги сабабли Халқ депутатлари Андижон
шаҳар кенгашининг 2021 йил 27 июлдаги VI-16-1-29-K/21 сонли, Андижон
вилоят халқ депутатлари Кенгашининг 2021 йил 28 сентябрдаги
VI-27-5-1-0-K/21 сонли, 2021 йил 29 октябрдаги VI-28-12-1-0-K/21 сонли,
2021 йил 9 декабрдаги VI-28-12-1-0-K/21 сонли қарорлари билан муқаддам
“DOM-STROY” МЧЖ томонидан замонавий лойиҳа асосида кўп қаватли
турар жой биноси қурилиши бошланган Андижон шаҳри, Бухоро кўчаси 2уй манзилида жойлашган 2000 кв метр ер майдонида “SHODLIK GRAND
HOUSE” МЧЖ томонидан замонавий лойиҳа асосида кўп қаватли турар
жой қуриш учун ер участкасини олиб қўйишга тақдим этилган тақдимот
материаллари тасдиқланиб, “SHODLIK GRAND HOUSE” МЧЖга
мулкдорлар билан компенсация хусусида келишув тузган ҳолда кўп
қаватли турар жой биноси қуришга рухсат берилган ва зарари компенсация
қилинадиган мулкдорларнинг рўйхати тасдиқланган.
Бироқ, Н.Кудратов ушбу рўйхатга киритилмаган.
“SHODLIK GRAND HOUSE” МЧЖ томонидан даъвогар Н.Кудратов
билан унинг ер участкаси олиниши ва савдо дўкони бузилиши муносабати
билан унга етказилган зарарни компенсация қилиш масаласида келишувга
эришилмаган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 206-моддасига
кўра, давлат органининг мулкдорнинг мол-мулкини олиб қўйишга
бевосита қаратилмаган қарори муносабати билан, шу жумладан мулкдорга
қарашли уй, бошқа иморатлар, иншоотлар ёки экинлар жойлашган ер
участкасини олиб қўйиш тўғрисидаги қарори муносабати билан мулк
ҳуқуқининг бекор қилинишига қонунларда белгиланган ҳоллар ва
тартибдагина йўл қўйилади, бунда мулкдорга олиб қўйилган мол-мулкка
тенг мол-мулк берилади ва унинг кўрган бошқа зарарлари тўланади ёки
мулк ҳуқуқи бекор қилиниши билан етказилган зарар тўла ҳажмда
тўланади.
Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 37-моддаси 1-қисмига
кўра, ер участкаси ёки унинг бир қисми давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун
ер эгасининг розилиги билан ёки ердан фойдаланувчи ва ижарачи билан
келишилган ҳолда тегишинча туман, шаҳар, вилоят ҳокимининг қарорига
ёхуд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига биноан
олиб қўйилади.
Ушбу модданинг 5-қисмига мувофиқ, юридик ва жисмоний
шахсларнинг, шу жумладан чет эллик юридик ва жисмоний шахсларнинг
мулки бўлган ер участкасини савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси объекти
ёки уй-жой биноси ва бошқа бино ёки бинонинг бир қисми билан бирга
давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун қайта сотиб олиш ушбу Кодекснинг
3
41-моддасида назарда тутилган кафолатлар таъминланган ҳолда тегишинча
туман, шаҳар, вилоят ҳокимининг қарорига ёхуд Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг қарорига биноан амалга оширилади.
Судлар аниқланган ҳолатлар ва қонунчилик талабларидан келиб
чиқиб, даъвогар мулки учун компенсация олмаганлигини, лойиҳа бўйича
барча мажбуриятлар жавобгарга ўтганлигини инобатга олиб, судлар
даъвони қаноатлантириш ҳақида тўғри ва асосли хулосага келган. Ушбу
хулосалар билан кассация инстанцияси суди келишади.
