Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1401-2208/9697 Дата решения 23.05.2023 Инстанция Надзор Тип документа Чақирув қоғозига илова; Чақирув қоғози ва илова ҳужжатлар; Почта хабарномаси; To'lov kvitansiyasi Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Игамбердиев Абдуносир Абдухамитович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Саиджанова Дурдона Баходир-қизи Ответчик / Подсудимый Саиджанов Джуакул
Source ID 6471cff31eb9f239259fade1 Claim ID 4270239 PDF Hash fb2879fdcfb23a6d... Загружено 09.04.2026 19:22 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 15
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ФПКнинг 416-моддаси збекистон Республикаси ФПК 416 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси збекистон Республикаси ЖК 168 law
банди ва 243-моддаси банди ва 243 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси збекистон Республикаси ЖК 168 law
банди билан ЖКнинг 57-моддаси банди билан ЖК 57 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 62-моддаси збекистон Республикаси ЖК 62 law
збекистон Республикаси Оила кодексининг 23-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 23 code_article
Ушбу кодекснинг 24-моддаси Ушбу кодекс 24 code_article
Оила Кодексининг 27-моддаси Оила Кодекси 27 code_article
Оила кодексининг 28-моддаси Оила кодекси 28 code_article
збекистон Республикаси ФПКнинг 72-моддаси збекистон Республикаси ФПК 72 law
збекистон Республикаси ФПКнинг 419-моддаси збекистон Республикаси ФПК 419 law
збекистон Республикаси ФПКнинг 133-моддаси збекистон Республикаси ФПК 133 law
збекистон Республикаси ФПКнинг 141-моддаси збекистон Республикаси ФПК 141 law
ФПК 419-моддаси ФПК 419 law
Текст решения Оригинал (узб.)
№ 2-1401-2208/9697-сонли иш судья: А.Джураев маърузачи: Ш.Муродуллаева ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ФУҚАРОЛИК ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИНИНГ АЖРИМИ Ўзбекистон Республикаси Олий суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати 2023 йил май ойининг 23 куни суд биносида, очиқ суд мажлисида, Раислик этувчи - судья: А.А.Игамбердиев ҳайъат аъзолари - судьялар: Ф.Т.Турсунов ва А.А.Касимовлардан иборат таркибда, Г.Мухитдинованинг котиблигида, даъвогар Саиджанова Дурдона Баходир қизининг жавобгар Саиджанов Джуракулга нисбатан умумий мулк деб топиш ва пулдан хисса ундириш ҳақидаги даъво аризаси бўйича фуқаролик иши юзасидан қабул қилинган фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг 2022 йил 26 августдаги ҳал қилув қарори ва Самарқанд вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 6 декабрдаги ажримига нисбатан даъвогар Саиджанова Дурдона Баходир қизининг берган кассация шикоятини иш ҳужжатлари асосида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар Д.Саиджанова 2022 йил 24 июнда судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, унда жавобгар билан 2009 йил қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганлиги, никоҳи 2009 йил 08 майда 59-сон билан қайд этилганлиги, биргаликдаги турмушларидан 2 нафар фарзандлари борлигини, биргаликдаги турмуши даврида Самарқанд шаҳри, Зеҳний кўчасидаги 2қаватлик, майдони 60 кв метр бўлган савдо дўкони Самарқанд шаҳар ҳокимининг 2009 йил 08 июндаги 850-Қ-сонли қарорига асосан, турмуш ўртоғи жавобгар Саиджанов Джуракулга хусусий мулк сифатида топширилганлиги, турмуш ўртоғи савдо дўконларини 2018 йил 01 мартда Юнусов Олим Субхоновичга 500 миллион сўмга сотганлиги, бу пайтда биргаликда бир оила бўлиб яшаганлиги, 2018 йил турмуш ўртоғи Саиджанов Джуракул биргаликдаги умумий мулки ҳисобланган 200 миллион сўм пулни бизнесни ривожлантириш учун деб фуқаро О.Юнусовга берганлиги, О.Юнусов ушбу 700 миллион сўм пулларни бермаганлиги сабабли жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг 2019 йил 3 октябрдаги ҳукмига кўра О.