Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1104-2204/11676 Дата решения 02.05.2023 Инстанция Надзор Тип документа Чақирув қоғозига илова; Ажрим (кассация); Чақирув қоғози ва илова ҳужжатлар; Почта хабарномаси Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Исраилова Дилбар Келдиёровна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Ниязов Зиявитдин Кучкарович Ответчик / Подсудимый TOSHKENT VILOYATI HOKIMLIGI MOLIYA BOSH BOSHQARMASI
Source ID 645f27e01eb9f239259f6b1d Claim ID 4246772 PDF Hash 3dd2299e14005c79... Загружено 09.04.2026 19:26 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 15
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
сентябрда ЖПК 541-моддаси сентябрда ЖПК 541 law
Х ЖК 167-моддаси Х ЖК 167 law
лиги ва 175-моддаси лиги ва 175 law
шунингдек ЖК 205-моддаси шунингдек ЖК 205 law
бандлари ва 206-моддаси бандлари ва 206 law
ЖПК 83-моддаси ЖПК 83 law
Хга ЖК 205-моддаси Хга ЖК 205 law
банди ва 206-моддаси банди ва 206 law
ФПК 195-моддаси ФПК 195 law
ЖПК 304-моддаси ЖПК 304 law
ЖПК 306-моддаси ЖПК 306 law
ушбу Кодекс 83-моддаси ушбу Кодекс 83 code_article
Мазкур Кодекснинг 307-моддаси Мазкур Кодекс 307 code_article
Мазкур Кодекснинг 311-моддаси Мазкур Кодекс 311 code_article
айъати 419-моддаси айъати 419 law
Текст решения Оригинал (узб.)
Асосий иш № 2-1104-2204/11676 Кас.иши: №6-1428-22 Судья: О.Расулов ТВС судьяси: Н.Акбарова ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ФУҚАРОЛИК ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИНИНГ АЖРИМИ 2023 йил 2 май куни Ўзбекистон Республикаси Олий суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг очиқ суд мажлисида, Олий суд биносида, Раислик қилувчи судья: Д.Исраилова, ҳайъат аъзолари, судьялар: Ф.Турсунов ва А.Игамбердиевдан иборат таркибда, Н.Хамраевнинг котиблигида, адвокат Ш.Ташходжаев ва аризачи Хнинг иштирокида, даъвогар Хнинг жавобгарлар Тошкент вилояти Молия бошқармаси ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига нисбатан зарарни ундириш ҳақидаги даъво аризаси юзасидан чиқарилган фуқаролик ишлари бўйича Ўртачирчиқ туманлараро судининг 2022 йил 30 декабрдаги ажрими ва Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 8 февралдаги ажримига нисбатан даъвогар Х томонидан берилган кассация шикоятини иш материаллари асосида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар Х жавобгарлар Тошкент вилояти Молия бошқармаси ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига нисбатан жиноят оқибатида етказилган зарар деб баҳоланиб унинг қариндошлари томонидан топширилган 216.000.000 сўмни жиноят оқибатида етказилган зарарни қоплашга қаратишга оид суд ҳукмининг қисми бекор қилинганлиги сабабли, ушбу пулларни банк фоизи билан 6.299.418.124 сўм миқдорда ундириш ҳақидаги даъво аризаси билан судга мурожаат қилган. Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 8 февралдаги ажрими билан узгаришсиз қолдирилган Ўртачирчиқ туманлараро судининг 2022 йил 30 декабрдаги ажримига асосан даъво ариза қайтарилган. Ушбу суд ҳужжатларига нисбатан Х кассация шикояти билан мурожаат қилиб, уларни бекор қилишни сўраган. Судлов ҳайъати иш бўйича маърузани, адвокат фикри ва аризачининг тушунтиришларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни муҳокама қилиб, қуйидаги хулосага келади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2022 йил 30 августдаги ажримига кўра, Хга нисбатан чиқарилган жиноят ишлари бўйича 1 Сирдарё вилоят судининг 2010 йил 9 июлдаги ҳукми ўзгартирилиб, шу суднинг 2010 йил 7 сентябрда ЖПК 541-моддаси тартибида чиқарилган ажрими бекор қилинган. Х ЖК 167-моддаси 3-қисми “а,в,г” бандлари, 205-моддаси 2-қисми “а,б” бандлари, 243-моддаси билан содир этилган жиноятга даҳли йўқлиги ва 175-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноий ҳолат юз бермаганлиги, шунингдек ЖК 205-моддаси 2-қисми “а,б” бандлари ва 206-моддаси 2-қисми “б” банди билан содир этилган айб эпизодларида дахли бўлмаганлиги сабабли, ЖПК 83-моддаси 1, 3-бандларига асосан айбсиз деб топилиб, оқланган ва ишнинг шу қисми тугатилган. Хга ЖК 205-моддаси 2-қисми “а” банди ва 206-моддаси 1-қисми билан Олий Мажлис Сенатининг 2010 йил 28 августдаги “Ўзбекистон Республикаси Мустақиллиги эълон қилинганлигининг ўн тўққиз йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида”ги қарори 2-бандига асосан жазо тайинланмаслиги белгиланган. Суд ҳукмининг Хнинг укаси Ж.