Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1401-1923/21040 Дата решения 23.05.2023 Инстанция Апелляция Тип документа Ижро варақаси; Чақирув қоғозига илова; Юборилганлигини тасдиқловчи электрон маълумот; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Чақирув қоғози ва илова ҳужжатлар; Почта хабарномаси; To'lov kvitansiyasi; Ажрим (апелляция) Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Игамбердиев Абдуносир Абдухамитович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Аминова Хуршеда ХХХ Ответчик / Подсудимый Абдухафизов Фаридун
Source ID 64a0314e095d0f1cd9d370ab Claim ID 4108047 PDF Hash 67f73e821744f21e... Загружено 09.04.2026 19:22 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФПК 399-3-моддасининг 2-қисми ФПК 399-3 2 law
илишда ФПК 399-1-моддасининг 1-қисми илишда ФПК 399-1 1 law
Текст решения Оригинал (узб.)
Маърузачи: А.А.Игамбердиев Судья: Б.Норов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ФУҚАРОЛИК ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИНИНГ 6-14/АП-21-сонли АЖРИМИ 2023 йил май ойининг 23 куни Ўзбекистон Республикаси Олий суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати суд биносида, видеоконференция алоқа режимида очиқ суд мажлисида, Раислик этувчи - судья: А.А.Игамбердиев Ҳайъат аъзолари - судьялар: Ф.Т.Турсунов ва А.А.Касимовлардан иборат таркибда, Г.Мухитдинованинг котибалигида, даъвогар Хуршеда Аминованинг жавобгар Фаридун Абдухафизовга нисбатан бинодан чиқариш, савдо дўкони ва тикув цехига мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги даъво талаблари бўйича юритилган фуқаролик иши юзасидан қабул қилинган фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд вилоят судининг 2019 йил 1 октябрдаги ҳал қилув қарорига нисбатан Самарқанд вилоят прокурори ўринбосари томонидан келтирилган апелляция протестини иш ҳужжатлари асосида ўрганиб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар Х.Аминова судга 2019 йил 16 августда даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар Ф.Абдухафизовни Самарқанд шаҳар, “Кирча” МФЙда жойлашган, эгаллаб турган ер майдони 70,1 кв.метр, қурилиш ости майдони 70,51 кв.метр, фойдали майдони 49,65 кв.метрдан иборат савдо дўкон ва тикув цехи биносидан мажбурий равишда чиқаришни сўраган. Кейинги суд мажлисида Х.Аминова қўшимча даъво ариза билан мурожаат қилиб, Самарқанд шаҳар, “Кирча” МФЙда жойлашган, эгаллаб турган ер майдони 70,1 кв.метр, қурилиш ости майдони 70,51 кв.метр, фойдали майдони 49,65 кв.метрдан иборат савдо дўкон ва тикув цехи биносига эгалик ҳуқуқини белгилашни сўраган. Фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд вилоят судининг 2019 йил 1 октябрдаги сиртдан қабул қилинган ҳал қилув қарорига асосан даъво қаноатлантирилиб, Самарқанд шаҳар, “Кирча” МФЙда жойлашган, эгаллаб турган ер майдони 70,1 кв.метр, қурилиш ости майдони 70,51 кв.метр, фойдали майдони 49,65 кв.метрдан иборат савдо дўкон ва тикув цехи биносига даъвогар Х.Аминованинг мулк ҳуқуқи эътироф этилиб, жавобгар Ф.Абдухафизов ундан чиқарилган. Даъвогар Х.Аминовадан давлат даромадига 669.000 сўм давлат божи ундирилган. Суд ҳужжати юзасидан Самарқанд вилоят прокурори ўринбосари томонидан апелляция тартибида протест келтирилиб, суд ҳужжатини бекор 1 қилиш ва даъвогар Х.Аминованинг даъво талабларини рад қилиш ҳақида янги ҳал қилув қарорини қабул қилиш сўралган. Олий суд фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция тартибидаги иш бўйича судьяни маърузасини тинлаб, протестда келтирилган важларни иш ҳужжатлари асосида муҳокама қилиб, қуйидагиларга кўра уни қисман қаноатлантиришни лозим топади. Аниқланишича, Самарқанд шаҳар ҳокимлигининг 2006 йил16 январдаги 40-қ-сонли қарорига асосан Самарқанд шаҳри, “Қирча” маҳалла фуқаролар йиғинига маҳалла худуди ҳисобидан 75 кв.