Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1701-2203/16800 Дата решения 01.05.2023 Инстанция Надзор Тип документа Чақирув қоғозига илова; Ажрим (кассация); Чақирув қоғози ва илова ҳужжатлар; Почта хабарномаси Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Игамбердиев Абдуносир Абдухамитович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Суяркулов Шерзодбек Ширалиевич Ответчик / Подсудимый АНДИЖАН ВИЛОЯТ ИЧКИ ИШЛАР БОШКАРМАСИ
Source ID 6474b2c51eb9f239259fb5d5 Claim ID 4241445 PDF Hash a0efb96834dc0153... Загружено 09.04.2026 19:26 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нат кодексининг 270-моддаси нат кодекси 270 code_article
збекистон Республикаси ФПКнинг 416-моддаси збекистон Республикаси ФПК 416 law
нат кодексининг 276-моддаси нат кодекси 276 code_article
аролик кодексининг 153-моддаси аролик кодекси 153 code_article
збекистон Республикаси ФПКнинг 419-моддаси збекистон Республикаси ФПК 419 law
ФПК 419-моддаси ФПК 419 law
Текст решения Оригинал (узб.)
№ 2-1701-2203/16800-сонли иш Судья: А.Одашев Маърузачи: А.Нажмутдинов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ФУҚАРОЛИК ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИНИНГ АЖРИМИ Ўзбекистон Республикаси Олий суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати 2023 йил май ойининг 1 куни суд биносида, очиқ суд мажлисида, Раислик этувчи - судья: А.А.Игамбердиев ҳайъат аъзолари - судьялар: Б.А.Тангабаев ва Н.Б.Рахмоновлардан иборат таркибда, Ф.Азимованинг котиблигида, даъвогар Суярқулов Шерзодбек Ширалиевичнинг жавобгар Андижон вилоят ички ишлар бошқармасига нисбатан буйруқни бекор қилиш ҳамда иш кунлари, лавозими ва унвонларини ҳисоблаб ишга тиклаш мажбуриятини юклаш ҳақидаги даъво аризаси бўйича фуқаролик иши юзасидан қабул қилинган фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг 2022 йил 9 ноябрдаги ҳал қилув қарори ва Андижон вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 5 январдаги ажримига нисбатан даъвогар Суярқулов Шерзодбек Ширалиевичнинг берган кассация шикоятини иш ҳужжатлари асосида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар Суярқулов Шерзодбек Ширалиевич судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар Андижон вилояти ички ишлар бошқармасига нисбатан буйруқ ва хизмат текшируви хулосасини ноқонуний тарзда тузилган деб ҳисоблаб бекор қилиш ҳамда иш кунлари, лавозими ва унвонларини ҳисоблаб ишга тиклаш мажбуриятини юклашни сўраган. Фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг 2022 йил 9 ноябрдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантириш рад қилинган. Даъвонинг хизмат текшируви хулосасини ноқонуний тарзда тузилган деб топиб бекор қилиш ҳақидаги талаби суднинг 2022 йил 9 ноябрдаги ажрими билан иш юритишдан тугатилган. Андижон вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 5 январдаги ажрими билан фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг 2022 йил 9 ноябрдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Мазкур суд ҳужжатларидан норози бўлиб, даъвогар Суярқулов Шерзодбек Ширалиевич томонидан кассация шикояти берилган. Шикоятда Андижон вилояти ИИБнинг 2006 йил 21 февралдаги хулосаси билан келишмаслигини, хулоса нотуғри асослар билан ёзилганини, гувоҳлардан нотўғри тушунтириш хатлари олинганлигини, даъво муддатини узрли 1 сабабга кўра ўтказиб юборилгани, хизматдан бўшатилганлиги ҳақидаги буйруқни ўзининг сўровномасига асосан 2022 йил йилнинг июль ойида олганлигини, буйруқни олганидан кейин судга мурожаат қилганини, Меҳнат кодексининг 270-моддасига асосан даъво муддати ўтмаганлигини билдириб, суд қарорларини бекор қилишни ва иш юзасидан даъвони қаноатлантириш ҳақида янги ҳал қилув қарори қабул қилишни сўраган. Судлов ҳайъати иш бўйича маърузани, тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари асосида муҳокама қилиб, қуйидаги хулосага келади. Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 416-моддасига кўра суд ишни кассация тартибида кўраётганида биринчи инстанция ва апелляция инстанцияси суди томонидан моддий ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланилганлигини ва процессуал қонун талабларига риоя этилганлигини ишдаги материаллар бўйича текширади. Кассация инстанцияси суди янги далилларни ўрганиб чиқиш ва янги фактларни аниқлаш ҳуқуқига эга эмас. Иш ҳужжатларидан кўринишича, Суярқулов Шерзодбек Ширалиевич Андижон вилояти ИИБнинг 1997 йил 22 сентябрдаги 94-сонли буйруғига асосан ички ишлар идораларига сафдор лавозимига ишга қабул қилинган. Анидижон вилояти Ички Ишлар Бошқармаси бошлиғи томонидан 2006 йил 21 февралда тасдиқланган хизмат текшириш хулосасига кўра, даъвогар Ш.Суярқулов фуқаро Х.Маматқуловага нисбатан таъмагирликка мойиллигини намоён қилиб Ўзбекистон Республикаси ИИБнинг 1993 йилги 446-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Касб одобномаси”ни 2.3.7-бандлари талабларини кўпол равишда бузганлиги учун ички ишлар идораларида хизматни ўташ ҳақидаги муваққат Низомини 69-бандига мувофиқ ички ишлар идоралари ходим номига номуайян хатти-ҳаракатлари содир этганлиги учун ички ишлар идораларидан бўшатилиши белгиланган. Даъвогар Ш.