← Назад
Решение #1479965 Гражданские
Чақирув қоғозига илова; Чақирув қоғози ва илова ҳужжатлар; Почта хабарномаси
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ФПК | 416 | — | law | |
| збекистон Республикаси Оила кодекси | 23 | — | code_article | |
| ЖКнинг | 57 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 72 | — | law | |
| исми билан ЖК | 57 | — | law | |
| збекистон Республикаси Оила кодекси | 28 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси ФПК | 419 | — | law | |
| збекистон Республикаси ФПК | 138 | — | law | |
| ФПК | 419 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
№ 2-1702-2101/3959-сонли иш
судья: Э.К.Сабиров
маърузачи: Ч.Р.Исмоилова
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ФУҚАРОЛИК
ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИНИНГ
АЖРИМИ
Ўзбекистон Республикаси Олий суди фуқаролик ишлари бўйича судлов
ҳайъати 2023 йил июнь ойининг 9 куни суд биносида, очиқ суд мажлисида,
Раислик этувчи - судья: А.А.Игамбердиев
ҳайъат аъзолари - судьялар: А.А.Касимов ва Ф.Т.Турсуновлардан
иборат таркибда, Ф.Азимованинг котиблигида, даъвогар Дадажонова
Одинахон Расуловнанинг жавобгар Шарипов Асадбек Зухриддин ўғлига
нисбатан никоҳ давомида орттирилган умумий мулкларни бўлиш ҳақидаги
даъво аризаси ҳамда даъвогар Шарипов Асадбек Зухриддин ўғлининг
жавобгар Дадажонова Одинахон Расуловнага нисбатан умумий мулк деб
топиш ва мулкларни ўзида натурада қолдириш ҳақидаги қарши даъво
аризаси бўйича фуқаролик иши юзасидан қабул қилинган Андижон вилоят
суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 25 февралдаги
ажримига нисбатан жавобгар Шарипов Асадбек Зухриддин ўғли томонидан
келтирилган кассация шикоятини иш ҳужжатлари асосида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар О.Дадажонованинг вакили Ў.Мамарасулова судга даъво
ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар А.Шарипов билан О.Дадажонова
2015 йил 19 октябрда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганлигини, улар
турмушлари давомида тўрт нафар фарзандли бўлганлигини, оилавий
келишмовчиликлар сабабли бирга яшашмаётганлигини, О.Дадажонова содир
этган жинояти учун жазони ижро этиш муассасасида жазо ўтаётганлигини,
унга ишончнома берганлигини билдириб, О.Дадажонова билан А.Шарипов
ўртасида никоҳ даврида орттирган умумий мулклари бўлган Асака тумани,
Қадрият МФЙ, Хумо кўчаси 12-уй 54 хонадонни, 2019 йилда ишлаб
чиқарилган “ТRACKER” русумли ранги қора двигател рақами 181910083,
кузов рақами КLIBA765JKB733770, давлат белгиси 60А 221 РА русумли
автомашинани, Асака тумани, Барака МФЙ, Ж.Мангуберди кўчасида
жойлашган “Савдо дўкони” бино иншоотини тенг улушда бўлиш ҳақида ҳал
қилув қарори чиқаришни сўраган.
Даъвогарнинг вакили Ў.Мамарасулова қўшимча даъво ариза тақдим
қилиб, 4 дона “Сенсорли”газ сув сотишга мўлжалланган аппарат, 7 дона
“Морс” учун мўлжалланган аппарат, 3 дона “Айрон” учун мўлжалланган
аппарат, 2 дона музлатгич, 1 дона кичик музлатгич, 2 дона “Газли сув сотиш”
учун мўлжалланган аппарат, 1 дона “Гилос шарбати” сотадиган аппаратлар
ҳам О.Дадажонова билан жавобгар А.Шариповнинг никоҳ давомида
1
орттирган умумий мулклари ҳисобланишини билдириб, қайд этилган
мулкларни тенг улушда бўлишни сўраган.
