← Назад
Решение #1479841 Гражданские
Чақирув қоғозига илова; Чақирув қоғози ва илова ҳужжатлар; Почта хабарномаси
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ФПК | 416 | — | law | |
| аролик кодекси | 197 | — | code_article | |
| онуни | 18 | — | law | |
| аролик кодекси | 382 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 150 | — | code_article | |
| Мазкур Кодекс | 153 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси ФПК | 419 | — | law | |
| ФПК | 419 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
судья: А.Одашев
маърузачи: Д.Абдусаттаров
№ 1-4760-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ФУҚАРОЛИК
ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИНИНГ
АЖРИМИ
Ўзбекистон Республикаси Олий суди фуқаролик ишлари бўйича судлов
ҳайъати 2023 йил июнь ойининг 9 куни суд биносида, очиқ суд мажлисида,
Раислик этувчи - судья: А.А.Игамбердиев
ҳайъат аъзолари - судьялар: А.А.Касимов ва Ф.Т.Турсуновлардан
иборат таркибда, Ф.Азимованинг котиблигида, даъвогар Хайруллаева Рамзия
Равильевнанинг жавобгар Матмусаева Оминахон Карабаевна ва Андижон
шаҳар 1-сон давлат нотариал идорасига нисбатан меросга бўлган ҳуқуқ
тўғрисидаги гувоҳномани, олди-сотди шартномасини ҳақиқий эмас деб
топиш, ҳақиқий эмаслик оқибатларини қўллаш ҳақида даъво аризаси ҳамда
Матмусаева Оминахон Карабаевнанинг жавобгар Андижон шаҳар
ҳокимлигига нисбатан ҳоким қарорини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги
қарши даъво аризаси бўйича фуқаролик иши юзасидан қабул қилинган
фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг 2022 йил
27 июлдаги ҳал қилув қарори ва Андижон вилоят суди фуқаролик ишлари
бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 6 октябрдаги ажримига нисбатан
Андижон вилоят прокуратураси томонидан келтирилган кассация протестини
иш ҳужжатлари асосида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар Р.Хайруллаева судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, унда
фуқаро М.Патидинов турмуш ўртоғи марҳум А.Хайруллаевга 2013 йил
21 октябрдаги 26-сонли уй-жойни шахсий мулк эканлигини тасдиқловчи
давлат ордерига асосан тегишли бўлган Андижон шаҳри, 3-кичик даҳа,
48-уй, 4-хонадонни 17.000 АҚШ долларига сотиб беришни ваъда қилиб, ўзи
томонидан унинг хотини З.Патидиновага берилган ишончнома асосида унга
меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида гувоҳнома олиб, хонадонни О.Матмусаевага
2014 йил 16 апрелдаги олди-сотди шартномасига асосан сотиб, келишилган
17.000 АҚШ долларидан фақат 2.200 АҚШ долларини бериб, қолган
пулларни бермаганлигини, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига қилган
мурожаатларига асосан Андижон шаҳар ҳокимининг 2017 йил 29 июлдаги
742-сонли қарори билан марҳум А.Хайруллаев номига берилган давлат
ордери
бекор
қилинганлиги
сабабли
шу
ордер
асосида
2013 йил 7 декабрда расмийлаштирилган қонун бўйича меросга бўлган ҳуқуқ
тўғрисидаги гувоҳномани, 2014 йил 16 апрелдаги хонадон олди-сотди
шартномасини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.
Жавобгар О.Матмусаева судга қарши даъво ариза тақдим қилиб, унда
Андижон шаҳри, 3-кичик даҳа, 48-уй, 4-хонадонга А.Хайруллаев номига
1
2013 йил 21 октябрда берилган 26-сонли уй-жойни шахсий мулк эканлигини
тасдиқловчи давлат ордери низодаги ҳоким қарори билан қонунга зид
равишда бекор қилинганлиги, ушбу масала суд тартибида ҳал этилиши лозим
бўлганлигини билдириб Андижон шаҳар ҳокимининг 2017 йил 29 июлдаги
742-сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.
Фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг
2022 йил 27 июлдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво талаблари
рад қилинган, қарши даъво қаноатлантирилиб, Андижон шаҳар ҳокимининг
2017 йил 29 июлдаги 742-сонли қарори ҳақиқий эмас деб топилган.
