← Назад
Решение #1479988 Гражданские
Чақирув қоғозига илова; Чақирув қоғози ва илова ҳужжатлар; Почта хабарномаси
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ФПК | 416 | — | law | |
| збекистон Республикаси Оила кодекси | 73 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Оила кодекси | 75 | 5 | code_article | |
| збекистон Республикаси Оила Кодекси | 71 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси ФПК | 419 | — | law | |
| ФПК | 419 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
№ 2-1701-2206/21668-сонли иш
судья: Х.Исомиддинов
маърузачи: Д.Абдусаттаров
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ФУҚАРОЛИК
ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИНИНГ
АЖРИМИ
Ўзбекистон Республикаси Олий суди фуқаролик ишлари бўйича судлов
ҳайъати 2023 йил июнь ойининг 2 куни суд биносида, очиқ суд мажлисида,
Раислик этувчи - судья: А.А.Игамбердиев
ҳайъат аъзолари - судьялар: А.А.Касимов ва Х.Т.Хакимовалардан
иборат таркибда, Ф.Азимованинг котиблигида, даъвогар Акбарова
Нигорахон
Кодиржон
қизининг
жавобгар
Акбаров
Наврузбек
Одилжоновичга нисбатан болаларнинг яшаш жойини белгилаш ҳақидаги
даъво аризаси бўйича фуқаролик иши юзасидан қабул қилинган фуқаролик
ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг 2022 йил 6 декабрдаги ҳал
қилув қарори ва Андижон вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов
ҳайъатининг 2023 йил 28 февралдаги ажримига нисбатан жавобгар Акбаров
Наврузбек Одилжоновичнинг берган кассация шикоятини иш ҳужжатлари
асосида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар Н.Акбарова жавобгар Н.Акбаровга нисбатан даъво ариза
билан судга мурожаат қилиб, жавобгар билан 2007 йилда қонуний никоҳдан
ўтиб турмуш қурганликларини, биргаликдаги турмушларидан уч нафар
фарзандли бўлганликларини, жавобгар билан ўзаро келишмовчиликлар
сабабли 2022 йил 12 августдан буён алоҳида яшаётганларини, жавобгар
фарзандларини унга бермаётганлигини билдириб, болаларни яшаш жойи
сифатида Андижон шаҳри, “Бирлашган” МФЙ Оби ҳаёт кўчаси, 135-уйни
белгилашни сўраган.
Фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг 2022 йил
6 декабрдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъвоси
қаноатлантирилган ва вояга етмаган 22.06.2008 йилда туғилган Одилжонов
Нурилло Наврўзбек ўғли, 28.09.2012 йилда туғилган Одилжонов Абдуллоҳ
Наврўзбек ўғли ҳамда 14.02.2016 йилда туғилган Одилжонов Абдураҳмон
Наврўзбек ўғли исмли болаларнинг яшаш жойи даъвогар Акбарова
Нигорахон Кодиржон қизи яшаб келаётган манзил яъни Андижон шаҳар,
Бирлашган МФЙ, Оби хаёт кўчаси, 135-уй этиб белгиланган.
Андижон вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 6 январдаги ажрими билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз
қолдирилган.
Мазкур суд ҳужжатларидан норози бўлиб, жавобгар Акбаров
Наврузбек Одилжонович томонидан кассация шикояти берилган. Шикоятда
судлар даъвогарнинг хулқига эътибор бермаганлигини, унга ишониб
1
бўлмаслигини, болалар онаси билан яшашани истамаслигини билдириб, суд
қарорини бекор қилишни ва иш юзасидан даъвони рад қилиш ҳақида янги
ҳал қилув қарори қабул қилишни сўраган.
Судлов
ҳайъати
иш
бўйича
маърузани,
жавобгарнинг
тушунтиришларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш
ҳужжатлари асосида муҳокама қилиб, қуйидаги хулосага келади.
Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 416-моддасига кўра суд ишни
кассация тартибида кўраётганида биринчи инстанция ва апелляция
инстанцияси суди томонидан моддий ҳуқуқ нормалари тўғри
қўлланилганлигини ва процессуал қонун талабларига риоя этилганлигини
ишдаги материаллар бўйича текширади.
Кассация инстанцияси суди янги далилларни ўрганиб чиқиш ва янги
фактларни аниқлаш ҳуқуқига эга эмас.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар Н.Акбарова ва Н.Акбаров
2007 йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганлар.
Биргаликдаги турмушларидан уч нафар фарзандлари, яъни
2008 йил 22 июнда Одилжонов Нурилло Наврузбек ўғли, 2012 йил
28 сентябрда Одилжонов Абдуллоҳ Наврузбек ўғли, 2016 йил
14 февралда Одилжонов Абдураҳмон Наврузбек ўғли туғилган.