Юнусовдан Саиджанов Джуракулга моддий зарар учун 700 миллион сўм ундириш белгиланганлигини, ушбу пуллар О.Юнусов томонидан турмуш ўртоғига тўлиқ тўланганлиги ҳақида Ўзбекистон Республикаси Олий суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг 2022 йил 30 мартдаги ажрими орқали хабар топганлигини, турмуш ўртоғи ушбу умумий мулк ҳисобланган пуллардан унга ва фарзандларига хеч қандай улуш ажратиб бермаганлигини, биргаликдаги турмушларидан орттирилган ушбу пулларни турмуш ўртоғи ўзи хоҳлаганидек ишлатиб юрганлиги, 2021 йил 12 1 августдан бошлаб биргаликда яшамаслиги, ҳозирда ўрталарида низо мавжудлигини, шунингдек Самарқанд шаҳри, “Боғи Темур” маҳалласи Фирдавсий кўчасида жойлашган 20 уйнинг 6/100 қисми 2016 йил 04 октябрдаги Самарқанд шаҳар 9-сон давлат нотариал идораси томонидан тузилган уй-жой олди-сотди шартномасига асосан унга тегишли эканлиги, юқоридагиларга кўра, Самарқанд шаҳри “Боғи Темур” маҳалласи Фирдавсий кўчасида жойлашган 20 уй-жойнинг 6/100 қисмини умумий мулк деб топишни ва 700 миллион сўмдан улушини ажратиб беришни сўраган. Фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг 2022 йил 26 августдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг талаби қисман қаноатлантирилган. Самарқанд шаҳри, “Боғи Темур” маҳалласи Фирдавсий кўчасидаги 1735.0 квадрат метрли умумий фойдаланишдаги ер майдонида жойлашган 20 рақамли уй-жойнинг Саиджанова Дурдона Баходир қизига тегишли бўлган 17/100 улушидан 6/100 улушли уй-жой Саиджанова Дурдона Баходир қизи ва Саиджанов Джуракулларнинг умумий мулки деб топилган. Даъвогар Саиджанова Дурдонанинг 700 миллион сўмдан хисса ундириш ҳақидаги даъво талаби рад қилинган. Шу кунги суднинг ажрими билан мулкни булиш тўғрисидаги даъво ариза кўрмасдан қолдирилган. Самарқанд вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 6 декабрдаги ажрими билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Мазкур суд ҳужжатларидан норози бўлиб, даъвогар Саиджанова Дурдона Баходир қизи томонидан кассация шикояти берилган. Шикоятда судлар даъвонинг 700 миллион сўмни умумий мулк деб топиб, ундан улуш ундириш ҳақидаги қисми асоссиз рад қилинганлигини билдириб, суд қарорларини бекор қилишни сўраган. Судлов ҳайъати иш бўйича маърузани, тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари асосида муҳокама қилиб, қуйидаги хулосага келади. Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 416-моддасига кўра суд ишни кассация тартибида кўраётганида биринчи инстанция ва апелляция инстанцияси суди томонидан моддий ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланилганлигини ва процессуал қонун талабларига риоя этилганлигини ишдаги материаллар бўйича текширади. Кассация инстанцияси суди янги далилларни ўрганиб чиқиш ва янги фактларни аниқлаш ҳуқуқига эга эмас. Иш ҳужжатларидан кўринишича, Саиджанов Джуракул ва Саиджанова Дурдона Баходир қизи 2009 йил 08 майда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қуришган. Уларнинг биргаликдаги турмушларидан ўрталарида фарзандлари бор. Тарафларнинг никоҳлари бекор қилинмаган. 2 2016 йил 04 октябрда Самарқанд шаҳар 9-сон нотариал идораси нотариуси А.Ш.Умаров томонидан тасдиқланган уй-жойни олди-сотди шартномасига асосан Самарқанд шаҳри, Фирдавсий кўчасидаги 1735.0 квадрат метрли умумий фойдаланишдаги ер майдонида жойлашган 20 рақамли уй-жойнинг Ансоров Баходурхон Кудратзодага тегишли бўлган 17/100 улушидан 6/100 улушини Саиджанова Дурдона Баходир қизи сотиб олган. Кўчмас мулк Саиджанова Дурдона Баходир қизининг номига давлат руйхатига олинган. Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг 2019 йил 03 октябрдаги ҳукмига асосан судланувчи О.Юнусов Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми “а” банди ва 243-моддаси билан айбдор деб топилган, судланувчи О.