Жавобгар “SHODLIK GRAND HOUSE” МЧЖ кассация шикоятида
Халқ депутатлари Андижон шаҳар кенгашининг қарорига асосан 14 нафар
собиқ мулкдорларга компенсация тўланиши белгиланганлигини, рўйхатда
Н.Кудратов мавжуд эмаслигини, жамият даъвогар билан келишув
тузмаганлигини ва мажбурият олмаганлигини билдирган.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар Н.Кудратовга тегишли
савдо дўкони бузилган ва ер участкаси замонавий турар жой қуриш учун
олинган вақтда амалда бўлган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 2006 йил 29 майдаги 97-сонли қарори билан тасдиқланган
“Давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши
муносабати билан фуқароларга ва юридик шахсларга етказилган
зарарларни қоплаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 2-бандида, ер
участкаси ёки унинг бир қисмини (кейинги ўринларда ер участкаси деб
аталади) давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш ер эгасининг
розилиги билан ёки ердан фойдаланувчи ва ижарага олувчи билан
келишув бўйича — тегишли равишда туман, шаҳар ҳокими,
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент
шаҳар ҳокимликларининг қарори бўйича ёхуд Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра амалга оширилиши белгиланган.
Мазкур талабларга мувофиқ, Андижон шаҳар ҳокимининг 2019 йил
25 апрелдаги 294-К сонли қарори билан Н.Кудратовга тегишли ер майдони
давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиниб, Андижон шаҳар ҳокимлиги,
“DOM-STROY” МЧЖ ва Н.Кудратов ўртасида компенсация турини
белгилашга оид уч тарафлама шартнома тузилган бўлсада, шартнома
шартлари бажарилмаган.
Кейинчалик Халқ депутатлари Андижон шаҳар кенгашининг
2021 йил 27 июлдаги VI-16-1-29-K/21 сонли, Андижон вилоят Халқ
депутатлари
Кенгашининг
2021
йил
28
сентябрдаги
VI-27-5-1-0-K/21 сонли, 2021 йил 29 октябрдаги VI-28-12-1-0-K/21 сонли,
2021 йил 9 декабрдаги VI-28-12-1-0-K/21 сонли қарорлари билан муқаддам
“DOM-STROY” МЧЖ томонидан замонавий лойиҳа асосида кўп қаватли
турар жой биноси қурилиши бошланган Андижон шаҳри, Бухоро кўчаси 2уй манзилида жойлашган 2000 кв метр ер майдонида “SHODLIK GRAND
HOUSE” МЧЖ томонидан мулкдорлар билан белгиланган тартибдаги
келишув тузган ҳолда кўп қаватли турар жой биноси қуришга рухсат
берилган ва компенсация бериладиган мулкдорларининг рўйхати
4
тасдиқланган бўлсада, Андижон вилоят ҳокимлиги ва Андижон шаҳар
ҳокимлиги Н.Кудратовга етказилган зарарни қоплаш масаласи муҳокама
қилинмай туриб, унга тегишли ер майдонида “SHODLIK GRAND HOUSE”
МЧЖ томонидан бино қурилишига розилик берилган.
Шу вақтда Н.Кудратовга етказилган зарарни компенсация қилиш
масаласи қайта кўриб чиқилмаган.
Давлат
кадастрлар
палатаси
Андижон
вилоят
ҳудудий
бошқармасининг 2023 йил 6 мартдаги 68-03-сонли хатига илова қилинган
ҳужжатлар, шу жумладан “SHODLIK GRAND HOUSE” МЧЖга берилган
ер участкасининг кадастр плани(топосъекаси) ҳамда ер майдонининг
“Google map” иловаси орқали олинган 2019 йил май ойи ҳолатига
жойлашув ўрнига кўра, Н.Кудратовга тегишли ер участкаси “SHODLIK
GRAND HOUSE” МЧЖ томонидан қурилган кўп қаватли турар жойнинг
умумий фойдаланишдаги ер майдони ҳудудида жойлашган.
Жамият томонидан турар жой қурилиши учун 2021 йил 23 ноябрда
1703-1703401-32569-сонли архитектура-режалаштириш топшириғи (АРТ)
тайёрланган.
Турар жой қурилиши якунланганидан сўнг, 2022 йил 27 майда турар
жойнинг кадастр паспорти шакллантирилиб, 2000 кв метр ер майдонидан
доимий фойдаланиш ҳуқуқи ҳамда унда жойлашган турар жой биносига
нисбатан мулк ҳуқуқи 2022 йил 27 майда “SHODLIK GRAND HOUSE”
МЧЖ номига давлат рўйхатидан ўтказилган.
