← Назад
Решение #1494504 Гражданские
Чақирув қоғозига илова; Чақирув қоғози ва илова ҳужжатлар; Почта хабарномаси
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 234 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси ФК | 279 | — | law | |
| онуннинг | 26 | — | law | |
| онуни | 38 | — | law | |
| ФПКнинг | 419 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
Асосий иш: 2-1001-2210/30202
Кассация иши: 6-1561-23
Судья: Ж.Мамаюсупов
Маърузачи: Д.Абдукахарова
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ФУҚАРОЛИК ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИНИНГ
АЖРИМИ
2023 йил май ойининг 18 куни Ўзбекистон Республикаси Олий суди
фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати Олий суд биносида, очиқ суд
мажлисида,
Раислик қилувчи: судья А.Игамбердиев,
ҳайъат аъзолари: судьялар Н.Рахманов ва Б.Тангабаевдан иборат
таркибда, И.Бабаярованинг котибалигида, тарафларнинг ишончли вакиллари
иштирокида, даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти
ҳудудий бошқармасининг “АГРОБАНК” АТБ манфаатида жавобгар “PRO
TRADE CLASS” МЧЖ ва Татьяна Дахсикоевна Тотровага нисбатан кредит
қарздорлигини гаров мулкига қаратиш ҳақидаги даъво аризаси бўйича
юритилган фуқаролик иши юзасидан қабул қилинган фуқаролик ишлари
бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро судининг 2022 йил 6 декабрдаги ҳал қилув
қарори ва Тошкент шаҳар суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 24 февралдаги ажримига нисбатан жавобгар Т.Тотрованинг ишончли
вакили Н.Сабиров томонидан келтирилган кассация шикоятини иш ҳужжатлари
асосида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий
бошқармаси “АГРОБАНК” АТБ манфаатида судга жавобгар “PRO TRADE
CLASS” МЧЖ ва Т.Тотровага нисбатан кредит қарздорлигини гаров мулкига
қаратиш ҳақидаги даъво аризаси билан мурожаат қилган.
Фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро судининг
2022 йил 6 декабрдаги ҳал қилув қарорига кўра, даъво талаби
қаноатлантирилган.
Унга кўра, фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро
судининг 2022 йил 2 февралдаги ҳал қилув қарори билан жавобгар “PRO
TRADE CLASS” МЧЖдан даъвогар “АГРОБАНК” АТБ фойдасига ундирилиши
белгиланган кредит қарздорлиги ундируви тарафлар ўртасида 285.000.000
сўмга баҳоланган фуқаро Тотрова Татьяна Дахсикоевнага тегишли кадастр
рақами: 10:07:01:01:02:5003:0001:075 бўлган, умумий майдони 44,23 кв.м,
яшаш майдони 17,93 кв.м, 1 та яшаш хонасидан иборат Тошкент шаҳар,
Юнусобод тумани, Марказ-5, 1”А”-уй, 75-квартирага қаратилиши белгиланган.
Тошкент шаҳар суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 24 февралдаги ажрими билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз
қолдирилган.
Шикоятда, суд қарорларини бекор қилиб, даъвогарнинг даъво талабини
рад қилиш тўғрисида қарор қабул қилиш сўралган.
Судлов ҳайъати иш бўйича маърузани, тарафлар вакилларининг
тушунтиришларини тинглаб, шикоят важларини иш материаллари асосида
муҳокама қилиб, қуйидагиларга кўра суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни
лозим топди.
Иш ҳужжатларига кўра, “АГРОБАНК” АТБнинг Янгийўл филиали ва
жавобгар
“PRO
TRADE
CLASS”
МЧЖ
ўртасида
2021
йил
29 июнда имзоланган 907-сонли кредит шартномасига кўра, жавобгар
“PRO TRADDE CLASS” МЧЖга, 6 ой муддатга, 2 ойлик имтиёзли давр билан,
йиллик 22,99 фоиз устама тўлаш шарти билан айланма маблағни тўлдириш
мақсадида 1.130.000.000 сўм кредит маблағи ажратилган.
Кредит таъминоти сифатида 2021 йил 30 июндаги нотариал тасдиқланган
гаров шартномасига кўра, 336.000.000 сўмлик кредит қайтмаслик хатарини
суғурталаш бўйича суғурта полиси, фуқаро Холмухамедов Шермухамад
Хандамировичга тегишли кадастр рақами: 10:04:06:04:03:5202,
майдони
408 кв.м, бўлган 7 та яшаш хонасидан иборат Тошкент шаҳар, Ойдинкўл
кўчаси, 43-уй-жой ҳамда фуқаро Тоторова Татяна Дахцикоевнага тегишли
кадастр рақами: 10:07:01:01:02:5003:0001:075, умумий майдони 44,23 кв.м,
яшаш майдони 17,93 кв.м. бўлган, 1 та яшаш хонасидан иборат Тошкент шаҳар,
Юнусобод тумани, Марказ-5, 1”А”-уй, 75-квартира гаровга қўйилган.
“АГРОБАНК” АТБ Янгийўл филиали томонидан шартномада
кўрсатилган мажбуриятлар тўлиқ бажарилган, лекин жавобгар “PRO TRADE
CLASS” МЧЖ шартнома шартларини бажармасдан, кредит маблағларини
тўлашни кечиктириб келган.
Кредит маблағларини тўлаш кечиктирилганлиги боис, Ўзбекистон Савдосаноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармасининг “АГРОБАНК”
АТБ манфаатида судга кредит қарздорлигини ундириш ва ундирувни гаров
мулкига қаратиш ҳақидаги даъво ариза билан судга мурожаат қилган.
Фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро судининг
2022 йил 2 февралдаги ҳал қилув қарори билан даъвогар Ўзбекистон Савдосаноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаснинг “АГРОБАНК” АТБ
манфаатида жавобгар “PRO TRADE CLASS” МЧЖ, Холмухамедов
Шермухамад Хандамирович ва Тотрова Татяна Дахсикоевналарга нисбатан
шартнома бўйича кредит қарздорлигини ундириш, ундирувни гаров мулкига
қаратиш ҳақидаги даъво аризаси қисман қаноатлантирилиб, жавобгар “PRO
TRADE CLASS” МЧЖдан даъвогар “АГРОБАНК” АТБ фойдасига
1.196.213.904,11 сўм миқдоридаги кредит қарздорлиги ундирилиши, ундирув
фуқаро Холмухамедов Шермухамад Хандамировичга тегишли кадастр рақами:
10-04-06-04-03-5202 бўлган, 408 кв.м, 7 та яшаш хонасидан иборат Тошкент
шаҳар, Ойдинкўл кўчаси, 43-уй-жойга ҳамда фуқаро Тоторова Татяна
Дахсикоевнага тегишли кадастр рақами: 10-07-01-01-02-5003-0001-075 бўлган,
умумий майдони 44,23 кв.м, яшаш майдони 17,93 кв.м, 1 та яшаш хонасидан
иборат Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Марказ-5, 1 ”А” уй, 71-квартирага
қаратилиши, шунингдек, жавобгар “PRO TRADE CLASS” МЧЖдан давлат
фойдасига 47.848.556 сўм давлат божи ундирилиши белгиланган.
Тошкент шаҳар суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 12 апрелдаги ажрими билан судининг 2022 йил 2 февралдаги ҳал
қилув қарорининг хулоса қисмининг тўртинчи хатбошиси қуйидаги: “Ундирув
фуқаро Холмухамедов Шермухамад Хандамировичга тегишли кадастр рақами:
10-04-06-04-03-5202 бўлган, 408 кв.м, 7 та яшаш хонасидани борат Тошкент
шаҳар, Ойдинкўл кўчаси, 43-уй-жойга ҳамда фуқаро Тоторова Татяна
Дахсикоевнага тегишли кадастр рақами: 10-07-01-01-02-5003-0001-075 бўлган,
умумий майдони 44,23 кв.м, яшаш майдони 17,93 кв.м,1 та яшаш хонасидан
иборат Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Марказ-5, 1 ”А” уй, 75-квартирага
қаратилсин” таҳрирда баён этилган ҳолда ўзгаришсиз қолдирилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди фуқаролик ишлари бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 27 июлдаги ажрими билан қайд этилган суд
қарорларининг хулоса қисмидан “ундирувни Т.Тотровага тегишли кадастр
рақами: 10-07-01-01-02-5003-0001-075 бўлган, умумий майдони 44,23 кв.м.,
яшаш майдони 17,93 кв.м., 1 та яшаш хонасидан иборат Тошкент шаҳар,
Юнусобод тумани, Марказ-5, 1 “А” уй, 71-квартира ҳамда Т.Тотровага тегишли
кадастр рақами: 10-07-01-01-02-5003-0001-075 бўлган, умумий майдони 44,23
кв.м., яшаш майдони 17,93 кв.м., 1 та яшаш хонасидан иборат Тошкент шаҳар,
Юнусобод тумани, Марказ-5, 1 “А” уй, 75-квартирага қаратиш” ҳақидаги
қисмлари ҳамда апелляция инстанциясининг 12.04.2022 йилдаги ажримининг
хулоса қисмидан “Т.Тотровадан давлат фойдасига 4.300.000 сўм давлат божи
ундириш” ҳақидаги қисмлари чиқарилган ҳолда ўзгаришсиз қолдирилган.