Юнусовдан жабрланувчи Саиджанов Джуракулнинг фойдасига 700 000 000 сўм моддий зарар ундириш белгиланган. Самарқанд вилоят жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2021 йил 18 мартдаги ажрими билан жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг 2019 йил 03 октябрдаги ҳукми ўзгаришсиз қолдирилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг 2022 йил 30 мартдаги ажримига асосан О.Юнусовга нисбатан чиқарилган жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг 2019 йил 03 октябрдаги ҳукми ҳамда жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2021 йил 18 мартдаги ажрими ўзгартирилган, О.Юнусов Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 4қисмининг “а” банди билан ЖКнинг 57-моддаси қўлланиб иш ҳақининг 30 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 3 йил аҳлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 62-моддаси тартибида Юнусов Олим Субхоновичнинг 2019 йил 11 апрелдан қамоқда сақланган ҳар бир кунини тайинланган аҳлоқ тузатиш ишлари жазосининг 3 кунига тенглаштириб, 3 йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси ўталган деб ҳисоблаш, О.Юнусовга нисбатан қўлланилган қамоққа олиш эхтиёт чораси бекор қилиниб, жазони ижро этиш колониясидан озод қилинган. Суд ҳукмининг судланувчи О.Юнусовдан жабрланувчи Д.Саиджанов фойдасига 700 000 000 сўм моддий зарар ундириш қисми чиқарилган. 2021 йил 29 декабрда Саиджанов Джуракул тилхат ёзиб, тилхатда О.Юнусов томонидан содир этилган фирибгарлик жинояти орқасидан етказилган моддий зарар учун 700 000 000 сўм пулларни тўлиқ қоплаганлиги, бу кўрсатилган пулларни тўлиқ олганлиги, жиноят орқасида етказилган моддий зарар тўлиқ қоплаганлиги учун О.Юнусовга эътирози ва даъвоси йўқлиги, моддий зарар тўлиқ қоплаганлигини билдирган. Даъвогар Саиджанова Дурдона 2021 йил 29 декабрда Саиджанов Джуракул томонидан 700 000 000 сўм пулларни олганлиги ҳақидаги тилхатига асосан ушбу пуллардан улуш ундириш ҳақида даъво билан ариза билан судга мурожаат қилган. 3 Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 23-моддаси 1 ва 3-қисмларига кўра, эр ва хотиннинг никоҳ давомида орттирган молмулклари, шунингдек никоҳ қайд этилгунга қадар, бўлажак эр-хотиннинг умумий маблағлари ҳисобига олинган мол-мулклари, агар қонун ёки никоҳ шартномасида бошқача ҳол кўрсатилмаган бўлса, уларнинг биргаликдаги умумий мулки ҳисобланади. Эр ва хотиндан бири уй-рўзғор ишларини юритиш, болаларни парвариш қилиш билан банд бўлган ёки бошқа узрли сабабларга кўра мустақил иш ҳақи ва бошқа даромадга эга бўлмаган тақдирда ҳам эр ва хотин умумий мол-мулкка нисбатан тенг ҳуқуққа эга бўлади. Ушбу кодекснинг 24-моддаси 1-қисмига кўра, эр ва хотин уларнинг биргаликдаги умумий мулки бўлган мол-мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этишда тенг ҳуқуқларга эгадир. Оила Кодексининг 27-моддаси 1 ва 3 қисмларига кўра, эр ва хотиннинг умумий мол-мулкини бўлиш эр ва хотиндан бирининг талабига кўра, улар никоҳда бўлган даврда ҳам, никоҳдан ажралишгандан кейин ҳам, шунингдек кредитор эр ва хотиндан бирининг умумий мол-мулкдаги улушига ундирувни қаратиш учун умумий мол-мулкни бўлиш талаби билан арз қилган ҳолларда амалга оширилиши мумкин. Низо туғилган ҳолларда эр ва хотиннинг умумий мол-мулкини бўлиш, шунингдек эр ва хотиннинг бу мол-мулкдаги улушини аниқлаш суд тартибида амалга оширилади. Оила кодексининг 28-моддаси 1-қисмига мувофиқ эр ва хотиннинг умумий мол-мулкини бўлишда ҳамда уларнинг шу мол-мулкдаги улушларини аниқлашда, агар эр ва хотин ўртасидаги никоҳ шартномасида бошқача ҳол назарда тутилмаган бўлса, эр ва хотиннинг улушлари тенг деб ҳисобланади. 2016 йил 04 октябрда Самарқанд шаҳар 9-сон нотариал идораси нотариуси А.Ш.