Ниязов томонидан зарарни қоплаш учун топширилган ва Тошкент вилоят прокуратурасининг Тошкент вилоят “Агробанк”даги депозит ҳисоб рақамида сақланаётган 2009 йил 28 октябрдаги 14-сонли квитанцияси билан 82.350.000 сўм, 2009 йил 27 октябрдаги 10-сонли квитанцияси билан 47.500.000 сўм, 2009 йил 27 октябрдаги 15-сонли квитанцияси билан 11.000.000 сўм, 2009 йил 28 октябрдаги 19-сонли квитанцияси билан 60.400.000 сўм, 2009 йил 29 октябрдаги 11-сонли квитанцияси билан 14.750.000 сўм миқдордаги пул маблағлари жиноят оқибатида етказилган зарарни қоплаш учун Тошкент вилоят ҳокимлиги Ягона буюртмачи хизмати инженеринг компанияси фойдасига ўтказиш ҳамда етказилган зарарнинг қопланмаган 380.877.239 сўм қисмини Хдан солидар тартибда Тошкент вилоят ҳокимлиги Ягона буюртмачи хизмати инжинеринг компанияси фойдасига ундириш қисми бекор қилинган. Суд қарорларининг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилган. Х ушбу суд ҳужжатини даъвога асос сифатида келтириб, 13 йил давомида юқорида кўрсатилган сумма миқдорлари инфляцияга учраганлигини кўрсатиб, индексацияни ва банк фоизи ҳисобида 2009 йил октябрдан 2022 йилга қадар ушбу пул тўловларини 6.299.418.124,95 сўм миқдорида қайтаришни сўраган. Биринчи инстанция суди аризачининг ушбу талаби тааллуқлилик масаласи бузилган ҳолда фуқаролик ишлари бўйича судга тақдим қилинганлиги, ЖПК 304, 306, 307, 311-моддаларига асосан бундай талаб оқлов ҳукмини чиқарган суд томонидан ҳал қилиниши лозимлигига асосланиб, ФПК 195-моддаси 1-қисми 3-бандини қўллаган ҳолда даъво аризани қайтаришни, аризачига эса ушбу масалада тегишли судга мурожаат қилиш ҳуқуқини тушунтиришни лозим топган ва суднинг ушбу хулосаси билан апелляция инстанцияси ҳам келишган. 2 Судлов ҳайъати қуйи турувчи судларнинг хулосаси билан келишади. Хусусан, ЖПК 304-моддасида қопланиши лозим бўлган мулкий заён кўрсатилган бўлиб, пуллар ҳам мулкий зиён турига киритилган. ЖПК 306-моддасига кўра, ушбу Кодекс 83-моддасида назарда тутилган асосларга кўра чиқарилган оқлов ҳукмида ёки ишни тугатиш ҳақидаги ажримда суд, ишни тугатиш тўғрисидаги қарорда эса суриштирувчи, терговчи, прокурор реабилитация этилган шахснинг ўзига етказилган мулкий зиённи ундириб олиш ҳуқуқини эътироф этишлари лозим. Ҳукм, ажрим ёки қарорнинг нусхаси реабилитация этилган шахсга топширилади ёки почта орқали юборилади. Айни вақтда унга ҳукм, ажрим ёки қарор устидан шикоят қилиш тартиби, шунингдек мулкий зиённи қоплаш ва бошқа ҳуқуқларини тиклаб олиш тартиби тушунтирилади. Реабилитация этиш тўғрисида қарор чиқарган суд, прокурор, терговчи ёки суриштирувчи реабилитация этилган шахсдан ариза тушган кундан бошлаб бир ойдан кечиктирмасдан зиён миқдорини аниқлайди, зарурат туғилганда бунинг учун молия органларидан ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимларидан ҳисоб-китоб талаб қилиб олади. Иш апелляция ёки кассация тартибида кўриш чоғида суд томонидан тугатилган бўлса, зиён миқдорини ҳукм чиқарган суд аниқлайди. Мазкур Кодекснинг 307-моддасига кўра, мулкий зиённинг миқдори ҳисоблаб чиқарилганидан кейин бу зиённи қоплаш учун пул тўловларини амалга ошириш тўғрисида суд ажрим, суриштирувчи, терговчи ёки прокурор қарор чиқаради. Мазкур Кодекснинг 311-моддасига кўра, шахснинг меҳнат қилиш, пенсия олиш ва уй-жойдан фойдаланиш ҳуқуқларини тиклаш, шунингдек мол-мулкни қайтариш ёки унинг қийматини тўлаш тўғрисидаги талаби қаноатлантирилмаган бўлса ёхуд шахс қабул қилинган қарорга рози бўлмаса, у тегишли талаб билан даъво ишини юритиш тартибида судга мурожаат қилишга ҳақлидир. Ушбу қонун талабларидан келиб чиқиб ҳамда аризачи Х апелляция инстанцияси томонидан оқланганлиги боис, аввало ҳукм чиқарган судга мурожаат қилиши, суднинг мулкий зиённи қоплашга доир чиқарган ҳужжатидан норози бўлсагина даъво тартибида фуқаролик ишлари бўйича судга мурожаат қилиши лозим бўлади. Бундай ҳолда судлов ҳайъати даъвогарга мазкур масалада тегишли тартибда ҳукм чиқарган судга мурожаат қилиш ҳуқуқини тушунтиришни лозим топади. Юқоридагиларни инобатга олиб, судлов ҳайъати суд ҳужжатларини ўзгаришсиз, кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади. 3 Баён этилганларга кўра, ФПК моддасига асосланиб, судлов ҳайъати 419-моддаси 1-банди, 4191- А Ж Р И М Қ И Л А Д И: Даъвогар Хнинг зарарни ундириш ҳақидаги даъво аризаси юзасидан чиқарилган фуқаролик ишлари бўйича Ўртачирчиқ туманлараро судининг 2022 йил 30 декабрдаги ва Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 8 февралдаги ажримлари ўзгаришсиз, кассация шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. Раислик қилувчи: /имзо/ Д.Исраилова ҳайъат аъзолари: /имзо/ Ф.Турсунов /имзо/ А.Игамбердиев Аслига тўғри, судья: 4