Эндиликда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий
бошқармаси “АГРОБАНК” АТБ манфаатида судга мазкур даъво аризаси билан
мурожаат этиб, “PRO TRADE CLASS” МЧЖ томонидан шартнома бўйича ўз
мажбуриятларини бажармасдан келинганлиги оқибатида банк олдида жами
қарздорлиги 1.377.078.000 сўм қарздорлик вужудга келганлигини кўрсатиб,
юқорида қайд этилган суд қарорларига асосан ундирилиши белгиланган кредит
қарздорлиги ундирувини гаровдаги мулк бўлган жавобгар Т.Тотровага тегишли
Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Марказ-5, 1 “А” уй, 75-квартирага
қаратишни сўраган.
Биринчи инстанция суди иш ҳолатларидан ҳамда Ўзбекистан
Республикаси Фуқаролик кодексининг 234, 237, 279-моддалари талабларидан
келиб чиқиб, жавобгар “PRO TRADE CLASS” МЧЖ банк томонидан
қарздорликни бартараф этиш тўғрисида огоҳлантирилган бўлишига
қарамасдан, кредит шартномасининг мажбуриятларини лозим даражада
бажармаганлигини, даъво асосли эканлигини инобатга олиб, даъво талабини
қаноатлантириш ҳақида хулосага келган.
Апелляция инстанцияси суд хулосаси билан келишган ҳолда ҳал қилув
қарорини ўзгаришсиз қолдирган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234-моддасига кўра
мажбурият - фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс
(қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатларни амалга
оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар
кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур
бўлади, кредитор эса-қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб
қилиш ҳуқуқига эга бўлади.
Шундай қилиб, қарз олувчи қарз берувчи олдида унга юклатилган
мажбуриятларни бажармаганлиги оқибатида Банкда қарзни муддатдан олдин
ундириб олиш хуқуқи вужудга келган ва бу ҳақда суд қарори қабул қилинган.
Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 279-моддаси ва “Гаров тўғрисида”ги
қонуннинг 26-моддасига кўра, гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини
қондириш учун ундиpувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи
жавобгаp бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим даpажада бажармаган
тақдирда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш мумкин.
Аниқланишича, низоли Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Марказ-5
мавзеси, 1 А -уй, 75-квартира 2011 йил 14 июлдаги реестр рақами 3517-сон
билан расмийлаштирилган олди-сотди шартномасига асосан Т.Тотровага
тегишли.
Мазкур квартира 2021 йил 30 июнь куни Шайхонтоҳур тумани хусусий
амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Н.Каримова томонидан реестр рақами
№20210212005 782-сон билан қайд этилган Ипотека (гаров) шартномасига
асосан “АГРОБАНК” АТБ ва “PRO TRADE CLASS”МЧЖ ўрталарида 2021 йил
29 июнда тузилган 907-сонли кредит шартномасининг таъминоти сифатида
гаровга қўйган.
Ипотека (гаров) шартномаси “АГРОБАНК” АТБ, “PRO TRADE CLASS”
МЧЖ, Ш.Холмухамедов ва Т.Тотровалар томонидан имзоланган.
Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Марказ-5 мавзеси, 1А-уй,
75-квартира, 1.130.000.000 сўмлик кредит суммасининг таъминоти
ҳисобланади.
Ўзбекистон
Республикасининг «Ипотека тўғрисида»ги Қонуни
38-моддасининг биринчи қисмида ипотекага олувчининг талаблари бўйича
ундирув ипотека тўғрисидаги шартномага кўра гаровга қўйилган мол-мулкка
суднинг қарори асосида қаратилиши белгиланган.
Шикоятда келтирилган важлар асоссиз бўлиб, суд қарорларини
ўзгартириш ёки бекор қилишга асос бўлмайди.
Шундай экан, судлов ҳайъати мазкур иш юзасидан қабул қилинган суд
қарорларини қонуний ва асосли деб ҳисоблаб, ФПКнинг 419-моддасига
қўлланиб, уни ўзгаришсиз қолдиришни, шикоятни қаноатлантирмасдан
қолдиришни лозим топди.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 419-моддаcига қўлланиб,
судлов ҳайъати
А Ж Р И М Қ И Л А Д И:
Мазкур фуқаролик иши юзасидан қабул қилинган фуқаролик ишлари
бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро судининг 2022 йил 6 декабрдаги ҳал қилув
қарори ва Тошкент шаҳар суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 24 февралдаги ажрими ўзгаришсиз, кассация шикояти
қаноатлантирилмасдан қолдирилсин.
Раислик этувчи:
А.Игамбердиев
Ҳайъат аъзолари:
Н.Рахманов
Б.Тангабаев
“Ажрим нусхаси аслига тўғри”