Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1106-2204/3668 Дата решения 05.05.2023 Инстанция Надзор Тип документа Ижро варақаси; Чақирув қоғозига илова; Юборилганлигини тасдиқловчи электрон маълумот; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Ажрим (кассация); Чақирув қоғози ва илова ҳужжатлар; Почта хабарномаси Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Исраилова Дилбар Келдиёровна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Урманов Бутабай Юсупович Ответчик / Подсудимый Абдурасулов Шоҳруҳ Тожиддин ўғли
Source ID 645f290a1eb9f239259f6b32 Claim ID 4213748 PDF Hash 3e9528bd2121cdae... Загружено 09.04.2026 19:26 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 11
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
укми билан Х ЖК 266-моддаси укми билан Х ЖК 266 law
аролик кодексининг 985-моддаси аролик кодекси 985 code_article
Ушбу Кодекснинг 1009-моддаси Ушбу Кодекс 1009 code_article
Оила кодексининг 5-моддаси Оила кодекси 5 code_article
ушбу Кодекснинг 57-моддаси ушбу Кодекс 57 code_article
зеро ФПК 80-моддаси зеро ФПК 80 law
чунки ФК 6-моддаси чунки ФК 6 law
аражатлари эса ФПК 72-моддаси аражатлари эса ФПК 72 law
ФПК 419-моддаси ФПК 419 law
аролик процессуал кодексининг 419-моддаси аролик процессуал кодекси 419 code_article
банди ва 4191-моддаси банди ва 4191 law
Текст решения Оригинал (узб.)
Асосий иш №2-1106-2204/3668 Кассация иши №6-1315-23 З.Абдурахимов ТВС Судья: З.Тураев судьяси : ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ФУҚАРОЛИК ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИНИНГ АЖРИМИ 2023 йил 5 май куни Ўзбекистон Республикаси Олий суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати очиқ суд мажлисида, Олий суд биносида, раислик қилувчи судья: Д.Исраилова, ҳайъат аъзолари, судьялар: Ф.Турсунов ва А.Игамбердиевдан иборат таркибда, Н.Хамраевнинг котиблигида, адвокат М.Султанова ва тарафларнинг иштирокида, даъвогарлар ХХнинг жавобгар Хга нисбатан жиноят натижасида етказилган моддий ва маънавий зарарларни ундириш ҳақидаги даъво ва қўшимча даъво аризалари юзасидан чиқарилган Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 3 мартдаги ажримига нисбатан жавобгар Х томонидан берилган кассация шикоятини фуқаролик иши ҳужжатлари асосида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Даъвогарлар Б.Х ва М.Ха жавобгар Хга нисбатан жиноят натижасида ўғли Х 2021 йил 14 сентябрда вафот этганлиги сабабли, уларга етказилган 200.000.000 сўм маънавий зарар ундириш ҳақидаги даъво аризаси билан судга мурожаат қилган. Даъвогар М.Ха жавобгар Хга нисбатан жиноят натижасида турмуш ўртоғи Х2021 йил 14 сентябрда вафот этганлиги сабабли, унга етказилган 2.447.000 сўм моддий зарар ва 300.000.000 сўм маънавий зарар ундириш ҳақидаги даъво аризаси билан судга мурожаат қилган. Даъвогар Ш.