← Назад
Решение #1500055 Гражданские
Чақирув қоғозига илова; Чақирув қоғози ва илова ҳужжатлар; Почта хабарномаси
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ФПК | 416 | — | law | |
| збекистон Республикаси ФПК | 437 | — | law | |
| збекистон Республикаси ФПК | 419 | — | law | |
| амда ФПК | 419 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
№ 2-1102-2101/2559 -сонли иш
судья: Ф.Джалалова
маърузачи: Ш.Хамраев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ФУҚАРОЛИК
ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИНИНГ
АЖРИМИ
Ўзбекистон Республикаси Олий суди фуқаролик ишлари бўйича
судлов ҳайъати 2023 йил май ойининг 12 куни суд биносида, очиқ суд
мажлисида,
Раислик этувчи - судья: А.А.Игамбердиев
ҳайъат
аъзолари
судьялар:
И.А.Болтаходжаева
ва
Ф.Т.Турсуновлардан иборат таркибда, Ф.Азимованинг котиблигида, даъвогар
Ходжаев Иброхим Гафурджановичнинг жавобгар Набиев Мухамад
Шукуровичга нисбатан ер майдонини бушатиш ва ноконуний курилмани
бузиш хакидаги даъво аризаси бўйича фуқаролик иши юзасидан қабул
қилинган Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 2 ноябрдаги ажримига нисбатан даъвогар Ходжаев
Иброхим Гафурджановичнинг келтирган кассация шикоятини иш
ҳужжатлари асосида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Аризачи И.Ходжаев судга ариза билан мурожаат қилиб, унда жиноят
ишлари бўйича Қибрай туман судининг 06.04.2022 йилдаги ҳукмига кўра,
жавобгар М.Набиевнинг уй-жойни дастлабки бирламчи хужжатлари қалбаки
эканлиги ўз тасдиғини топганлигини кўрсатиб, фуқаролик ишлари бўйича
Чирчиқ туманлараро судининг 2021 йил 11 июндаги ҳал қилув қарорини янги
очилган ҳолатлар бўйича қайта кўришни сўраган.
Фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро судининг 2022 йил
7 сентябрдаги ажримига кўра, аризачининг аризаси қаноатлантирилиб,
фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро судининг мазкур иш
юзасидан 2021 йил 11 июнда қабул қилинган ҳал қилув қарори янги очилган
ҳолатлар бўйича бекор қилинган.
Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 2 ноябрдаги ажрими билан фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ
туманлараро судининг 2022 йил 7 сентябрдаги ажрими бекор қилинган ва
аризачи Ходжаев Иброхим Гафурджановичнинг фуқаролик ишлари бўйича
Чирчиқ туманлараро судининг 2021 йил 11 июндаги ҳал қилув қарорини янги
очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш ҳақидаги аризасини қаноатлантириш
рад қилинган.
Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 2 ноябрдаги ажримидан норози бўлиб, даъвогар Ходжаев Иброхим
Гафурджанович томонидан кассация шикояти келтирилган. Шикоятда
жиноят ишлари бўйича Қибрай туман судининг 06.04.2022 йилдаги ҳукмига
кўра, жавобгар М.Набиевнинг уй-жойни дастлабки бирламчи хужжатлари
1
қалбаки эканлиги ўз тасдиғини топганлигини, бу иш учун аҳамиятга эга
эканлигини, апелляция инстанцияси суди аризада келтирилган ҳолатларга
юзаки баҳо берганлигини кўрсатиб, апелляция инстанциясининг ажримини
бекор қилиб, биринчи инстанция судининг ажримини ўз кучида қолдиришни
сўраган.
Судлов
ҳайъати
иш
бўйича
маърузани,
тарафларнинг
тушунтиришларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш
ҳужжатлари асосида муҳокама қилиб, қуйидаги хулосага келади.
Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 416-моддасига кўра суд ишни
кассация тартибида кўраётганида биринчи инстанция ва апелляция
инстанцияси суди томонидан моддий ҳуқуқ нормалари тўғри
қўлланилганлигини ва процессуал қонун талабларига риоя этилганлигини
ишдаги материаллар бўйича текширади.