Андижон вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 6 октябрдаги ажрими билан биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Мазкур суд ҳужжатларига нисбатан Андижон вилоят прокуратураси
томонидан кассация протести келтирилган. Протестда суд ишни суд
мажлисининг вақти ва жойи ҳақида тегишли равишда хабардор қилинмаган
тарафнинг иштирокисиз кўрганлигини, Р.Хайруллаевнинг меросга бўлган
ҳуқуқлари бузилганлигини, бу ҳолат суднинг эътиборидан четда
қолганлигини, суд даъво муддатини асоссиз қўллаганлигини кўрсатиб, суд
қарорларини бекор қилиш сўралган.
Судлов
ҳайъати
иш
бўйича
маърузани,
тарафларнинг
тушунтиришларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш
ҳужжатлари асосида муҳокама қилиб, қуйидагиларга кўра уни рад қилишни
лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 416-моддасига кўра суд ишни
кассация тартибида кўраётганида биринчи инстанция ва апелляция
инстанцияси суди томонидан моддий ҳуқуқ нормалари тўғри
қўлланилганлигини ва процессуал қонун талабларига риоя этилганлигини
ишдаги материаллар бўйича текширади.
Кассация инстанцияси суди янги далилларни ўрганиб чиқиш ва янги
фактларни аниқлаш ҳуқуқига эга эмас.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, А.Хайруллаев ва Р.Хайруллаева 1984
йил 7 январда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганлар ва 1984 йил 19
августда Хайруллаев Рустам Айбекович исмли фарзандли бўлганлар.
Андижон мева-сабзавотларни қайта ишлаш корхонасининг 1993 йил 20
майдаги ордерига асосан А.Хайруллаев ва унинг оила аъзоларига Андижон
шаҳри, 3-кичик даҳа, 48-уй, 4-хонадонда яшашга рухсат берилган.
Мазкур корхонанинг ҳуқуқий вориси Андижон “Сардор шарбат”
агросаноат комплексининг 2012 йил 12 январдаги 16-сонли буйруғи билан
Андижон шаҳри, 3-кичик даҳа, 4-хонадон А.Хайруллаевга унинг турмуш
ўртоғи
Р.Хайруллаеванинг
розилиги
олинган
ҳолда
имтиёзли
хусусийлаштирилган.
Марҳум А.Хайруллаевга Андижон шаҳар ҳокимлиги томонидан
2013 йил 21 октябрда уй-жойни шахсий мулк эгаси эканлигини тасдиқловчи
2
26-сонли давлат ордери берилиб, 2013 йил 6 декабрда давлат рўйхатидан
ўтказилган.
А.Хайруллаев 2013 йил 11 ноябрда вафот этган.
Андижон шаҳар 1-сон давлат нотариал идораси томонидан 2013 йил
7 декабрда тасдиқланган ишончномага асосан Р.Хайруллаева фуқаро
З.Патидиновага марҳум турмуш ўртоғи А.Хайруллаевдан қолган мерос
мулкка қонун бўйича меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида гувоҳнома олиш,
мерос ишини расмийлаштириш, Андижон шаҳри, 3-кичик даҳа, 48-уй,
4-хонадонни исталган шартлар асосида сотишга ваколат берган.
З.Патидинова мазкур ишончнома асосида Андижон шаҳар 1-сон давлат
нотариал идорасидан Р.Хайруллаева номига марҳум А.Хайруллаевга
тегишли Андижон шаҳри, 3-кичик даҳа, 48-уй, 4-хонадонга меросхўрлиги
ҳақида 2014 йил 11 мартда реестрга 4-1888-сон билан қайд этилган қонун
бўйича меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида гувоҳнома олган.
Марҳум А.Хайруллаевнинг ўғли Р.Хайруллаев Исроил давлат
нотариуси томонидан 2014 йил 12 майда тасдиқланган, 2014 йил 15 майда
апостиль белгиси билан легаллаштирилган аризага асосан мазкур мерос
мулкдан онаси Р.Хайруллаеванинг фойдасига воз кечган.
Шунингдек, З.Патидинова ўзига берилган ишончнома ва Андижон
шаҳар 1-сон давлат нотариал идорасида 2014 йил 16 апрелда реестрга
4-3772-рақам билан қайд этилган хонадон олди-сотди шартномасига асосан
Андижон шаҳри, 3-кичик даҳа, 48-уй, 4-хонадонни О.Матмусаевага сотган.
