Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1101-2205/5410 Дата решения 02.05.2023 Инстанция Надзор Тип документа Чақирув қоғозига илова; Ажрим (кассация); Чақирув қоғози ва илова ҳужжатлар; Почта хабарномаси Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Исраилова Дилбар Келдиёровна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Зиятов Миракбар Захитович Ответчик / Подсудимый Зиятова Холида Фурқатовна
Source ID 645f28441eb9f239259f6b25 Claim ID 4246763 PDF Hash 22e9404b0bb6aa94... Загружено 09.04.2026 19:26 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
апелляция инстанцияси ФПК 80-моддаси апелляция инстанцияси ФПК 80 law
оридагиларни инобатга олиб ва ФПК 419-моддаси оридагиларни инобатга олиб ва ФПК 419 law
аролик процессуал кодексининг 419-моддаси аролик процессуал кодекси 419 code_article
банди ва 4191-моддаси банди ва 4191 law
Текст решения Оригинал (узб.)
Асосий иш № 2-1101-2205/5410 Кассация иши № 6-1485-23 Судья: А.Акрамов ТВС судьяси: Н.Махкамова ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ФУҚАРОЛИК ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИНИНГ АЖРИМИ 2023 йил 2 май куни Ўзбекистон Республикаси Олий суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати очиқ суд мажлисида, Олий суд биносида, раислик қилувчи судья: Д.Исраилова, ҳайъат аъзолари, судьялар: Ф.Турсунов ва А.Игамбердиевдан иборат таркибда, Н.Хамраевнинг котиблигида, адвокат Г.Мирзахмедова ва тарафларнинг иштирокида, даъвогар Хнинг жавобгар Хга нисбатан болаларни олиш ҳақидаги даъво аризаси юзасидан чиқарилган Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 22 февралдаги ажримига нисбатан даъвогар Х томонидан берилган кассация шикоятини фуқаролик иши ҳужжатлари асосида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар Х жавобгар Хга нисбатан 2009 йил 3 июлда ва 2012 йил 26 июлда туғилган ни ўз тарбиясига олиб бериш ҳақидаги даъво аризаси билан судга мурожаат қилган. Фуқаролик ишлари бўйича Зангиота туманлараро судининг 2022 йил 26 декабрдаги ҳал қилув қарори билан даъво ариза қаноатлантирилган, тарафларнинг фарзандлари Мирваххоб ва Мирафзал онаси Хнинг тарбиясидан отаси Хнинг тарбиясига олиб берилган. Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 22 февралдаги ажрими билан ҳал қилув қарори бекор қилиниб, даъво аризани рад қилиш тўғрисида янги ҳал қилув қарори қабул қилинган. Ушбу суд ҳужжатидан норози бўлган даъвогар Х кассация шикояти билан мурожаат қилиб, уни бекор қилишни, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўраган. Судлов ҳайъати иш бўйича маърузани, тарафлар тушунтиришлари ва адвокат фикрини тинглаб, шикоят важларини иш ҳужжатлари асосида муҳокама қилиб, қуйидаги хулосага келди. Аниқланишича, тарафлар 2008 йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурган, турмушларидан икки нафар - 2009 й.т. Мирваххоб ва 2012 й.