Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1703-2101/830 Дата решения 02.06.2023 Инстанция Надзор Тип документа Чақирув қоғозига илова; Ажрим (кассация); Чақирув қоғози ва илова ҳужжатлар; Почта хабарномаси; To'lov kvitansiyasi Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Игамбердиев Абдуносир Абдухамитович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Мамажонова Замирахон Абдижабаровна Ответчик / Подсудимый Собиров Муродил Худойбердиевич
Source ID 649ff0dd095d0f1cd9d37013 Claim ID 4366207 PDF Hash 650a5cd7ecadb369... Загружено 09.04.2026 19:22 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 16
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ФПКнинг 416-моддаси збекистон Республикаси ФПК 416 law
аролик кодексининг 479-моддаси аролик кодекси 479 code_article
ушбу Кодекснинг 83-моддаси ушбу Кодекс 83 code_article
аролик кодексининг 164-моддаси аролик кодекси 164 code_article
жой кодекси 11-моддаси жой кодекси 11 code_article
аролик кодекси 8-моддаси аролик кодекси 8 code_article
аролик кодекси 210-моддаси аролик кодекси 210 code_article
Мазкур кодексининг 488-моддаси Мазкур кодекси 488 code_article
аролик кодексининг 488-моддаси аролик кодекси 488 code_article
збекистон Республикаси ФКнинг 228-моддаси збекистон Республикаси ФК 228 law
збекистон Республикаси ФПК 72-моддаси збекистон Республикаси ФПК 72 law
оридаги кодекснинг 74-моддаси оридаги кодекс 74 code_article
збекистон Республикаси Оила кодекси 25-моддасининг 1-қисми збекистон Республикаси Оила кодекси 25 1 code_article
номанинг 61-моддаси номанинг 61 law
збекистон Республикаси ФПКнинг 419-моддаси збекистон Республикаси ФПК 419 law
ФПК 419-моддаси ФПК 419 law
Текст решения Оригинал (узб.)
№ 2-1703-2101/830-сонли иш судья: Н.Тожибоев маърузачи: Н.Шамсиидинов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ФУҚАРОЛИК ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИНИНГ АЖРИМИ Ўзбекистон Республикаси Олий суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати 2023 йил июнь ойининг 6 куни суд биносида, очиқ суд мажлисида, Раислик этувчи - судья: А.А.Игамбердиев ҳайъат аъзолари - судьялар: А.А.Касимов ва Х.Т.Хакимовалардан иборат таркибда, Ф.Азимованинг котиблигида, даъвогар Мамажонова Замирахон Абдижабборовнанинг жавобгарлар Собиров Миродил Худобердиевич ва бошқаларга нисбатан уй-жойдан мажбурий тартибда кўчириш ҳақидаги даъво аризаси ҳамда қарши даъвогар М.Собировнинг жавобгарлар З.Мамажонова ва Шаҳрихон тумани 1-сон давлат нотариал идорасига нисбатан турар жой олди-сотди шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги қарши даъво аризаси бўйича фуқаролик иши юзасидан юзасидан қабул қилинган фуқаролик ишлари бўйича Бўстон туманлараро судининг 2021 йил 16 апрелдаги ҳал қилув қарори ва Андижон вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2021 йил 27 майдаги ажримига нисбатан жавобгар Собиров Миродил Худобердиевичнинг берган кассация шикоятини иш ҳужжатлари асосида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар З.Мамажонова судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, 2019 йил 19 сентябрдаги олди-сотди шартномасига кўра ўзига тегишли бўлган низоли Шаҳрихон тумани, Тегирмонбоши МФЙ, Тегирмонбоши кўчаси, 101-уй-жойдан жавобгарлар Собиров Миродил Худобердиевич ва унинг оила аъзолари Собирова Саидахон Хакимовна, Худобердиев Махмуджон Миродил ўғли, Худобердиев Жовохир Муродил ўғли, Худойбердиева Зухрахон Боходир қизи, Худойбердиев Машхурбек Миродил ўғлиларни мажбурий тартибда кўчириш ҳақида ҳал қилув қарори чиқаришни сўраган. Ўз навбатида М.Собиров судга қарши даъво ариза тақдим этиб, Шаҳрихон туман 1-сон давлат нотариал идорасида 2019 йил 19 сентябр куни реестрга 3544 рақам билан қайд қилиб тасдиқланган низоли Шаҳрихон тумани, Тегирмонбоши МФЙ, Тегирмонбоши кўчаси 101-уй-жой юзасидан тузилган олди-сотди шартномасини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган. Фуқаролик ишлари бўйича Бўстон туманлараро судининг 2021 йил 16 апрелдаги ҳал қилув қарори билан даъвогар З.