Суярқулов 2006 йил 24 февралдаги 13-ШТ-сонли буйруғи билан Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг “Ички ишлар идораларида хизматни ўташ ҳақидаги муваққат Низом”нинг 69-бандига (ички ишлар идоралари хизматида қолишга номуносиб хатти-ҳаракатлар содир этганлиги) асосан хизматдан бўшатилган. Биринчи инстанция судига Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси вакили Қ.Нўмонов ва М.Ахмедовлар илтимоснома тақдим қилишиб, даъво муддати ўтганлиги сабабли даъвони рад қилишни сўраганлар. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 276-моддасига кўра, айрим тоифадаги давлат хизматчиларининг меҳнат шартномасини бекор қилиш, бошқа ишга ўтказиш ёки меҳнатга оид муносабатларни бекор қилиш билан боғлиқ ҳолда етказилган зарарни ундириш ва интизомий жазо бериш масалаларига тааллуқли меҳнат низолари қонунда белгиланган тартибда кўриб чиқилади. 2 Даъвогар Ш.Суярқулов ишга тикланиш ҳақидаги даъво аризасини хизматдан бўшатилгандан сўнг судга орадан 16 йил ўтганидан кейин берган. Ички ишлар органининг 1984 йил 3 майдаги интизом Уставининг 14бандига кўра, сафдор ва кичик офицерлар таркибидаги шахсларга қуйидаги жазолар қўлланиши мумкин; танбеҳ, ҳайфсан, қаттиқ ҳайфсан, 10 суткагача гауптвахтада қамоқда сақлаш, хизматга нолойиқлиги ҳақида огоҳлантириш, лавозимини пасайтириш, кичик офицер таркибидаги шахсларнинг унвонини бир поғона пасайтириш, ички ишлар органларидан бўшатиш деб қайд этилган. Мазкур Уставнинг 36-бандида эса, интизомий жазолар; танбех, ҳайфсан, навбатдан ташқари нарядга тайинлаш, таълим муассаси, бўлим жойлашган жойдан ташқарига чиқишдан маҳрум қилиш, оғзаки ёки буйруқ билан эълон қилинади. Қолган жазолар буйруқ билан эълон қилинади. Интизомий жазо қўлланилганлиги тўғрисида сафдор ва офицерлар таркибидаги шахсларга шахсан, саф олдида ёки мажлисларда эълон қилинади деб қайд қилинган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 8 январдаги 16-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси ички ишлар идораларида хизматни ўташ ҳақидаги Муваққат Низом”нинг 63-бандига кўра, ички ишлар органларидан бўшатилган сафдор ва бошлиқлар таркибидаги шахслар юқори турувчи инстанцияларга ўзларига нисбатан чиқарилган қарор юзасидан бир ой ичида, лекин олти ойдан ошмаган муддатда шикоят қилишлари мумкин. Қайд этилган қонун талабларига кўра, даъвогар Ш.Суярқулов ички ишлар органларидан бўшатилган сафдор сифатида ўзига нисбатан чиқарилган қарор юзасидан юқори турувчи инстанцияларга, шунингдек судга бир ой ичида, лекин олти ойдан ошмаган муддатда шикоят қилмаган. Шу билан бирга, даъвогар Ш.Суярқулов хизматдан бўшатилганлиги ҳақидаги буйруқни 2022 йил июль ойида олганлигини, шунга кўра судга мурожаат қилиши учун даъво муддати ўтмаганлигини билдирсада, юқорида қайд этилган қонун талабига кўра, интизомий жазо қўлланилганлиги тўғрисида сафдор ва офицерлар таркибидаги шахсларга шахсан, саф олдида ёки мажлисларда эълон қилиниши белгиланган бўлиб, даъвогар Ш.Суярқуловга ҳам хизматдан бўшатилганлиги эълон қилинган. Даъвогар Ш.Суярқулов ўзига нисбатан чиқарилган қарор юзасидан юқори турувчи инстанцияларга мурожаат қилиш муддати интизомий жазо қўлланилганлиги тўғрисида унга эълон қилинган кундан бошлаб ўта бошлаган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 153-моддасига кўра, даъво муддати суд томонидан фақат низодаги тарафнинг суд қарор чиқаргунича берган аризасига мувофиқ қўлланади. Қўлланиш тўғрисида низодаги тараф баён қилган даъво муддатининг ўтиши суднинг даъвони рад этиш ҳақида қарор чиқариши учун асос бўлади. 3 Юқорида келтирилган ишнинг ҳолатлари кассация шикоятида келтирилган важларнинг асоссиз эканлигини кўрсатади. Шунга кўра кассация инстанцияси суди кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 419-моддаси 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, ажримни, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. Юқоридагиларга асосланиб, судлов ҳайъати мазкур фуқаролик иши юзасидан қабул қилинган фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг 2022 йил 9 ноябрдаги ҳал қилув қарори ва Андижон вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 5 январдаги ажримини қонуний ва асосли деб ҳисоблаб, суд ҳужжатларини ўзгаришсиз, кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади. Кассация инстанцияси суди суд ҳаражатлари мсаласини муҳокама қилиб, меҳнат низолари бўйича даъвогар суд ҳаражатларидан озод қилинганлигини инобатга олади. Баён этилганларга кўра, ФПК 419-моддаси 1-бандини қўллаб, судлов ҳайъати АЖРИМ ҚИЛДИ: Мазкур фуқаролик иши юзасидан қабул қилинган фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг 2022 йил 9 ноябрдаги ҳал қилув қарори ва Андижон вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 5 январдаги ажрими ўзгаришсиз, кассация шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. Раислик этувчи: А.А.Игамбердиев Ҳайъат аъзолари: Б.А.Тангабаев Н.Б.Рахмонов Нусҳа аслига тўғри, судья 4