← Назад
Решение #1512344 Гражданские
Чақирув қоғозига илова; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Ажрим (кассация); Чақирув қоғози ва илова ҳужжатлар; Почта хабарномаси
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФПК | 414 | — | law | |
| ФПК | 419 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
Асосий иш № 2-1107-2106/7198
Кассация иши № 6-1249-23
Судья: У.Мирзаев
ТВС судьяси: Н.Акбарова
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ФУҚАРОЛИК ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИНИНГ
АЖРИМИ
2023 йил 2 май куни Ўзбекистон Республикаси Олий суди
фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати ўз биносида, очиқ суд
мажлисида, раислик қилувчи судья: Д.Исраилова,
ҳайъат аъзолари, судьялар: Ф.Турсунов ва А.Игамбердиевдан
иборат таркибда, Н.Хамраевнинг котиблигида, таржимон Г.Мухитдинова,
адвокат Э.Курбонов ва тарафларнинг иштирокида, даъвогар Хнинг
жавобгар Хга нисбатан хонадон олди-сотди битимини ҳақиқий деб топиш
ҳақидаги даъво аризаси ҳамда даъвогар Хнинг жавобгар Хга нисбатан
битимни ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги қарши даъво аризаси бўйича
чиқарилган Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 4 мартдаги ажримига нисбатан жавобгар Х
томонидан берилган кассация шикоятини фуқаролик иши ҳужжатлари
асосида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Дaъвoгap
Х
жавобгар
Хга
нисбатан
2020
йил
24 апрелдаги оддий ёзма битим асосида сотиб олинган Тошкент
вилояти, Х 1-кичик туман, 54-уй, 30-хонадон олди-сотди шартномасини
ҳақиқий деб топиш ҳақидаги даъво аризаси билан судга мурожаат
қилган.
Ўз навбатида, Х жавобгар Хга нисбатан ушбу битимни ҳақиқий
эмас деб топиш ва кадастр ҳужжатини қайтариб олиш мажбуриятини
юклаш ҳақидаги қарши даъво аризаси билан мурожаат қилган.
Фуқаролик ишлари бўйича Оҳангарон туманлараро судининг
2021 йил 17 ноябрдаги ажрими билан Хнинг кадастр ҳужжатини
қайтариб олиш мажбуриятини юклаш ҳақидаги қарши даъво талаби иш
юритишдан тугатилган, мазкур масалада Олмалиқ шаҳар ИИБга
мурожаат қилиш ҳуқуқи тушунтирилган.
Фуқаролик ишлари бўйича Оҳангарон туманлараро судининг
2021 йил 17 ноябрдаги ҳал қилув қарори билан даъвогар Хнинг даъво
аризаси рад этилган, Хнинг қарши даъво аризаси қаноатлантирилиб
2020 йил 24 апрелда Х томонидан ёзилган тилхат ҳақиқий эмас деб
топилган.
Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 4 мартдаги ажрими билан ҳал қилув қарори
бекор қилиниб, иш бўйича янги ҳал қилув қарори қабул қилинган.
1
Даъвогар
Хнинг
жавобгар
Хга
нисбатан
олди-сотди битимини ҳақиқий деб топиш ҳақидаги даъво аризаси
қаноатлантирилган ҳамда Х билан Х ўртасида 2020 йил 24 апрелда
тузилган Тошкент вилояти, Х 1-кичик туман, 54-уй, 30-хонадон (3 та
яшаш хонаси, яшаш майдони 40,75 кв.м.дан, умумий фойдаланиш хизмат
майдони 54,84 кв.м., дахлиз, ҳожатхона, ошхона, 2 та тахмондан иборат)
олди-сотди битими ҳақиқий деб топилган.
Даъвогар Хнинг жавобгар Хга нисбатан битимни ҳақиқий эмас деб
топиш ҳақидаги қарши даъво талаби рад қилиниб, Хдан давлат
фойдасига 2.264.654 сўм давлат божи, Хнинг фойдасига 1.988.946 сўм
суд харажати ундирилган.
Ушбу суд ҳужжатидан норози бўлган жавобгар Х кассация шикояти
билан мурожаат қилиб, суд ҳужжатини бекор қилишни, ишни янгидан
кўришга юборишни сўраган.
Судлов ҳайъати мажлисида даъвогар Х даъво аризасидан
воз кечиш ва жавобгар Х қарши даъво аризасидан воз кечиш ҳамда иш
юритишни тугатиш ҳақидаги аризалар билан мурожаат қилган.
Судлов ҳайъати ушбу аризаларни муҳокама қилиб, адвокат фикри
ва тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги хулосага
келади.
ФПК 414-моддасига кўра, кассация шикояти ёки протести
берилганидан кейин даъвогарнинг арз қилинган талабларидан воз
кечиши, жавобгарнинг даъвогар талабларини тан олиши ва
тарафларнинг келишув битими тузиши ёзма шаклда, шу жумладан
электрон ҳужжат тарзида кассация инстанцияси судига топширилиши
керак. Агар ишнинг муҳокамаси вақтида даъвогар арз қилинган
талабларидан воз кечса, жавобгар билдирилган талабларни тан олса ёки
тарафлар келишув битими тузса, бу ҳақда суд мажлисининг
баённомасига ёзиб қўйилади.
Кассация инстанцияси суди даъводан воз кечишни қабул
қилишдан ёки келишув битимини тасдиқлашдан олдин даъвогарга ёки
тарафларга бундай процессуал ҳаракатларнинг оқибатларини
тушунтиради. Даъвогарнинг арз қилинган талабларидан воз кечиши
қабул қилинган ёки тарафларнинг келишув битими тасдиқланган
тақдирда кассация инстанцияси суди ҳал қилув қарорини бекор қилади
ва иш юритишни тугатади.
Судлов ҳайъати мазкур қонун нормасига асосланиб ҳамда
тарафлар Х ва Хлар қарши даъводан воз кечганлиги, бундай воз кечиш
ҳеч қайси тарафнинг ҳуқуқ ва манфаатларини бузмаслиги, суд
ҳужжатлари
устидан
бошқа
шахслар
томонидан
шикоят
берилмаганлигини инобатга олиб, даъвогар Хнинг даъво аризасидан ва
жавобгар Хнинг қарши даъво аризасидан воз кечишини қабул қилишни,
2
ФПК 419-моддаси 5-банди асосида суд ҳужжатларини бекор қилиб,
мазкур иш бўйича иш юритишни тугатишни лозим топади.
Бинобарин, ФПК 414-моддаси, 419-моддаси 5-бандини қўллаб,
судлов ҳайъати,
А Ж Р И М Қ И Л А Д И:
Даъвогар Хнинг жавобгар Хга нисбатан хонадон олди-сотди
битимини ҳақиқий деб топиш ҳақидаги даъво аризаси ҳамда даъвогар
Хнинг жавобгар Хга нисбатан битимни ҳақиқий эмас деб топиш
ҳақидаги қарши даъво аризасидан воз кечиши қабул қилинсин.
Мазкур фуқаролик иши юзасидан қабул қилинган фуқаролик
ишлари бўйича Оҳангарон туманлараро судининг 2021 йил
17 ноябрдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент вилоят суди фуқаролик
ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 4 мартдаги ажрими бекор
қилинсин, ушбу даъво талаблар бўйича иш юритиш тугатилсин.
Раислик қилувчи:
/имзо/
Д.Исраилова
ҳайъат аъзолари:
/имзо/
Ф.Турсунов
/имзо/
А.Игамбердиев
Аслига тўғри, судья:
3