Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1101-2202/6820 Дата решения 05.05.2023 Инстанция Надзор Тип документа Чақирув қоғозига илова; Ажрим (кассация); Чақирув қоғози ва илова ҳужжатлар; Почта хабарномаси Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Исраилова Дилбар Келдиёровна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Исламова Назира Ешевна Ответчик / Подсудимый Эшматов Дилшод
Source ID 645f28c51eb9f239259f6b2d Claim ID 4246761 PDF Hash 487a5784bc65d320... Загружено 09.04.2026 19:26 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ра иш ФПК 4077-моддаси ра иш ФПК 4077 law
тда даъвогар Х ФК 187-моддаси тда даъвогар Х ФК 187 law
чунки ФК 187-моддаси чунки ФК 187 law
айъати ФПК 133-моддаси айъати ФПК 133 law
айъати ФПК 419-моддаси айъати ФПК 419 law
аролик процессуал кодексининг 419-моддаси аролик процессуал кодекси 419 code_article
банди ва 4191-моддаси банди ва 4191 law
Текст решения Оригинал (узб.)
Асосий иш № 2-1101-2202/6820 Кассация иши № 6-1486-23 Судья: Д.Мавлонова ТВС судьяси: З.Абдурахимов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ФУҚАРОЛИК ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИНИНГ АЖРИМИ 2023 йил 5 май куни Ўзбекистон Республикаси Олий суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг очиқ суд мажлисида, Олий суд биносида, Раислик қилувчи судья: Д.Исраилова, ҳайъат аъзолари, судьялар: Ф.Турсунов ва А.Игамбердиевдан иборат таркибда, Н.Хамраевнинг котиблигида, адвокатлар М.Хазраткулова ва Қ.Бозоров, тарафлар Х ва Хнинг иштирокида, даъвогар Хнинг жавобгарлар Х ва Хга нисбатан эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат асосида эгалик ҳуқуқини белгилаш ва ҳадя шартномасини қисман ноқонуний деб топиш ҳақидаги даъво аризаси юзасидан қабул қилинган фуқаролик ишлари бўйича Зангиота туманлараро судининг 2022 йил 14 ноябрдаги ҳал қилув қарори ҳамда Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 25 январдаги ажримига нисбатан даъвогар Х томонидан берилган кассация шикоятини фуқаролик иши ҳужжатлари асосида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар Х жавобгарлар Х ва Хга нисбатан Тошкент вилояти, Зангиота тумани, “Х” ҚФЙ, Хкўчаси, 9а-уйнинг қисмига эгалик ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат асосида эгалик ҳуқуқини белгилаш, 2021 йил 15 июндаги А.Х ва Х ўртасида тузилган уй-жой ҳадя шартномасини қисман ноқонуний деб топиш ҳақидаги даъво аризаси билан судга мурожаат қилган. Суд муҳокамасида даъвогар Х даъво талабларининг эгалик ҳуқуқини белгилаш қисмига аниқлик киритиб, Тошкент вилояти, Зангиота тумани, “Х” ҚФЙ, Х(ҳозирги Х) кўчасидаги уй-жойнинг 0001, 0002, 003, 0006, 0012, 0013, 0014, 0015 ва 0016 ифодали қурилмаларига нисбатан эгалик ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат асосида мулк ҳуқуқини белгилашни сўраган. Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 25 январдаги ажрими билан ўзгаришсиз қолдирилган Зангиота туманлараро судининг 2022 йил 14 ноябрдаги ҳал қилув қарорига асосан даъво ариза рад қилинган. Хдан давлат фойдасига 2.194.808,88 сўм давлат божи ундирилган. 1 Ушбу суд ҳужжатларига нисбатан даъвогар Хнинг ишончли вакили М.Хазраткулова кассация шикояти билан мурожаат қилиб, уларни бекор қилишни, даъво аризани қаноатлантириш тўғрисида янги ҳал қилув қарори қабул қилишни сўраган. Жавобгар Х, учинчи шахслар нотариус Р.Обиджонова ҳамда Н.Ха, БХ, Л.Ха, Б.Х, Ш.Х, Ш.