Шунингдек, А.Шарипов судга жавобгар О.Дадажоновага нисбатан
қарши даъво ариза тақдим қилиб, даъвогарнинг даъво аризасида кўрсатилган
мулклар О.Дадажонова билан турмушлари давомида орттирилган мулк
эканлигини, тўрт нафар фарзандларини нодавлат таълим муассасасида
ўқитаётганлигини, йиллик ҳаражати 28.500.000 сўмни ташкил қилишини,
бундан ташқари О.Дадажонова оила манфаатларига зид равишда
маблағларни асоссиз сарфлаганлигини, унинг жонига суиқасд қилиб, одам
ёллаганлигини, унга 6.400 АҚШ доллар ва 24 турдаги тилла буюмларни
бераётган вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан
ушланганлигини, суднинг ҳукми билан 6.400 АҚШ доллар ва 24 турдаги
тилла
буюмлар
мусодара
қилинганлигини,
О.Дадажонова
оила
манфаатларига жиддий зарар етказиб, умумий мулк бўлган пул маблағлари
ва тилла буюмларни оила манфаатларига зид равишда сарф қилганлигини
билдириб, давлатга мусодара қилинган 6.400 АҚШ доллари, 24 хил турдаги
тилло буюмлар, Асака тумани, Барака МФЙ, Ж.Мангуберди кўчасида
жойлашган Асака туман ҳокимининг 2019 йил 11 апрелдаги 64Ф сонли
фармойишига кўра, О.Дадажоновага тегишли деб кўрсатилган, енгил
конструкцияда қурилган савдо дўконини умумий мулк деб топишни, асосий
ва қарши даъво аризада кўрсатилган барча мулкларни натура шаклида ўзида
қолдиришни, даъвогарнинг умумий мулкдаги улушини 30 фоиз деб белгилаб,
О.Дадажонованинг улушини мулкларнинг умумий қийматидан келиб чиқиб
пул шаклида унга ундириб бериш ҳамда даъвонинг Асака тумани, Қадрият
МФЙ, Хумо кўчаси, 12-уй, 54-хонадонга нисбатан бўлган қисмини рад
қилиш ҳақида ҳал қилув қарори чиқаришни сўраган.
Фуқаролик ишлари бўйича Асака туманлараро судининг 2021 йил
16 декабрдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаби ва қарши даъво қисман
қаноатлантирилиб, О.Дадажонова номидаги 2019 йилда ишлаб чиқарилган,
давлат рақам белгиси 60А 221PA бўлган “Tracker” русумли автомашина,
Асака тумани, Барака МФЙ, Ж.Мангуберди кўчасида жойлашган “Савдо
дўкони” бино-иншоотлари ва 4 дона “Сенсорли” газ сув сотишга
мўлжалланган аппаратлар, 7 дона “Морс” учун мўлжалланган аппаратлар, 3
дона “Айрон” учун мўлжалланган аппаратлар, 2 дона музлатгичлар, 1 дона
кичик музлатгич, 2 дона “Газли сув сотиш” аппарати, тилла буюмлари, 6.400
АҚШ доллари ва енгил конструкцияли савдо дўкони тарафларнинг умумий
мулки деб топилган.
О.Дадажонова номидаги 2019 йилда ишлаб чиқарилган, давлат рақам
белгиси 60А 221PA бўлган “Tracker” русумли автомашина натура ҳолида
даъвогар О.Дадажоновага олиб берилган.
О.Дадажонова номидаги Асака тумани, Барака МФЙ, Ж.Мангуберди
кўчасида жойлашган “Савдо дўкони” бино-иншоотлари ва 4 дона “Сенсорли”
газ сув сотишга мўлжалланган аппаратлар, 7 дона “Морс” учун
мўлжалланган аппаратлар, 3 дона “Айрон” учун мўлжалланган аппаратлар, 2
2
дона музлатгичлар, 1 дона кичик музлатгич, 2 дона “Газли сув сотиш”
аппарати ва енгил конструкцияли савдо дўкони натура ҳолида А.Шариповга
олиб берилган.
А.Шариповнинг 2019 йилда ишлаб чиқарилган, давлат рақам белгиси
60А 221PA бўлган “Tracker” русумли автомашинага нисбатан бўлган мулк
ҳуқуқи тугатилиши белгиланган.
О.Дадажонованинг Асака тумани, Барака МФЙ, Ж.Мангуберди
кўчасида жойлашган “Савдо дўкони” бино-иншоотлари савдо дўконига
нисбатан бўлган мулк ҳуқуқи тугатилиши белгиланиб, асосий даъвонинг
қолган қисми рад қилинган.
Даъвогар О.Дадажоновадан давлат фойдасига 505.600 сўм, жавобгар
А.Шариповдан давлат фойдасига 8.115.722 сўм давлат божи ундирилиши
белгиланган.
Андижон вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 25 февралдаги ажрими билан мазкур фуқаролик иши юзасидан
қабул қилинган Асака туманлараро судининг 2021 йил 16 декабрдаги ҳал
қилув қарори хулоса қисмининг 2-9 хатбошилари ўзгартирилган.
Дадажонова Одинахон Расуловна номидаги 2019 йилда ишлаб
чиқарилган, давлат рақам белгиси 60А221PA бўлган “Tracker” русумли
автомашина, Асака тумани, Барака МФЙ, Ж.Мангуберди кўчасида
жойлашган “Савдо дўкони” бино-иншоотлари ва 4 дона “Сенсорли” газ сув
аппаратлари, 7 дона “Морс” учун мўлжалланган аппаратлар, 3 дона “Айрон”
учун мўлжалланган аппаратлар, 2 дона музлатгичлар, 1 дона кичик
музлатгич, 2 дона “Газли сув сотиш” аппарати, 1 дона “Гилос шарбати”
сотадиган аппарати, енгил конструкцияли савдо дўкони Дадажонова
Одинахон Расуловна билан Шарипов Асадбек Зухриддин ўғлининг умумий
мулки деб топилган.
Даъвогар Дадажонова Одинахон Расуловна фойдасига Асака тумани,
Барака МФЙ, Ж.Мангуберди кўчасида жойлашган “Савдо дўкони” биноиншоотининг эксперт хулосасида кўрсатилган S2-қисми, 2019 йилда ишлаб
чиқарилган, давлат рақам белгиси 60А 221 PA бўлган “Tracker” русумли
автомашина натура ҳолида қолдирилган.
Даъвогар Дадажонова Одинахон Расуловнанинг жавобгар Шарипов
Асадбек Зухриддин ўғлига нисбатан Асака тумани, Қадрият МФЙ, Хумо
кўчасидаги 12-уй, 54-хонадондан улушини ажратиш ҳақидаги даъво талаби
рад қилинган.
Қарши даъвогар Шарипов Асадбек Зухриддин ўғли фойдасига Асака
тумани, Барака МФЙ, Ж.Мангуберди кўчасида жойлашган “Савдо дўкони”
бино-иншоотининг эксперт хулосасида кўрсатилган S1-қисми, Асака шаҳар,
Ж.Мангуберди кўчасида жойлашган енгил конструкцияли савдо дўкони, 4
дона “Сенсорли” газ сув аппаратлари, 7 дона “Морс” учун мўлжалланган
аппаратлар, 3 дона “Айрон” учун мўлжалланган аппаратлар, 2 дона
музлатгичлар, 1 дона кичик музлатгич, 2 дона “Газли сув сотиш” аппарати, 1
дона “Гилос шарбати” сотадиган аппарати натура ҳолида қолдирилган.
3
Шарипов Асадбек Зухриддин ўғли фойдасига Дадажонова Одинахон
Расуловнадан 5.709.244 сўм компенсация ундирилиши белгиланган.
Қарши даъвогар Шарипов Асадбек Зухриддин ўғлининг қолган даъво
талаблари рад қилинган.
Дадажонова
Одинахон
Расуловнадан
давлат
фойдасига
2.980.597 сўм, Шарипов Асадбек Зухриддин ўғлидан давлат фойдасига
9.656.025 сўм давлат божи ундирилиши белгиланган.
Ҳал қилув қарорининг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилган.
Апелляция инстанциясининг ажримидан норози бўлиб, жавобгар
Шарипов Асадбек Зухриддин ўғли томонидан кассация шикояти
келтирилган. Шикоятда апелляция инстанцияси суди умумий мулкни
бўлишда даъвогар О.Дадажонова эр-хотининг умумий мулкини оила
манфаатларига зид равишда сарфлаганини умумий мулкни бўлишда инобатга
олинмаганлигини, умумий мулк бўлган савдо дўконини бир қисмини
даъвогар О.Дадажоновага қолдириб, суд нотўғри қарор қабул қилганлигини
билдириб, апелляция инстанциясининг ажримини бекор қилиш, Асака
тумани, Барака МФЙ, Ж.Мангуберди кўчасида жойлашган “Савдо дўкони”
бино-иншоотини ўзининг эгалигида қолдиришни сўраган.
Судлов
ҳайъати
иш
бўйича
маърузани,
тарафларнинг
тушунтиришларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш
ҳужжатлари асосида муҳокама қилиб, қуйидаги хулосага келади.
Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 416-моддасига кўра суд ишни
кассация тартибида кўраётганида биринчи инстанция ва апелляция
инстанцияси суди томонидан моддий ҳуқуқ нормалари тўғри
қўлланилганлигини ва процессуал қонун талабларига риоя этилганлигини
ишдаги материаллар бўйича текширади.
Кассация инстанцияси суди янги далилларни ўрганиб чиқиш ва янги
фактларни аниқлаш ҳуқуқига эга эмас.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, О.Дадажонова билан А.Шарипов
2015 йил 19 октябрда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганлар.
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 23-моддасига кўра, эр ва
хотиннинг никоҳ давомида орттирган мол-мулклари, шунингдек никоҳ қайд
этилгунга қадар, бўлажак эр-хотиннинг умумий маблағлари ҳисобига
олинган мол-мулклари, агар қонун ёки никоҳ шартномасида бошқача ҳол
кўрсатилмаган бўлса, уларнинг биргаликдаги умумий мулки ҳисобланади.
