Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1106-2204/2087 Дата решения 28.04.2023 Инстанция Надзор Тип документа Ижро варақаси; Чақирув қоғозига илова; Юборилганлигини тасдиқловчи электрон маълумот; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Ажрим (кассация); Чақирув қоғози ва илова ҳужжатлар; Почта хабарномаси Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Исраилова Дилбар Келдиёровна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Джураев Нурилла Бахтиёрович Ответчик / Подсудимый "O'ZBEKISTON METALLURGIYA KOMBINATI" AKSIYADORLIK JAMIYATI
Source ID 645d20581eb9f239259f4243 Claim ID 4212403 PDF Hash 344246d062a0d5b2... Загружено 09.04.2026 19:26 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 14
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
укми билан ЖК 167-моддаси укми билан ЖК 167 law
илганлиги учун МК 100-моддаси илганлиги учун МК 100 law
аракатларида ЖК 167-моддаси аракатларида ЖК 167 law
лмаганлиги сабабли у ЖПК 83-моддаси лмаганлиги сабабли у ЖПК 83 law
Биринчи инстанция суди ЖПК 312-моддаси Биринчи инстанция суди ЖПК 312 law
бунда МК 270-моддаси бунда МК 270 law
ЖПК 312-моддаси ЖПК 312 law
ини тиклаш ушбу Кодекснинг 311-моддаси ини тиклаш ушбу Кодекс 311 code_article
ам ушбу Кодекснинг 270-моддаси ам ушбу Кодекс 270 code_article
ЖПК 310-моддаси ЖПК 310 law
айъати МК 112-моддаси айъати МК 112 law
яъни МКнинг 112-моддаси яъни МК 112 law
суд эса ФПК 254-моддаси суд эса ФПК 254 law
ФПК 419-моддаси ФПК 419 law
Текст решения Оригинал (узб.)
Асосий иш № 2-1106-2204/2087 Кассация иши № 6-1344-23 Судья: Қ.Абдуразиков ТВС судьяси: Н.Уралова ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ФУҚАРОЛИК ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИНИНГ АЖРИМИ 2023 йил 28 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Олий суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи судья: Д.Исраилова, ҳайъат аъзолари, судьялар: Ф.Турсунов ва А.Игамбердиевдан иборат таркибда, Н.Хамраевнинг котиблигида, адвокат Э.Курбонов ва тарафларнинг иштирокида, даъвогар нинг жавобгар “” АЖга нисбатан буйруқни ғайриқонуний деб топиб бекор қилиш, аввалги ишига тиклаш, ишламай юрган вақтини умумий меҳнат стажи ва ихтисослиги бўйича иш стажига қўшиш ҳамда маънавий зарар ундириш ҳақидаги даъво аризаси бўйича чиқарилган Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 20 январдаги ажримига нисбатан жавобгар “” АЖ томонидан берилган кассация шикоятини фуқаролик иши ҳужжатлари асосида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар жавобгар “” АЖга нисбатан меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги 2021 йил 6 октябрдаги 394-Б-сонли буйруқни ғайриқонуний деб топиб бекор қилиш, “Автотранспорт цехи” эксплуатация участкасининг юк кўтариш қуввати 10 дан 20 тоннагача бўлган автомобиль (юк) ҳайдовчиси лавозимига тиклаш, қонунга ҳилоф равишда лавозимидан четлаштирилганлиги туфайли ишламай юрган вақтини умумий меҳнат стажига ва ихтисослик бўйича иш стажига қўшиш ҳамда 500.000.000 сўм маънавий зарар ва почта харажатини ундириш ҳақидаги даъво билан мурожаат қилган. Фуқаролик ишлари бўйича Бекобод туманлараро судининг 2022 йил 8 июлдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг талаблари қисман қаноатлантирилган. Жавобгар “” АЖ бошқарув раиси Р.