Х жавобгар Хга нисбатан жиноят натижасида укаси Х2021 йил 14 сентябрда вафот этганлиги сабабли, дафн маросимларига сарф қилинган 30.000.000 сўм моддий зарар ва 200.000.000 сўм маънавий зарар ундириш ҳақидаги даъво аризаси билан судга мурожаат қилган. Фуқаролик ишлари бўйича Бекобод тумалараро судининг 2022 йил 13 октябрдаги ажрими билан мазкур даъво аризалар бўйича фуқаролик ишлари битта фуқаролик ишига бирлаштирилган. Суд муҳокамаси давомида даъвогар Ш.Х қўшимча даъво билан мурожаат қилиб, унинг даъво талаблари бўйича отаси Б.Х ва келини М.Хани қўшимча даъвогар сифатида жалб қилишни, уларнинг фойдасига дафн ва кейинги маросимларига сарфланган 80.574.000 сўм, йўл қира учун 1 сарфланган 2.477.000 сўм моддий зарар ундириш ҳамда келини М.Хани уч хонали уй билан таъминлаш мажбуриятини юклашни сўраган. Кейинчалик, Ш.Х даъво аризасида кўрсатилган моддий зарар суммасини отаси Б.Хнинг фойдасига ундириш, Б.Х эса ушбу талаб бўйича уни даъвогар сифатида жалб қилиш ҳақидаги аризалар билан мурожаат қилишган. Фуқаролик ишлари бўйича Бекобод туманлараро судининг 2023 йил 9 январдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарларнинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилиб, жавобгар Хдан: -даъвогарлар Б.Х, М.Ха, М.Ха, Ш.Хнинг фойдасига жами 100.000.000 сўм маънавий зарар; -даъвогар Б.Хнинг фойдасига 4.348.500 сўм моддий зарар ва 21.000 сўм почта харажатлари; -даъвогар Ш.Хнинг фойдасига даъво ариза беришда тўланган 600.000 сўм давлат божи, 21.000 сўм почта харажатлари ва 1.000.000 сўм вакил харажатлари; -давлат фойдасига 2.100.000 сўм давлат божи ундирилган. Даъво талабларнинг қолган қисми рад қилинган. Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 3 мартдаги ажрими билан ҳал қилув қарорининг маънавий зарар ундиришга оид қисми ўзгартирилган, дафн харажатларини ундиришга оид қисми қисман бекор қилиниб, ушбу қисми бўйича янги ҳал қилув қарори қабул қилинган. Унга кўра, жавобгар Хдан даъвогар Б.Хнинг фойдасига 50.000.000 сўм, М.Ханинг фойдасига 50.000.000 сўм, Ш.Хнинг фойдасига 50.000.000 сўм, М.Ханинг фойдасига 100.000.000 сўм маънавий зарар ундирилган. Даъвогар Ш.Хнинг дафн ҳаражатларини ундириш ҳақидаги даъво талаби қаноатлантирилиб, жавобгар Хдан даъвогар Ш.Хнинг фойдасига дафн маросимлари учун сарфланган 5.000.000 сўм моддий зарар ундирилган. Ҳал қилув қарорининг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилган. Апелляция инстанциясининг ушбу ажримига нисбатан жавобгар Х кассация шикояти билан мурожаат қилиб, уни бекор қилишни, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўраган. Судлов ҳайъати иш бўйича маърузани, тарафларнинг тушунтиришлари ва адвокатнинг фикрини тинглаб, шикоят важларини иш ҳужжатлари асосида муҳокама қилиб, қуйидаги хулосага келади. Аниқланишича, жавобгар Х 2021 йил 11 сентябрь куни ўзига тегишли давлат рақами белгиси 10Z ХUA бўлган “Lacetti” русумли атомашинасини Тошкент вилояти Пискент тумани, “Тараққиёт” МФЙ ҳудудидан ўтган “4к792 Пискент-Бўстон” автомобиль йўлида маст ҳолда бошқариб келиб, йўл ҳаракати қоидаларини қўпол равишда бузиб, автомобиль йўлининг 10километрида йўлнинг қатнов қисмига чиқиб, уни тўхтатмоқчи бўлган Тошкент вилояти ИИББ иккинчи минтақавий ҳудуд Пискент тумани ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлинмаси 2 инспектори сержант Х Дилмурот Бутабоевични уриб юборган ва йўл-транспорт ҳодисасини содир этиши натижасида сержантга “ҳаёт учун хавфли бўлган оғир тан жароҳати” етказилишига ва ўлимига сабабчи бўлган. Д.Х 2021 йил 14 сентябрда шифохонада вафот этган. Тошкент ҳарбий судининг 2022 йил 18 январдаги ҳукми билан Х ЖК 266-моддаси 2-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, тегишли жазо тайинланган, манфаатдор тарафларга етказилган моддий ва маънавий зарарларни ундириш юзасидан фуқаролик тартибида судга мурожаат қилиш ҳуқуқи тушунтирилган. Даъвогар Б.Х марҳум Д.Хнинг отаси, М.Ха – онаси, Ш.Х – акаси, М.Ха эса турмуш ўртоғи ҳисобланади, улар 2018 йил 23 октябрда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурган, турмушларидан бир нафар - 2021 йил 21 декабрь куни Бутабоева Ойшахон Дилмурот қизи туғилган (отасининг вафотидан сўнг). Фуқаролик кодексининг 985-моддасига кўра, ғайриқонуний ҳаракат (ҳаракатсизлик) туфайли фуқаронинг шахсига ёки мол-мулкига етказилган зарар, шунингдек юридик шахсга етказилган зарар, шу жумладан бой берилган фойда зарарни етказган шахс томонидан тўлиқ ҳажмда қопланиши лозим. Ушбу Кодекснинг 1009-моддасига кўра, боқувчиси вафот этган тақдирда қуйидагилар зарарни ундириш ҳуқуқига эга: марҳумнинг қарамоғида турган ёки у вафот этган кунгача ундан таъминот олиш ҳуқуқига эга бўлган меҳнатга лаёқатсиз шахслар; марҳумнинг вафотидан кейин туғилган фарзанди; меҳнат қобилиятидан қатъи назар, марҳумнинг қарамоғида бўлган унинг ўн тўрт ёшга тўлмаган ёхуд кўрсатилган ёшга тўлган бўлса ҳам тиббиёт муассасасининг хулосасига кўра саломатлиги бўйича бошқаларнинг парваришига муҳтож бўлган болалари, неваралари, ака-укалари ва опа-сингилларини парваришлашда банд бўлган ва ишламайдиган ота-онасидан бири, эри (хотини) ёки оиланинг бошқа аъзоси; марҳумнинг қарамоғида бўлган ва унинг вафотидан кейин беш йил ичида меҳнатга қобилиятсиз бўлиб қолган шахслар. Зарар қуйидагиларга тўланади: вояга етмаганларга — ўн саккиз ёшга тўлгунга қадар; ўн саккиз ёшдан ошган ўқувчиларга — ўқувнинг кундузги шаклида ўқишни тугатгунга қадар, бироқ йигирма уч ёшдан ошмагунча; эллик беш ёшдан ошган аёлларга ва олтмиш ёшдан ошган эркакларга — умрбод; ногиронлиги бўлган шахсларга — ногиронлик муддатига; марҳумнинг қарамоғида бўлган болалари, неваралари, ака-укалари ва опа-сингилларини улар ўн тўрт ёшга тўлгунга қадар парваришлашда банд бўлган ота-онасидан бири, эри (хотини) ёхуд оиланинг бошқа аъзосига. 3 Ушбу қонун талабларидан келиб чиқиб, марҳум Д.Хнинг акаси Ш.Х жавобгардан зарар ундириш талабини қўйиш ҳуқуқига эга шахс ҳисобланмайди, мазкур талаб билан марҳумнинг ота-онаси (61 ёшда бўлишган) ва вояга етмаган фарзандининг қонуний вакили, яъни маҳумнинг турмуш ўртоғи мурожаат қилишга ваколатли бўлиб, Ш.Х марҳумнинг қарамоғида бўлмаган ва оила аъзоси эмас (Оила кодексининг 5-моддасига кўра, оила аъзоларига эр-хотин, ота-она ва болалар киради, ушбу Кодекснинг 57-моддасига кўра, ака-ука - ён шажара бўйича қариндош ҳисобланади). Бироқ судлар ушбу моддий ҳуқуқ нормасини бузиб марҳумнинг ота-онаси ва турмуш ўртоғи билан бир қаторда унинг акаси Ш.Хнинг маънавий зарар ундириш ҳақидаги талабини қаноатлантириб хатоликка йўл қўйган, шу сабабли судлов ҳайъати қуйи турувчи судларнинг Ш.Хнинг фойдасига маънавий зарар ундириш ҳақидаги хулосаларини бекор қилиб, унинг ушбу талабларини рад қилиш лозим деб ҳисоблайди. Шу билан бирга, қолган даъвогарлар марҳум Д.Хнинг ота-онаси Б.Х ва М.Ха, турмуш ўртоғи М.Ханинг маънавий зарар ундириш тўғрисидаги талабларини қисман қаноатлантиришга оид судларнинг хулосалари тўғри бўлиб, судлов ҳайъати апелляция инстанцияси томонидан ФК 1021, 1022-моддаларига асосан белгиланган маънавий зарар миқдорлари билан келишади, чунки бу миқдор даъвогарларга етказилган маънавий азобларнинг хусусиятига, жавобгарнинг айби даражасига қараб аниқланган ва оқилоналик, адолатлилик талаблари эътиборга олинган. Судлов ҳайъати жавобгардан даъвогар Б.Хнинг фойдасига унинг ўғли Д.Х 2021 йил 11-14-сентябрь кунлари Пискент туман Тиббиёт бирлашмаси Реанимация бўлимида даволанган вақтида даъвогар томонидан доридармонларига сарф қилинган 4.348.500 сўм моддий зарар ундирилганлиги билан ҳам келишади, чунки судлов ҳайъатининг сўровномаси асосида Пискент туман ТБ томонидан берилган 2023 йил 24 апрелдаги 121-сонли хати билан марҳум даволанган даврда ўз ҳисобидан 26-та турдан иборат дори-дармонлар олиб келинганлиги тасдиқланган, бу дори-воситаларининг баҳоси эса ишдаги “Халима Барака” ОК томонидан тасдиқланган маълумотнома билан белгиланган (и.в.110). ФК 1016-моддасига асосан, жабрланувчи вафот этганлиги туфайли кўрилган зарар учун жавобгар шахслар дафн этиш учун зарур бўлган харажатлар ўрнини бу ҳаражатларни қилган шахсга тўлашлари шарт. Апелляция инстанцияси биринчи инстанция судининг дафн маросими учун сарфланган ҳаражатларни ундириш ҳақидаги даъво талаб исботланмаганлиги боис рад қилинганлиги билан келишмай асосли хулосага келган бўлса-да, бу ҳаражатлар (домлага ва гўрковга) 5.000.000 сўмдан иборатлигини тегишли далиллар билан асослаб бермаган ва даъвогарлар томонидан марҳумнинг дафн маросимларини ўтказиш вақтида домла ва майитни кўмиш учун умумий 5.000.000 сўм ҳаражат 4 қилинганлигини тасдиқловчи маҳалла фуқаролар йиғинининг далолатномасини инобатга олган. Судлов ҳайъатининг сўровномаси асосида Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш бош бошқармасининг 2023 йил 4 майдаги 1-01/457-сонли хати билан катта қабр қазиш ишлари учун 165.000 сўм, махсус транспортдан фойдаланиш учун 150.000 сўм, рақамли устунча ўрнатиш учун 33.000 сўм, жами 348.000 сўм ҳаражат белгиланганлиги маълум қилинган. Бироқ судлов ҳайъати томонидан Тошкент вилояти ҳокимлиги дафн маросими учун қолган ҳаражатларга ўртача нарх белгиламаганлиги аниқланди, даъвогарлар томонидан тақдим қилинган 2022 йил 21 июндаги “Дўстлик” МФЙнинг далолатномасидаги “домлага ва гўрковга 5.000.000 сўм” тўланганлиги ҳақиқатга тўғри келмаслиги ва ишончга сазовор эмаслиги сабабли, ушбу маълумотни далил сифатида эътироф этишни лозим топмайди, зеро ФПК 80-моддасида ҳар бир далил алоқадорлик, мақбуллик ва ишончлилик нуқтаи назаридан баҳоланиши лозимлиги белгиланган. Дафн маросими куни қабр қазиш, транспортдан фойдаланиш ва устунча ўрнатиш каби ҳаражатлардан ташқари миллий урф-одатларга кўра майитни кўмишга тайёрлаш ва жаноза ўқиш каби амаллар ҳам амалга оширилишини инобатга олиб, судлов ҳайъати дафн маросимига қилинган жами ҳаражатни ўрта ҳисобда 1.000.000 сўм қилиб белгилашни ва суд ҳужжатининг ушбу қисмини ўзгартиришни лозим топади, чунки ФК 6-моддасида ҳам фуқаролик ҳуқуқий муносабатларга маҳаллий одат ва анъаналар қўлланилиши мумкинлиги белгиланган. Шу ўринда, судлов ҳайъати дафн маросими учун ҳаражатларни ундириш ҳақидаги талабни даъвогар Ш.Х илгари сурган бўлса-да, бу ҳаражатлар унинг отаси Б.Х томонидан амалга оширилганлиги аниқланди, шу сабабли Ш.Х бу ҳаражатни отасининг фойдасига ундиришни сўраганлиги (и.в.190), Б.Х ҳам бу талаб бўйча уни даъвогар сифатида жалб қилишни сўраганлигини (и.в.132) инобатга олиб, мазкур ҳаражатни даъвогар Б.Хнинг фойдасига ундириш мақсадга мувофиқ бўлади деб ҳисоблайди. Судлов ҳайъати даъвогарларнинг дафн маросимидан сўнг ўтказилган маракалар учун сарф қилинган ҳаражатларни ҳамда йўл кира учун сарфланган пулларни ундиришга оид талаблари рад қилинганлиги билан келишади, чунки қонунда бундай маросимлар ўтказилиши мажбурийлиги ва бу маросимлар учун сарф қилинадиган ҳаражатлар ундирилиши назарда тутилмаган, йўл кира ҳаражатлари эса ФПК 72-моддаси талабига кўра бирон-бир далил билан исботланмаган. Даъвогар Ш.Хнинг марҳум Д.Хнинг турмуш ўртоғини уч хонали уй билан таъминлаш мажбуриятини жавобгарга юклаш ҳақидаги талаби ҳам рад қилинганлиги асосли, чунки қонун ҳужжатларда бундай зарар тури белгиланмаган. 5 Даъвогар М.Ханинг турмуш ўртоғи вафоти муносабати билан хомиладорлиги сабабли хушидан кетиб касалхонага юборилганлиги, у ерда бола тушиш хавфи пайдо бўлганлиги ва бир хафта касалхонада ётганлиги, кейинчалик Чирчиқ Перенатал марказида 11 кун даволанганлиги, даволаниши учун 2.447.000 сўм сарф-ҳаражат қилинганлиги ҳақидаги важлари текширилганда, даъвогар турмуш ўртоғи вафот этганидан сўнг шифохоналарда ётиб даволанганлиги аниқланмади, Чирчиқ Перенатал марказининг 2023 йил 4 майдаги 216-сонли хатида М.Ха 2021 йил 14 сентябрдан 2022 йил 25 августга қадар марказда даволанмаганлиги, 2021 йил 18 декабрда ташхис: “хомиладорлик 37-хафтасида” келиб 2021 йил 21 декабрда қиз фарзандни дунёга келтирганлиги ва 2021 йил 29 декабрда уйига чиқарилганлиги, даволаниш учун у томонидан ҳаражат амалга оширилмаганлиги, барча даволашлар ва дори-дармонлар бюджет ҳисобидан амалга оширилганлиги маълум қилинган. Шундай экан, М.Ханинг моддий зарар ундириш ҳақидаги талаблари рад қилинганлиги билан судлов ҳайъати келишади, туғиш даврида амалга оширилган тиббий текширувлар эса (УЗД, таҳлиллар ва ҳ.к.) туғишдан олдинги амалиёт бўлиб, бу учун тўланган ҳаражатлар жавобгар томонидан қопланиши мақсадга мувофиқ эмас. Бундан ташқари, судлар даъвогар Ш.Хнинг фойдасига вакил ҳаражати учун 1.000.000 сўм ундирган бўлса-да, даъвогар бундай талаб қўймаганлиги, ишда эса адвокат ҳаражати учун шу сумма тўланганлигини тасдиқловчи бирон-бир ҳужжат мавжуд эмаслигига эътибор қаратилмаган, шу сабабли судларнинг бу ҳулосаси чиқариб ташланиши лозим бўлиб, даъвогарларга бу ҳаражатларни ундириш тўғрисида алоҳида даъво билан мурожаат қилиш ҳуқуқи мавжудлигини тушунтирилади. Судлов ҳайъати жавобгар Хдан суд ҳаражатларини ундиришга доир судларнинг хулосалари билан келишади, чунки даъвогарлар Б.Х, М.Ха ва М.Ханинг маънавий зарар ундириш ҳақида талаблари алоҳида берилиб, ҳар бирига алоҳида маънавий зарар миқдори ундирилганлиги боис, ФПК 138, 141-моддаларига кўра ушбу талаблар учун давлат божи 1.800.000 сўм (ҳар бир талабга БҲМнинг икки бараваридан 600.000 х 3) ҳамда моддий зарар ундириша оид қисми бўйича 300.000 сўм, жами 2.100.000 сўмни ташкил қилади. Шу билан бирга, Ш.Х томонидан тўланган 600.000 сўм давлат божи жавобгар Хдан ундирилганлиги ҳам тўғри ҳисобланади. Юқоридагиларни инобатга олиб, ФПК 419-моддаси 2, 3-бандларига асосланиб судлов ҳайъати суд ҳужжатларини қисман бекор қилиб, ушбу қисми бўйича янги қарор қабул қилишни, бир қисми бўйича хулосани чиқариб ташлаб, бир қисмини ўзгартиришни, қолган қисмини ўзгаришсиз қолдиришни, кассация шикоятини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Баён этилганларга кўра, Фуқаролик процессуал кодексининг 419-моддаси 2, 3-банди ва 4191-моддасига асосланиб, судлов ҳайъати 6 А Ж Р И М Қ И Л Д И: Мазкур фуқаролик иши юзасидан қабул қилинган фуқаролик ишлари бўйича Бекобод туманлараро судининг 2023 йил 9 январдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 3 мартдаги ажримининг даъвогар Ш.Хнинг маънавий зарар ундириш ҳақидаги талабини қисман қаноатлантириш ва 50.000.000 сўм ундириш ҳақидаги хулосалари бекор қилинсин ва Ш.Хнинг ушбу талабини рад қилиш тўғрисида янги қарор қабул қилинсин. Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 3 мартдаги ажримининг жавобгар Хдан даъвогар Ш.Хнинг фойдасига дафн маросими учун 5.000.000 сўм ундиришга оид қисми ўзгартирилсин: Жавобгар Хдан даъвогар Х нинг фойдасига дафн маросими учун сарфланган 1.000.000 сўм ҳаражат ундирилсин. Фуқаролик ишлари бўйича Бекобод туманлараро судининг 2023 йил 9 январдаги ҳал қилув қарорининг хулоса қисмидан жавобгар Хдан даъвогар Х Шерзад Бутабаевичнинг фойдасига 1.000.000 сўм миқдордаги вакил ҳаражатини ундириш қисми чиқариб ташлансин. Суд ҳужжатларининг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилсин. Кассация шикояти қисман қаноатлантирилсин. Раислик қилувчи: /имзо/ Д.Исраилова ҳайъат аъзолари: /имзо/ Ф.Турсунов /имзо/ А.Игамбердиев Аслига тўғри, судья: 7