Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1102-2202/4354 Дата решения 05.05.2023 Инстанция Надзор Тип документа Чақирув қоғозига илова; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Ажрим (кассация); Чақирув қоғози ва илова ҳужжатлар; Почта хабарномаси Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Исраилова Дилбар Келдиёровна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Гаврилова Ирина Алфеевна Ответчик / Подсудимый Соловёв Александр Владимирович
Source ID 645f292a1eb9f239259f6b34 Claim ID 4185345 PDF Hash d4615db16d78cb27... Загружено 09.04.2026 19:26 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
йилдан буён ЖК 168-моддаси йилдан буён ЖК 168 law
жавобгар Х ФПК 72-моддаси жавобгар Х ФПК 72 law
оридагиларни инобатга олиб ва ФПК 419-моддаси оридагиларни инобатга олиб ва ФПК 419 law
збекистон Республикаси ФПК 419-моддаси збекистон Республикаси ФПК 419 law
банди ва 4191-моддаси банди ва 4191 law
Текст решения Оригинал (узб.)
Асосий иш № 2-1102-2202/4354 Кассация иши № 6-1246-23 Судья: И.Мирзаева ТВС судьяси: М.Абдувахабова ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ФУҚАРОЛИК ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИНИНГ АЖРИМИ 2023 йил 5 май куни Ўзбекистон Республикаси Олий суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати очиқ суд мажлисида, Олий суд биносида, Раислик қилувчи судья: Д.Исраилова, ҳайъат аъзолари, судьялар: Ф.Турсунов ва А.Игамбердиевдан иборат таркибда, Н.Хамраевнинг котиблигида, таржимон С.Элмуродова, тарафларнинг ишончли вакиллари, адвокатлар - Б.Хакимжонов, Н.Соловьёва ва тарафларнинг иштирокида, даъвогар нинг жавобгар га нисбатан умрбод таъминлаш шарти билан тузилган шартномани бекор қилиш хакидаги даъво аризаси юзасидан қабул қилинган фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро судининг 2022 йил 30 августдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 11 ноябрдаги ажримига нисбатан жавобгар Х томонидан берилган кассация шикоятини фуқаролик иши ҳужжатлари асосида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар Х жавобгар Хга нисбатан 2021 йил 23 февралдаги умброд таьминлаш шарти билан тузилган шартномасини бекор қилиш ҳақидаги даъво аризаси билан судга мурожаат қилган. Фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро судининг 2022 йил 30 августдаги ҳал қилув қарори билан даъво ариза қаноатлантирилиб, 2021 йил 23 февраль куни тарафлар ўртасида тузилган Тошкент вилояти, Чирчиқ шахри, Х кўчаси, Хга оид тузилган умрбод таъминлаш шарти билан шартнома бекор қилинган. Жавобгар Хдан даъвогар Хнинг фойдасига дастлаб тўланган 4.000.000 сўм давлат божи ундирилган. Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 11 ноябрдаги ажримига асосан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Ушбу суд ҳужжатларидан норози бўлган жавобгар Х кассация шикояти билан мурожаат қилиб, суд ҳужжатларини бекор қилишни, ишни янгидан кўриш учун юборишни сўраган. Судлов ҳайъати иш бўйича маърузани, тарафларнинг тушунтиришлари ва адвокатлар фикрини тинглаб, шикоят важларини иш ҳужжатлари асосида муҳокама қилиб, қуйидаги хулосага келади. 1 Аниқланишича, низоли Тошкент вилояти, Чирчиқ шахри, Х кўчаси, Х даъвогар Хга 2020 йил 9 декабрдаги қонун бўйича ворислик ҳақидаги гувоҳномага асосан тегишли бўлган. 2021 йил 23 февралдаги умброд таъминлаш шарти билан тузилган шартнома асосида Х ушбу уй-жойнинг ½ қисмини жавобгар Хга умрбод таъминлаш шарти билан мулк қилиб топширган, Х эса уни умброд таъминлаш мажбуриятини олган. Мазкур шартноманинг 3 ва 4-бандларига асосан, томонлар мулк қилиб топширилаётган уй-жойнинг ½ қисмини 100.000.000 сўмга баҳолаб, Х Хни умброд таъминлаш, уй-жойнинг тўлиқ майдонидан текинга фойдаланиш, ҳар ойда 2.000.000 сўм қийматидаги кийим-кечак ва озиқ-овқат билан таъминлаш ҳамда эҳтиёж туғилганда тўлиқ тиббий ва бошқа ёрдам кўрсатиш мажбуриятини олган. Даъвогар Х ўз даъво аризасида 2021 йил февраль ойидан июнь ойига қадар жавобгар шартнома мажбуриятларини умуман бажармаганлиги, 2021 йил июнь ойидан ҳозирги кунга қадар унга бир дона телевизор (Artel TV LED 32AH90G), бир дона қўл телефони (Redmi 9А), бир дона глюкометр (Акку-Чек), бир дона чангютгич (Samsung SC15M25) олиб берганлиги, уч маротаба