Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1701-2204/16668 Дата решения 16.05.2023 Инстанция Надзор Тип документа Чақирув қоғозига илова; Чақирув қоғози ва илова ҳужжатлар; Почта хабарномаси Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Игамбердиев Абдуносир Абдухамитович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Номанов Лочинбек Абдикаримович Ответчик / Подсудимый АНДИЖОН ВИЛОЯТИ ЙУЛ ХАРАКАТИ ХАВФСИЗЛИГИ БОШКАРМАСИ (ДАH)
Source ID 64a01af5095d0f1cd9d3707f Claim ID 4194574 PDF Hash 9664db38c2323e84... Загружено 09.04.2026 19:22 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 15
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Жиноят кодекси 210-моддаси збекистон Республикаси Жиноят кодекси 210 code_article
збекистон Республикаси Жиноят кодекси 182-моддаси збекистон Республикаси Жиноят кодекси 182 code_article
збекистон Республикаси Жиноят кодексининг 73-моддаси збекистон Республикаси Жиноят кодекси 73 code_article
процессуал кодекси 83-моддаси процессуал кодекси 83 code_article
процессуал кодекси 302-моддаси процессуал кодекси 302 code_article
Мазкур Кодекснинг 304-моддаси Мазкур Кодекс 304 code_article
ЖПКнинг 310-моддаси ЖПКнинг 310 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 312-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 312 law
лашни реабилитация этилган шахс ёки ушбу Кодекс 304-моддаси лашни реабилитация этилган шахс ёки ушбу Кодекс 304 code_article
збекистон Республикаси ЖПКнинг 310-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 310 law
аролик кодекси 1021-моддаси аролик кодекси 1021 code_article
Мазкур Кодекснинг 1022-моддаси Мазкур Кодекс 1022 code_article
збекистон Республикаси ФПКнинг 122-моддаси збекистон Республикаси ФПК 122 law
збекистон Республикаси ФПКнинг 419-моддаси збекистон Республикаси ФПК 419 law
аноатлантирилганлиги муносабати билан ФПКнинг 138-моддаси аноатлантирилганлиги муносабати билан ФПК 138 law
Текст решения Оригинал (узб.)
№ 2-1701-2204/16668-сонли иш Судья: А.Одашев Маърузачи: А.Алижонов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ФУҚАРОЛИК ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИНИНГ АЖРИМИ 2023 йил май ойининг 16 куни Ўзбекистон Республикаси Олий суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг очиқ суд мажлисида ўз биносида, видеоконференцалоқа режимида бўлиб, Раислик этувчи А.А.Игамбердиев, ҳайъат аъзолари: судьялар Б.А.Тангабаев ва Ф.Т.Турсуновдан иборат таркибда, Г.Мухитдинованинг котиблигида, адвокат З.Рахматуллаева ва тарафлар иштирокида, даъвогар Номанов Лочинбек Абдикаримовичнинг жавобгар Андижон вилоят ички ишлар бошқармаси ва Андижон вилоят ҳокимлиги Молия бош бошқармасига нисбатан ишга тиклаш, жазо ўтаган вақтини иш стажига қўшиш мажбуриятини юклаш, жазо ўтаган давр учун иш ҳақи ва маънавий зарар ундириш ҳақидаги даъво аризаси бўйича фуқаролик иши юзасидан қабул қилинган фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг 2022 йил 28 сентябрдаги ҳал қилув қарори ва Андижон вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 23 ноябрдаги ажримига нисбатан даъвогар Номанов Лочинбек Абдикаримовичнинг келтирган кассация шикоятини фуқаролик иши ҳужжатлари асосида кўриб чиқиб, қуйидагилар АНИҚЛАНДИ: Даъвогар Л.