Эр ва хотиннинг никоҳ давомида орттирган мол-мулклари жумласига
(эр ва хотиннинг умумий мол-мулкига) эр ва хотин ҳар бирининг меҳнат
фаолиятидан, тадбиркорлик фаолиятидан ва интеллектуал фаолият
натижаларидан орттирган даромадлари, улар томонидан олинган пенсиялар,
нафақалар, шунингдек махсус мақсадга мўлжалланмаган бошқа пул
тўловлари (моддий ёрдам суммаси, майиб бўлиш ёки саломатлигига бошқача
зарар етказиш оқибатида меҳнат қобилиятини йўқотганлик муносабати билан
етказилган зарарни қоплаш тарзида тўланган суммалар ва бошқалар) киради.
Эр ва хотиннинг умумий даромадлари ҳисобига олинган кўчар ва кўчмас
4
ашёлар, қимматли қоғозлари, пайлари, омонатлари, кредит муассасаларига
ёки бошқа тижорат ташкилотларига киритилган капиталдаги улушлари ҳамда
эр ва хотиннинг никоҳ давомида орттирган бошқа ҳар қандай мол-мулклари,
улар эр ёки хотиндан бирининг номига расмийлаштирилган ёхуд пул
маблағлари кимнинг номига ёки эр ва хотиннинг қайси бири томонидан
киритилган бўлишидан қатъи назар улар ҳам эр ва хотиннинг умумий молмулки ҳисобланади.
Эр ва хотиндан бири уй-рўзғор ишларини юритиш, болаларни
парвариш қилиш билан банд бўлган ёки бошқа узрли сабабларга кўра
мустақил иш ҳақи ва бошқа даромадга эга бўлмаган тақдирда ҳам эр ва хотин
умумий мол-мулкка нисбатан тенг ҳуқуққа эга бўлади.
Тарафлар О.Дадажонова ва А.Шарипов турмушлари давомида
О.Дадажонова номи сотиб олинган 2019 йилда ишлаб чиқарилган, давлат
рақам белгиси 60А 221PA бўлган “Tracker” русумли автомашина, Асака
тумани, Барака МФЙ, Ж.Мангуберди кўчасида жойлашган “Савдо дўкони”
бино-иншоотлари, Асака шаҳар, Ж.Мангуберди кўчасида жойлашган енгил
конструкцияли савдо дўкони, 4 дона “Сенсорли” газ сув сотиш аппарати, 7
дона “Морс” учун мўлжалланган аппарат, 3 дона “Айрон” учун
мўлжалланган аппарат, 2 дона музлатгич, 1 дона кичик музлатгич, 2 дона
“Газли сув сотиш” аппарат, 1 дона “Гилос шарбати” сотадиган аппаратдан
иборат мулкларга эга бўлганлар.
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 23-моддаси талабларидан
келиб чиқиб, юқорида санаб ўтилган мол-мулклар эр-хотин А.Шарипов ва
О.Дадажоноваларнинг умумий мулки ҳисобланади.
Ўзбекистон
Республикаси
Адлия
вазирлиги
ҳузуридаги
Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси Маркази Андижон
вилоят бўлими судга оид транспорт-баҳолаш экспертизасининг 2021 йил 5
ноябрдаги 21-02(1288) 13.3Z/1530-сонли хулосасига асосан 2019 йилда
ишлаб чиқарилган, “Tracker” русумли, давлат рақам белгиси 60А 221PA
бўлган, двигатель рақами 181910083, кузов рақами KLIBA 765JKB 733770,
қайд этиш гувоҳномаси ААF 1101485 бўлган автомашинанинг ҳозирги
кундаги бозор баҳоси 162.640.000 сўмни ташкил қилган. Низоли автомашина
даъвогар номига расмийлаштирилган бўлиб, ундан асосан Дадажонова
Одинахон Расуловна фойдаланиб келган.