Пирматовнинг 06.10.2021 йилдаги “Меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисида”ги 394-Б-сонли буйруғи ғайриқонуний деб топилиб, бекор қилинган. Даъвогар 02.06.2022 йилдан бошлаб “” АЖнинг “Автотранспорт цехи” эксплуатация участкасининг юк кўтариш қуввати 10 дан 20 тоннагача бўлган автомобиль (юк) ҳайдовчиси лавозимига тикланган. Даъвогар нинг фойдасига жавобгар “” АЖдан 07.10.2021 йилдан 13.10.2021 йилга қадар ҳамда 02.06.2022 йилдан 08.07.2022 йилга қадар 1 мажбурий прогул вақти учун 5.254.975 сўм иш ҳақи (солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар ушлаб қолинган ҳолда) ундирилган. Дъвогар нинг ишламай юрган 07.10.2021 йилдан 05.01.2022 йилга қадар ҳамда 02.06.2022 йилдан 07.07.2022 йилга қадар бўлган муддати унинг умумий меҳнат стажига ва ихтисослик бўйича иш стажига қўшилган. Жавобгар “” АЖдан дъвогар нинг фойдасига 5.000.000 сўм маънавий зарар, 18.900 сўм почта харажати ва давлат фойдасига – 1.350.000 сўм давлат божи ундирилган. Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 20 январдаги ажримига асосан ҳал қилув қарори хулоса қисмининг учинчи, тўртинчи ва бешинчи хатбошилари қуйидагича ўзгартирилган: Даъвогар “” АЖнинг “Автотранспорт цехи” эксплуатация участкасининг юк кўтариш қуввати 10 дан 20 тоннагача бўлган автомобиль (юк) ҳайдовчиси лавозимига тикланган. Даъвогар нинг фойдасига жавобгар “” АЖдан 07.10.2021 йилдан 08.07.2022 йилга қадар бўлган мажбурий прогул вақти учун 24.094.256 сўм (ушбу суммадан даромад солиғи ва бошқа мажбурий тўловлар чегирилади) иш ҳақи ундирилган. Даъвогар нинг “” АЖда ишламаган 07.10.2021 йилдан 08.07.2022 йилга қадар бўлган даври унинг умумий меҳнат стажига ва ихтисослик бўйича иш стажига қўшилган. Жавобгар “” АЖдан давлат фойдасига 2.163.770 сўм давлат божи ундирилган. Ҳал қилув қарорининг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилган. Ушбу суд ҳужжатидан норози бўлган жавобгар “” АЖ кассация шикояти билан мурожаат қилиб, уни бекор қилишни ва ҳал қилув қарорини ўз кўчида қолдиришни сўраган. Судлов ҳайъати иш бўйича маърузани, тарафларнинг тушунтиришлари ва адвокат фикрини тинглаб, шикоят важларини иш ҳужжатлари асосида муҳокама қилиб, қуйидаги хулосага келади. Аниқланишича, даъвогар 2019 йилдан “” АЖнинг “Автотранспорт цехи” эксплуатация участкасининг юк кўтариш қуввати 10 дан 20 тоннагача бўлган автомобиль (юк) ҳайдовчиси вазифасида ишлаб келган. Жиноят ишлари бўйича Бекобод шаҳар судининг 2021 йил 3 майдаги ҳукми билан ЖК 167-моддаси 2-қисми “в”-бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга тегишли жазо тури белгиланган, унга кзра судланувчилар Ф.Салибаев ва лар “” АЖга тегишли 17.512.553 сўм миқдордаги товар моддий бойликларини ўзлаштириш йўли билан талон-тарож қилишда айбланган. 2 Тошкент вилояти суди жиноят ишлари бўйича апелляция судлов ҳайъатининг 2021 йил 29 июндаги ажрими билан ҳукм ўзгаришсиз қолдирилган. “” АЖ бошқарув раиси-бош директорнинг 2021 йил 6 октябрдаги 394-Б-сонли буйруғи билан ўз меҳнат мажбуриятини қўпол равишда бузиб ходимлар учун ички меҳнат тартиб қоидаларининг 2.38.6-бандида назарда тутилган хатти-ҳаракатни содир этганлиги, яъни электр ускуналарни таъмирлаш цехи ишлаб чиқариш участкасининг катта устаси Ф.Салимбаев билан бир гуруҳ бўлиб, жами баҳоси 17.512.553 сўмни ташкил этувчи уч хил турдаги товар моддий бойликларни ўзлаштириш йўли билан талон-тарож қилганлиги учун МК 100-моддаси 2-қисми 4-бандига асосан у билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган ва бунга асос сифатида юқорида келтирилган жиноят ишлари бўйича судининг ҳукми ва апелляция инстанциясининг ажрими кўрсатилган. Шундан сўнг, даъвогар 2021 йил 14 октябрдан 2022 йил 5 январга қадар “” МЧЖда, 2022 йил 6 январдан 1 июнга қадар “” ХКда хайдовчи лавозимларида ишлаб келган. Олий суд жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг 2021 йил 3 ноябрдаги ажрими билан Тошкент вилояти суди жиноят ишлари бўйича апелляция судлов ҳайъатининг 2021 йил 29 июндаги ажрими бекор қилиниб, жиноят иши янгидан апелляция инстанциясида кўриш учун юборилган. Тошкент вилояти суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2022 йил 1 апрелдаги ажримига асосан нинг ҳаракатларида ЖК 167-моддаси 2-қисми “в” бандида назарда тутилган жиноят таркиби бўлмаганлиги сабабли у ЖПК 83-моддаси 2-бандига асосан айбсиз деб топилиб реабилитация қилинган (оқланган), унга мулкий, маънавий ва бошқа зиённи қоплаш оқибатларини ЖПК 304-313-моддаларида назарда тутилган тартибда даъво билан судга мурожаат қилиш ҳуқуқи тушунтирилган. Муқаддам, фуқаролик ишлари бўйича Бекобод туманлараро судининг 2022 йил 27 майдаги ҳал қилув қарори билан даъвогар нинг Бекобод шаҳар Молия бўлимидан маънавий зарар ундириш ҳақидаги даъво аризаси қисман қаноатлантирилиб, нинг фойдасига 20.000.000 сўм маънавий зарар ундирилган. Суд муҳокамасида жавобгар “” АЖ вакили даъвогарнинг даъво талабларига нисбатан даъво муддатини қўллашни сўраган. Биринчи инстанция суди ЖПК 312-моддасида реабилитация этилган шахс ҳуқуқларини тиклаш тартибини тушунтирувчи билдириш хатини олган пайтдан эътиборан бир йил мобайнида ушбу ҳуқуқларини тиклашни талаб қилиши мумкинлиги, бунда МК 270-моддасида белгиланган бир ойлик даъво муддати реабилитация этилган шахслар 3 учун татбиқ қилинмаслигини инобатга олиб, жавобгарнинг даъво муддатини қўллаш ҳақидаги талабини асоссиз деб ҳисоблаган ва бу хулоса билан апелляция инстанцияси ҳам келишиб хатоликка йўл қўйган. Хусусан, ЖПК 312-моддасида кўрсатилган муддатлар реабилитация қилинган шахснинг уни оқлаган суд ёки бошқа органларнинг қарори асосида тикланиши лозим бўлган ҳуқуқларига доир бўлиб, меҳнат қилиш ҳуқуқини тиклаш ушбу Кодекснинг 311-моддасига асосан даъво тартибида мурожаат қилинади, бундай ҳолда эса меҳнат низолари МК асосида кўриб чиқилади, яъни даъво муддати ҳам ушбу Кодекснинг 270-моддаси асосида ҳал қилинади. Даъвогар мазкур талаб билан судга мурожаат қилишда МКда белгиланган бир ойлик муддатни