Кассация инстанцияси суди янги далилларни ўрганиб чиқиш ва янги
фактларни аниқлаш ҳуқуқига эга эмас.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар И.Ходжаев судга даъво
ариза билан мурожаат қилиб, унда жавобгар М.Набиев томонидан ноқонуний
эгалланган Қибрай тумани, “Янгиобод” ҚФЙ, М.Бобур 3-берк кўчаси, 7-уйни
ер майдонини бўшатишни ва ноқонуний қурилмани бузишни сўраган.
Фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро судининг 11.06.2021
йилдаги ҳал қилув қарорига кўра, даъвогарнинг даъво талаблари
қаноатлантиришдан рад қилинган.
Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг
11.08.2021 йилдаги ажримига кўра, фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ
туманлараро судининг 11.06.2021 йилдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз
қолдирилган.
Аниқланишича, Қибрай туман 1-сонли ДНИда 20.12.2016 йил реестрга
№2-6013-рақам билан қайд қилинган олди-сотди шартномасига кўра,
О.Марханов ўзига тегишли бўлган Қибрай тумани, “Янгиобод” ҚФЙ,
М.Бобур 3-берк кўчасидаги 600 кв.м. ер майдонида жойлашган қурилиши
тугалланмаган рақамсиз уй-жойни даъвогар И.Ходжаевга сотган.
Мазкур олди-сотди шартномаси давлат рўйхатидан ўтказилиб, Қибрай
тумани, “Янгиобод” ҚФЙ, М.Бобур 3-берк кўчаси 7-уй манзили бўйича
17.02.2017 йил “Ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан
ўтказилганлиги тўғрисида” Т00067815-сонли гувоҳнома берилган (ер
майдони 0,0600 га).
Яккасарой туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус
томонидан
10.12.2020
йилда
тасдиқланган
ҳамда
реестрга
№202001895004298-рақам билан қайд қилинган олди-сотди шартномасига
кўра, М.Гиясова ўзига тегишли бўлган Қибрай тумани, “Янгиобод” ҚФЙ,
“Тараққиёт” МФЙ, М.Бобур 3-берк кўчаси қурилиши 75% битган 10-сонли
уй-жойни жавобгар М.Набиевга сотган.
Мазкур олди-сотди шартномаси давлат рўйхатидан ўтказилиб, Қибрай
тумани, “Янгиобод” ҚФЙ, “Тараққиёт” МФЙ, М.Бобур 3-берк кўчаси 10-уй
манзили бўйича 09.02.2021 йил “Кўчмас мулк обектига бўлган ҳуқуқларни
2
давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида Давлат реестридан кўчирма”
берилган (ер майдони 0,0600 га).
Биринчи инстанция суди ишни мазмунан кўриб, ҳал қилув қарори
билан даъвони рад қилишда Қибрай туман ҳокимининг 1998 йил 25
ноябрдаги 512-сонли қарори билан М.Гиясовага мерос қилиб
қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи билан ер майдони
ажратилганлиги ҳолатига ҳам асосланган.
Жиноят ишлари бўйича Қибрай туман судининг 06.04.2022 йилдаги
ҳукмига кўра, судланувчи А.Пулатов Қибрай тумани ЕТваКМКДК
раҳбарининг 19.01.2016 йилдаги №4-сонли буйруғига асосан турар жойлар
бўйича мутахассис лавозимида ишлаб келиб, 28.08.1968 йилда туғилган
М.Гиясова ва бошқалар билан бир гуруҳ бўлиб, олдиндан тил бириктириб,
М.Гиясовага Қибрай тумани ҳокимининг 25.11.1998 йилдаги “1-касб-ҳунар
лицейига қарашли ердан ўз ходимларига ҳамда Янгиобод қишлоқ
фуқароларининг ўзини ўзи бошқариш органи ҳудудида истиқомат қилувчи
фуқароларга мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуки
билан майда товар ишлаб чиқарувчи деҳқон хўжалигини ташкил этиш учун
томорқа ери ажратиш тўғрисида”ги №512-сонли қарори билан 0,06 га ер
майдони ажратиш тўғрисидаги қарордан кўчирма, илова мавжудлигидан
фойдаланиб, аслида деҳқон хўжалигида фойдаланиш учун ажратилган ер
майдони 5159-контурда жойлашган эканлигини билган ҳолда 5157-контурда
жойлашган Қибрай тумани, Янгиобод ҳудуди, Тараққиёт МФЙ, М.Бобур 3тор кўчасидаги 10-рақамли уй-жой гўёки М.Гиясовага турар жой мақсадида
фойдаланиш учун мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи
билан берилганлиги тўғисидаги сохта маълумотларни киритган ҳолда
кадастр йиғма жилдини тайёрлаб, 28.11.2020 йилда кўчмас мулк объектига
бўлган ҳуқуқни 1727248/К-А1385362-сон билан давлат рўйхатидан
ўтказилишига эришганлиги аниқланган.