т. Мирафзал исмли фарзандлари бор, ўзаро 1 келишмовчиликлар натижасида улар 2018 йилдан буён бирга яшамайдилар, вояга етмаган фарзандлари онасининг қарамоғида ва тарбиясида яшаб келади, тарафлар 2022 йил 13 январдаги суд қарори асосида никоҳдан ажратилган. Фуқаролик ишлари бўйича Зангиота туманлараро судининг 2020 йил 25 августдаги ҳал қилув қарори билан даъвогар Хга вояга етмаган фарзандлари билан ҳар ойнинг биринчи ва учинчи шанба кунлари соат 16:00дан якшанба куни соат 16:00га қадар, ҳар ойнинг иккинчи ва тўртинчи якшанба кунлари соат 10:00дан душанба куни соат 16:00гача вазият ўзгаргунга қадар учрашиш вақти белгиланган. Тошкент туман ҳокимлиги ҳузуридаги Болаларни ҳимоя қилиш шўъбасининг 2022 йил 25 августдаги 415-сонли хулосасида тарафларнинг яшаш жойи ўрганиб чиқилганда вояга етмаганлар учун барча шароит ва қулайликлар яратилганлиги, болалар билан сухбат олиб борилганда ҳар иккиси отаси Х билан яшашни хоҳлашини маълум қилганликлари кўрсатилган. Ўзбекистон Психологлар ассоциациясининг 2022 йил 7 ноябрдаги 74-сонли суд-психологик экспертизаси хулосасида вояга етмаганларнинг психик ривожланиши уларнинг ёшига мослиги, уларда руҳий зўриқиш ҳолати мавжудлиги, ота-она муносабатидаги келишмовчиликлар уларнинг руҳий ҳолатига салбий таъсир қилганлиги, болалар отага юқори даражада руҳий ҳолатдан боғлиқлиги ва яқинлиги, ота уларнинг ҳаётида муҳим ўрин эгаллаши, болаларни онаси билан белгилаш ҳозирги кунда салбий руҳий таъсир кўрсатиши, уларнинг отаси билан яшаш истаги онасининг руҳий таъсир кўрсатиши оқибатида бўлиши мумкинлиги кўрсатилган. Биринчи инстанция суди ОК 71, 73-моддалари, Олий суд Пленумининг “Болалар тарбияси билан боғлиқ бўлган низоларни ҳал қилишда судлар томонидан қонунларни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги қарори ҳамда экспертиза хулосасини инобатга олиб, даъво аризани қаноатлантиришни лозим топган. Бироқ, апелляция инстанцияси ФПК 80-моддаси асосида суд-психологик экспертизаси хулосаси далилларнинг бир тури ҳисобланишини инобатга олиб, ишдаги ҳамма ҳолатларни жамлаган ҳолда далиллар мажмуининг етарлилиги нуқтаи назаридан уни инобатга олмасликни лозим топган. Хусусан, суд томонидан тарафларнинг фарзандлари туғилгандан буён онаси билан яшаб келишлари, болалар ва она ўртасида бирор-бир муаммо вужудга келмаганлиги, Х.Зиятовага нисбатан салбий ҳолатлар аниқланмаганлиги, бундан ташқари, судда мутахассислар иштирокида сўралган болалар онаси билан яшашни хоҳлашлари, уларнинг мактабда ўтказиладиган ота-оналар мажлисига ҳар доим онаси бориши, болалар ҳар хафта отаси билан кўришиб туришлари ва бунга онаси тўсқинлик қилмаслигини билдирганликларини инобатга олган ва болаларни онада 2 қолдиришни лозим топган, уларни ягона оилада тарбияланиши болаларнинг манфаатига кўпроқ мос келади деб ҳисоблаган. Судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг ушбу хулосаси билан келишади ва бу ёшдаги болалар ўз фикрини тўлиқ ифода қила олади деган хулосага келиб, уларнинг судда берган кўрсатмаларини муҳим деб ҳисоблайди, зеро 10 ёшдан ошган бола бу масалада ўз фикрини мустақил фикрлаб, суд уларнинг манфаатини устун қуйиши лозим. Юқоридагиларни инобатга олиб ва ФПК 419-моддаси 1-бандига асосланиб, судлов ҳайъати суд ҳужжатларини ўзгаришсиз қолдиришни, кассация шикоятини қаноатлантирмасликни лозим топади. Баён этилганларга кўра, Фуқаролик процессуал кодексининг 419-моддаси 1-банди ва 4191-моддасига асосланиб, судлов ҳайъати А Ж Р И М Қ И Л Д И: Мазкур фуқаролик иши юзасидан чиқарилган Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 22 февралдаги ажрими ўзгаришсиз, кассация шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. Раислик қилувчи: /имзо/ Д.Исраилова ҳайъат аъзолари: /имзо/ Ф.Турсунов /имзо/ А.Игамбердиев Аслига тўғри, судья: 3