Мамажонованинг уйжойдан мажбурий тартибда кўчириш ҳақидаги даъво аризаси қаноатлантирилиб, жавобгарлар Собиров Миродил Худобердиевич, 1 Собирова Саидахон Хакимовна, Худобердиев Махмуджон Миродил ўғли, Худобердиев Жовохир Муродил ўғли, Худойбердиева Зухрахон Боходир қизи ва Худойбердиев Машхурбек Миродил ўғлиларни Шаҳрихон тумани, Тегирмонбоши МФЙ, Тегирмонбоши кўчаси, 101-уй-жойдан мажбурий тартибда кўчириш белгиланган. Қарши даъво рад қилинган. Андижон вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2021 йил 27 майдаги ажрими билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Мазкур суд ҳужжатларидан норози бўлиб, жавобгар Собиров Миродил Худобердиевич томонидан кассация шикояти берилган. Шикоятда судлар унинг важларини инобатга олмаганлигини, иш бир томонлама кўрилганлигини билдириб, суд қарорларини бекор қилиш сўралган. Судлов ҳайъати иш бўйича маърузани, тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари асосида муҳокама қилиб, қуйидаги хулосага келади. Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 416-моддасига кўра суд ишни кассация тартибида кўраётганида биринчи инстанция ва апелляция инстанцияси суди томонидан моддий ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланилганлигини ва процессуал қонун талабларига риоя этилганлигини ишдаги материаллар бўйича текширади. Кассация инстанцияси суди янги далилларни ўрганиб чиқиш ва янги фактларни аниқлаш ҳуқуқига эга эмас. Иш ҳужжатларидан кўринишича, низоли Шаҳрихон тумани, Тегирмонбоши МФЙ, Тегимонбоши кўчасида жойлашган 101-уй Шаҳрихон туман 1-сон Давлат нотариал идорасида 2019 йил 17 сентябр куни реестрга 3521 рақам билан қайд қилиб тасдиқланган қонун бўйича меросга бўлган хуқуқ тўғрисидаги гувохномага асосан марҳум Собиров Худойбердининг ўғли М.Собировга тегишли бўлган. Мазкур уй-жой Шаҳрихон туман 1-сон давлат нотариал идорасида 2019 йил 19 сентябрь куни реестрга 3544 рақам билан қайд этиб тасдиқланган олди-сотди шартномасига кўра З.Мамажонова номига расмийлаштириб берган. Кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида давлат реестридан кўчирмага мувофиқ турар жой олди-сотди шартномаси давлат рўйхатидан ўтказилган бўлиб, низоли бўлган Шаҳрихон тумани, Тегирмонбоши МФЙ, Тегирмонбоши кўчасида жойлашган 101-уй З.Мамажоновага ер участкаси мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи билан, бино ва иншоотлар эса мулк ҳуқуқи асосида тегишлидир. Шунга кўра турар жойга даъвогар З.Мамажонова номига қайта кадастр йиғма жилди тайёрланган. Ҳозирги кунда низоли уй-жойнинг мулкдори З.Мамажонова ҳисобланади. 2 Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 479-моддасига кўра, кўчмас мулкнинг олди-сотди шартномасига (кўчмас мулкни сотиш шартномасига) биноан сотувчи ер участкаси, бино, иншоот, квартира ёки бошқа кўчмас мулкни сотиб олувчига мулк қилиб топширишни (ушбу Кодекснинг 83-моддаси) ўз зиммасига олади. Фуқаролик кодексининг 164-моддасига кўра, мулк ҳуқуқи шахснинг ўзига қарашли мол-мулкка ўз хоҳиши билан ва ўз манфаатларини кўзлаб эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш, шунингдек ўзининг мулк ҳуқуқини, ким томонидан бўлмасин, ҳар қандай бузишни бартараф этишни талаб қилиш ҳуқуқидан иборатдир. Мулк ҳуқуқи муддатсиздир. Уй-жой кодекси 11-моддасининг учинчи қисмига кўра, турар жойга бўлган мулк ҳуқуқи муддатсиз бўлиб, фуқаролар ва юридик шахсларнинг, давлатнинг ҳуқуқларини ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмаган ҳолда шахснинг ўзига тегишли турар жойга ўз хоҳиши ва манфаатларига кўра эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш, шунингдек ўзининг мулк ҳуқуқи бузилишини бартараф этишни талаб қилиш ҳуқуқидан иборатдир. Фуқаролик кодекси 8-моддасининг учинчи қисмида давлат рўйхатидан ўтказилиши шарт бўлган мол-мулкка бўлган ҳуқуқлар, агар