Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1705-2201/2315 Дата решения 26.05.2023 Инстанция Надзор Тип документа Чақирув қоғозига илова; Чақирув қоғози ва илова ҳужжатлар; Почта хабарномаси; To'lov kvitansiyasi Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Игамбердиев Абдуносир Абдухамитович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Исроилов Шавкатбек Исмоилович Ответчик / Подсудимый Султонова Шохидахон Рахимбердиевна
Source ID 648eb271d6093208fbbcd2e5 Claim ID 4137442 PDF Hash 16654cf1bdbcf776... Загружено 09.04.2026 19:22 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ФПКнинг 416-моддаси збекистон Республикаси ФПК 416 law
збекистон Республикаси 164-моддаси збекистон Республикаси 164 law
Мазкур кодексининг 228-моддаси Мазкур кодекси 228 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
№ 2-1705-2201/2315-сонли иш Судья Ф.Ахмедов Маърузачи: Н.Шамсиидинов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ФУҚАРОЛИК ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИНИНГ АЖРИМИ 2023 йил май ойининг 26 куни Ўзбекистон Республикаси Олий суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати, очиқ суд мажлисида, суд биносида видеоконференцалоқа режимида Раислик қилувчи – судья: А.А.Игамбердиев, Ҳайъат аъзолари – судьялар: А.А.Касимов ва Б.Н.Исламовдан иборат таркибда, Г.Мухитдинованинг котиблигида, даъвогар Исроилов Шавкатбек Исмоиловичнинг жавобгар Султонова Шохидахон Рахимбердиевнага нисбатан ноқонуний эгаллаб турилган савдо дўконини қонуний эгасига қайтариш ва жавобгарни савдо дўконидан кўчириш ҳақидаги даъво аризаси бўйича фуқаролик иши юзасидан қабул қилинган фуқаролик ишлари бўйича Қўрғонтепа туманлараро судининг 2022 йил 5 августдаги ҳал қилув қарори ва Андижон вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 3 ноябрдаги ажримига нисбатан жавобгар Султонова Шохидахон Рахимбердиевна томонидан келтирилган кассация шикоятини фуқаролик иши ҳужжатлари асосида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар Ш.Исроилов судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, низодаги Хонобод шахар, А.Фитрат МФЙ, Обод кўчасида жойлашган савдо дўкони 2020 йил 3 ноябрдаги олди-сотди шартномасига асосан ўзига тегишли эканлигини, мазкур хонадонни ўзининг номига кадастр ҳужжатларини давлат рўйхатидан ўтказганлигини, лекин савдо дўконини Ш.Султонова эгаллаб олиб, ундан фойдаланиб келаётганлиги сабабли ўзи фойдалан олмаётганлигини билдириб, даъвони қаноатлантиришни ва низодаги савдо дўконини ўзига қайтаришни ва жавобгарни савдо дўконидан мажбурий тартибда кўчириш ҳақида ҳал қилув қарори чиқаришни сўраган. Фуқаролик ишлари бўйича Қўрғонтепа туманлараро судининг 2022 йил 5 августдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъвоси қаноатлантирилиб, Хонобод шаҳар, А.Фитрат МФЙ, Обод кўчасида жойлашган савдо дўконидан жавобгар Ш.Султоновани мажбурий тартибда кўчириш ва савдо дўконини даъвогар Ш.Исроиловга қайтариш белгиланган. Андижон вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 3 ноябрдаги ажрими билан суд қарори ўзгаришсиз қолдирилган. 1 Суд ҳужжатларига нисбатан жавобгар Султонова Шохидахон Рахимбердиевна томонидан кассация шикояти келтирилган. Шикоятда у фойдаланиб келаётган новвойхона биноси ўзига ҳоким қарори билан ажратилган ер майдонида унинг ўзи томонидан қурилган бино эканлигини билдириб, суд қарорларини бекор қилишни сўраган. Судлов ҳайъати иш бўйича маърузани, суд мажлисида ҳозир бўлган тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, шикоят важларини иш ҳужжатлари асосида муҳокама қилиб, қуйидаги тўхтамга келади. Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 416-моддасига кўра суд ишни кассация тартибида кўраётганида биринчи инстанция ва апелляция инстанцияси суди томонидан моддий ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланилганлигини ва процессуал қонун талабларига риоя этилганлигини ишдаги материаллар бўйича текширади. Кассация инстанцияси суди янги далилларни ўрганиб чиқиш ва янги фактларни аниқлаш ҳуқуқига эга эмас. Иш ҳужжатларидан кўринишича, муқаддам Хонобод шаҳри, “А.Фитрат” МФЙ, Обод кўчасида жойлашган “Табиат инъомлари” гўшт дўконига Давлат мулк қўмитаси Андижон вилоят бошқармасининг 1993 йил 24 августдаги 258-сонли буйруғига асосан 1993 йил 13 июлда Хамракулов Аъзамжон Кодиркулович номига мулкка эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи 113-сонли давлат ордери расмийлаштирилиб, 2018 йил 19 мартда кадастр идорасида давлат рўйхатидан ўтказилган. Хонобод шаҳар ҳокимининг 2020 йил 17 сентябрдаги 236-Қ сонли қарорига асосан Хонобод шаҳри, “А.Фитрат” МФЙ, Обод кўчасида жойлашган марҳум А.Хамракуловга тегишли умумий қурилиш майдони 62,40 кв метр бўлган савдо дўкони эгаллаб турган 100 кв метр ер майдони доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан бириктириб берилган ва кадастр идорасида 2020 йил 21 октябрда давлат рўйхатидан ўтказилган. Мазкур қарорга асосан марҳум А.Хамракулов номига 100 кв метр ер майдонидан доимий фойдаланиш ҳуқуқи 2020 йил 21 октябрда кадастр идорасида 1703408/R-А1296534-рақам билан давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида давлат реестридан кўчирма берилган. Хонобод шаҳрида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус А.Зулунов томонидан 2020 йил 31 октябрда реестрга 1941 ва 1942-рақам билан қайд этиб берилган мулк ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳнома ҳамда қонун бўйича меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳномага асосан марҳум А.Хамракуловнинг турмуш ўртоғи Хамракулова Мамлакатхон Абдухалиловна марҳум номидаги Хонобод шаҳри, “А.Фитрат” МФЙ, Обод кўчасида 100 кв метр ер майдонида жойлашган умумий майдони 62,40 кв метр, фойдали майдони 51,24 кв метрдан иборат савдо дўконининг ½ қисмига мулкдор ҳамда қолган ½ қисмига меросхўр деб топилган ва кўчмас мулкка нисбатан ҳуқуқлар ушбу ҳужжатлар асосида 2020 йил 2 ноябрда кадастр идорасида давлат рўйхатидан ўтказилган. 2 Ўз навбатида М.Хамракулова 2020 йил 3 ноябрда тузилган кўчмас мулкни олди-сотди шартномасига асосан Хонобод шаҳри, “А.Фитрат” МФЙ, Обод кўчасида 100 кв метр ер майдонида жойлашган, умумий ва қурилиш майдони 62,40 кв метрдан иборат савдо дўконини Ш.Исроиловга 15.000.000 сўмга сотган. Мазкур олди-сотди шартномаси кадастр идорасида 2020 йил 11 ноябрда 1703408/R-А1345248-рақам билан давлат рўйхатидан ўтказилган. Шунингдек, Хонобод шаҳар ҳокимининг 2020 йил 17 сентябрдаги 235-Қ сонли қарорига асосан Хонобод шаҳри, “А.Фитрат” МФЙ, Обод кўчасида жойлашган марҳум Мамажонов Махамаджон Худайбердиевичга тегишли умумий қурилиш майдони 106 кв метр бўлган савдо дўкони эгаллаб турган 140 кв метр ер майдони доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан бириктириб берилган. Хонобод шаҳрида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи А.Зулунов томонидан 2021 йил 11 мартда реестрга 202101445000997-рақам билан қайд этиб расмийлаштирилган мерос гувоҳномаси асосида Хонобод шаҳри, “А.Фитрат” МФЙ, Обод кўчасида 140 кв метр ер майдонида жойлашган 17:17:01:01:02:0093-кадастр рақамли савдо дўкони Мўминова Раъно Мухаммедовнага тегишли бўлиб, кадастр идорасида 2021 йил 12 мартда 1703408/R-A1627696-рақам билан давлат рўйхатидан ўтказилган. Ўз навбатида Р.