Ўзбекистон
Республикаси
Адлия
вазирлиги
ҳузуридаги
Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси Маркази Наманган
вилоят бўлими судга оид қурилиш-техникавий экспертизаси томонидан 2021
йил 14 октябрда берилган 29-21-07(317) 16.1Z/351 сонли хулосага кўра,
Асака тумани, Барака МФЙ, Ж.Мангуберди кўчасида жойлашган “Савдо
дўкони”ни экспертиза ўтказиш вақтидаги умумий ҳисобий-бозор баҳоси
96.279.108 сўмни ташкил этиб, савдо дўкони биносини ½ ва ½ улушларда
икки қисмга бўлинишида савдо майдонлари ШНК 2.08.02-09 “Жамоат
бинолари ва иншоотлари” талабларига жавоб берса-да, унинг лойиҳавий
режалаш ечими ушбу савдо дўконини юқорида кўрсатилган улушларда тенг
5
икки қисмга бўлиш имкониятини бермайди. Аммо ушбу савдо дўконини ½ ва
½ улушларидан чекинган ҳолда тенг икки қисмга бўлиниши мумкин бўлган
варианти хулосанинг тадқиқот қисмида кўрсатилган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги
Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси Марказининг
Андижон вилоят бўлимига тайинланган судга оид товаршунослик
экспертизаси томонидан 10.11.2021 йилдаги берилган 21-02(1289)24.1Zсонли хулосага мувофиқ, 4 дона “Сенсорли” газ сув сотиш аппаратлари,
7 дона “Морс” учун мўлжалланган аппаратлар, 3 дона “Айрон” учун
мўлжалланган аппаратлар, 2 дона музлатгичлар, 1 дона кичик музлатгич, 2
дона “Газли сув сотиш” аппарати, “Гилос шарбати” сотиш учун
мўлжалланган аппаратларнинг эскиришидан келиб чиқиб, жами ўртача бозор
баҳоси 81.860.646 сўмни ташкил қилган.
Андижон вилояти баҳолаш ва консалтинг хизмати маркази“
МЧЖнинг хулосасида О.Дадажоновага тегишли бўлган Асака шаҳар,
Жалолиддин Мангуберди кўчаси 36 уй Асака деҳқон (озиқ овқат) бозори
худудида жойлашган 25,0 квадрат метр ер участкасидан фойдаланиш ва
ушбу ер участкаси сатхидаги “Савдо дўкони” биносига бўлган ашёвий
ҳуқуқларининг баҳолаш санасига аниқланган алмаштиришнинг қолдиқ
қийматини энг эхтимол тутилган хажми 42.253.296 сўмни ташкил қилган.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, эр–хотининг умумий мулки
таркибига кирадиган сув аппаратлари ва музлатгичлардан асосан
А.Шарипов, 2019 йилда ишлаб чиқарилган, давлат рақам белгиси 60А 221PA
бўлган “Tracker” русумли автомашинадан О.Дадажонова фойдаланиб келган.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, О.Дадажонова қонуний никоҳдаги
турмуш ўртоғи А.Шариповни ўлдиришга одам ёллаб, жиноят ишлари бўйича
Андижон вилоят судининг 2020 йил 17 сентябрдаги ҳукмига кўра,
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 25 ва 97-моддалари 1-қисми
билан айбли деб топилиб, ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, 7 йил озодлик
маҳрум этилган ва ушбу жазо муддати шартлига алмаштирилиб, 2 йил синов
муддати белгиланган.
Жиноят ишлари бўйича Андижон вилоят суди апелляция
инстанциясининг 2020 йил 10 ноябрдаги ажрими билан жиноят ишлари
бўйича Андижон вилоят судининг 2020 йил 17 сентябрдаги ҳукмининг
О.дадажоновага нисбатан ҳукми ўзгартирилиб, О.Дадажоновага нисбатан
чиқарилган ҳукмнинг шартли равишда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
72-моддаси тартибида белгиланган 2 йил синов муддати бекор қилиниб,
ЖКнинг 25, 97-моддаси 1-қисми билан ЖКнинг 57-моддаси қўлланиб,
тайинланган 7 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўташи белгиланган.
Суднинг юқоридаги ҳукми билан ашёвий далил тариқасида олинган
24 турдаги тилла тақинчоқлар ва 6.400 АҚШ доллари мусодара қилиниб,
давлат ҳисобига ўтказилган.
Иш ҳужжатларида мавжуд давлат даромадига ўтказиладиган молмулкларни рўйхатини тузиш ва сотувга топшириш тўғрисидаги
6
далолатномага кўра, тилла буюмларнинг нархи 52.379.680 сўмни ташкил
қилган.
А.Дадажонова томонидан оила манфаатига зид равишда сарфланган
6400 АҚШ долларининг марказий банк томонидлан белгиланган курс бўйича
қиймати (6400 х 11 434,32=73.177.600) 73.177.600 сўмни ташкил қилади.
Юқоридагилардан
кўринадики,
эр-хотин
А.Шарипов
ва
О.Дадажоноваларнинг умумий мулки бўлган мол-мулклар ва О.Дадажонова
томонидан оила манфаатларига зид равишда сарфланган мулклар қиймати
жами 508.590.330 сўмни ташкил қилади.
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 28-моддасига кўра эр ва
хотиннинг умумий мол-мулкини бўлишда ҳамда уларнинг шу мол-мулкдаги
улушларини аниқлашда, агар эр ва хотин ўртасидаги никоҳ шартномасида
бошқача ҳол назарда тутилмаган бўлса, эр ва хотиннинг улушлари тенг деб
ҳисобланади.
