Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1107-2203/10491 Дата решения 28.04.2023 Инстанция Надзор Тип документа Ижро варақаси; Чақирув қоғозига илова; Юборилганлигини тасдиқловчи электрон маълумот; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Ажрим (кассация); Чақирув қоғози ва илова ҳужжатлар; Почта хабарномаси Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Исраилова Дилбар Келдиёровна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "O ` ZBEKISTON RESPUBLIKASI DAVLAT SOLIQ QO`MITASI XUZURIDAGI KADASTR AGENTLIGINING TOSHKENT VILOYATI BOSHQARMASI " DAVLAT MUASSASASI Ответчик / Подсудимый Мамаджанов Каримжон Ибрагимович
Source ID 645d20631eb9f239259f424d Claim ID 4185348 PDF Hash 881904458dda237b... Загружено 09.04.2026 19:26 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
Биринчи инстанция суди ФК 212-моддаси Биринчи инстанция суди ФК 212 law
оридагиларни инобатга олиб ва ФПК 419-моддаси оридагиларни инобатга олиб ва ФПК 419 law
аролик процессуал кодексининг 419-моддаси аролик процессуал кодекси 419 code_article
банди ва 4191-моддаси банди ва 4191 law
Текст решения Оригинал (узб.)
Асосий иш: №2-1107-2203/10491 Кассация иши: № 6-1250-23 Судья: Ф.Муминова ТВС судьяси : А.Олимова ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ФУҚАРОЛИК ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИНИНГ АЖРИМИ 2023 йил 28 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Олий суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати очиқ суд мажлисида, Олий суд биносида, раислик қилувчи судья: Д.Исраилова, ҳайъат аъзолари, судьялар: Ф.Турсунов ва А.Игамбердиевдан иборат таркибда, Н.Хамраевнинг котиблигида, адвокат У.Хамидов ва тарафларнинг иштирокида даъвогар вилоят бошқармасининг жавобгар га нисбатан ноқонуний қурилмани мажбурий тартибда бузиш ва ер майдонини давлат захирасига қайтариш мажбуриятини юклаш ҳақидаги даъво аризаси юзасидан чиқарилган Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 10 февралдаги ажримига нисбатан жавобгар томонидан берилган кассация шикоятини фуқаролик иши ҳужжатлари асосида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар вилояти бошқармаси жавобгар га нисбатан Тошкент вилояти, , “” м.ф.й., , 1-уй, 2-хонадонда шаҳар захира ерларидан эгалланган 50,72 кв.м. ер майдонида ўзбошимчалик билан қурилган енгил конструкцияли бинони жавобгарнинг ҳисобидан мажбурий тартибда буздириш ва эгалланган ер майдонини шаҳар захира ерлари таркибига қайтариш мажбуриятини юклаш ҳақидаги даъво аризаси билан судга мурожаат қилган. Фуқаролик ишлари бўйича Оҳангарон туманлараро судининг 2022 йил 4 ноябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво ариза қаноатлантирилган ва Тошкент вилояти, , “” м.ф.й., , 1-уй, 2-хонадонда шаҳар захирасига қарашли ер майдонида 50,72 кв.м. ер майдонида ўзбошимчалик билан қурилган енгил конструкцияли ноқонуний қурилма жавобгар нинг ҳисобидан мажбурий тартибда буздирилган, унга ер участкасини шаҳар давлат захирасига қайтариш мажбурияти юклатилган. Жавобгар дан даъвогар вилояти бошқармасининг фойдасига 21.000 сўм суд харажати ва давлат даромадига 600.000 сўм давлат божи ундирилган. Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 10 февралдаги ажрими билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. 1 Ушбу суд ҳужжатига нисбатан жавобгар кассация шикояти билан мурожаат қилиб, ажримни бекор қилишни сўраган. Судлов ҳайъати иш бўйича маърузани, адвокат ва тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, шикоят важларини иш ҳужжатлари асосида муҳокама қилиб, қуйидаги хулосага келади. Аниқланишича, Тошкент вилояти, , “” м.ф.й., , 1-уй, 2-хонадон 2012 йил 18 октябрдаги олди-сотди шартномасига асосан жавобгар га мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлиб, Ангрен шаҳар ҳокимининг 2019 йил 7 июндаги 2214-сонли қарори билан нотурар жой тоифасига ўтказилган. Ангрен шаҳар ҳудудида ишчи гуруҳ томонидан ўтказилган мониторинг натижасига кўра, ушбу хонадонга туташ шаҳар захирасига қарашли ер майдонидан жавобгар 50,72 кв.