Мўминова 2021 йил 15 мартда тузилган савдо дўконининг ўзаро олди-сотди шартномасига асосан Хонобод шаҳри, “А.Фитрат” МФЙ, Обод кўчасида 140 кв метр ер майдонида жойлашган, умумий майдони 87,56 кв метр, қурилиш майдони 106 кв метрдан иборат бўлган 17:17:01:01:02:0093-кадастр рақамли савдо дўконини Исроилов Шавкатбек Исмоиловичга 25.000.000 сўмга сотган. Ушбу олди-сотди шартномаси 2021 йил 23 мартда кадастр идорасида 1703408/R-А1650030-рақам билан давлат рўйхатидан ўтказилган. Ҳозирги кунда юқоридаги мулкларнинг мулкдори даъвогар Ш.Исроилов ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси 164-моддасига кўра, мулк ҳуқуқи шахснинг ўзига қарашли мол-мулкка ўз хоҳиши билан ва ўз манфаатларини кўзлаб эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш, шунингдек ўзининг мулк ҳуқуқини, ким томонидан бўлмасин, ҳар қандай бузишни бартараф этишни талаб қилиш ҳуқуқидан иборатдир. Мулк ҳуқуқи муддатсиздир. Мазкур кодексининг 228-моддасига кўра, мулкдор ўз мол-мулкини бошқа шахснинг қонунсиз эгалигидан талаб қилиб олишга ҳақли. Апелляция инстанцияси суди томонидан ершунослик ва кадастр ҳужжтлари экспертизаси тайинланган. Суднинг ажримига асосан Ўзбекистон Республикаси Давлат Солиқ Қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлар палатаси Андижон вилоят бошқармаси 3 томонидан берилган 2022 йил 24 октябрдаги 04-00975-сонли хулосада, Хонобод шаҳри, “А.Фитрат” МФЙ, Обод кўчасида жойлашган 1993 йилда хусусийлаштирилган “Табиат инъомлари” савдо дўконлари аввал мавжуд бўлиб, ҳозирда ўша жойнинг ўзида фойдаланиб келинаётган, 1 та савдо дўкони ва умумий овқатланиш шахобчаси, 1 та биллиард ўйини сифатида кўнгилочар хона ҳамда новвойхонадан иборат бино-иншоотлар мавжуд бўлиб, мазкур бино-иншоотнинг 128,7 кв.м қисми 2003 йил 12 ноябрдаги 61-сонли мулкий ҳуқуқни тасдиқловчи давлат ордерига асосан Сўпиев Хусанжонга тегишли бўлганлиги, 2004 йил 25 майда 17/160-рақам билан давлат рўйхатидан ўтказилганлиги, қурилиш ости майдони 106.00 кв. м бўлган қисми 2021 йил 15 мартдаги олди-сотди шартномасига кўра, Ш.Исроиловга тегишли эканлиги, ушбу мулк 2021 йил 23 мартда давлат рўйхатидан ўтказилганлиги, қурилиш ости майдони 62,40 кв. м бўлган қисми олди-сотди шартномасига кўра, Ш.Исроиловга тегишли эканлиги, ушбу олди-сотди шартномаси 2020 йил 11 ноябрда давлат рўйхатидан ўтказилганлиги кўрсатилган. Бундан ташқари ушбу хулосада, Ш.Исроиловга тегишли бўлган 17:17:01:01:02:0093-кадастр рақамли савдо дўкони мавжуд кадастр ҳужжатлари таҳлили ва жойни кўздан кечириш жараёнида 0001 ифода билан белгиланган 1 та савдо дўкони бўлиб, ички қайдномасида 001 рақамли хона 28,60 кв. м, 002 рақамли хона 35,20 кв.м, 003 рақамли хона 23,76 кв.м, 004 рақамли хона 24,84 кв.м дан иборат эканлиги, кейинчалик савдо дўконининг фойдаланишидаги ер майдонлари Хонабод шаҳар ҳокимининг 2020 йил 17 сентябрдаги 235 қ-сонли қарори билан 140 кв.м қилиб бириктириб берилганлиги, Ш.Исроиловга тегишли бўлган 17:17:01:01:02:0094-кадастр рақамли савдо дўкони кадастр ҳужжатлари таҳлили ва бино-иншоотлар жойи кўздан кечирилганда, 0001 тартиб рақам билан ифодаланган 1 та ифода савдо дўкони белгиланганлиги, қурилиш ости майдони 62,40 кв. м қилиб кўрсатилганлиги, ҳозирги кунда ушбу савдо дўкони бузиб ташланиб, ўрнида бир хонадан иборат новвойхона ва навес мавжудлиги аниқланганлиги кўрсатилган. Шунингдек, юқоридаги хулосада, Хонаобод шаҳар ҳокимининг 2015 йил 10 июндаги 143қ-сонли қарорига асосан Ш.Султоновага Хонаобод шаҳар, Мустақиллик МФЙ, Обод кўчаси бўйидан енгил конструкциядан фойдаланиб, маҳалла гузарчаси, новвойхона ва тикувчилик шахобчаси ташкил этиш учун 544 кв.