Номанов судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жиноят ишлари бўйича Андижон вилоят судининг 2010 йил 21 июндаги ҳукми билан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 210-моддаси 3-қисми “б” банди билан айбли деб топилиб, унга нисбатан 7 озодликдан маҳрум қилиш ва 2 йил муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш жазолари тайинланганлигини, 2010 йил 27 мартдан 2013 йил 19 мартга қадар озодликдан маҳрум қилиш жазосини, 2014 йил 4 февралга қадар ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўтаганлигини, Ўзбекистон Республикаси Олий суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 27 апрелдаги ҳукмига асосан мазкур жиноятда айбсиз деб топилиб, оқланганлигини, ноҳақ судланганлиги натижасида оғир моддий, маънавий ва руҳий зарар кўрганлигини, унга нисбатан жиноят иши қўзғатилаётган ва хизмат текшируви ўтказилаётган вақтда ИИБ раҳбарияти уни ўз хоҳишига кўра ишдан бўшаши ҳақида мажбуран ариза ёздириб олганлигини, ўз хоҳишига кўра ишдан бўшаш хоҳиши бўлмаганлигини билдириб, Андижон вилоят ИИБ ЙҲХБ ЙПХ инспектори лавозимига ёки унга тенг бошқа хизмат жойи (лавозим)га ишга тиклаш, жазо ўтаган даврини иш стажига қўшиб ҳисоблаш мажбуриятини юклаш, жазо ўтаган вақти учун иш ҳақи ва 2.000.000.000 сўм маънавий зарарни ундиришни сўраган. Фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг 2022 йил 28 сентябрдаги ҳал қилув қарори билан даъвогар Л.Номановнинг даъвоси қисман қаноатлантирилиб, жавобгар Андижон вилоят ҳокимлиги молия бош бошқармасидан даъвогар Л.Номанов фойдасига 100.000.000 сўм маънавий зарар, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига 75.000 сўм суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш харажати ундирилиши белгиланган. Даъвонинг қолган қисми рад қилинган. Андижон вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 23 ноябрдаги ажрими билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Суд қарорларидан норози бўлиб, даъвогар Л.Номанов кассация шикояти келтирган. Шикоятда даъво аризадаги важлар кўрсатилиб, даъво талабларини рад қилишда даъво муддати асоссиз равишда қўлланилганлигини, хизмат бўшаш ҳақидаги ариза босим остида ёзилганлигини, бу унга нисбатан қўзғатилган жиноят иши билан боғлиқ ҳолда бўлганлигини, кейинчалик у оқланиб, шундан сўнг судга мурожаат қилганлигини, даъво муддатини ўтказиб юбормаганлигини, Андижон вилоят ИИБдан рад жавобини олгандан сўнг судга мурожаат қилганлигини билдириб, суд қарорларининг унинг буйруқни ғайриқонуний деб топиб, бекор қилиш, ишга тиклаш, иш ҳақини ундириш ҳамда жазо ўтаган даврни иш стажига қўшиб ҳисоблаш ҳақидаги даъво талабларини рад қилиш қисмини бекор қилиб, шу қисмида даъвони қаноатлантириш ҳақида янги ҳал қилув қарори қабул қилишни сўраган. Судлов ҳайъати иш бўйича маърузани, тарафларнинг тушунтиришини тинглаб, шикоят важларини ишда тўпланган далиллар асосида муҳокама қилиб, қуйидаги хулосага келади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2019 йил 24 майдаги “Суднинг ҳал қилув қарори ҳақида”ги 12-сонли қарорининг 3-бандига кўра, ҳал қилув қарори, у процессуал ҳуқуқ нормаларига қатъий риоя қилинган ҳолда ва ушбу ҳуқуқий муносабатга нисбатан қўлланилиши лозим бўлган моддий ҳуқуқ нормаларига мос равишда қабул қилинган, зарур ҳолларда қонун ўхшашлигини қўллашга асосланган бўлсагина, қонуний ҳисобланади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар Л.Номанов 2009 йил 1 май кунидан Андижон вилояти ИИБ ЙҲХБ алоҳида йўл-патруль хизмати отряди 1-сафарбарлик гуруҳи инспектори лавозимида ишлаб келган. Андижон шаҳар прокуратураси томонидан М.