2022 йил август ойидан тарафлар оилавий келишмовчилик сабабли
бирга яшамай қўйганлар, болалар жавобгарнинг қарамоғида қолган.
Асака туман ҳокимлиги болаларни ҳимоя қилиш шўъбасининг
2022 йил 17 ноябрдаги хулосасида, даъвогар Н.Акбарованинг Андижон
шаҳри, “Андижон” МФЙ, Ю.Ражабий кўчаси 135-уй манзилидаги
хонадонидаги яшаш шароитлари ўрганилганлиги, умумий ер майдони 400 кв
метр бўлган хонадонда даъвогарнинг ота-онаси, акаси ва унинг турмуш
ўртоғи уч нафар фарзандлари билан яшаб келиши, уй-жойда
6 та яшаш хонаси, 1 та очиқ айвон, 1 та ошхона, 2 та ювиниш, 1 та санитария
хонаси ва ёрдамчи бинолар мавжудлиги, газ, электр, ичимлик суви ва сув
оқова тармоқларига уланганлиги, оила аъзоларининг болаларга нисбатан
муносабати яхшилиги, тарафларнинг 2008 йилда туғилган Нурилло исмли
ҳамда 2012 йилда туғилган Абдуллоҳ исмли фарзандлари ўн ёшга тўлганлиги
сабабли уларнинг она қарамоғида яшашга розиликлари асосида она
қарамоғига берилиши мақсадга мувофиқлиги кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 73-моддасига кўра, отаона ўз болаларини тарбиялаш ҳуқуқига эга ва тарбиялаши шарт.
Ота-она ўз болаларининг тарбияси ва камолоти учун жавобгардир.
Улар ўз болаларининг соғлиғи, жисмоний, руҳий, маънавий ва ахлоқий
камолоти ҳақида ғамхўрлик қилишлари шарт.
Ота-она ўз болаларини тарбиялашда бошқа барча шахсларга нисбатан
устун ҳуқуққа эга.
Ўзбекистон
Республикаси
Оила
кодекси
75-моддасининг
5-қисмига биноан, ота-она алоҳида яшаганда болаларнинг қаерда яшаши отаонанинг келишувига биноан белгиланади. Ота-она ўртасида келишув
2
бўлмаса, низо суд томонидан болалар манфаатларидан келиб чиқиб,
уларнинг фикрини ҳисобга олган ҳолда ҳал этилади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1998 йил
11 сентябрда қабул қилинган “Болалар тарбияси билан боғлиқ бўлган
низоларнинг ҳал қилишда судлар томонидан қонунларни қўллаш амалиёти
тўғрисида”ги 23-сонли қарорининг 3-бандига кўра, суд бошқа-бошқа
турадиган ота-оналар ўртасида бўлган уларнинг қайси бири билан қайси
боласи яшаш учун қолиши тўғрисидаги низоларнинг ҳал этишда Ўзбекистон
Республикаси Оила Кодексининг 71-моддасида ота ва онанинг ҳуқуқ ва
мажбуриятларининг тенглигига асосланган ҳолда вояга етмаган болаларнинг
манфаатларига ва хоҳишларига мос келадиган ҳал қилув қарори чиқариши
лозим. Бунда суд ота-онадан бирининг моддий-маиший аҳволи
устунлигининг ўзи болани унга олиб бериш учун асос бўладиган шарт
ҳисобланмаслигини назарга олган ҳолда, боланинг ота-онадан, ака-ука, опасингилларидан қайси бирига боғланиб қолганлигини, ота-онадан қайси бири
болаларига нисбатан кўпроқ ғамхўрлик ва эътибор кўрсатаётганлигини,
болаларнинг ёшини ва ота-онадан қайси бирига кўнгил қўйганлигини, отаонанинг аҳлоқий ва бошқа шахсий фазилатларини, ота-онанинг ҳар бири
билан бола ўртасидаги муносабатларни, болани тарбиялаш ва унинг
камолоти учун шарт-шароитлар (ота-онасининг маълумот тури, иш тартиби,
моддий ҳамда оилавий аҳволи ва бошқалар) яратиш имкониятини эътиборга
олади.
Судлар аниқланган ҳолатлар ва қонунчилик талабларини, болага она
ғамхўрлиги зарурлигини, уларнинг ёшини ҳисобга олиб, бола
манфаатларидан келиб чиқиб, даъвони қаноатлантириш ҳақида тўғри ва
асосли хулосага келганлар.
Жавобгар Н.Акбаров кассация шикоятида фарзандлари онаси билан
яшашни хоҳламаётганлиги ҳақидаги важларни келтирган.
Иш апелляция инстанциясида кўрилганда апелляция инстанцияси суди
томонидан жавобгар Н.Акбаровнинг суд болаларнинг фикрини ҳисобга
олмаганлиги ҳақидаги эътирозларидан келиб чиқиб, суд-психологик
экспертизаси тайинланган.
Андижон давлат университети “Умумий психология” кафедраси
мутахассисларининг 2023 йил 18 февралдаги 6-сонли суд-психологик
экспертизаси хулосасида, 2008 йилда туғилган Одилжонов Нурилло ташқи
таъсирлардан холи равишда фикр билдира олиши, 2012 йилда туғилган
Одилжонов Абдуллоҳ, 2016 йилда туғилган Одилжонов Абдураҳмонда
ташқи таъсирлар натижасида фикр шаклланганлиги, болаларнинг ҳозирда
эмоционал зўриқиш ҳолатида эканлиги, Одилжонов Нуриллонинг эмоционал
яқинлиги отаси билан юқорилиги, отасига нисбатан руҳий жиҳатдан
боғланганлиги, унга отаси қўпроқ ғамхўрлик қилиши, онаси ҳақида салбий
фикрга эгалиги, отасининг тарбиясида бўлишни хоҳлаши, унинг ота
тарбиясида бўлиши мақсадга мувофиқлиги, 2012 йилда туғилган Одилжонов
Абдуллоҳ, 2016 йилда туғилган Одилжонов Абдураҳмоннинг эмоционал
3
яқинлиги онасига нисбатан юқорилиги, ўзаро бир-бирига руҳий жиҳатдан
боғланганлиги, уларни онаси билан бирга бўлиши муҳим ҳисобланиши,
уларга онаси кўпроқ эътибор кўрсатиши, уларнинг ота-онаси ҳақидаги
тасаввурлари ижобийлиги, улар ташқи таъсирлар натижасида отасини
тарбиясида бўлишни таъкидлаганликлари, шу сабабли уларни ёш
хусусиятлари инобатга олинган ҳолда онасининг тарбиясида бўлишлари
мақсадга мувофиқлиги кўрсатилган.
Экспертиза хулосасида 2008 йилда туғилган Одилжонов Нурилло
отасининг қарамоғига, 2012 йилда туғилган Одилжонов Абдуллоҳ,
2016 йилда туғилган Одилжонов Абдураҳмон онасининг қарамоғига
берилиши мақсадга мувофиқлиги кўрсатилсада, судлар болаларнинг бирбирига руҳий жиҳатдан боғланганлигини, уларни бир-биридан ажратиш
мақсадга мувофиқ эмаслигин эътиборга олиб, болаларнинг барчасини
онанинг қарамоғида қолдириш ҳақида тўғри хулосага келганлар.
Юқоридагиларга кўра жавобгарнинг болалар онаси билан яшашни
истамаслиги ҳақидаги важлари асоссиз ҳисобланади.
Юқоридагиларга кўра жавобгарнинг кассация шикоятида келтирилган
важлари қонуний ва адолатли бўлган суд қарорини бекор қилиш учун асос
бўла олмайди.
Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 419-моддаси 1-бандига кўра,
кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш
натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, ажримни, қарорни ўзгаришсиз,
кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга
ҳақли.
Юқоридагиларга асосланиб, судлов ҳайъати мазкур фуқаролик иши
юзасидан қабул қилинган фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро
судининг 2022 йил 6 декабрдаги ҳал қилув қарори ва Андижон вилоят суди
фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 28 февралдаги
ажримини қонуний ва асосли деб ҳисоблаб, суд ҳужжатларини ўзгаришсиз,
кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.
Кассация инстанцияси суди суд ҳаражатлари масаласини муҳокама
қилиб, ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ суд
ҳаражатларини жавобгардан ундиришни лозим топади.
Баён этилганларга кўра, ФПК 419-моддаси 1-бандини қўллаб, судлов
ҳайъати
АЖРИМ ҚИЛДИ:
Мазкур фуқаролик иши юзасидан қабул қилинган фуқаролик ишлари
бўйича Андижон туманлараро судининг 2022 йил 6 декабрдаги ҳал қилув
қарори ва Андижон вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов
ҳайъатининг 2023 йил 28 февралдаги ажрими ўзгаришсиз, кассация шикояти
қаноатлантирилмасдан қолдирилсин.
4
Жавобгар
Акбаров
Наврузбек
Одилжоновичдан
Ўзбекистон
Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига (олувчи: Ўзбекистон
Республикаси Олий суди, манзили: 100186, Тошкент шаҳри, А.Қодирий
кўчаси, 1-уй, шахсий ҳисоб варағи: 401410860262777033210011001, СТИР:
200936561, ғазна ҳисоб рақами: 23402000300100001010, банк: МБ ББ ҲККМ
Тошкент шаҳри, МФО: 00014, СТИР (ғазна): 201122919 реквизитлари
бўйича) суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан
боғлиқ тўлов сифатида 82.500 сўм ундирилсин.
Раислик этувчи:
А.А.Игамбердиев
Ҳайъат аъзолари:
А.А.Касимов
Х.Т.Хакимова
5