← Назад
Решение #1514043 Гражданские
Ижро варақаси; Чақирув қоғозига илова; Юборилганлигини тасдиқловчи электрон маълумот; Ажрим (кассация); Чақирув қоғози ва илова ҳужжатлар; Почта хабарномаси
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ра иш ФПК | 4077 | — | law | |
| Биринчи инстанция суди ОК | 23 | — | law | |
| ФПК | 3991 | — | law | |
| Кодекс | 3993 | — | code_article | |
| арорини ФПК | 419 | — | law | |
| аролик процессуал кодекси | 419 | — | code_article | |
| банди ва | 4191 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
Асосий иш № 2-1901-2202/3735
Кассация иши № 6-1416-23
Судья: Б.Наралиев
ВС судьяси: Ш.Элиев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ФУҚАРОЛИК ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИНИНГ
АЖРИМИ
2023 йил 28 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Олий суди
фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати Олий суд биносида,
видеоконференцалоқа орқали ўтказилган очиқ суд мажлисида,
Раислик қилувчи судья: Д.Исраилова,
ҳайъат аъзолари, судьялар: Ф.Турсунов ва А.Игамбердиевдан
иборат таркибда, Н.Хамраевнинг котиблигида, адвокат Х.Астанакулова,
даъвогар ва ишда иштирок этишга жалб қилинмаган шахс нинг
иштирокида, даъвогар нинг жавобгарлар ва Термиз шаҳар 1-сон Давлат
нотариал идорасига нисбатан ҳадя шартномасини ҳақиқий эмас деб
топиш ҳақидаги даъво аризаси юзасидан қабул қилинган фуқаролик
ишлари бўйича Термиз туманлараро судининг 2022 йил 14 июндаги ҳал
қилув қарори ва Сурхондарё вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича
судлов ҳайъатининг 2022 йил 1 декабрдаги ажримига нисбатан
томонидан берилган кассация шикоятини фуқаролик иши ҳужжатлари
асосида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар
жавобгарлар
ва
Термиз
шаҳар
1-сон
ДНИга
нисбатан
ва
лар
ўртасида
2009
йил
20 октябрь куни тузилган Термиз шаҳар, (), 25-уй, 1-хонадонга оид ҳадя
шартномасини ҳақиқий эмас деб ҳақидаги даъво аризаси билан судга
мурожаат қилган.
Сурхондарё вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 1 декабрдаги ажрими билан ўзгаришсиз
қолдирилган Термиз туманлараро судининг 2022 йил 14 июндаги ҳал
қилув қарорига асосан даъво ариза қаноатлантирилиб, Термиз шаҳар
1-сон ДНИ томонидан 2009 йил 20 октябрь куни р-р-4-3387-сон билан
қайд этилган ҳадя шартномаси ҳақиқий эмас деб топилган.
Суд ҳужжатларидан норози бўлган ишда иштирок этишга жалб
қилинмаган, аммо ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳақидаги масала суд
томонидан ҳал этилган шахс – кассация шикояти билан мурожаат
қилиб уларни бекор қилишни, даъво аризани рад қилиш тўғрисида янги
ҳал қилув қарори қабул қилишни сўраган.
Жавобгарлар ва Сурҳондарё вилоят Адлия бошқармаси вакили суд
мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда
огоҳлантирилган бўлса-да судга келмади, келмаганлик сабабларини
1
маълум қилмади, шунга кўра иш ФПК 4077-моддаси асосида
жавобгарларнинг иштирокисиз кўрилди.
Судлов ҳайъати иш бўйича маърузани,
тарафларнинг
тушунтиришлари ва адвокат фикрини тинглаб, шикоят важларини иш
ҳужжатлари асосида муҳокама қилиб, қуйидаги хулосага келади.
Аниқланишича, ва лар 1963 йил 8 августда қонуний никоҳдан
ўтиб турмуш қурган, турмушларидан тўрт нафар - Алишер, Дилнора,
Асадулло
ва Умид исмли фарзандлари туғилган.
Термиз
шаҳар,
(),
25-уй,
1-хонадон
1990 йил 9 февралдаги олди-сотди шартномаси асосида нинг номига
билан никоҳлари давомида сотиб олинган ва Оила кодексининг 23моддаси асосида уларнинг умумий мулки ҳисобланган.