Суд вояга етмаган болалар манфаатларидан ва(ёки) эр ва хотиндан
бирининг эътиборга лойиқ манфаатини ҳисобга олиб, жумладан, агар эр ёки
хотин узрсиз сабабларга кўра даромад олмаган бўлса ёхуд эр ва хотиннинг
умумий мол-мулкини оила манфаатларига зарар етказган ҳолда сарфлаган
бўлса, эр ва хотиннинг умумий мол-мулкидаги улушлари тенглигидан
чекинишга ҳақлидир.
Эр ва хотиннинг умумий мол-мулкини бўлишда эр ва хотиннинг
умумий қарзлари уларга белгиланган улушларга мутаносиб равишда ҳар
иккаласи ўртасида тақсимланади.
Агар эр ва хотиндан бири умумий мол-мулкни эр ёки хотиннинг эркига
зид равишда ва оила манфаатига мос бўлмаган ҳолда ўз хоҳишига кўра
сарфлаган ёки бошқа шахсга ўтказган бўлса, уни бўлишда бу мол-мулк ёки
унинг қиймати ҳисобга олинади.
Юқоридаги қонун нормаси талабидан келиб чиқиб юқорида санаб
ўтилган мол-мулклар эр-хотин А.Шарипов ва О.Дадажоноваларнинг умумий
мулки ҳисобланади.
Даъвогар О.Дадажонова жами 52.379.680 сўмлик тилла буюмлар ва
6400 АҚШ доллари миқдорида пул маблағларини оила манфаатларига мос
бўлмаган ҳолда сарфлаганлиги сабабли уларнинг қиймати умумий мулкни
бўлишда ҳисобга олиниши ва О.Дадажонова ҳисобига ўтказилиши лозим.
Биринчи инстанция суди даъвогар О.Дадажонова томонидан оила
манфаатларига мос бўлмаган ҳолда сарфланган жами 52.379.680 сўмлик
тилла буюмлар ва 6.400 АҚШ доллари миқдорида пул маблағларини умумий
мулкни бўлишда ҳисобга олиш ўрнига, уларни гарчи давлат даромадига
ўтказилган бўлса ҳам умумий мулк деб топиб нотўғри хулосага келган бўлса,
апелляция инстанцияси суди ушбу маблағларни умумий мулкни бўлишда
ҳисобга олмасдан нотўғри хулосага келган.
Даъвогар О.Дадажонова томонидан оила манфаатларига мос бўлмаган
ҳолда сарфланган жами 52.379.680 сўмлик тилла буюмлар ва 6.400 АҚШ
доллари миқдорида пул маблағлари умумий мулк деб топилмасада,
7
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 28-моддаси тўртинчи қисми
талабига кўра умумий мулкни бўлишда бу мол-мулк ёки унинг қиймати
ҳисобга олиниши лозим.
Юқоридагиларга кўра кассация инстанцияси суди О.Дадажонова
томонидан оила манфаатларига мос бўлмаган ҳолда сарфланган жами
52.379.680 сўмлик тилла буюмлар ва 6.400 АҚШ доллари миқдорида пул
маблағларини
ҳисобга
олган
ҳолда
эр-хотин
А.Шарипов
ва
О.Дадажоноваларнинг умумий мулки қуйидаги кўринишда бўлиниши лозим
деб ҳисоблайди.
О.Дадажонова бошқариб фойдаланиб келган 2019 йилда ишлаб
чиқарилган, “Tracker” русумли, давлат рақам белгиси 60А 221PA бўлган,
двигатель рақами 181910083, кузов рақами KLIBA 765JKB 733770, қайд
этиш гувоҳномаси ААF 1101485 бўлган автомашина (баҳоси 162.640.000
сўм) О.Дадажонованинг эгалигида қолдирилиб, О.Дадажонова томонидан
оила манфаатларига зид равишда сарфланган жами 52.379.680 сўмлик тилла
буюмлар ва 6.400 АҚШ доллари миқдорида пул маблағлари (6400 х
11 434,32=73.177.600
сўм)
О.Дадажонова
ҳисобига
ўтказилиб,
унинг
ҳисобидаги
мулклар
қиймати
жами
(162.640.000+52.379.680+73.177.600=288.197.280) 288.197.280 сўмни ташкил
қилади.