м ер майдонидан фойдаланишга рухсат бериш тўғрисидаги қарор давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақидаги маълумот Хонабод шаҳар кадастр филиалида мавжуд эмаслиги кўрсатилган. Иш ҳужжатларидан кўринишича, Хонобод шаҳар ҳокимининг 2015 йил 10 июндаги 143қ-сонли қарорига асосан Султонова Шохидахон Рахимбердиевнага Хонобод шаҳар, Мустақиллик МФЙ, Обод кўчаси бўйидан енгил конструкциядан фойдаланиб, маҳалла гузарчаси, новвойхона ва тикувчилик шахобчаси ташкил этиш учун 544 кв.м ер майдони ажратилган. 4 Кассация инстанциясининг сўровига кўра Хонобод шаҳар қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлими томонидан 2023 йил 24 майда берилган 1-сонли маълумотга кўра Султонова Шохидахон Рахимбердиевна ҳозирда амалда эгналлаб фойдаланиб келаётган новвойхона бинолари Хонобод шаҳар ҳокимининг 2015 йил 10 июндаги 143қ-сонли қарорига асосан Султонова Шохидахон Рахимбердиевнага Хонобод шаҳар, Мустақиллик МФЙ, Обод кўчаси бўйидан ажратилган 544 кв.м ер майдонида жойлашмаганлиги, Ш.Султонова амалда эгаллаб фойдаланиб келаётган нонвойхона бинолари Исроилов Шавкатбек Исмоиловичга тегишли савдо дўконининг ер майдонида жойлашганлиги маълум қилинган. Шунга кўра жавобгар Ш.Султонованинг кассация шикоятида келтирган важлари ўз тасдиғини топмади. Шу субабли кассация инстанцияси суди қуйи судларнинг даъвони қаноатлантириш ҳақидаги хулосалари билан юқорида келтирилган асосларга кўра келишади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 419моддаси 1-бандига кўра, кассация инстанциясининг суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, ажримни, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. Юқоридагиларга асосланиб, судлов ҳайъати мазкур фуқаролик иши юзасидан қабул қилинган фуқаролик ишлари бўйича Қўрғонтепа туманлараро судининг 2022 йил 5 августдаги ҳал қилув қарори ва Андижон вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 3 ноябрдаги ажримини қонуний ва асосли деб ҳисоблаб, суд ҳужжатларини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади. Шу билан биргаликда, судлов ҳайъати давлат божини ундириш масаласини муҳокама қилиб, қуйи судларнинг суд харажатларни тақсимлаш ҳақидаги хулосаларини ҳам тўғри деб ҳисоблаб, кассация шикояти берилганда жавобгар томонидан тўланган давлат божи миқдорини етарли деб ҳисоблаб, ушбу миқдори билан чегараланишни, шунингдек, Фуқаролик процессуал кодексининг 132, 138-моддаларига асосан видеоконференцалоқа тизимидан фойдаланилганлик учун жавобгар Ш.Султоновадан Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳисоб рақамига 82.500 сўм суд харажати ундиришни лозим топди. Юқоридагиларга кўра ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 419 ва 4191-моддаларига қўлланиб, судлов ҳайъати А Ж Р И М Қ И Л Д И: Мазкур иш юзасидан қабул қилинган фуқаролик ишлари бўйича Қўрғонтепа туманлараро судининг 2022 йил 5 августдаги ҳал қилув қарори 5 ва Андижон вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 3 ноябрдаги ажрими ўзгаришсиз, келтирилган кассация шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. Жавобгар Султонова Шохидахон Рахимбердиевнадан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига (олувчи: Ўзбекистон Республикаси Олий суди, манзили: 100186, Тошкент шаҳри, А.Қодирий кўчаси, 1-уй, шахсий ҳисоб варағи: 4014108600262773422956011, СТИР: 200936561, ғазна ҳисоб рақами: 23402000300100001010, банк: МБ ББ ҲККМ Тошкент шаҳри, МФО: 00014, СТИР (ғазна): 201122919 реквизитлари бўйича) суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ тўлов учун 82.500 сўм ундирилсин. Раислик қилувчи: А.А.Игамбердиев Ҳайъат аъзолари: А.А.Касимов Б.Н.Исламов Ажрим нусхаси аслига тўғри, Олий суд судьяси: 6