← Назад
Решение #1514773 Гражданские
Ижро варақаси; Чақирув қоғозига илова; Юборилганлигини тасдиқловчи электрон маълумот; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Ажрим (кассация); Чақирув қоғози ва илова ҳужжатлар; Почта хабарномаси
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 164 | — | code_article | |
| Ушбу Кодекс | 228 | — | code_article | |
| жой кодекси | 14 | — | code_article | |
| оридагиларни инобатга олиб ва ФПК | 419 | — | law | |
| аролик процессуал кодекси | 419 | — | code_article | |
| банди ва | 4191 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
Асосий иш № 2-1104-2202/6950
Кассация иши № 6-1314-23
Судья: А.Турдибеков
ВС судьяси: Ш.Хамраев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ФУҚАРОЛИК ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИНИНГ
АЖРИМИ
2023 йил 28 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Олий суди
фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати Олий суд биносида,
видеоконференцалоқа орқали ўтказилган очиқ суд мажлисида,
Раислик қилувчи судья: Д.Исраилова,
ҳайъат аъзолари, судьялар: Ф.Турсунов ва А.Игамбердиевдан
иборат таркибда, Н.Хамраевнинг котиблигида, жавобгар Г.Тиллаеванинг
ишончли вакили - адвокат Б.Рахматуллаев ва даъвогар нинг
иштирокида, даъвогар нинг жавобгар га нисбатан уй-жойдан мажбурий
тартибда кўчириш ҳақидаги даъво аризаси юзасидан қабул қилинган
фуқаролик ишлари бўйича Ўртачирчиқ туманлараро судининг 2022 йил
23 сентябрдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент вилоят суди фуқаролик
ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 2 декабрдаги ажримига
нисбатан жавобгар нинг ишончли вакили - адвокат Б.Рахматуллаев
томонидан берилган кассация шикоятини фуқаролик иши ҳужжатлари
асосида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар жавобгар га нисбатан Ўртачирчиқ тумани, “” МФЙ, АПП
“”,
4-уй, 2-хонадондан оила аъзолари билан бирга мажбурий тартибда
кўчириш ҳақидаги даъво аризаси билан судга мурожаат қилган.
Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 2 декабрдаги ажрими билан ўзгаришсиз
қолдирилган
Ўртачирчиқ
туманлараро
судининг
2022
йил
23 сентябрдаги ҳал қилув қарорига кўра даъво ариза қаноатлантирилиб,
жавобгар оила аъзолари билан га мулк ҳуқуқи асосида тегишли
Тошкент вилояти, Ўртачирчиқ тумани, “” МФЙ., АПП “”, 4-уй, 2хонадондан мажбурий тартибда кўчирилган.
Суд ҳужжатларидан норози бўлган жавобгар нинг ишончли
вакили-адвокат Б.Рахматуллаев кассация шикояти билан мурожаат
қилиб, уларни бекор қилишни сўраган.
Судлов ҳайъати иш бўйича маърузани,
тарафларнинг
тушунтиришлари ва адвокат фикрини тинглаб, шикоят важларини иш
ҳужжатлари асосида муҳокама қилиб, қуйидаги хулосага келади.
Аниқланишича,
Ўртачирчиқ
тумани,
“”
МФЙ,
АПП “”, 4-уй, 2-хонадон 2013 йил 22 февралдаги олди-сотди
1
шартномасига асосан даъвогар га тегишли, унинг мулкка бўлган ҳуқуқи
2013 йил 5 апрелда давлат рўйхатидан ўтказилган.
Суд муҳокамаларида аниқланишича, даъвогар нинг собиқ турмуш
ўртоғи
ҳамда
унинг
ўғли
2018 йил 15 ноябрдаги тилхат асосида низоли хонадонни жавобгар га
22.500 АҚШ долларига сотган.
Ишга тақдим қилинган Ўртачирчиқ тумани “” МФЙнинг 2022 йил
29 ноябрдаги далолатномасида низоли хонадонда фарзандлари билан
бирга рўйхатсиз яшаб келиши кўрсатилган.
Судда сўралган ва ушбу келишувни инкор қилмасдан, ҳақиқатдан
ҳам низоли хонадонни жавобгар га 22.500 АҚШ долларига тилхат
асосида сотганликлари, бундан даъвогарни ҳабари бўлганлиги, ушбу
пулдан бир қисмини даъвогарга берганликларини билдиганлар, бироқ
даъвогар ушбу ҳолатни тан олмасдан, собиқ турмуш ўртоғи билан ўғли
хонадонни жавобгарга сотганликларидан ҳабари бўлмаганлиги, ҳеч
кимдан пул олмаганлиги, собиқ турмуш ўртоғи билан 2013 йилдан буён
бирга яшамаслиги, ўзи Қашқадарё вилоятида яшаганлигини сабабли
Тошкент шаҳрига келиб-кетиб турганлиги, уйдан ўғли ҳабар олиб
турганлигини билдирган.
Фуқаролик кодексининг 164-моддасига кўра, мулк ҳуқуқи
шахснинг ўзига қарашли мол-мулкка ўз хоҳиши билан ва ўз
манфаатларини кўзлаб эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни
тасарруф этиш, шунингдек ўзининг мулк ҳуқуқини, ким томонидан
бўлмасин, ҳар қандай бузишни бартараф этишни талаб қилиш
ҳуқуқидан иборатдир.
Ушбу Кодекснинг 228-моддасига кўра, мулкдор ўз мол-мулкини
бошқа шахснинг қонунсиз эгалигидан талаб қилиб олишга ҳақли.
Шунингдек, Уй-жой кодексининг 14-моддасига кўра, уйнинг,
квартиранинг олди-сотди ва айирбошлаш шартномаси ёзма шаклда,
тарафлар имзолайдиган битта ҳужжатни тайёрлаш йўли билан
тузилади ҳамда у нотариал тасдиқланиши ва давлат рўйхатидан
ўтказилиши шарт.
Гарчанд жавобгар низоли хонадонни даъвогарнинг собиқ турмуш
ўртоғи ҳамда унинг ўғлидан тилхат асосида сотиб олганлигини
билдирган бўлса-да, хонадон мулк ҳуқуқи асосида даъвогарга тегишли
эканлиги, жавобгар хонадонни қонунда белгиланган тартибда
мулкдордан сотиб олмаганлиги, бундай ҳолатда жавобгар мазкур
хонадонда қонуний асосларсиз яшаб келаётганлигини инобатга олган
судлар даъво аризани қаноатлантиришни лозим топган.
Судлов ҳайъати қуйи турувчи судларнинг ушбу хулосаси билан
тўлиқ келишади, чунки жавобгарнинг низоли хонадон мулкдорининг
хоҳишига зид равишда яшаб келиши унинг мулкка бўлган ҳуқуқини
бузади, бундан ташқари, жавобгар ва унинг оила аъзоларининг рўйхати
2
мавжуд эмаслиги уларнинг хонадондан фойдаланиш ҳуқуқини истисно
қилади.
Кассация шикоятининг жавобгар низоли хонадонни сотиб
олганлиги тилхатдан ташқари гувоҳларнинг кўрсатмалари билан ҳам
тасдиқланганлиги ҳақидаги важи жавобгарга ушбу хонадонда яшаб
қолиш ҳуқуқини бермайди, чунки хонадон мулкдорнинг розилигисиз
сотилган, битим эса нотариал тасдиқланмаган. Бу ҳолатда жавобгар
хонадон учун берган пулларини ҳамда таъмирлаш учун сарфлаган
ҳаражатларини ундириш ҳақида алоҳида даъво билан судга мурожаат
қилиш ҳуқуқига эга.
Судлов
ҳайъати
даъвогар
даъво
ариза
беришда
600.000 сўм давлат божини тўлиқ тўлаганлигини ҳам инобатга олади.
Судлов ҳайъати мажлисида жавобгарнинг ишончли вакили
– адвокат Б.Рахматуллаев кадастрлар палатасидан низоли хонадонни
тегишлилигини тасдиқловчи турли мазмундаги маълумотлар
олганлиги, уларда даъвогар нинг эгалигида уй-жой йўқлиги, низоли
хонадон эса фуқаро Қодирова Хатимага тегишли эканлиги, яна бирида
эса хонадон га тегишли эканлиги қайд этилганлигини баён қилди.
Судлов ҳайъати адвокатнинг ушбу важларига баҳо берар экан,
Кадастрлар палатаси Тошкент вилоят бошқармасининг 2023 йил
20 апрелдаги хатида низоли Ўртачирчиқ тумани, “” МФЙ,
АПП “”, 4-уй, 2-хонадон га тегишли эканлиги кўрсатилганлиги, Давлат
кадастрлар палатасининг 2023 йил 18 апрелдаги хатида фуқаро
Қодирова Хатимага тегишли уй-жой низоли хонадон эмас, балки
Ўртачирчиқ
тумани,
“”
МФЙ,
АПП
4-уй эканлиги кўрсатилганлиги, Давлат кадастрлар палатасининг
2023 йил 6 апрелдаги нинг номида ҚР, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида
кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқлари давлат рўйхатига
олинмаганлиги тўғрисидаги маълумот эса электрон базасидаги
маълумотга асосан берилган бўлиб, судлов ҳайъати низоли хонадон
жойлашган тегишли Кадастрлар палатаси Тошкент вилоят
бошқармасининг 2023 йил 20 апрелдаги хатини ҳаққоний деб
ҳисоблайди.
Юқоридагиларни инобатга олиб ва ФПК 419-моддаси 1-бандига
асосланиб, судлов ҳайъати суд ҳужжатларини ўзгаришсиз қолдиришни,
кассация шикоятини қаноатлантирмасликни лозим топади.
Шу билан бирга, судлов ҳайъати даъвогар видеоконференцалоқа
орқали Қашқадарё вилоятидан суд мажлисида қатнашганлигини
инобатга олиб, ундан Олий суд депозит ҳисоб рақамига 75.000 сўм суд
чиқими ундиришни лозим топади.
Баён этилганларга кўра, Фуқаролик процессуал кодексининг
419-моддаси 1-банди ва 4191-моддасига асосланиб, судлов ҳайъати
А Ж Р И М Қ И Л Д И:
3
Мазкур фуқаролик иши юзасидан қабул қилинган фуқаролик
ишлари бўйича Ўртачирчиқ туманлараро судининг 2022 йил
23 сентябрдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент вилоят суди фуқаролик
ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 2 декабрдаги ажрими
ўзгаришсиз, кассация шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин.
Даъвогар дан Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисобрақамига видеоконференцалоқадан фойдаланганлик учун 75.000 сўм суд
чиқими ундирилсин.
Раислик қилувчи:
/имзо/
Д.Исраилова
ҳайъат аъзолари:
/имзо/
Ф.Турсунов
/имзо/
А.Игамбердиев
Аслига тўғри, судья:
4