Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1001-2215/28896 Дата решения 18.05.2023 Инстанция Надзор Тип документа Чақирув қоғозига илова; Чақирув қоғози ва илова ҳужжатлар; Почта хабарномаси Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Игамбердиев Абдуносир Абдухамитович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение YUNUSOBOD TUMANI DAVLAT SOLIQ INSPEKSIYASI Ответчик / Подсудимый Захидов Рихсибай Иргашевич
Source ID 6466175b1eb9f239259f816b Claim ID 4289114 PDF Hash 85825b500098c949... Загружено 09.04.2026 19:22 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
кодексининг 88-моддаси кодекси 88 code_article
аролик кодексининг 153-моддаси аролик кодекси 153 code_article
кодексининг 375-моддаси кодекси 375 code_article
Ушбу кодекснинг 381-моддаси Ушбу кодекс 381 code_article
збекистон Республикаси ФПКнинг 419-моддаси збекистон Республикаси ФПК 419 law
аролик процессуал кодексининг 419-моддаси аролик процессуал кодекси 419 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
Асосий иш: 2-1001-2215/28896 Кассация иши: 6-1561-23 Судья: З.Нуралиева Маърузачи: И.Алманов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ФУҚАРОЛИК ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИНИНГ АЖРИМИ 2023 йил май ойининг 18 куни Ўзбекистон Республикаси Олий суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати Олий суд биносида, очиқ суд мажлисида, Раислик қилувчи: судья А.Игамбердиев, ҳайъат аъзолари: судьялар Н.Рахманов ва Б.Тангабаевдан иборат таркибда, И.Бабаярованинг котибалигида, тарафларнинг ишончли вакиллари иштирокида, даъвогар Юнусобод туман давлат солиқ инспекциясининг жавобгар Захидов Рихсибай Иргашевичга нисбатан мажбурий ундирувга қаратилмаган солиқ қарзини ундириш ҳақидаги даъво аризаси бўйича юритилган фуқаролик иши юзасидан қабул қилинган Мирзо Улуғбек туманлараро судининг 2022 йил 13 декабрдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент шаҳар суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 9 мартдаги ажримига нисбатан даъвогар Юнусобод туман давлат солиқ инспекцияси томонидан келтирилган кассация шикоятини фуқаролик иши ҳужжатлари асосида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар Юнусобод туман давлат солиқ инспекцияси жавобгар Р.Захидовга нисбатан 30.769.155 сўм миқдорида мажбурий ундирувга қаратилмаган солиқ қарзини ундириш ҳақидаги даъво аризаси билан судга мурожаат қилган. Фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро судининг 2022 йил 13 декабрдаги ҳал қилув қарорига кўра, даъвогар Юнусобод туман давлат солиқ инспекциясининг даъво аризасини қаноатлантириш рад қилинган. Тошкент шаҳар суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 9 мартдаги ажрими билапн ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Шикоятда, суд қарорларини бекор қилиш сўралган. Судлов ҳайъати иш бўйича маърузани, тарафлар вакилларининг тушунтиришини тинглаб, шикоят важларини иш материаллари асосида муҳокама қилиб, қуйидагиларга кўра суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топди. Иш ҳужжатларига кўра, Юнусобод туман давлат солиқ инспекциясининг даъво аризасига илова қилинган ҳужжатларда Р.Захидов томонидан 2 та кўчмас мулк, яъни Шайхонтоҳур тумани, Жангоҳ мавзеси, 20-уй, 13-хонадон ва Шайхонтоҳур тумани, Навоий кўчаси, 37-уй, 17-хонадон бўйича олди-сотди шартномалари тузилганлиги кўрсатилган. 1 Жумладан, Шайхонтоҳур тумани, Навоий кўчаси, 37-уй, 17-хонадонни 39.000.000 сўмга сотиб олиб, 2016 йил 28 декабрда 350.000.000 сўмга сотганлиги; Шайхонтоҳур тумани, Жангоҳ мавзеси, 20-уй, 13-хонадонни 201.000.000 сўмга сотиб олиб, 2017 йил 25 январда 130.486.000 сўмга сотганлиги қайд қилинган. Ипотека банк АТИБ Шайхонтахур филиалининг Кредит комиссияси йиғилишининг 2017 йил 19 июндаги 13-сонли баённомасига асосан банк кредит портфелидаги келгусида муаммоли кредитларни бартараф этиш ва уларни пайдо бўлишини олдини олишга эътибор берган холда эски қарздор Р.