Умаров томонидан тасдиқланган уй-жойни олди-сотди шартномасига асосан Самарқанд шаҳри, Фирдавсий кўчасидаги 1735.0 квадрат метрли умумий фойдаланишдаги ер майдонида жойлашган 20 рақамли уй-жойнинг Ансоров Баходурхон Кудратзодага тегишли бўлган 17/100 улушидан 6/100 улушини Саиджанова Дурдона Баходир қизи сотиб олган. Самарқанд шаҳри, Фирдавсий кўчасидаги 20- уй-жойнинг 6/100 улуши Д.Саиджанова номига рўйхатдан ўтган булса-да, ушбу уй Саитджанов Джуракул ва Саиджанова Дурдоналарнинг умумий мулки ҳисобланиши инобатга олиб судлар ушбу мулкни умумий мулк деб топиш ҳақида тўғри ва асосли хулосага келганлар. Ушбу хулосалар билан кассация инстанцияси суди келишади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 06-сонли қарори 20-бандининг иккинчи хатбошисига кўра, суд томонидан фақат ишни кўриш вақтида 4 амалда мавжуд ҳамда эр-хотиннинг бирида ёки учинчи шахсларда (масалан, ижара, мулкдан текин фойдаланиш, омонат сақлаш ва шу каби шартномалар бўйича) бўлган умумий мол-мулк бўлиниши лозим. Даъвогар 700.000.000 сумни умумий мулк деб топиб ўзининг улушини ажратиб беришни сўраса-да, амалда ушбу пул маблағлари Саиджанов Джуракулда мавжудлиги ҳақида бирор асословчи далил йўқ. Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 72-моддасига асосан “Ҳар бир тараф ўзининг талаблари ва эътирозларига асос қилиб кўрсатган ҳолатларни исботлаши шарт”. Судлар юқоридагиларга кўра даъвогар Д.Саиджанованинг 700 миллион сўмдан хисса ундириш ҳақидаги даъво талабини рад қилиш ҳақида тўғри хулосага келган. Ушбу хулосалар билан ҳам кассация инстанцияси суди келишади. Юқоридагиларга кўра кассация инстанцияси суди қуйи судларнинг хулосалари билан келишган ҳолда суд ҳужжатларини ўзгаришсиз, кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 419-моддаси 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, ажримни, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. Юқоридагиларга асосланиб, судлов ҳайъати мазкур фуқаролик иши юзасидан қабул қилинган фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг 2022 йил 26 августдаги ҳал қилув қарори ва Самарқанд вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 6 декабрдаги ажримини қонуний ва асосли деб ҳисоблаб, уларни ўзгаришсиз, шикоятни қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 133-моддасига кўра Давлат божини тўлашни кечиктиришга қонунчиликда белгиланган ҳолларда йўл қўйилади. Суд тарафларнинг мулкий аҳволига қараб, улардан бирининг ёки иккаласининг давлат даромадига ундириладиган суд харажатларини тўлашни кечиктиришга ёки бўлиб-бўлиб тўлашга йўл қўйиши, шунингдек бу харажатларнинг миқдорини камайтириши мумкин. Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 141-моддаси иккинчи қисмига кўра арз қилинган талабларни қаноатлантириш рад этилган тақдирда суднинг ишни кўриш билан боғлиқ чиқимлари даъвогардан давлат даромадига ундирилади. Кассация инстанцияси суди суд ҳаражатлари масаласини муҳокама қилиб, кассация шикоятини қабул қилишда давлат божини тўлаш иш кассация инстанциясида кўрилгунга қадар кечиктирилганлиги сабабли, давлат божини даъвогар Д.Саиджановадан ундиришни, давлат божи миқдорини даъвогарнинг мулкий аҳволини инобатга олган ҳолда 5 камайтириб, ундан давлат фойдасига 1.000.000 сўм миқдорида давлат божи ундиришни лозим топади. Баён этилганларга кўра, ФПК 419-моддаси 1-бандини қўллаб, судлов ҳайъати АЖРИМ ҚИЛДИ: Мазкур фуқаролик иши юзасидан қабул қилинган фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг 2022 йил 26 августдаги ҳал қилув қарори ва Самарқанд вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 6 декабрдаги ажрими ўзгаришсиз, кассация шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. Даъвогар Саиджанова Дурдона Баходир қизидан давлат фойдасига 1.000.000 сўм давлат божи ундирилсин. Раислик этувчи: А.А.Игамбердиев Ҳайъат аъзолари: Ф.Т.Турсунов А.А.Касимов Нусҳа аслига тўғри, судья 6