озиқ-овқат таъминоти (2021 йил апрель, майда: 1 литрдан 2 банка асал, 1-2 кг шакар, 1 шиша кефир, 1 кг творог, 1 банка қаймоқ, 4 дона банан, 1 идишда музқаймоқ, 2 литр сок, 15 дона тухум, 1 кг мандарин, 1 банка эритилган пишлоқ; 2021 йил августда: 3 кг ун, 6 кг картошка, 2 литр сок, 1 шиша ўсимлик ёғи, 1 ўрам сариёғ, 1 ўрам пишлоқ, 1 дона колбаса, 1кг шафтоли, узум, 2 ўрам паштет, 2 қути чой, 1 ўрам холва, 1 қути конфет, 2 кг гуруч, 1 кг гречка, 0,5 кг оқ қанд, 4 та банан; 2021 йил сентябрь-октябрда: 2 кг картошка, 1 кг сабзи, 1 кг пиёз, бир ўрам творог, сметана қути, йогурт, ўсимлик ёғи, сариёғ, нон ва 4.150.000 сўм нақд пул маблағи олиб келганлиги, даъвогар уй-жойнинг ½ қисми мулкдори бўлганлиги 4.150.000 сўмни барча коммунал тўловларга сарфлаганлигини кўрсатган. Суд муҳокамаларида аниқланишича, жавобгар Х 2022 йил 17 февралда унга нисбатан қўзғатилган жиноят иши доирасида қамоққа олинган, 2023 йил февраль ойида озод қилинган. Даъвогар Х жавобгар 2022 йил бошидан ундан хабар олмаганлиги боис, 2022 йил 13 апрель куни шартномани бекор қилиш тўғрисида огоҳлантириш хати юборган. Шундан сўнг, Х қамоқда сақланаётганлиги боис унинг илтимосига кўра фуқаро Х номидан 2022 йил 15 май, 23 июнь, 26 июль, 23 август кунлари ҳар ойда 2.000.000 сўмдан, жами 10.000.000 сўм даъвогар Хга почта орқали пул суммалари юборилган, бироқ Х ушбу пулларни олишдан бош тортганлиги сабабли почта алоқаси орқали бу пул ўтказмаларини олиб кетиш тўғрисида хабарнома юборилган (“Ўзбекистон почтаси” АЖ Тошкент филиали Чирчиқ почта алоқаси боғламасининг 10.11.2022 йилдаги 43-26-01/237-сонли хати). 2 Судлар жавобгар Х шартнома шартларини бажармасдан уни қўпол равишда бузиб, даъвогарни таъминламаганлиги, 2022 йил январь ойидан умуман хабар олмаганлиги, дъвогар шартномани бекор қилиш тўғрисида жавобгарга талабнома юборган бўлса-да, жавобгар талабномани бажармаганлиги, чунки у 2022 йилдан буён ЖК 168-моддаси асосида айбланиб Зангиота тумани УЯ/1-сонли тергов ҳибсхонасида сақланганлиги, шу сабабли даъвогар ушбу даъво ариза билан судга мурожаат қилганлигини асос қилиб, ФК 382, 384, 533-моддаларини қўллаб, даъво аризани қаноатлантиришни лозим топган. Судлов ҳайъати қуйи турувчи судларнинг ушбу хулосаси билан келишади, чунки жавобгар томонидан шарнома шартлари бажарилганлиги ҳақидаги важлар ўз тасдиғини топмади, судда сўралган гувоҳларнинг жавобгар Х озиқ-овқат билан таъминлаб турганлиги, уйжойни доим тозалатиб келганлиги, бир қанча мол-мулклар ҳам олиб берганлиги ҳақидаги кўрсатмалари шартнома шартлари қисман бажарилганлигидан далолат бериб, ҳар ойда 2.000.000 сўм пул маблағлари ҳисобидан таъминот амалга оширилганлиги ўз тасдиғини топмади, 2022 йил май-август ойлари учун почта орқали юборилган 10.000.000 сўм даъвогар судга мурожаат қилгандан сўнг амалга оширилиб, даъвогар бу суммани олишдан бош тортган. Шундай қилиб, жавобгар Х ФПК 72-моддаси тартибида ўз эътирозларини исботлаб бермади, судлар томонидан бундай далиллар аниқланмади, судда сўралган даъвогар Х ҳам даъво аризасини тўлиқ қувватлаб, Х томонидан шартномада кўрсатилган моддий ёрдам берилмаганлигини асос қилган. Шу билан бирга, судлар даъвогар томонидан тўланган 4.000.000 сўм (даъво баҳоси 100.000.000 сўм х 4%) давлат божини ФПК 138моддаси асосида жавобгар Хдан даъвогар Хнинг фойдасига ундириб тўғри хулоса қилган. Юқоридагиларни инобатга олиб ва ФПК 419-моддаси 1-бандига асосланиб, судлов ҳайъати суд ҳужжатларини қонуний ва асосли деб ҳисоблайди ҳамда уларни ўзгаришсиз, кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топиб, жавобгар Хга сарф қилинган ҳаражатларини ундириш ҳақида алоҳида даъво тартибида судга мурожаат қилиш ҳуқуқини тушунтириб ўтади. Баён этилганларга кўра, Ўзбекистон Республикаси ФПК 419-моддаси 1-банди ва 4191-моддасига асосланиб, судлов ҳайъати А Ж Р И М Қ И Л Д И: Мазкур фуқаролик иши юзасидан қабул қилинган фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро судининг 2022 йил 30 августдаги 3 ҳал қилув қарори ва Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 11 ноябрдаги ажрими ўзгаришсиз, кассация шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. Раислик қилувчи: /имзо/ Д.Исраилова ҳайъат аъзолари: /имзо/ Ф.Турсунов /имзо/ А.Игамбердиев Аслига тўғри, судья: 4