Андижон шаҳар ҳокимининг 2017 йил 29 июлдаги 742-сонли қарори
билан Андижон шаҳар ҳокимлиги томонидан марҳум А.Хайруллаевга 2013
йил 21 октябрда берилган уй-жойни шахсий мулк эгаси эканлигини
тасдиқловчи 26-сонли давлат ордери бекор қилинган ва хонадон шаҳар
ҳокимлиги ҳузуридаги “Муниципиал турар-жой фондлари ва ётоқхоналарини
бошқариш хизмати” давлат унитар корхонаси балансига ва оператив
бошқарувига ўтказилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 197-моддасига кўра,
мулк ҳуқуқи мулкдорнинг ихтиёрий суратда мажбуриятни бажариши,
мулкдорнинг мол-мулк тақдирини ҳал қиладиган бир томонлама қарор қабул
қилиши, суд қарори асосида мол-мулкни олиб қўйиш (сотиб олиш) йўли
билан, шунингдек мулк ҳуқуқини бекор қилувчи қонунчиликка асосан бекор
бўлади.
Ўзбекистон Республикасининг “Хусусий мулкни ҳимоя қилиш
ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги қонуни
18-моддасига кўра, агар қонунга асосан шахсга тегишли бўлолмайдиган молмулк унинг мулки бўлиб қолса, ушбу мол-мулкка нисбатан мулк ҳуқуқи суд
тартибида бекор қилинади.
Фуқаролик кодексининг 382-моддасида белгиланишича, агар ушбу
Кодексда, бошқа қонунларда ёки шартномада бошқача тартиб назарда
тутилган бўлмаса, шартнома тарафларнинг келишувига мувофиқ
ўзгартирилиши ва бекор қилиниши мумкин.
3
Тарафлардан бирининг талаби билан шартнома суд томонидан фақат
қуйидаги ҳолларда ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин: 1) иккинчи
тараф шартномани жиддий равишда бузса; 2) ушбу Кодекс, бошқа қонунлар
ва шартномада назарда тутилган ўзга ҳолларда.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1997 йил
2 майдаги “Хусусийлаштирилган турар жойларга эгалик қилиш, улардан
фойдаланиш ва уларни тасарруф этиш билан боғлиқ ишлар бўйича суд
амалиёти тўғрисида”ги 3-сонли қарорининг 9-бандида, давлат уй-жой
фондини хусусийлаштириш икки тарафлама шартнома бўлганлиги сабабли
уни бир томонлама бекор қилиш мумкин эмаслиги, ФКнинг
382-385-моддаларига мувофиқ шартномани ўзгартириш ва бекор қилиш
фақат тарафлар (хусусийлаштиришга розилик берган шахслар ва ҳокимият
органи) келишуви асосида амалга оширилиши мумкин, келишув бўлмаган
тақдирда - суд қарори билан ҳал қилиниши тўғрисида тушунтиришлар
берилган.
Қонунчилик талабларидан кўринадики, Андижон шаҳар ҳокимлиги
марҳум А.Хайруллаевга 2013 йил 21 октябрда берилган уй-жойни шахсий
мулк эгаси эканлигини тасдиқловчи 26-сонли давлат ордерини бекор
қилишга ваколатли бўлмаган.
Андижон шаҳар ҳокимининг 2017 йил 29 июлдаги 742-сонли қарори
қонунга зид равишда қабул қилинганлиги ва марҳум А.Хайруллаевнинг
шунингдек, низодаги битимларга асосан мулк ҳуқуқи вужудга келган
О.Матмусаеванинг ҳуқуқларини бузган.
Шу сабабли судлар қарши даъвони қаноатлантириш ҳақида тўғри ва
асосли хулосага келган. Ушбу хулосалар билан кассация инстанцияси суди
юқорида келтирилган асосларга кўра келишади.
Даъвогар ўзининг даъво талабларига асос сифатида Андижон шаҳар
ҳокимининг 2017 йил 29 июлдаги 742-сонли қарори билан марҳум
А.Хайруллаевга 2013 йил 21 октябрда берилган уй-жойни шахсий мулк эгаси
эканлигини тасдиқловчи 26-сонли давлат ордери бекор қилинганлигини
кўрсатган. Судлар низодаги ҳоким қарорини ҳақиқий эмас деб топиш
тўғрисида хулосага келганлиги ва ҳоким қарори ҳақиқий эмас деб
топилганлиги сабабли ушбу важлар ҳам асоссиз ҳисобланади.
Шунингдек, жавобгар Андижон вилоят Адлия бошқармаси вакили
С.Отажонов судга даъво муддатини қўллаш тўғрисида ариза тақдим қилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 150-моддасига кўра,
умумий даъво муддати — уч йил.
Мазкур Кодекснинг 153-моддасида белгиланишича, бузилган ҳуқуқни
ҳимоя қилиш талаби даъво муддатининг ўтганлигидан қатъи назар, судда
кўриб чиқиш учун қабул қилинади.
Даъво муддати суд томонидан фақат низодаги тарафнинг суд қарор
чиқаргунича берган аризасига мувофиқ қўлланади.
Қўлланиш тўғрисида низодаги тараф баён қилган даъво муддатининг
ўтиши суднинг даъвони рад этиш ҳақида қарор чиқариши учун асос бўлади.
4
Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар низолашилаётган битимлар
билан ўз ҳуқуқлари бузилган деб ҳисоблаган ҳолатлардан хабардор бўлсада,
даъво
муддатини
узрли
сабабларсиз
ўтказиб
юборган
ва даъво муддатини узрли сабабларга кўра ўтказиб юборилганлигини
тасдиқловчи далилларни судга тақдим қилмаган.
Суд даъво муддатини қўллаш ва даъвогарнинг даъво талабларини рад
қилиш тўғрисида қонуний хулосага келган.
Олтинкўл туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмасининг 2022 йил
2 мартдаги жиноят ишини тугатиш ҳақидаги қарорига асосан М.Патидинов
ва бошқаларнинг ҳаракатларида жиноят аломатлари аниқланмаганлиги,
З.Патидиновани жавобгарликка тортиш муддати ўтиб кетганлиги,
Р.Дадамирзаев вафот этганлиги муносабати билан ҳаракатдан тугатилган.
Шунингдек,
даъвогарнинг
фарзанди
Р.Хайруллаев
нотариал
тасдиқланган аризага асосан мероснинг ўзига тегишли қисмидан воз
кечганлиги сабабли, Р.Хайруллаевага меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида
гувоҳнома берилишида унинг ёки даъвогарнинг ҳуқуқлари бузилмаган.
Юқоридагиларга кўра судлар даъвогарнинг даъво талабларини рад
қилиш, қарши даъвони қаноатлантириш ҳақида тўғри ва асосли хулосага
келганлар. Ушбу хулосалар билан кассация инстанцияси суди келишади ва
протестни қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 419-моддаси 1-бандига кўра,
кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш
натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, ажримни, қарорни ўзгаришсиз,
кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга
ҳақли.
Юқоридагиларга асосланиб, судлов ҳайъати мазкур фуқаролик иши
юзасидан қабул қилинган фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро
судининг 2022 йил 27 июлдаги ҳал қилув қарори ва Андижон вилоят суди
фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 6 октябрдаги
ажримини қонуний ва асосли деб ҳисоблаб, суд ҳужжатларини ўзгаришсиз,
протестни қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.
Баён этилганларга кўра, ФПК 419-моддаси 1-бандини қўллаб, судлов
ҳайъати
АЖРИМ ҚИЛДИ:
Мазкур фуқаролик иши юзасидан қабул қилинган фуқаролик ишлари
бўйича Андижон туманлараро судининг 2022 йил 27 июлдаги ҳал қилув
қарори ва Андижон вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 6 октябрдаги ажрими ўзгаришсиз, кассация протести
қаноатлантирилмасдан қолдирилсин.
Даъвогар
Хайруллаева
Рамзия
Равильевнадан
Ўзбекистон
Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига (олувчи: Ўзбекистон
Республикаси Олий суди, манзили: 100186, Тошкент шаҳри, А.Қодирий
5
кўчаси, 1-уй, шахсий ҳисоб варағи: 401410860262777033210011001, СТИР:
200936561, ғазна ҳисоб рақами: 23402000300100001010, банк: МБ ББ ҲККМ
Тошкент шаҳри, МФО: 00014, СТИР (ғазна): 201122919 реквизитлари
бўйича) суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан
боғлиқ тўлов сифатида 82.500 сўм ундирилсин.
Раислик этувчи:
А.А.Игамбердиев
Ҳайъат аъзолари:
А.А.Касимов
Ф.Т.Турсунов
6