ўтказиб, яъни оқлов ҳукми чиқарилгандан сўнг 1 ойу 18 кундан сўнг (2022 йил 19 майда мурожаат қилган) фуқаролик ишлари бўйича судига мурожаат қилган, бироқ судлов ҳайъати ушбу муддат 18 кунга бузилган бўлса-да, бу муддат даъвогар жиноят судининг ажримини у чиқарилган кунда олмаганлиги билан баҳолаб, муддатни узрли деб топишни лозим топади. ЖПК 310-моддаси 1-қисмига кўра, қонунга хилоф равишда ҳукм қилингани, қонунга хилоф равишда тиббий муассасага жойлаштирилгани, эҳтиёт чораси тариқасида қонунга хилоф равишда қамоққа олингани ёки уй қамоғига жойлаштирилгани, қонунга хилоф равишда ушлаб турилгани туфайли ишдан (лавозимидан) озод қилинган ёки ишда айбланувчи, судланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиниши муносабати билан лавозимидан қонунга хилоф равишда четлаштирилган шахс олдин ишлаган ишига (лавозимига) тикланиши лозим, корхона, муассаса, ташкилот тугатилган ёки қонунда назарда тутилган бошқа асослар уни олдинги ишлаб турган ишига (лавозимига) тиклаш имкониятини бермаган тақдирда унга аввалгисига тенг бошқа иш (лавозим) берилиши лозим. Биринчи инстанция суди даъвонинг буйруқни ғайриқонуний деб топиб бекор қилиш ва ишга тиклаш қисмини муҳокама қилиб, даъвогар ички меҳнат тартиб қоидаларида назарда тутилган хаттиҳаракатни содир этганлиги, яъни товар моддий бойликларни ўзлаштириш йўли билан талон-тарож қилганлиги суднинг ҳукми билан тасдиқланганлиги асосида меҳнат шартномаси бекор қилинган бўлсада, бироқ даъвогарнинг айби ўз исботини топмаганлиги сабабли у оқланганлиги, шу сабабли буйруқ ғайриқонуний ҳисобланиб уни бекор қилиш ва даъвогарни аввалги ишига тиклаш ҳақида хулосага келган. Апелляция инстанцияси суднинг ушбу хулосаси билан келишса-да, мазкур буйруқ бекор қилингандан сўнг даъвогар билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинмаган ҳисобланиши, хусусан иш берувчининг буйруғи бекор қилиниб, ходим ишга тикланганда меҳнат муносабатлари ходим ишга қабул қилинган кундан бошлаб давом этиши (ишга 4 тикланган ёки бошқа кундан эмас) сабабли даъвогар 02.06.2022 йилдан бошлаб аввалги лавозимига тикланишини ноқонуний деб топган. Судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг даъвогарнинг ишга тикланган куни хато кўрсатилгани ҳақидаги хулосаси билан келишади, чунки буйруқнинг ғайриқонуний деб топилиб бекор қилиниши у чиқарилган кундан ноқонуний бўлиб ходим аввалги ишига айнан бўшатилган кундан тикланган ҳисобланади. Шу сабабли суд қарорининг даъвогар тикланиши лозим бўлган лавозими тўғри кўрсатилганлигини инобатга олиб, ҳал қилув қарори хулосасидаги “02.06.2022 йилдан бошлаб” деган жумлани чиқариб ташлаш лозим бўлади. Шу билан бирга, ЖПК 310-моддаси асосида даъвогарнинг ишламаган вақтини умумий меҳнат стажига ва ихтисослик бўйича иш стажига қўшиш ҳақидаги даъво талаби ҳам қаноатлантирилганлиги тўғри ҳисобланади, бироқ даъвогарнинг бошқа корхоналарда ишлаган даври киритилмаганлиги юқорида келтирилган асосларга кўра қонуний эмасдир, шу сабабли апелляция инстанцияси даъвогарнинг ишдан бўшатилган вақтдан, яъни 2021 йил 7 октябрдан ишга тикланган кунга, яъни 