метр ер майдонида савдо дўкони қурилиши тўғрисидаги 2005 йил 20 январдаги ер участкасида танлов далолатномаси тасдиқланиб, шаҳар бош архитектори билан келишилган лойиҳа асосида қурилишга рухсат берилган. Самарқанд вилояти “Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри” ДКнинг 2018 йил 6 декабрдаги 9484-сонли маълумотида “Қирча” МФЙда жойлашган савдо дўкони биноси ва эгаллаб турган ер майдонига тегишли ҳуқуқий ҳужжат мавжуд бўлмаганлиги сабабли эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим қилинмаганлиги қайд қилинган. “Хожи Дониёр” МФЙ раиси томонидан 2018 йил 28 октябрда тасдиқланиб, гувохлар иштирокида тузилган далолатномада “Қирча” маҳалла фуқаролар йиғинини савдо дўкони қуриш учун моддий шароити бўлмаганлиги сабабли ер майдони бир неча йил мобайнида ташландиқ аҳволда ётганлиги сабабли Х.Аминовага ишониб топширилганлиги, у ўзининг шахсий маблағлари ҳисобидан қурилиш қилиб, маҳалланинг бир қанча фуқароларни иш билан таъминлаб юритиб келганлиги баён қилинган. Суд даъвони қаноатлантиришда 2019 йил 4 мартдаги ЎРҚ-526-сонли Қонуни билан 2019 йил 6 июнда бекор қилинган, ФК 212-моддасининг 5-қисмига қўлланиб мулк ҳуқуқини эътироф этиш тўғрисида нотўғри хулосага келган. Бундан ташқари, суд қайд этилган моддий ҳуқуқ нормасига асосланган бўлсада, даъвогар Х.Аминовага савдо дўкони ва цех қурилишига ваколатли органнинг қарори қабул қилинмаганлигига эътибор қаратилмаган. Гарчанд “Хўжа Дониёр” МФЙнинг 2018 йил 25 октябрдаги далолатномасида Х.Аминованинг номига эгалик ҳуқуқини белгиланишига эътироз йўқлиги билдирилганлигига асосланган бўлсада, ФПК 45моддасининг 5-қисми талаблариша мувофиқ ер участкаси ажратилган “Қирча” маҳалла фуқаролар йиғинини шерик жавобгар тариқасида ишга жалб қилиб, даъво талаблар юзасидан фикрини олиш чораларини кўрмаган. ФПК 399-3-моддасининг 2-қисми 4-бандига кўра, суд ишида иштирок этишга жалб қилинмаган шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисидаги масалани ҳал қилган бўлса, ҳал қилув қарори, ажрим, қарор бекор қилиниши мумкин. Суд, мазкур низоли ҳал қилишда ФПК 399-1-моддасининг 1-қисми 4-бандига рио қилмаганлиги боис, даъвони қаноатлантириш ҳақида нотўғри ва асослантирилмаган хулосага келганлигини инобатга олиб, судлов ҳайъати 2 суд ҳужжатини бекор қилиш ва фуқаролик ишини янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни лозим топди. Ишни янгидан кўришда суд, ишга манфаатдор шахсни жалб қилиб, иш материалларида тўпланган исботлаш воситаларига тегишли ҳуқуқий баҳо берган ҳолда қонуний ва асосли хулосага келиши лозим. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 399-4, 402-1моддаларига асосланиб, судлов ҳайъати, А Ж Р И М Қ И Л Д И: Мазкур фуқаролик иши юзасидан қабул қилинган фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд вилоят судининг 2019 йил 1 октябрдаги ҳал қилув қарори бекор қилинсин ва иш янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборилсин. Протест қисман қаноатлантирилсин. Даъвогар Х.Аминовадан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига (олувчи: Ўзбекистон Республикаси Олий суди, манзили: 100186, Тошкент шаҳри, А.Қодирий кўчаси, 1-уй, шахсий ҳисоб варағи: 401410860262777033210011001, СТИР: 200936561, ғазна ҳисоб рақами: 23402000300100001010, банк: МБ ББ ҲККМ Тошкент шаҳри, МФО: 00014, СТИР (ғазна): 201122919 реквизитлари бўйича) суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ тўлов сифатида 82.500 сўм ундирилсин. Суд ҳужжатидан норози тараф кассация шикояти (протести) билан бевосита Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига мурожаат қилиш ҳуқуқига эга. Раислик этувчи: А.А.Игамбердиев Ҳайъат аъзолари: Ф.Т.Турсунов А.А.Касимов Нусҳа аслига тўғри, судья: 3