қонунда бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, унга бўлган тегишли ҳуқуқлар рўйхатдан ўтказилган пайтдан бошлаб, Фуқаролик кодекси 210-моддасининг биринчи қисмида белгиланган тартибда ажратиб берилган ер участкасида қурилаётган янги уй-жойга мулк ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб вужудга келиши белгиланган. Мазкур кодексининг 488-моддасига кўра, сотувчи сотиб олганидан кейин қонунга мувофиқ уй-жой биносидан фойдаланиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қоладиган шахслар яшаб турган уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмини сотиш шартномасининг муҳим шарти –– бу шахсларнинг рўйхатини сотилаётган уй-жой биносидан фойдаланиш ҳуқуқлари кўрсатилган ҳолда тузишдан иборатдир. Уйни, квартирани, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмини сотиш шартномаси нотариал тартибда тасдиқланиши ва давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим. Шунингдек, тарафлар томонидан низоли уй-жой юзасидан тузилган уйжойни олди-сотди шартномасининг 9-бандида Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 488-моддасига асосан ушбу квартирада фойдаланиш ҳуқуқини сақлаб қолувчи шахслар мавжуд эмаслиги кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 14.09.2001 йилдаги “Уй-жой низолари бўйича суд амалиёти ҳақида”ги 22-сонли қарори 5бандининг олтинчи хатбошисида нотариал тартибда тузилган уй-жой шартномасида сотувчи ва унинг оила аъзоларининг турар-жой рўйхатидан чиқиб кетиш муддати кўрсатилган бўлса, шу муддат тугаган кундан, муддат кўрсатилмаган бўлса шартнома тузилган кундан эътиборан улар турар3 жойдан фойдаланиш ҳуқуқини йўқотган деб ҳисобланиши ҳақида судларга тушунтириш берилган. Шунга кўра, жавобгарлар Собиров Миродил, Собирова Саидахон, Худобердиев Махмуджон, Худобердиев Жовохир, Худойбердиева Зухрахон ва Худойбердиев Машхурбеклар низоли уй-жойдан фойдаланиш ҳуқуқига эга эмас хисобланади. Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 228-моддасига кўра, мулкдор ўз мол-мулкини бошқа шахснинг қонунсиз эгалигидан талаб қилиб олишга ҳақли (виндикация). М.Собиров судга қарши даъво тақдим этиб, низоли турар жой олдисотди шартномаси турмуш ўртоғи С.Собировани озодликдан махрум қилиш жазосидан озод қилиш учун вақтинчалик, кейинчалик уйни қайта сотиб олиш шарти билан тузилганини, олди-сотди шартномаси қарз шартномасини ниқоблаш мақсадида тузилганини, турар жой олди-сотди шартномаси расмийлаштирилаётган вақтда С.Собированинг розилиги олинмаганини, шартнома қонун ҳужжатлари талабларига зид равишда тузилганини баён қилган ва шу асослар билан Шаҳрихон туман 1-сон давлат нотариал идорасида 2019 йил 19 сентябрда 3544 реестр рақами билан қайд қилинган турар жой олди-сотди шартномасини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган бўлсада, қуйидаги асосларга кўра бу даъво талабини асосли деб бўлмайди. Ўзбекистон Республикаси ФПК 72-моддасиниг 1-қисмига кўра, ҳар бир тараф ўзининг талаблари ва эътирозларига асос қилиб кўрсатган ҳолатларни исботлаши шарт. Юқоридаги кодекснинг 74-моддасига кўра, қонун бўйича ишнинг муайян исботлаш воситалари билан тасдиқланиши керак бўлган ҳолатлари бошқа ҳеч қандай исботлаш воситалари билан тасдиқланиши мумкин эмас. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги “Суд амалиётида битимларни тартибга солувчи қонунчилик нормаларини татбиқ қилишда вужудга келадиган айрим масалалар тўғрисида”ги 17-сонли қарорининг 17-бандида тушунтирилишича, олдисотди шартномаси унинг иштирокчилари учун ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятларни вужудга келтириши боис мазкур шартноманинг ҳақиқийлигини қонунда белгиланган асослар бўйича фақатгина шартнома иштирокчилари ҳамда шартнома объектининг мулкдорлари низолашишга ҳақлидирлар. Шартноманинг ҳақиқийлиги манфаатдор шахс томонидан олди-сотди шартномасида келишилган сумманинг у томонидан тўланганлиги асоси бўйича низолашилаётганда, бу ҳолат олди-сотди шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш учун асос бўла олмайди. Ўзбекистон Республикаси Оила кодекси 25-моддасининг 1-қисмига кўра, эр ва хотиннинг никоҳга қадар ўзига тегишли бўлган мол-мулки, шунингдек улардан ҳар бирининг никоҳ давомида ҳадя, мерос тариқасида ёки бошқа бепул битимлар асосида олган мол-мулки улардан ҳар бирининг ўз мулки ҳисобланади. 4 Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 4 январда рўйхатдан ўтказилган, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг буйруғи билан тасдиқланган “Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисида”ги йўриқноманинг 29моддаси 6-бандида (эски таҳрирдаги йўриқноманинг 61-моддаси) “Никоҳ қайд этилгунга қадар сотиб олинган, мерос тариқасида ёки ҳадя шартномаси бўйича олинган, шунингдек никоҳ давомида сотиб олинган кўчмас мулк ва автомототранспорт воситаси никоҳ шартномасига асосан тақсимлаб олинган бўлса ёки эр-хотин ўртасидаги мулкни бўлиш тўғрисидаги суд ҳужжати ёхуд нотариал тартибда расмийлаштирилган келишув мавжуд бўлса, кўчмас мулк ва автомототранспорт воситасини бошқа шахсга ўтказиш бўйича битимни тасдиқлаш учун эр ёки хотиннинг розилиги талаб қилинмайди” деб кўрсатилган. Шунингдек, низоли ҳисобланган турар жой олди-сотди шартномасини Фуқаролик кодексининг 113-128-моддаларида назарда тутилган асосларга кўра ҳақиқий эмас деб топиш учун асослар мавжуд эмас. Судлар юқоридаги қонун талаблари ва иш ҳолатларидан келиб чиқиб М.Собиров ва З.Мамажоноваларнинг олди-сотди шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги қарши даъво аризасини рад қилиш ҳамда даъвогар З.Мамажоновани жавобгарлар М.Собиров ва бошқаларни уйдан мажбурий тартибида кўчириш ҳақидаги даъвосини қаноатлантириш ҳақида қонуний ва асосли тўхтамга келган. Ушбу хулосалар билан кассация инстанцияси суди юқорида келтирилган асосларга кўра келишади. Кассация шикоятида келтирилган важлар суд қарорларини бекор қилиш учун асос бўла олмайди. Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 419-моддаси 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, ажримни, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. Юқоридагиларга асосланиб, судлов ҳайъати мазкур фуқаролик иши юзасидан қабул қилинган фуқаролик ишлари бўйича Бўстон туманлараро судининг 2021 йил 16 апрелдаги ҳал қилув қарори ва Андижон вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2021 йил 27 майдаги ажримини қонуний ва асосли деб ҳисоблаб, суд ҳужжатларини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади. Кассация инстанцияси суди суд ҳаражатлари масаласини муҳокама қилиб, кассация шикояти беришда кечиктирилган 2.565.000 сўм давлат божи ва ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 82.500 сўм миқдоридаги суд харажатларини жавобгар М.Собировдан ундиришни лозим топади. Баён этилганларга кўра, ФПК 419-моддаси 1-бандини қўллаб, судлов ҳайъати 5 АЖРИМ ҚИЛДИ: Мазкур фуқаролик иши юзасидан қабул қилинган фуқаролик ишлари бўйича Бўстон туманлараро судининг 2021 йил 16 апрелдаги ҳал қилув қарори ва Андижон вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2021 йил 27 майдаги ажрими ўзгаришсиз, кассация шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. Жавобгар Собиров Миродил Худобердиевичдан давлат фойдасига 2.565.000 сўм давлат божи ундирилсин. Жавобгар Собиров Миродил Худобердиевичдан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига (олувчи: Ўзбекистон Республикаси Олий суди, манзили: 100186, Тошкент шаҳри, А.Қодирий кўчаси, 1-уй, шахсий ҳисоб варағи: 401410860262777033210011001, СТИР: 200936561, ғазна ҳисоб рақами: 23402000300100001010, банк: МБ ББ ҲККМ Тошкент шаҳри, МФО: 00014, СТИР (ғазна): 201122919 реквизитлари бўйича) суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ тўлов сифатида 82.500 сўм ундирилсин. Раислик этувчи: А.А.Игамбердиев Ҳайъат аъзолари: А.А.Касимов Х.Т.Хакимова Нусҳа аслига тўғри, судья 6