Н.Кудратовга тегишли ер участкаси олинган ва унга тегишли бино
бузилган вақтда амалда бўлган “Давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер
участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан фуқароларга ва
юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш тартиби тўғрисида”ги
Низомнинг 38-бандига кўра, уйлари (квартиралари) бузилиши лозим
бўлган фуқаролар ва юридик шахслар учун уларнинг хоҳишига кўра янги
жойда уйлар, иморатлар барпо этилади ҳамда уларга мулк қилиб берилади.
Низомнинг 39-банди 2-хатбошисига мувофиқ ер участкалари
корхоналар, муассасалар ёки ташкилотларга берилган тақдирда уйлари
(квартиралари) бузилиши лозим бўлган фуқаролар ва юридик шахсларга
янги жойда уйлар, иморатлар қуриш ва уларга мулк қилиб бериш ушбу
корхоналар, муассасалар ёки ташкилотларнинг маблағлари ҳисобига
амалга оширилади.
Фуқаролик кодексининг 241-моддасига кўра, шартномадан келиб
чиққан мажбуриятни тўла ҳажмда ёки унинг бир қисмини бажариш, агар
қонун ҳужжатлари ёки шартномада назарда тутилган бўлса учинчи шахс
зиммасига юклатилиши мумкин.
Юқорида келтирилган Низомнинг 39-банди 2-хабошисига кўра,
Н.Кудратовга янги жойда иморат қуриб бериш ва мулк қилиб топшириш
тарзидаги компенсация “SHODLIK GRAND HOUSE” МЧЖ зиммасига
юклатилиши мумкинлиги назарда тутилганлигини, Андижон шаҳар
ҳокимлиги, “DOM-STROY” МЧЖ ва Н.Кудратов ўртасида тузилган уч
5
тарафлама шартномада кўзда тутилган замонавий лойиҳа асосидаги кўп
қаватли турар жой “SHODLIK GRAND HOUSE” МЧЖ томонидан
қурилганлигини, Н.Кудратовга тегишли ер майдони ҳозирда “SHODLIK
GRAND HOUSE” МЧЖ томонидан қурилган турар жой умумий ер
майдони ичида жойлашганлигини ҳисобга олиб, шартномадан келиб
чиққан мажбуриятни “SHODLIK GRAND HOUSE” МЧЖ зимммасига
юклатилиши асосли ҳисобланади.
Юқоридагиларга кўра кассация инстанцияси суди қуйи судларнинг
хулосалари
билан
келишган
ҳолда
кассация
шикоятини
қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг
419-моддаси 1-бандига кўра, кассация инстанциясининг суди кассация
шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини,
ажримни, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса
қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик
процессуал кодексининг 419 ва 4191-моддаларига қўлланиб, судлов
ҳайъати
А Ж Р И М Қ И Л Д И:
Мазкур иш юзасидан қабул қилинган фуқаролик ишлари бўйича
Андижон туманлараро судининг 2022 йил 6 декабрдаги ҳал қилув қарори
ва Андижон вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 16 мартдаги ажрими ўзгаришсиз, келтирилган кассация шикояти
қаноатлантирилмасдан қолдирилсин.
Жавобгар “SHODLIK GRAND HOUSE” МЧЖдан Ўзбекистон
Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига (олувчи: Ўзбекистон
Республикаси Олий суди, манзили: 100186, Тошкент шаҳри, А.Қодирий
кўчаси, 1-уй, шахсий ҳисоб варағи: 4014108600262773422956011, СТИР:
200936561, ғазна ҳисоб рақами: 23402000300100001010, банк: МБ ББ
ҲККМ Тошкент шаҳри, МФО: 00014, СТИР (ғазна): 201122919
реквизитлари бўйича) суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида
ўтказиш билан боғлиқ тўлов учун 82.500 сўм ундирилсин.
Раислик қилувчи:
А.Игамбердиев
Ҳайъат аъзолари:
А.А.Касимов
Ф.Т.Турсунов
Ажрим нусхаси аслига тўғри, Олий суд судьяси:
6
7