Хасанов ва бошқаларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 182-моддаси 2-қисмининг “а” банди, 223-моддаси 2-қисмининг “б” банди билан қўзғатилган жиноят иши юзасидан чиқарилган 2010 йил 6 мартдаги 15-1-10-сонли тақдимномага асосан ўтказилган ва 2010 йил 10 мартда якунланган хизмат текшируви хулосасида жиноят иши бўйича айбланган А.Деҳқонов, М.Тожибоевлар ўз кўрсатувларида Некия русумли 17 Х 7659 давлат рақам белгили автомашинани ҳайдовчилик гувоҳномасисиз бошқараётганида Андижон вилоят ҳокимлиги ёнида Андижон вилоят ИИБ ЙҲХБ ходими томонидан ушланиб, ушбу автомашинани жарима майдончасидан олиб чиқиб кетиш собиқ ИИБ ходими И.Хамдамов орқали “Лочин” исмли ЙҲХБ инспекторига 100.000 сўм берганликлари тўғрисидаги кўрсатувлари бўйича Л.Номановнинг хатти-ҳаракатларига нисбатан ҳуқуқий баҳо бериш масаласи прокуратура идоралари томонидан олиб борилаётган тергов якунига кўра ҳал этилиши тўғрисида хулоса қилинган. Л.Номанов 2010 йил 11 мартда Андижон вилоят ИИБ бошлиғи Б.Сидиқовга билдирги билан мурожаат қилиб, оилавий шароити ички ишлар тизимида хизматни давом эттиришга тўғри келмаётганлиги, ёлғиз ўғиллиги, онаси бетоблиги, уни даволатишга вақти етмаётганлиги учун ички ишлар идоралари хизматидан шахсий илтимосига кўра бўшатишни сўраган. Андижон вилоят ИИБ бошлиғининг 2010 йил 12 мартдаги 22-сонли буйруғига асосан Л.Номанов Ўзбекистон Республикаси ички ишлар идораларида хизматни ўташ ҳақидаги муваққат Низомнинг 65-бандига асосан шахсий илтимосига асосан ички ишлар идораларидаги хизматдан бўшатилган. Л.Номановга ҳарбий билет ва меҳнат дафтарчаси 2010 йил 16 мартда топширилган. Жиноят ишлари бўйича Андижон вилоят судининг 2010 йил 21 июндаги ҳукмига асосан Л.Номанов Андижон вилоят ИИБ ЙҲХБ алоҳида патрул хизмати отряди 1-сафарбарлик гуруҳи инспектори вазифасида ишлаб, 2009 йил 1 ноябрда Андижон шаҳри, Навоий шоҳ кўчаси, 30-мактаб рўпарасидаги пиёдалар ўтиш жойида йўл ҳаракати қоидаларини бузиб, ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмагани ҳолда ҳаракатланаётган А.Деҳқонов бошқарувидаги Некия русумли 17 Х 7659 давлат рақам белгили автомашина жарима майдончасига олиб кириб, А.Деҳқоновни маъмурий жавобгарликка тортмаслик ва автомашинани жарима майдонига топширмаслик эвазига жарима майдончаси ишчиси У.Абдужабаров орқали 100.000 сўм пулларни пора тариқасида олиб, автомашинани техник қайд этиш гувоҳномаси ва автомашинани жарима майдончасига топширмасдан қайтариб бермаганлиги ҳолати юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 210-моддаси 3қисмининг “б” банди билан айбли деб топилиб, унга шу модданинг шу қисми ва банди билан ЖКнинг 45,57-моддаларини қўллаб, 2 йил муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш, 7 йил озодликдан маҳрум қилиш жазолари тайинланган. Ўзбекистон Республикаси ИИВ УЯ-64-52-сонли жазони ижро этиш муассасасининг 2013 йил 19 мартдаги 074860-сонли маълумотномасига кўра, Л.Номанов 2010 йил 10 мартдан 2013 йил 19 мартга қадар ушбу муассасада озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўтаган. Жиноят ишлари бўйича Охангарон туман судининг 2013 йил 18 мартдаги ажримига асосан Л.Номановга тайинланган озодликдан маҳрум қилиш жазоси Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 73-моддасига асосан ўталмай қолган озодликдан маҳрум қилиш жазоси 2 йил 7 ой 2 кун ахлоқ тузатиш ишлари жазосига алмаштирилган. Бундан кўринадики, даъвогар Л.