2009 йил 24 февраль куни вафот этгандан сўнг 2009 йил 20
октябрдаги ҳадя шартномаси асосида хонадонни ўғли Бабаев Умид
Мухаммадовичга ҳадя қилган.
Бабаев Мухаммад 2018 йил 7 июль куни вафот этган.
Биринчи инстанция суди ОК 23-моддасини қўллаб, ушбу хонадон
марҳум ва нинг никоҳлари давомида орттирилган умумий мулк
ҳисобланиши, бироқ ушбу хонадондаги ўзига тегишли тенг ярим
қисмини эмас, балки бутун қисмини га ҳадя қилиб юборганлиги,
ваҳоланки марҳум га тегишли қисми унинг меросхўрлари ўртасида
тақсимланиши лозим бўлганлигини инобатга олиб, ФК 114, 116моддаси асосида ҳадя шартномасини ҳақиқий эмас деб топишни лозим
топган.
Суднинг ушбу хулосаси билан апелляция инстанцияси ҳам
келишган.
Судлов ҳайъати қуйи турувчи судларнинг ушбу хулосаси билан
келишмайди, чунки ишнинг ҳақиқий ҳолати тўлиқ ва холисона
ўрганилмаган, тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари аниқланмаган,
яъни
суд
қароридан
норози
бўлган
нинг
ҳуқуқ
ва мажбуриятлари ҳақидаги масала суд томонидан ҳал этилиб, унинг
низоли хонадонга бўлган мулк ҳуқуқи бузилганлиги, ишни кўришда
жалб этилмаганлиги ҳолатлари эътиборга олинмаган.
Хусусан, иш ҳужжатларидан аниқланишича, низоли Термиз шаҳар,
(), 25-уй, 1-хонадоннинг хозирги мулкдори, шикоят берган шахс
ҳисобланиб,
ушбу
хонадон
унга
2013 йил 29 октябрдаги олди-сотди шартномаси асосида тегишли.
Бироқ, биринчи инстанция суди ушбу ҳолатни текширмаган
ва ишни бир томонлама кўриб қонун ва суд олдида тенглик ҳамда
тарафлар тортишуви ва тенг ҳуқуқлилиги принципини бузган,
натижада судда иштирок этиш ҳуқуқидан маҳрум бўлган.
2
Апелляция инстанцияси эса нинг важларини инобатга олмасдан,
хонадон унга мулк ҳуқуқи асосида тегишли эканлиги суд қарорини
бекор қилишга асос бўла олмайди деган хулосага келган.
ФПК 3991-моддаси биринчи қисми 1-бандига кўра, иш учун
аҳамиятга эга бўлган ҳолатлар тўлиқ аниқланмаганлиги, Кодекснинг
3993-моддаси иккинчи қисми 4-бандига кўра, суд ишда иштирок этишга
жалб қилинмаган шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисидаги
масала ҳал қилинганлиги суд қарорини ФПК 419-моддаси 4-бандига
асосан бекор қилишга асос бўалди.
Юқоридагиларга кўра, судлов ҳайъати суд ҳужжатларини бекор
қилишни, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига
юборишни, кассация шикоятини қисман қаноатлантиришни лозим
топади.
Иш янгидан кўрилаётганда даъво ариза бўйича барча тарафлар,
низоли хонадонга даъво қилувчи меросҳўрлар ва низоли хонадон
мулкдори жалб қилиниши, иш бўйича қонуний ва адолатли қарор қабул
қилиниши лозим бўлади.
Баён этилганларга кўра, Фуқаролик процессуал кодексининг
419-моддаси 4-банди ва 4191-моддасига асосланиб, судлов ҳайъати
А Ж Р И М Қ И Л Д И:
Мазкур фуқаролик иши юзасидан қабул қилинган фуқаролик
ишлари бўйича Термиз туманлараро судининг 2022 йил 14 июндаги ҳал
қилув қарори ва Сурхондарё вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича
судлов ҳайъатининг 2022 йил 1 декабрдаги ажрими бекор қилинсин,
фуқаролик иши янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига
юборилсин.
Кассация шикояти қисман қаноатлантирилсин.
дан
видеоконференцалоқадан
фойдаланилганлиги
учун
Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисоб рақамига 75.000 сўм
суд чиқими ундирилсин.
Раислик қилувчи:
/имзо/
Д.Исраилова
ҳайъат аъзолари:
/имзо/
Ф.Турсунов
/имзо/
А.Игамбердиев
Аслига тўғри, судья:
3