← Назад
Решение #1513079 Гражданские
Чақирув қоғозига илова; Ажрим (кассация); Чақирув қоғози ва илова ҳужжатлар; Почта хабарномаси
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ра иш ФПК | 4077 | — | law | |
| жой кодекси | 52 | — | code_article | |
| ФПК | 419 | — | law | |
| аролик процессуал кодекси | 419 | — | code_article | |
| банди ва | 4191 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
Асосий иш № 2-1102-2206/10408
Кассация иши № 6-1429-23
Судья: Ш.Эрметова
ТВС судьяси: Н.Махкамова
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ФУҚАРОЛИК ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИНИНГ
АЖРИМИ
2023 йил 2 май куни Ўзбекистон Республикаси Олий суди
фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати очиқ суд мажлисида, Олий
суд биносида, раислик қилувчи судья: Д.Исраилова,
ҳайъат аъзолари, судьялар: Ф.Турсунов ва А.Игамбердиевдан
иборат таркибда, Н.Хамраевнинг котиблигида, даъвогар Х ва
жавобгар Хнинг иштирокида, даъвогарлар Х ва Х Рустам Мирзотилло
ўғлининг жавобгар Хга нисбатан уй-жойга киритиш ҳақидаги даъво
аризаси юзасидан қабул қилинган фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ
туманлараро судининг 2023 йил 20 январдаги ҳал қилув қарори
ҳамда Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов
ҳайъатининг 2023 йил 10 мартдаги ажримига нисбатан жавобгар Х
томонидан берилган кассация шикоятини фуқаролик иши
ҳужжатлари асосида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогарлар Х ва Р.Х жавобгар Хга нисбатан Чирчиқ шаҳар, Х
кўчаси,
206-уй,
8-хонадонга вояга етмаган фарзандлари билан киритиб қўйиш
ҳақидаги даъво аризаси билан судга мурожаат қилган.
Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов
ҳайъатининг 2023 йил 10 мартдаги ажрими билан ўзгаришсиз
қолдирилган Чирчиқ туманлараро судининг 2023 йил 20 январдаги
ҳал қилув қарорига асосан даъво ариза қаноатлантирилган.
Ушбу суд ҳужжатларига нисбатан жавобгар Х кассация шикояти
билан
мурожаат
қилиб,
уларни
бекор
қилишни
ва даъвони рад қилиш тўғрисида янги қарор қабул қилишни сўраган.
Даъвогар Р.Х суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида
огоҳлантирилган бўлса-да, судга келмади, келмаганлик сабабларини
маълум қилмади, шунга кўра иш ФПК 4077-моддаси асосида унинг
иштирокисиз кўрилди.
Судлов ҳайъати иш бўйича маърузани, тарафларнинг
тушунтиришларини тинглаб, шикоят важларини иш ҳужжатлари
асосида муҳокама қилиб, қуйидаги хулосага келади.
Аниқланишича, даъвогар Х жавобгар Х билан 2003 йил 17
октябрда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурган, турмушларидан уч
1
нафар - 2003 й.т. Х Рустам, 2005 й.т. Орисбекова Рухшона ва 2010 й.т.
Орисбекова Линора исмли фарзандлари бор.
Жавобгар
Х
ҳарбий хизматчи сифатида
Ўзбекистон
Республикаси Мудофаа вазирлиги тизимида ишлаб, ҳозирги кунда
нафақага чиққан, хизматда бўлган вақтда унга Чирчиқ шаҳар
ҳокимининг 2016 йил 25 январдаги 21-сонли қарори билан вазирлик
балансида бўлган Чирчиқ шаҳар, Х кўчаси, 206-уй, 8-хонадон хизмат
уйи сифатида бириктириб берилган ва хонадонга кириб яшаш учун
2016 йил 25 январда 48-сонли Далолатнома (ордер) берилган. Мазкур
Далолатномада 2-хонадондан иборат ушбу хонадонга кириб яшовчи
5-киши, яъни эр-хотин Жусуббаевлар ва уларнинг уч нафар
фарзандлари кўрсатилган.
Жавобгар Х ва Чирчиқ уй-жойдан фойдаланиш қисми ўртасида
низоли хонадондан фойдаланиш ҳақида ижара шартномаси (типовой
договор) тузилган, унда жавобгар билан бирга унинг оила аъзолари
яшаши кўрсатилган.
Даъвогар Х ва унинг фарзандлари низоли хонадоннинг доимий
рўйхатига қўйилган бўлиб, улар ушбу хонадонда 2016 йилдан 2022
йилнинг 19 июль кунига қадар яшаб келишган. Бироқ, оилавий
келишмовчиликлар сабабли даъвогар Х фарзандлари билан низоли
хонадондан
чиқиб
кетган,
2022
йил
28 октябрда уйга киритиш тўғрисида даъво билан судга мурожаат
қилган.
Судлар Уй-жой кодексининг 32, 50-моддалари ва Олий суди
Пленумининг 2001 йил 14 сентябрдаги “Уй-жой низолари бўйича суд
амалиёти ҳақида”ги қарорига асосланиб, даъвогарлар хонадон
фойдаланувчилари эканликларини инобатга олиб, даъво аризани
қаноатлантиришни лозим топган.
Судлов ҳайъати судларнинг ушбу хулосаси билан келишади,
чунки даъвогарлар жавобгар каби низоли хонадон фойдаланувчилари
бўлиб, улар хонадондан бошқа фойдаланувчи каби фойдаланиш
ва яшаш ҳуқуқига эга, бундан ташқари, даъвогарлар Уй-жой
кодексининг 52-моддасида белгиланган уй-жойда яшаш ҳуқуқини
сақлаб қолувчи олти ойлик муддатни сақлаб судга мурожаат
қилишган.
Шу билан бирга, суд томонидан давлат божи ҳам тўғри
тақсимланганлиги инобатга олинади.
Судлов
ҳайъати
кассация
шикоятидаги жавобгарнинг
даъвогарларни хонадондан ҳайдамаганлиги, улар ўзлари чиқиб
кетганлиги, ҳозирги вақтда бошқа аёл билан турмуш қурганлиги
ҳақидаги важлари юқоридаги асосларга кўра суд ҳужжатларини бекор
қилишга асос бўла олмайди деб ҳисоблайди.
2
Юқоридагиларни инобатга олиб, судлов ҳайъати кассация
шикоятида
келтирилган
важларни
асоссиз
деб
ҳисоблаб,
ФПК 419-моддаси 1-бандини қўллаб суд ҳужжатларини ўзгаришсиз,
кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.
Баён этилганларга кўра, Фуқаролик процессуал кодексининг
419-моддаси 1-банди ва 4191-моддасига асосланиб, судлов ҳайъати
А Ж Р И М Қ И Л Д И:
Мазкур фуқаролик иши юзасидан қабул қилинган фуқаролик
ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро судининг 2023 йил 20 январдаги
ҳал қилув қарори ҳамда Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари
бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 10 мартдаги ажрими
ўзгаришсиз, кассация шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин.
Раислик қилувчи:
/имзо/
Д.Исраилова
ҳайъат аъзолари:
/имзо/
Ф.Турсунов
/имзо/
А.Игамбердиев
Аслига тўғри, судья:
3