Нўмоновнинг 2010 йил 11 мартда Андижон вилоят ИИБ бошлиғи номига уни хизматдан бўшатишни сўраб ёзган аризаси қўзғатилган жиноят иши ва унга нисбатан ўтказилган хизмат текшируви натижасида унинг ихтиёрига зид равишда ёзилган. Юқоридаги ишнинг ҳолатлари ушбу важларни тасдиқлайди. Судлар ишни кўришда ушбу ҳолатларга эътибор қаратмаганлар. Бу эса судларнинг хулосалари иш ҳолатларига мувофиқ келмаслигини кўрсатади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, Жиноят ишлари бўйича Андижон вилоят судининг 2010 йил 21 июндаги ҳукмига асосан Л.Номанов Андижон вилоят ИИБ ЙҲХБ алоҳида патрул хизмати отряди 1-сафарбарлик гуруҳи инспектори вазифасида ишлаб, 2009 йил 1 ноябрда Андижон шаҳри, Навоий шоҳ кўчаси, 30-мактаб рўпарасидаги пиёдалар ўтиш жойида йўл ҳаракати қоидаларини бузиб, ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмагани ҳолда ҳаракатланаётган А.Деҳқонов бошқарувидаги Некия русумли 17 Х 7659 давлат рақам белгили автомашина жарима майдончасига олиб кириб, А.Деҳқоновни маъмурий жавобгарликка тортмаслик ва автомашинани жарима майдонига топширмаслик эвазига жарима майдончаси ишчиси У.Абдужабаров орқали 100.000 сўм пулларни пора тариқасида олиб, автомашинани техник қайд этиш гувоҳномаси ва автомашинани жарима майдончасига топширмасдан қайтариб бермаганлиги ҳолати юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 210-моддаси 3-қисмининг “б” банди билан айбли деб топилиб, унга шу модданинг шу қисми ва банди билан ЖКнинг 45,57-моддаларини қўллаб, 2 йил муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш, 7 йил озодликдан маҳрум қилиш жазолари тайинланган. Ўзбекистон Республикаси ИИВ УЯ-64-52-сонли жазони ижро этиш муассасасининг 2013 йил 19 мартдаги 074860-сонли маълумотномасига кўра, Л.Номанов 2010 йил 10 мартдан 2013 йил 19 мартга қадар ушбу муассасада озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўтаган. Жиноят ишлари бўйича Охангарон туман судининг 2013 йил 18 мартдаги ажримига асосан Л.Номановга тайинланган озодликдан маҳрум қилиш жазоси Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 73-моддасига асосан ўталмай қолган озодликдан маҳрум қилиш жазоси 2 йил 7 ой 2 кун ахлоқ тузатиш ишлари жазосига алмаштирилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2022 йил 27 апрелдаги ҳукмига асосан билан Л.Номанов Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 210-моддаси 3-қисмининг “б” банди билан Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодекси 83-моддасининг 1-бандига асосан жиноят ҳодисаси юз бермаганлиги сабабли оқланган, Л.Номановга етказилган мулкий зиённи қоплаш ҳамда маънавий ва бошқа зиён оқибатларини бартараф қилиш юзасидан ЖПКнинг 304-313-моддалари тартибида судга мурожаат қилиш ҳуқуқи тушунтирилган. Андижон вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 27 июлдаги ажримига асосан Л.Номановга қонунга хилоф ҳаракатлар натижасида эгаллаб турган лавозимидан озод қилиниб, маҳрум бўлган иш ҳақи учун 32.536.368 сўм, сарфланган йўл харажатлари, кунлик харажатлар ва турар жой ижараси учун 454.896 сўм пул маблағлари моддий зиён сифатида ундирилган. Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодекси 302-моддасига кўра, реабилитация этилган шахс қонунга хилоф равишда ушлаб турилгани, эҳтиёт чораси сифатида қонунга хилоф равишда қамоқда сақлангани ёки уй қамоғига жойлаштирилгани, паспортининг (ҳаракатланиш ҳужжатининг) амал қилиши қонунга хилоф равишда тўхтатиб турилгани, ишда айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилингани туфайли вазифасидан қонунга хилоф равишда четлаштирилгани ёхуд тиббий муассасага қонунга хилоф равишда жойлаштирилгани натижасида унга етказилган мулкий зарарни ундириш ҳамда маънавий зиён оқибатлари бартараф этилишини талаб қилиш ҳуқуқига эга. Бундай ҳолларда реабилитация этилган шахснинг ушбу Кодекснинг 310моддасида назарда тутилган меҳнат қилиш, нафақа олиш, уй-жойдан фойдаланиш ва бошқа ҳуқуқлари ҳам тикланиши лозим. Мазкур Кодекснинг 304-моддасига кўра, реабилитация этилган шахсга ушбу Кодекснинг 302 ва 303-моддаларида кўрсатилган қонунга хилоф ҳаракатлар билан етказилган мулкий зиён тўла ҳажмда қопланади. ЖПКнинг 310-моддасига мувофиқ, қонунга хилоф равишда ҳукм қилингани, қонунга хилоф равишда тиббий муассасага жойлаштирилгани, эҳтиёт чораси тариқасида қонунга хилоф равишда қамоққа олингани ёки уй қамоғига жойлаштирилгани, қонунга хилоф равишда ушлаб турилгани туфайли ишдан (лавозимидан) озод қилинган ёки ишда айбланувчи, судланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиниши муносабати билан лавозимидан қонунга хилоф равишда четлаштирилган шахс олдин ишлаган ишига (лавозимига) тикланиши лозим, корхона, муассаса, ташкилот тугатилган ёки қонунда назарда тутилган бошқа асослар уни олдинги ишлаб турган ишига (лавозимига) тиклаш имкониятини бермаган тақдирда унга аввалгисига тенг бошқа иш (лавозим) берилиши лозим. Реабилитация этилган шахснинг қонунга хилоф равишда эҳтиёт чораси тариқасида қамоқда сақланган ёки уй қамоғида бўлган вақти, жазо ўтаган вақти, лавозимидан четлаштирилганлиги туфайли ишламай юрган вақти, тиббий муассасада сақланган вақти умумий меҳнат стажига ва ихтисослик бўйича иш стажига қўшилади. Даъвогар Л.Номанов судда жиноят иши бўйича 2022 йил 27 апрелда реабилитация қилинганлиги сабабли даъво муддати ўтмаганлигини билдирган. Бироқ, судлар унинг ушбу важларини у хизматдан судланмаганлиг сабабли бўшатилганлиги важи билан инобатга олмаган. Бироқ даъвогарнинг хизматдан бўшатилиши қўзҳатилган жиноят иши ва ўтказилган хизмат текшируви билан боғлиқ. Шунга кўра даъво муддати у оқланган пайтдан бошлаб ўта бошлайди. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 312-моддасига кўра, мулкий зиённи қоплаш учун пул товони тўлашни реабилитация этилган шахс ёки ушбу Кодекс 304-моддасининг учинчи қисмида кўрсатилган шахслар бундай тўловларни амалга ошириш ҳақидаги ажрим ёки қарорни олган пайтдан эътиборан икки йил мобайнида талаб қилишлари мумкин. Юқоридагиларга кўра кассация инстанцияси суди қуйи судларнинг даъво муддатини қўллаш билан боғлиқ хулосалари билан келишмайди. Судлов ҳайъати, даъвогар Л.Номановнинг ички ишлар идораларидан хизматдан бўшатилиши унга нисбатан ўтказилган хизмат текширув ва жиноят иши қўзғатилиши билан боғлиқ бўлганлиги ҳамда эрк-иродасига зид бўлганлиги сабабли жавобгар Андижон вилоят ИИБ бошлиғининг 2010 йил 12 мартдаги 22-сонли буйруғининг Л.Нумановга оид қисмини ғайриқонуний деб топиб бекор қилишни ва даъвогар Л.Номановни олдинги ишлаб турган лавозимига, шу лавозимга тиклаш имкониятини бўлмаган тақдирда унга аввалгисига тенг бошқа лавозимга ишга тиклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 310-моддаси 2-қисмига кўра, реабилитация этилган шахснинг қонунга хилоф равишда эҳтиёт чораси тариқасида қамоқда сақланган ёки уй қамоғида бўлган вақти, жазо ўтаган вақти, лавозимидан четлаштирилганлиги туфайли ишламай юрган вақти, тиббий муассасада сақланган вақти умумий меҳнат стажига ва ихтисослик бўйича иш стажига қўшилади. Даъвогар Л.