Халар суд мажлисига келмади, келмаганлик сабабларини маълум қилмади, шунга кўра иш ФПК 4077-моддаси асосида келмаган шахсларнинг иштирокисиз кўрилди. Судлов ҳайъати иш бўйича маърузани, адвокатлар фикри ва тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, шикоят важларини иш ҳужжатлари асосида муҳокама қилиб, қуйидаги хулосага келади. Аниқланишича, Тошкент вилояти, Тошкент тумани, “Авлиё ота” МФЙ, Х (Х) 1-тор кўчаси, 5-уй (аввалги Бахт кўчаси 9-уй) 2021 йил 15 июндаги ҳадя шартномасига асосан жавобгар Хнинг эгалигида бўлиб, шартномага кўра уй-жой 1.300 кв.м. ер майдонида жойлашган, умумий фойдаланиш майдони 206,98 кв.м., яшаш майдони 149,50 кв.м. 9-та яшаш хонаси, 5-та турар жой, 3 та айвон, йўлак, 2 та очиқ айвон, 2 та ошхона, 2 та хаммом, 2 та хожатхона, тандирхона ва 2 та омборхонадан иборат. Суд муҳокамасида аниқланишича, ушбу турар-жой девор билан икки қисмга бўлиниб, бир қисмида даъвогар Н.Исмаилова оила-аъзолари билан, иккинчи қисмида жавобгар Х оила аъзолари билан яшаб келишади, тарафлар ўртасида ушбу турар-жойда яшаш ва фойдаланиш тартиби узоқ йиллардан буён шаклланиб бўлган. Ишдаги архив маълумотларидан кўринишича, ушбу турар-жойнинг 0,13 га ер участкаси Тошкент тумани “Х” қишлоқ Кенгаши, Карл Маркс номидаги колхозчилар умумий йиғилишининг 03.06.1977 йилдаги 1-сонли Баёнига асосан Х Акрамга ажратилиб, ушбу қарор Ҳалқ депутатлари Тошкент тумани Х қишлоқ Кенгаши ижроия қўмитасининг 17.06.1988 йилдаги 6-сонли қарорининг 30-параграфи билан тасдиқланган. Шунингдек, Тошкент тумани Карл Маркс номли колхоз Правленияси номига Нормухамедова Хуври томонидан ёзилган аризага кўра ўғли Х Акромнинг хўжалигидан 0,05 сотих ер участкаси уй-жойи билан ажратиб бўлак қилиб берилиши тўғрисида 28.02.1989 йил куни 2-сонли Баён қарори қабул қилиниб, ушбу қарор тасдиғи Х қишлоқ Кенгаши ижроия комитетидан сўралиши белгиланган (бироқ ушбу қарор ижроқўм томонидан тасдиқланмаган). Кейинчалик Халқ депутатлари Тошкент тумани Кенгаши ижроия қўмитасининг 05.05.1989 йилдаги 8/229-сонли қарори асосида лит. А, А1, майдони 110,37 кв.м. бўлган, шундан 5-та яшаш хонаси, яшаш майдони 89,96 кв.м., лит.А3 айвон, лит. А4 2-та бостирма, лит. А5 бостирма-йўлак, лит. В,Г 2-та ошхона, лит. Г1 омборхона, 2 лит. Д хожатхонадан иборат қурилмаларга Бахт кўчаси, 9-уйда яшовчи Х Акромнинг эгалик ҳуқуқи эътироф этилган. Х.Нурмухамедовага 0,05 га ер майдони ўтказилиши тўғрисида комитет қарори мавжуд бўлмаса-да, Халқ депутатлари Х қишлоқ Шўроси ижроия қўмитаси йиғилишининг 23.07.1992 йилдаги 7-сонли қарори 30-параграфи билан Х.Нурмухамедованинг 20.07.1992 йилдаги аризаси ва Карл Маркс номли жамоа хўжалигининг 28.02.1989 йилдаги 2-мажлис қарори кўчирмасига асосан унга берилган 0,05 га ер майдони қизи Исломова Назиранинг номига ўтказиб берилиши тасдиқланган ҳамда Тошкент ноҳияси БТИга ҳужжатларни расмийлаштириш вазифаси юклатилган (бироқ ушбу қарор ҳам БТИдан давлат рўйхатидан ўтказилмаган). Шундан сўнг, Тошкент туман ҳокимининг 06.11.2018 йилдаги 1432-сонли қарори 1-иловаси 12-бандига асосан “Х” ҳудуди, “Раҳбаробод” МФЙ, Х кўчаси, 5-уйдаги 1300,0 кв.м. ер майдонида жойлашган лит. 0001, 0004, 0006, 0007, 0008, умумий майдони 206,98 кв.м., яшаш майдони 149,50 кв.м. бўлган 9 та яшаш хонаси, 3 та равон, 2 та ертўла, бостирма, йўлак, ошона, ҳаммом, 2 та хожатхона, ошхона, тандирхона, ҳаммом, 2 та саройдан иборат бино-иншоотга нисбатан эгалланган ер майдони мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи билан бириктирилган ҳолда Х Акрамнинг мулк ҳуқуқи эътироф этилган. Гарчи, юқорида қайд этилган қарорларда турли орфографик ва техник хатоликларга йўл қўйилган бўлсада, ушбу қарорлар бевосита ҳозирда тарафлар ўртасида низога сабаб бўлган турар-жой ва у жойлашган 0,13 га ер майдонига тааллуқли эканлиги судда аниқланган. Айни вақтда даъвогар Х ФК 187-моддасига асосланиб, 1980 йилдан буён истиқомат қилиб келаётган ва уй дафтарига кўра низоли Х(ҳозирги Х) кўчаси 9а-уйдаги лит. 0001, 0002, 0003, 0006, 0012, 0013, 0014, 0015 ва 0016 белгили иморатлардан ташкил топган турар-жойнинг алоҳида қисмидан 40 йилдан ошиқ вақт мобайнида ҳалол, ошқора ва узлуксиз фойдаланиб келаётганлиги, турар-жойни сақлаш, солиқ ва бошқа тўловларни ўз номидан амалга ошириб келаётганлигини важ қилиб, мазкур талаб билан судга мурожаат қилган. Биринчи инстанция суди даъвогар Хнинг ушбу важларини асоссиз деб ҳисоблаган ва даъво аризани рад қилишни лозим топган, чунки даъвогар томонидан эгалик ҳуқуқини этироф этишни сўраб даъвогарлик қилинаётган 9а-уй манзили мавжуд эмас, бу уй 9-уй сифатида тўлиқ жавобгар Хга тегишли бўлиб, даъвогар оила аъзолари билан 9а-уйда доимий рўйхатга қўйилганлиги тўғрисидаги уй дафтари кўчмас мулкка нисбатан мулк ҳуқуқини белгиловчи ҳуқуқий 3 ҳужжат ҳисобланмайди, турар-жой 9 ва 9а-уйларга бўлиниб икки қисмга ажратилганлиги аниқланмаган. Бундан ташқари, даъвогар Х ушбу турар жойнинг 0,05 га қисми 1992 йилдаги ижроқўм қарори асосида унга тегишли эканлигини важ қилса-да, бу қарор кадастр хизматида давлат рўйхатидан ўтказилмаган, турар жойга эса унинг акаси А.Хнинг эгалиги тўлиқ белгиланган ва қарорлар ҳозирги кунда қонуний кучда. Судлов ҳайъати қуйи турувчи судларнинг ушбу хулосаси билан келишади, чунки ФК 187-моддаси бутун уй-жойнинг алоҳида қурилмаларига эгалик ҳуқуқини белгиловчи муддат асосида мулк ҳуқуқини белгилашни назарда тутмайди. Шу билан бирга, қуйи турувчи судлар эгалик ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат асосида мулк ҳуқуқининг вужудга келиши учун 18 йил талаб қилиниши, даъвогар Х ушбу муддат давомида низоли турар жойдан мустақил эгалик қилиб келаёганлиги тасдиқланмаганлиги, чунки собиқ мулкдор А.Х ушбу турар жойга мулк ҳуқуқини дастлаб Халқ депутатлари Тошкент туман Кенгаши ижроия қўмитасининг 05.05.1989 йилдаги қарори, кейинчалик туман ҳокимининг 06.11.2018 йилдаги қарори билан қўлга киритилганлиги ва мулк ҳуқуқи 2018 йилдан вужудга келиб, эгалик ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат шу даврдан ҳисобланишини асос қилган, бироқ суднинг ушбу хулосаси нотўғри бўлиб, даъвогар 2018 йилда эгалик ҳуқуқи белгиланган қурилмаларга эмас, балки 1989 йилда эгалик белгиланган қурилмаларга даъво қилаётганлиги эътиборга олинмаган, шу сабабли судларнинг бу хулосаси чиқариб ташланиши лозим бўлади. Шу билан бирга, судлар давлат божини ундиришда даъво баҳоси бўлган 110.870.222 сўмнинг 4 фоизини 4.434.808,88 сўм ташкил қилиши, даъво беришда даъвогар 2.240.000 сўм давлат божи тўлаганлигини инобатга олиб, қолган 2.194.808,88 сўмни ундириб тўғри хулосага келган, бироқ ҳадя шартномасини ноқонуний деб топиш ҳақидаги талаб бўйича 600.000 сўм давлат божи ундирилмай қолган. Судлов ҳайъати ФПК 133-моддасини қўллаб, даъвогар Х нафақада эканлигини ҳамда даромадга эга эмаслигини инобатга олиб, қолган 600.000 сзм давлат божини камайтириб, ундирилган давлат божи билан чегараланишни лозим топади. Юқоридагиларни инобатга олиб, судлов ҳайъати ФПК 419-моддаси 1-бандига асосан суд ҳужжатларини ўзгаришсиз, кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади. Баён этилганларга кўра, Фуқаролик процессуал кодексининг 419-моддаси 1-банди ва 4191-моддасига асосланиб, судлов ҳайъати А Ж Р И М Қ И Л Д И: 4 Мазкур фуқаролик иши юзасидан қабул қилинган фуқаролик ишлари бўйича Зангиота туманлараро судининг 2022 йил 14 ноябрдаги ҳал қилув қарори ҳамда Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 25 январдаги ажрими ўзгаришсиз, кассация шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. Раислик қилувчи: /имзо/ Д.Исраилова ҳайъат аъзолари: /имзо/ Ф.Турсунов /имзо/ А.Игамбердиев Аслига тўғри, судья: 5