2022 йил 8 июлга қадар корхонада ишламаган даврини умумий меҳнат стажига ва ихтисослик бўйича иш стажига қўшиб тўғри хулосага келган. Судлов ҳайъати МК 112-моддаси асосида маънавий зарар ундирилганлиги билан ҳам келишади, бироқ суд ФК 1021, 1022-моддаларини нотўғри қўллаган деб ҳисоблаб, ушбу қонунга хаволаларни чиқариб ташлашни лозим топади, чунки меҳнат низолари бўйича маънавий зарар ундириш тартиби махсус қонун, яъни МКнинг 112-моддасида алоҳида белгилан. Шу билан бирга, судлов ҳайъати мажбурий прогул вақти учун ҳақ ундириш ҳақидаги судларнинг хулосаларини чиқариб ташлашни лозим топади, чунки даъвогар бундай талабни илгари сурмаган, суд эса ФПК 254-моддаси асосида ишни даъвогар томонидан арз қилинган талаблар доирасида ҳал қилиши лозим бўлган. Чунки мажбурий прогул вақти учун ундирилган ҳақнинг миқдори юзасидан жавобгар низолашаётганлиги, яъни апелляция инстанцияси томонидан белгиланган сумма билан келишмаганлиги даъво талаблар доирасидан четга чиқиш масаласини қўллашни инкор қилади. Мазкур масалада даъвогар алоҳида тартибда судга мурожаат қилиши мумкинлиги тушунтирилади. Суд ҳужжатларининг мажбурий прогул вақти учун ҳақ ундиришга доир хулосалари чиқиб кетганлиги сабабли, суднинг давлат божини ундиришга оид хулосаси ҳам ўзгартирилиши лозим бўлади ва даъво талабларнинг буйруқни бекор қилиш, ишга тиклаш, ишламай юрган вақтларини иш стажига қўшиш ҳақидаги талаблар бўйича ҳал қилув қарори қабул қилинган кундаги БҲМ миқдоридан келиб чиқиб 600.000 сўм, маънавий зарар ундириш қисми бўйича 600.000 сўм, жами 1.200.000 5 сўм давлат божини жавобгар “” АЖдан давлат фойдасига ундиришни лозим топади. Судлов ҳайъати юқорида келтирилган ҳолатларни инобатга олиб, ФПК 419-моддаси 3-бандини қўллаган ҳолда апелляция инстанциясининг ажримини қисман ўзгартириб, кассация шикоятини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Баён этилганларга кўра, ФПК 419-моддаси 3-банди 1 ва 419 -моддасига асосланиб, судлов ҳайъати А Ж Р И М Қ И Л Д И: Мазкур фуқаролик иши юзасидан чиқарилган Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 20 январдаги ажримининг хулоса қисми қисман ўзгартирилиб, қуйидаги матнда баён қилинсин: “Фуқаролик ишлари бўйича Бекобод туманлараро судининг 2022 йил 8 июлдаги ҳал қилув қарорининг хулоса қисми учинчи хатбошидан “02.06.2022 йилдан бошлаб” деган жумла ҳамда мажбурий прогул учун ҳақ ундириш ҳақидаги тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин. Ҳал қилув қарорининг хулоса қисми бешинчи хатбоши қуйидагича баён қилинсин: “Даъвогар нинг “” АЖда ишламаган 2021 йил 7 октябрдан 2022 йил 8 июлга қадар бўлган даври унинг умумий меҳнат стажига ва ихтисослик бўйича иш стажига қўшилсин”. Ҳал қилув қарорининг хулоса қисми еттинчи хатбоши қуйидагича баён қилинсин: “Жавобгар “” АЖдан давлат фойдасига 1.200.000 сўм давлат божи ундиирлсин”. Ҳал қилув қарорининг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилсин”. Кассация шикояти қисман қаноатлантирилсин. Раислик қилувчи: ҳайъат аъзолари: Аслига тўғри, судья: /имзо/ /имзо/ /имзо/ 6 Д.Исраилова Ф.Турсунов А.Игамбердиев