И.Захидов ва янги қарздор Н.Ш.Файзуллаев ўртасида Тошкент шаҳар, Шайхонтахур тумани, массив Жангох, 20-уй 13-хонадонни сотиб олиш учун ажратилган ипотека кредити қолдиғини сотиб олиш учун ён бериш шартномаси белгиланган тартибда тузилган банк ён бериш шартномаси тузилиши муносабати билан 19.06.2014 йил №157 сонли кредит шартномасига қўшимча ва ўзгартириш киритилган ва Шайхонтохур тумани 1-сонли Давлат нотариал идорасига расмий хат билан мурожаат қилган, янги қарздор Н.Ш.Файзуллаев 115 ой муддатга 16% устама ҳақи тўлаш шарти билан кредит қолдиғи 130.486.000 сўмга уй-жойни сотиб олиш учун кредит хужжатлари расмийлаштирилган. Жавобгар Р.Захидов дастлаб кредитга сотиб олинган Тошкент шаҳар, Шайхонтахур тумани, Жангоҳ массиви, 20-уй 13-хонадонни кредит қарзи билан Н.Файзуллаевга сотган бўлиб, ушбу уй-жойдан даромад кўрмаган. Даъвогар Юнусобод туман давлат солиқ инспекцияси Р.Захидовга мажбурий ундирувга қаратилмаган солиқ қарзини ундириш бўйича судга мурожаат қилгунга қадар огоҳлантириш хати бермаган. Юнусобод туман давлат солиқ инспекцияси даъво талабида жавобгар Р.Захидов юқорида қайд этилган уй-жойлар бўйича олди-сотди шартномаларини расмийлаштириб, даромад қилганлиги, 04.10.2022 йил ҳолатига даромад солиғидан 30.769.155 сўм миқдорда қарзи мавжудлигини важ қилиб кўрсатган. Биринчи инстанция суди иш ҳолалари ҳамда Солиқ кодексининг 88-моддаси, Фуқаролик кодексининг 153-моддаси талабларидан келиб чиқиб, даъво муддати ўтганлиги, жавобгарнинг ҳаракатларида солиққа оид ҳуқуқбузарлик ҳолатининг мавжуд эмаслигини, даъво талаби асоссиз эканлигини инобатга олиб, даъвогаринг даъво талабини рад этиш ҳақида хулосага келган. Апелляция инстанцияси суднинг ушбу хулосаси билан келишган ҳолда уни ўзгаришсиз қолдирган. Ўзбекистон Республикаси Солиқ Кодексининг 88-моддасига кўра, солиқ мажбурияти бўйича даъво қилиш муддатлари, яъни солиқ органи ёки бошқа ваколатли орган солиқ текширувини ўтказишга, текширув натижалари бўйича солиқ тўловчига солиқ қарзини узиш тўғрисида талабнома юборишга ёки солиқ тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ 2 тўланиши лозим бўлган солиқлар миқдорини қайта кўриб чиқишга ҳақли бўлган муддат солиқ мажбурияти бўйича даъво қилиш муддати ҳисобланади. Биринчи инстанция судининг суд мажлисида жавобгар Р.Захидов даъво талабига даъво муддатини қўллаб, уни рад қилишни сўраган. Ўзбекистан Республикаси Фуқаролик кодексининг 153-моддасига асосан даъво муддати суд томонидан фақат низодаги тарафнинг суд қарор чиқаргунича берган аризасига мувофиқ қўлланади. Қўлланиш тўғрисида низодаги тараф баён қилган даъво муддатининг ўтиши суднинг даъвони рад этиш ҳақида қарор чиқариши учун асос бўлади. Юнусобод туман давлат солиқ инспекцияси 5 йил 1 ой ва 19 кун ўтиб судга мурожаат қилган бўлиб, даъво муддатини узрли сабабларсиз ўтказиб юборган. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 375-моддасига кўра, мулкий даромадлар таркибига қуйидагилар киради: 1) фоизлар; 2) дивидендлар; 3) мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадлар; 4) солиқ тўловчига мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган молмулкни реализация қилишдан олинган даромадлар. Мол-мулкни реализация қилишдан олинган даромадлар мазкур мол-мулкни реализация қилиш суммасининг ҳужжатлар билан тасдиқланган уни олиш қийматидан ошган қисми сифатида аниқланади. Мазкур қийматни тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаган тақдирда, мол-мулкни реализация қилиш қиймати, кўчмас мулк бўйича эса – кадастр қиймати ҳамда реализация қилиш нархи ўртасидаги ижобий фарқ даромад деб эътироф этилади; Ушбу кодекснинг 381-моддасига кўра, Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган жисмоний шахснинг даромадларига, агар ушбу модданинг иккинчи қисмида бошқа қоида назарда тутилмаган бўлса, 12 фоизлик солиқ ставкаси бўйича солиқ солиниши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги ҳузуридаги кадастр агентлиги Давлат кадастрлар палатаси Тошкент шаҳар бошқармасининг 2023 йил 23 февралдаги HEAD-03599-сонли жавоб хатида, Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Навоий кўчаси, 37-уй, 17-хонадон дастлаб Тошкент шаҳар ҳокимининг 14.09.2015 йилдаги 454-сонли қарорига мувофиқ “Ипотека банк” АТИБнинг номига мулк ҳуқуқда давлат рўйхатидан ўтказилган. Мазкур хонадон бугунги кунда 26.12.2016 йилдаги 1-2451-реестр рақами билан тасдиқланган олди-сотди шартномасига мувофиқ фуқаро Л.Мирхалилованинг номига мулк ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилган. Шунингдек, Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Жангоҳ мавзеси, 20-уй, 13-хонадон дастлаб Шайхонтоҳур туман ҳокимининг 02.01.2014 йилдаги 1-сонли қарорига мувофиқ “LABZAK STORY PLUS” МЧЖнинг номига мулк ҳуқуқида давлат рўйхатидан ўтказилган. Сўнгра мазкур хонадон 13.06.2014 йилдаги 2997-реестр рақами билан тасдиқланган олди-сотди шартномасига мувофиқ Р.Захидовнинг номига мулк ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилган. 3 Кейинги навбатда хонадон 25.01.2017 йилдаги 1-173-реестр рақами билан тасдиқланган олди-сотди шартномасига мувофиқ Н.Файзуллаевнинг номига мулк ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилган. Мазкур хонадон бугунги кунда 06.09.2019 йилдаги 201900077002027реестр рақами билан тасдиқланган олди-сотди шартномасига мувофиқ С.Исмоилованинг номига мулк ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилган. Мазкур ҳолатда даъвогар Юнусобод туман давлат солиқ инспекцияси томонидан Р.Захидовнинг даромад солиғидан 30.769.155 сўм қарзи мавжудлиги ишончли ва мақбул далиллар билан исботланмаган. Шунга кўра, қуйи суд инстанциялари Шайхонтоҳур тумани, Навоий кўчаси, 37-уй, 17-хонадон бошқа шахсга тегишлилиги, Шайхонтоҳур тумани, Жангоҳ мавзеси, 20-уй, 13-хонадон олди-сотди шартномасига асосан Р.Захидовга тегишли бўлса-да, ушбу уй-жой бўйича тегишли равишда кредит маблағлари эвазига олинганлиги ва ушбу уй-жойни бошқа шахснинг номига расмийлаштиришда қолган кредитни тўлаб бериш орқали олди-сотди расмийлаштирилганлиги, қонунда фақатгина уй-жойни реализация қилишда олинган даромадлар мазкур мол-мулкни реализация қилиш суммасининг ҳужжатлар билан тасдиқланган уни олиш қийматидан ошган қисми сифатида аниқланишини, жавобгар ушбу уй-жой бўйича расмийлаштирилган олдисотди шартномаси юзасидан даромад кўрмаганлигини ҳамда даъво муддати ўтказиб юборганлигини инобатга олиб, даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни рад қилиш хусусида асосли ва қонуний тўхтамга келган. Юқоридагиларга кўра, судлов ҳайъати шикоятда келтирилган важларни асоссиз ҳамда суд қарорларини ўзгартириш ёки бекор қилишга асос бўлмайди деб ҳисоблаб, Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 419-моддаси 1-бандига мувофиқ уларни ўзгаришсиз қолдиришни, кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади. Баён этилганларга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 419-моддасига қўлланиб, судлов ҳайъати АЖРИМ ҚИЛАДИ: Мазкур фуқаролик иши юзасидан қабул қилинган фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро судининг 2022 йил 13 декабрдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент шаҳар суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 9 мартдаги ажрими ўзгаришсиз, кассация шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. Раислик этувчи: А.Игамбердиев Ҳайъат аъзолари: Н.Рахманов Б.Тангабаев “Ажрим нусхаси аслига тўғри” 4 5