Юқоридаги ишнинг ҳолатлари ишни тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга
эга бўлиб, ушбу ҳолатларнинг борлиги аризачига илгари маълум бўлмаган.
Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 437-моддаси иккинчи қисми
1-бандига кўра аризачига номаълум бўлган ва маълум бўлиши мумкин
бўлмаган, лекин иш учун муҳим аҳамиятга эга бўлган ҳолатлар, агар улар
ишни тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлса ҳал қилув қарорлари,
ажримлар ва қарорларни янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш учун
асос бўлади.
Юқоридагиларга
кўра
биринчи
инстанция
суди
аризачи
И.Ходжаевнинг суд қарорини янги очилган ҳолат бўйича қайта кўриш
ҳақидаги аризасини қаноатлантириш ҳақида тўғри ва асосли хулосага келган.
Бироқ, апелляция инстанцияси суди биринчи инстанция суди даъвони
рад қилиш ҳақидаги хулосага келишда, нафақат жавобгарга тегишли уйнинг
ер участкасини ажратиш ҳақидаги бирламчи қарори мавжудлигини, балки
тарафларнинг уй-жойлари 7, 10 рақамлар билан давлат рўйхатидан
ўтказилганлигини, уларнинг жойлашуви кадастр хизмати томонидан тақдим
этилган маълумотларга кўра бошқа-бошқа жойда жойлашганлигини, уй3
жойларнинг кадастр рақамлари ҳам бошқа-бошқа эканлигини инобатга олиб
даъвони рад қилганлигини, Қибрай тумани ИИБ ҳузуридаги тергов
бўлимининг 29.10.2021 йилдаги “Жиноят ишини ҳаракатдан тугатиш
ҳақида”ги қарорига кўра, даъвогар И.Ходжаевнинг ҳам уй-жойини дастлаки
бирламчи хужжатлари қалбаки эканлиги ўз тасдиғини топганлигини
кўрсатиб, аризачи томонидан келтирилган важлар суднинг ҳал қилув
қарорини мазмунига таъсир этмаслиги ҳақида нотўғри хулосага келган.
Ишнинг юқоридаги ҳолатлари апелляция инстанцияси судининг
хулосалари иш ҳолатларига мувофиқ келмаслигини кўрсатади. Шунга кўра
апелляция инстанциясининг ушбу иш юзасидан 2022 йил 2 ноябрда қабул
қилинган ажрими бекор қилиниши лозим.
Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 419-моддаси 6-бандига кўра,
кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш
натижалари бўйича айрим суд ҳужжатларини бекор қилишга ва иш бўйича
илгари қабул қилинган суд ҳужжатларидан бирини ўз кучида қолдиришга
ҳақли.
Юқоридагиларга кўра кассация инстанцияси суди мазкур фуқаролик
иши юзасидан қабул қилинган Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари
бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 2 ноябрдаги ажримини бекор қилишни
ва фукаролик ишлари буйича Чирчиқ туманлараро судининг 2022 йил
7 сентябрдаги ажримини ўз кучида қолдиришни лозим топади.
Баён этилганларга кўра ҳамда ФПК 419-моддаси 6-бандини қўллаб,
судлов ҳайъати
АЖРИМ ҚИЛДИ:
Мазкур фуқаролик иши юзасидан қабул қилинган Тошкент вилоят
суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 2 ноябрдаги
ажрими бекор қилинсин.
Фукаролик ишлари буйича Чирчиқ туманлараро судининг мазкур иш
юзасидан қабул қилинган 2022 йил 7 сентябрдаги ажрими ўз кучида
қолдирилсин.
Кассация шикояти қаноатлантирилсин.
Раислик этувчи:
А.А.Игамбердиев
Ҳайъат аъзолари:
И.А.Болтаходжаева
Ф.Т.Турсунов
Нусҳа аслига тўғри, судья:
4