А.Шарипов фойдаланиб ишлатиб келган Асака тумани, Барака МФЙ,
Ж.Мангуберди кўчасида жойлашган “Савдо дўкони” (баҳоси 96.279.108 сўм),
4 дона “Сенсорли” газ сув сотиш аппаратлари, 7 дона “Морс” учун
мўлжалланган аппаратлар, 3 дона “Айрон” учун мўлжалланган аппаратлар,
2 дона музлатгич, 1 дона кичик музлатгич, 2 дона “Газли сув сотиш”
аппарати, “Гилос шарбати” сотиш учун мўлжалланган аппарат (баҳоси
81.860.646 сўм), Асака шаҳар, Жалолиддин Мангуберди кўчаси 36 уй Асака
деҳқон (озиқ овқат) бозори худудида жойлашган 25,0 квадрат метр майдонга
эга енгил контрукцияли “Савдо дўкони” биноси (баҳоси 42.253.296 сўм)
А.Шариповнинг эгалигида қолдирилиб, унинг эгалигида қоладиган
мулкларнинг жами қиймати (96.279.108+81.860.646+42.253.296=220.393.050)
220.393.050 сўмни ташкил қилади.
Мол-мулк тақсимлангандан кейинги ўртадаги фарқ ҳисобидан
А.Шариповга тўланиши лозим бўлган компенчация жами 33.902.115 сўмни
ташкил қилади. Шунга кўра О.Дадажоновадан А.Шарипов фойдасига жами
33.902.115 сўм компенсация ундирилиши лозим.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, фуқаролик ишлари бўйича Асака
туманлараро судининг 2018 йил 7 июндаги келишув битимини тасдиқлаш
ҳақидаги ажрими билан тасдиқланган келишув битимига кўра, О.Дадажонова
муқаддам А.Шариповнинг онаси Д.Бадалованинг номида бўлган, 2016 йил
13 майдаги олди-сотди шартномасига асосан О.Дадажонова номида бўлган
Асака тумани, Қадрият МФЙ, Хумо кўчасидаги 12-уй, 54-хонадон бўйича
тузилган олди-сотди шартномасини бир ой муддат ичида нотариал тартибда
шартнома тарафларининг ихтиёрига кўра бекор қилишни ёки
8
А.Шариповнинг онаси Д.Бадалованинг номига қайта расмийлаштириб (ҳадя
шартномаси орқали) беришни зиммасига олган. Келгусида тарафлар
ўртасида низо келиб чиққан тақдирда ушбу уй-жой мулкий низодан
ташқари бўлиши, яъни ушбу мулк хусусида бошқа низолашишга йўл
қўйилмаслиги кўрсатилган. Тарафлар ўзаро келишмовчиликлар сабабли
ажрашган тақдирларида умумий ва бошқа мулкларини бўлиш ҳақидаги
низолари умумий тартибда судда даъво қўзғатиш йўли билан ҳал қилиниши
кўрсатилган.
Фуқаролик ишлари бўйича Асака туманлараро судининг 2020 йил 7
февралдаги ажрими билан 2018 йил 7 июндаги келишув битими ижрога
қаратилган. Ҳозирда ушбу хонадон Бадалова Дилфузага тегишли бўлиб,
давлат рўйхатидан ўтказилган.
Мазкур ҳолатда низоли Асака тумани, Қадрият МФЙ, Хумо кўчасидаги
12-уй, 54-хонадон О.Дадажонова билан А.Шариповни никоҳ давомида
орттирган мол-мулки ҳисобланмайди.
Шунга кўра О.Дадажонованинг Асака тумани, Қадрият МФЙ, Хумо
кўчасидаги 12-уй, 54-хонадонни умумий мулк деб топиш ҳақидаги даъво
талабларини рад қилиш ҳақидаги хулосалар билан кассация инстанцияси
суди келишади. Шунга кўра ҳал қилув қарорининг ушбу қисмини ўзгаришсиз
қолдиришни лозим топади.
Юқоридагиларга кўра кассация инстанцияси суди апелляция
инстанциясининг ажримининг умумий мулк деб топиш ва умумий мулкни
бўлишга оид қисмини бекор қилишни, биринчи инстанция суди ҳал қилув
қарорининг умумий мулк деб топиш ва умумий мулкни бўлишга оид
қисмини ўзгартиришни, Асака тумани, Қадрият МФЙ, Хумо кўчасидаги 12уй, 54-хонадонни умумий мулк деб топиш ҳақидаги даъво талабларини рад
қилиш ҳақидаги қисмини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 419-моддаси 2 ва 3-бандларига
кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш
натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, ажримни, қарорни тўлиқ ёхуд
қисман бекор қилишга ва ишни янгидан кўриш учун юбормасдан янги ҳал
қилув қарори, ажрим ёки қарор қабул қилишга, ҳал қилув қарорини,
ажримни, қарорни ўзгартиришга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 138-моддаси бешинчи ва олтинчи
қисмларига кўра давлат божини тўлашдан озод этилган давлат органлари ва
бошқа органлар, шунингдек ташкилотлар томонидан юридик шахслар ва
фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб тақдим этилган даъво талабларини
қаноатлантириш рад этилган ёки улар қисман қаноатлантирилган тақдирда,
давлат божи манфаатлари кўзланиб даъво тақдим этилган шахслардан даъво
талабларининг қаноатлантирилиши рад этилган қисмига мутаносиб равишда
ундирилади.