м. ер майдонини ўзбошимчалик билан эгаллаб, ноқонуний равишда енгил конструкцияли бино қуриб олинганлиги аниқланган ва бу тўғрисида вилоят бошқармаси Ангрен шаҳар бўлимининг 2022 йил 4 июлдаги далолатномаси тузилган. Биринчи инстанция суди ФК 212-моддаси, Ер кодексининг 61, 91-моддаларини қўллаб, жавобгар томонидан ер майдони ўзбошимчалик билан эгаллаб олиниб, ноқонуний равишда қурилиш ишлари амалга оширилганлиги, ушбу қурилманинг қурилиши қонун ҳужжатлари талабларига зид эканлиги, мазкур вазиятда қурилма ноқонуний мақомга эга бўлиб қурилишга рухсат бериш ҳақида бирон-бир юридик ҳужжат мавжуд эмаслигини инобатга олиб, даъво аризани қаноатлантиришни лозим топган. Апелляция инстанциясида жавобгар низоли қурилмаларни қуриш учун Ангрен шаҳар Архитектура бўлимидан рухсатнома олганлиги, қурилиш ишлари тасдиқланган режа асосида олиб борилганлиги, ўзи тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтганлиги тўғрисида важ келтирган. Апелляция инстанцияси ушбу важга ҳуқуқий баҳо бериб, жавобгар 2019 йил 26 августдаги рухсатнома орқали ушбу турар жойни нотурар жойга ўтказганлиги ва иморатнинг чегарасидан чиқмаган ҳолда реконструкция ишларига розилик берилганлигини, бироқ жавобгар шаҳар захирасига қарашли ер майдонидан 50,72 кв.м. қисмида ўзбошимчалик енгил конструкцияли ноқонуний қурилма қурганлиги, ушбу қурилмалар жойлашган ер майдони жавобгарга тегишли тартибда бириктириб берилмаганлигини эътиборга олган. Судлов ҳайъатида ҳам жавобгар ҳудди шу важларни асос қилиб, ўзбошимчалик билан эгалланган деб кўрсатилган 50,72 кв.м. ер майдони аслида хонадонининг умумий майдони эканлиги, бундан ташқари, нотурар жойи кўп қаватли уй-жойнинг биринчи қаватида жойлашган бўлиб, уйнинг атрофидаги ер шаҳар захирасига эмас, балки кўп қаватли уйнинг умумий фойдаланувидаги ҳудудга киришини баён қилди. 2 Шу боис, судлов ҳайъатининг сўровномаси асосида Ангрен шаҳар қурилиш бўлимидан қурилишга рухсат берувчи маълумотларни олиш ҳамда вилоят бошқармасига эгалланган ҳудудни майдонини аниқлаш топширилди. Ангрен шаҳар Қурилиш бўлимининг 2023 йил 28 апрелдаги 01/25-сонли маълумотномасида га Ангрен шаҳар Қурилиш бўлими томонидан 26.08.2019 йил 1-131/2-сонли объектни қайта ихтисослаштириш ва реконструксия (қайта қурилиш) қилишга рухсатнома берилганлиги, бироқ ўзбошимчалик билан кўп қаватли уй-жойга туташ ер майдонига ойнаванд нотурар бино-иншоат қуриб олганлиги, ушбу иншоат қурилишида хеч қандай лойиҳа-смета ҳужжатлари қонунчиликда белгиланган тартибда тасдиқланмаганлиги, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 31 январдаги нинг “Бош режасини тасдиқлаш тўғрисида”ги 69-сонли қарорига мувофиқ бино-иншоат қурилиши кўзда тутилмаганлиги маълум қилинган. Суд мажлисида даъвогар вилоят бошқармаси вакили А.Сатторов ҳақиқатдан жавобгар томонидан эгалланган ер майдони кўп қаватли уйнинг ҳудуди бўлиб, эгалланган майдон хонадоннинг майдони билан адаштирилиб кўрсатилганлиги, жойига чиқиб ўлчанганда эгалланган майдон 14,0 кв.м.ни ташкил қилиши аниқланганлигини баён қилди. Ушбу аниқланган ҳолатлардан келиб чиқиб, судлов ҳайъати суд ҳужжатини қисман ўзгартириб, бузилиши лозим бўлган иншоат ва эгалланган ер майдонинг ҳудудини 14,0 кв.м. қилиб кўрсатишни, ушбу ер майдонини шахар захирасига қайтариш қисмини чиқариб ташлаб, ер майдонини аввалги ҳолатига қайтариш мажбуриятини юклашни лозим топади. Шунингдек, судлов ҳайъати суд ҳаражатлари, хусусан 600.000 сўм давлат божи тўлиқ жавобгардан ундирилганлиги билан келишади. Юқоридагиларни инобатга олиб ва ФПК 419-моддаси 3-бандига асосланиб, судлов ҳайъати суд ҳужжатларини қисман ўзгартиришни, кассация шикоятини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Баён этилганларга кўра, Фуқаролик процессуал кодексининг 419-моддаси 3-банди ва 4191-моддасига асосланиб, судлов ҳайъати А Ж Р И М Қ И Л Д И: Мазкур фуқаролик иши юзасидан қабул қилинган фуқаролик ишлари бўйича Оҳангарон туманлараро судининг 2022 йил 4 ноябрдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 10 февралдаги ажримининг даъво аризани 3 тўлиқ қаноатлантириш ва Тошкент вилояти, , “” м.ф.й., , 1-уй, 2-хонадонда шаҳар захирасига қарашли ер майдонида 50,72 кв.м. ер майдонида ўзбошимчалик билан қурилган енгил конструкцияли ноқонуний қурилмани жавобгар нинг ҳисобидан мажбурий тартибда буздириш ҳақидаги хулосалари ўзгартирилсин: Даъвогарнинг даъво аризаси қисамн қаноатлантирилсин. Тошкент вилояти, , “” м.ф.й., , 1-уй, 2-хонадонга туташ ўзбошимчалик билан эгалланган 14,0 кв.м. ер майдонида қурилган енгил конструкцияли ойнаванд иншоат жавобгар нинг ҳисобидан буздирилсин, ер майдони аввалги ҳолатига қайтарилсин. Суд ҳужжатларининг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилсин. Кассация шикояти қисман қаноатлантирилсин. Раислик қилувчи: /имзо/ Д.Исраилова ҳайъат аъзолари: /имзо/ Ф.Турсунов /имзо/ А.Игамбердиев Аслига тўғри, судья: 4