Номанов қонунга хилоф равишда ҳукм қилиниб, 2010 йил 10 мартдан 2013 йил 19 мартга қадар озодликдан маҳрум қилиш жазосини, 2 йил 7 ой 2 кун ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўтаган. Судлов ҳайъати, шу сабабли жавобгар Андижон вилояти ИИБ зиммасига даъвогар Л.Номановнинг қонунга хилоф равишда ҳукм қилинган ва барча жазоларни ўтаган вақтини умумий меҳнат стажига ва ихтисослиги бўйича иш стажига қўшиш мажбуриятини юклашни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 1021-моддасига кўра, маънавий зарар уни етказувчининг айбидан қатъи назар, зарар фуқаронинг ҳаёти ва соғлиғига ошиқча хавф манбаи томонидан етказилган бўлса, зарар фуқарога уни қонунга хилоф тарзда ҳукм қилиш, қонунга хилоф тарзда жиноий жавобгарликка тортиш, эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олишни ёки муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақида тилхат олишни қонунга хилоф тарзда қўлланиш, қонунга хилоф тарзда маъмурий жазо қўлланиш ва қонунга хилоф тарзда ушлаб туриш натижасида етказилган бўлса, зарар ор-номус, қадрқиммат ва ишчанлик обрў-эътиборини ҳақоратловчи маълумотларни тарқатиш туфайли етказилган бўлса, қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда қопланади. Мазкур Кодекснинг 1022-моддасида маънавий зарар пул билан қопланиши, маънавий зарарни қоплаш миқдори жабрланувчига етказилган жисмоний ва маънавий азобларнинг хусусиятига, шунингдек айб товон тўлашга асос бўлган ҳолларда зарар етказувчининг айби даражасига қараб суд томонидан аниқланиши, зарарни қоплаш миқдорини аниқлашда оқилоналик ва адолатлилик талаблари эътиборга олиниши лозимлиги, жисмоний ва маънавий азобларнинг хусусияти маънавий зарар етказилган ҳақиқий ҳолатлар ва жабрланувчининг шахсий хусусиятлари ҳисобга олинган ҳолда суд томонидан баҳоланиши, маънавий зарар тўланиши лозим бўлган мулкий зарардан қатъи назар қопланиши белгиланган. Судлар аниқланган иш ҳолатлари ва қонунчилик талабларидан келиб чиқиб, даъвогарнинг маънавий зарарни ундириш ҳақидаги талабини қисман қаноатлантириб, 100.000.000 сўм маънавий зарар ундириш ҳақида тўғри ва асосли хулосага келган. Ушбу хулосалар билан судлов ҳайъати келишади. Кассация инстанцияси судида даъвогар Л.Номановнинг ишончли вакили адвокат З.Рахматуллаева судга ариза билан мурожаат қилиб, даъвонинг иш ҳақини ундириш ҳақидаги қисмини кўрмасдан қолдиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 122-моддаси 9-бандига кўра даъвогар томонидан аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисида ариза берилган бўлса суд аризани кўрмасдан қолдиради. Шунга кўра кассация инстанцияси суди ҳал қилув қарорининг иш ҳақини ундириш ҳақидаги даъво талабларини рад қилиш ҳақидаги қисмини бекор қилиб, даъво талабларини шу қисмини кўрмасдан қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 419-моддаси 1-қисми 2-бандига кўра, ҳал қилув қарорини, ажримни, қарорни тўлиқ ёки қисман бекор қилишга ва ишни янгидан кўриш учун юбормасдан янги ҳал қилув қарори, ажрим ёки қарор қабул қилишга ҳақли. Судлов ҳайъати баён қилинган асосларга кўра мазкур иш юзасидан қабул қилинган ҳал қилув қарори ва апелляция инстанциясининг ажримини даъвогар Л.