Агар юқори турувчи инстанция суди ишларни янгидан кўриб чиқиш
учун юбормай, чиқарилган ҳал қилув қарорини ўзгартирса ёки янги ҳал
9
қилув қарорини қабул қилса, у суд харажатлари тақсимотини тегишинча
ўзгартиради.
Кассация инстанцияси суди суд ҳаражатлари масаласини муҳокама
қилиб, кассация шикояти билан мурождаат қилишда А.Шарипов томонидан
давлат божи олдиндан тўланганлигини инобатга олади. Шунингдек, ишни
видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ суд ҳаражатларини
даъвогар О.Дадажоновадан 82.500 сўм миқдорида ундиришни лозим топади.
Баён этилганларга кўра, ФПК 419-моддаси 3-бандини қўллаб, судлов
ҳайъати
АЖРИМ ҚИЛДИ:
Мазкур фуқаролик иши юзасидан қабул қилинган Андижон вилоят
суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 25 февралдаги
ажримининг умумий мулк деб топиш ва умумий мулкни бўлишга оид
қисмини бекор қилинсин.
Фуқаролик ишлари бўйича Асака туманлараро судининг 2021 йил
16 декабрдаги ҳал қилув қарорининг умумий мулк деб топиш ва умумий
мулкни бўлишга оид қисми ўзгартирилсин. Унга кўра:
2019 йилда ишлаб чиқарилган, “Tracker” русумли, давлат рақам
белгиси 60А 221PA бўлган, двигатель рақами 181910083, кузов рақами
KLIBA 765JKB 733770, қайд этиш гувоҳномаси ААF 1101485 бўлган
автомашина Дадажонова Одинахон Расуловнанинг эгалигида қолдирилсин
ва ушбу автомашинага нисбатан Шарипов Асадбек Зухриддин ўғлининг мулк
ҳуқуқи тугатилсин.
Асака тумани, Барака МФЙ, Ж.Мангуберди кўчасида жойлашган
“Савдо дўкони”, 4 дона “Сенсорли” газ сув сотиш аппаратлари, 7 дона
“Морс” учун мўлжалланган аппаратлар, 3 дона “Айрон” учун мўлжалланган
аппаратлар, 2 дона музлатгич, 1 дона кичик музлатгич, 2 дона “Газли сув
сотиш” аппарати, “Гилос шарбати” сотиш учун мўлжалланган аппарат, Асака
шаҳар, Жалолиддин Мангуберди кўчаси 36 уй Асака деҳқон (озиқ овқат)
бозори худудида жойлашган 25,0 кв.м майдонга эга енгил контрукцияли
савдо дўкони Шарипов Асадбек Зухриддин ўғлининг эгалигида қолдирилсин
ва ушбу мулкларга нисбатан Дадажонова Одинахон Расуловнанинг мулк
ҳуқуқи тугатилсин.
Даъвогар Дадажонова Одинахон Расуловнадан жавобгар Шарипов
Асадбек Зухриддин ўғли фойдасига 33.902.115 сўм ундирилсин.
Суд ҳужжатларининг даъвогар Дадажонова Одинахон Расуловнанинг
Асака тумани, Қадрият МФЙ, Хумо кўчасидаги 12-уй, 54-хонадонни умумий
мулк деб топиш ҳақидаги даъво талабларини рад қилиш ҳақидаги қисми
ўзгаришсиз қолдирилсин.
Даъвогар
Дадажонова
Одинахон
Расуловнадан
Ўзбекистон
Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига (олувчи: Ўзбекистон
Республикаси Олий суди, манзили: 100186, Тошкент шаҳри, А.Қодирий
кўчаси, 1-уй, шахсий ҳисоб варағи: 401410860262777033210011001, СТИР:
10
200936561, ғазна ҳисоб рақами: 23402000300100001010, банк: МБ ББ ҲККМ
Тошкент шаҳри, МФО: 00014, СТИР (ғазна): 201122919 реквизитлари
бўйича) суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан
боғлиқ тўлов сифатида 82.500 сўм ундирилсин.
Кассация шикояти қисман қаноатлантирилсин.
Раислик этувчи:
А.А.Игамбердиев
Ҳайъат аъзолари:
А.А.Касимов
Ф.Т.Турсунов
Нусҳа аслига тўғри, судья:
11