Номановнинг буйруқни ғайриқонуний деб топиб, бекор қилиш, ишга тиклаш, жазо ўтаган даврини иш стажига қўшиб ҳисоблаш мажбуриятини юклаш ҳақидаги даъво талабларини рад қилиш қисмини ҳам бекор қилиб, шу қисмида даъвони қаноатлантириш ҳақида янги ҳал қилув қарори қабул қилишни лозим топади. Судлов ҳайъати суд харажатлари масаласини муҳокама қилиб, даъвогар Х.Назаровнинг шикояти ҳмда даъво талаблари қаноатлантирилганлиги муносабати билан ФПКнинг 138-моддаси талабига биноан ишга тиклаш ва маънавий зарар ундириш ҳақидаги даъво талаблари учун 1.320.000 сўм давлат божи ва ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 82.500 сўм суд харажатини жавобгар Андижон вилоят ИИБдан ундиришни лозим топди. Баён этилганларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 419, 4191-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати АЖРИМ Қ И Л Д И: Мазкур фуқаролик иши юзасидан қабул қилинган фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг 2022 йил 28 сентябрдаги ҳал қилув қарори ва Андижон вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 23 ноябрдаги ажримининг даъвогар Л.Номановнинг буйруқни ғайриқонуний деб топиб, бекор қилиш, ишга тиклаш, жазо ўтаган даврини иш стажига қўшиб ҳисоблаш мажбуриятини юклаш ҳақидаги, иш ҳақини ундириш ҳақидаги даъво талабларини рад қилиш қисми бекор қилинсин. Даъвогар Номанов Лочинбек Абдикаримовичнинг жавобгар Андижон вилояти ички ишлар бошқармасига нисбатан буйруқни ғайриқонуний деб топиб, бекор қилиш, ишга тиклаш, жазо ўтаган даврини иш стажига қўшиб ҳисоблаш мажбуриятини юклаш ҳақидаги даъво талабларини қаноатлантириш ҳақида янги ҳал қилув қарори қабул қилинсин. Андижон вилояти ИИБ бошлиғининг 2010 йил 12 мартдаги 22-сонли буйруғининг Номанов Лочинбек Абдикаримовичга оид қисми ғайриқонуний деб топилиб бекор қилинсин. Даъвогар Номанов Лочинбек Абдикаримович Андижон вилояти ИИБ ЙҲХБ йўл-патруль хизмати инспектори лавозимига ишга (хизматга) тиклансин. Жавобгар Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси зиммасига даъвогар Номанов Лочинбек Абдикаримовичнинг қонунга хилоф равишда ҳукм қилиниши натижасида 2010 йил 10 мартдан 2013 йил 19 мартга қадар озодликдан маҳрум қилиш жазосини ва 2 йил 7 ой 2 кун ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўтаган вақтини умумий меҳнат стажига ва ихтисослиги бўйича иш стажига қўшиш мажбурияти юклатилсин. Даъвогар Номанов Лочинбек Абдикаримовичнинг жавобгар Андижон вилоят ички ишлар бошқармаси ва Андижон вилоят ҳокимлиги Молия бош бошқармасига нисбатан иш ҳақини ундириш ҳақида даъво талаблари кўрмасдан қолдирилсин. Суд ҳужжатларининг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилсин. Кассация шикояти қаноатлантирилсин. Жавобгар Андижон вилояти Ички ишлар бошқармасидан давлат фойдасига 1.320.000 сўм давлат божи ундирилсин. Жавобгар Андижон вилояти Ички ишлар бошқармасидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига (олувчи: Ўзбекистон Республикаси Олий суди, манзили: 100186, Тошкент шаҳри, А.Қодирий кўчаси, 1-уй, шахсий ҳисоб варағи: 401410860262777033210011001, СТИР: 200936561, ғазна ҳисоб рақами: 23402000300100001010, банк: МБ ББ ҲККМ Тошкент шаҳри, МФО: 00014, СТИР (ғазна): 201122919 реквизитлари бўйича) суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ 82.500 сўм суд харажати ундирилсин. Раислик этувчи А.А.Игамбердиев ҳайъат аъзолари Б.А.Тангабаев Ф.Т.Турсунов Нусҳа аслига тўғри, судья: